← Назад
Решение #92730 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил январь ойининг 21 куни, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Баходиров Жамшид
Бахтиёрович ва бошқаларга нисбатан 1-1006-2102/24-сонли жиноят
иши юзасидан жабрланувчи Б.Тураев томонида берилган аризани
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил
29 мартдаги ҳукмига кўра, Ж.Баходиров ва бошқалар Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва бошқа
моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор
деб топилиб, 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган.
Суднинг мазкур ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг
Тошкент шаҳар бўлимининг депозит ҳисоб рақамига Б.Тураевдан
44.634.398 сўм ундириш белгиланган.
Бироқ, суд томонидан Б.Тураевга тегишли “NEXIA-3” русумли
давлат рақам белгиси 85B766GA бўлган транспорт воситасига
қўйилган тақиқнинг тақдири ҳал қилиш чораларини кўрмасдан очиқ
қолдирган.
Фуқаро Б.Тураев судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳозирда суд
томонидан ундирилиши белгиланган моддий зарар тўлиқ
қопланганлиги сабабли унинг транспорт воситасига қўйилган тақиқни
ечиб беришни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 541-моддасига мувофиқ,
ҳукм, ажримни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва
ноаниқликларни ҳукм, ажримни чиқарган суд ҳал қилишлиги назарда
тутилган.
Б.Тураевдан 48.330.000 сўм Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг
Тошкент шаҳар бўлимининг фойдасига ундирилган ҳамда МИБ
Хатирчи туман бўлими давлат ижрочисининг 26.04.2022 йилдаги
қарорига асосан ижро иши юритиш тамомланган.
Шунга кўра, суд юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун
талабларидан келиб чиқиб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, Б.Тураевдан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини
таъминлаш Департаментининг Тошкент шаҳар бўлими фойдасига
ундирилганлиги сабабли, Б.Тураевга тегишли “NEXIA-3” русумли
давлат рақам белгиси 85B766GA бўлган транспорт воситасига
нисбатан дастлабки тергов даврида қўйилган тақиқни бекор қилишни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 211, 423, 541-моддаларига асосан
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил
29 мартдаги Баходиров Жамшид Бахтиёрович ва бошқаларга нисбатан
чиқарилган ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик киритилсин.
Б.Тураевга тегишли “NEXIA-3” русумли давлат рақам белгиси
85B766GA бўлган транспорт воситасига дастлабки тергов даврида
қўйилган тақиқ бекор қилинсин.
Ажримдан норози томонлар ўн кун муддат ичида туман суди
орқали апелляция тартибида Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов
2025 йил январь ойининг 21 куни, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,в» банди ва бошқа моддалари билан
айбланган Ж.Баходиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўшимча
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини
эълон қилди.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилди.
Томонлардан суд таркибига эътирозлар бўлмади.
Судья ёрдамчиси прокурор келганини маълум қилди.
Раислик қилувчи муқаддам қабул қилинган ҳукмда Б.Тураевга
тегишли транспорт воситасини тақиқдан ечиш ҳақида киритган
илтимосномаси юзасидан тарафлар фикрини сўради.
Прокурор фикри:
- Судга ҳавола қиламан.
Суд, тарафларни фикрини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини
тафтиш қилиб, алоҳида хонага кириб кетди ва у ердан чиқиб, ажрим
ўқиб эшиттирди.
Раислик қилувчи томонларга шикоят ва протест келтириш
тартиби ва муддатини тушунтирди.
Раислик қилувчи:
Судья ёрдамчиси: