Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/1000 Дата решения 21.01.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 357061 Claim ID 2701886 PDF Hash f4a399d05486a638... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Респупликаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Респупликаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1852 law
ёки 2789-моддаси ёки 2789 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 101 law
унга нисбатан МЖтКнинг 33-моддаси унга нисбатан МЖтК 33 law
збекистон Республикаси МЖтК 271-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 271 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Т.Касимов Биринчи инстанция судининг судьяси: У.Қахаров 2025 йил январь ойининг 21 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: Т.Касимов, судлов ҳайъати судьялари: О.Мухаммадиев ва Ш.Шерматовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи О.Салаев ва унинг ҳимоячилари адвокат М.Мухаммадиева ва адвокат Х.Бабажановларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 декабрдаги ҳукмига кўра судланган: Салаев Отабек Сардор ўғли (Salayev Otabek Sardor o’g’li), 1977 йил 15 октябрь куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, шаръий никоҳда, тўрт нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Олмазор мавзеси, И.Каримов кўчаси, 8/1-уй, 37-хонадонда яшовчи, иш бўйича 12.07.2024 йилдан қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2406/1000-сонли жиноят ишни адвокат М.Мухаммадиева томонидан берилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 декабрдаги ҳукмига кўра, О.Салаев Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Респупликаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, шунингдек жазо умумий тартибли колонияларда ўташ, Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Тошкент шаҳар бўлимида сақланаётган 100.000.000 сўм маблағларни «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖнинг фойдасига ўтказиш ва судланувчи О.Салаевдан «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖнинг фойдасига 163.152.152 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, О.Салаев ўзганинг жуда кўп миқдордаги молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Олмазор мавзеси, И.Каримов кўчаси, 8/1-уй, 37-хонадонда соатига жами 4.063 кВт электр токи истеъмол қилувчи 2 дона «Bitmain Antiner S15» ва 1 дона «Bitmain Antiner С9» русумли майнинг қурилмалари ҳамда соатига 1.937 кВт электр токи истеъмол қилувчи бошқа қурилмаларни тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда 1 фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, электр тармоқлари корхонасига жами 263.152.152 сўм миқдорида моддий зарар етказган. Адвокат М.Мухаммадиева апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ҳимоя остидаги О.Салаевнинг ҳаракатларини нотўғри малакалаганлигини, иш бўйича зарар нотўғри ҳисобланганлигини, О.Салаевнинг оилавий аҳволи инобатга олмаганлигини ва бир ҳаракати учун икки марта жазоланганлигини билдириб, О.Салаевга тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья Т.Касимовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи О.Салаев ва унинг адвокати М.Мухаммадиеванинг апелляция шикоятини қаноатлантириб, суд ҳукмини ўзгартириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятдаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи О.Салаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўз айбига иқрорлик аризаси, сўроқ, ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш ва кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, иш бўйича тузилган далолатнома ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган. Судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган иш бўйича зарар нотўғри ҳисобланганлиги ҳақида важига биринчи инстанция суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилганини инобатга олишни лозим топади. Хусусан, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 05.09.2024 йилдаги 25/329-сонли маълумотномасига асосланиб, дастлабки тергов органининг электр тармоқлари корхонасига О.Салаевнинг айби билан жами 263.152.152 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани хулосаси билан асосли келишган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари»нинг 80-банди бешинчи хатбошисида белгиланган тартибда рухсат олмасдан майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона электр энергетика тизимига уланиш ҳолатлари аниқланганда, уларга II тариф гуруҳига нисбатан амалдаги тарифга беш баравар ўсувчи коэффициент қўлланилиши, яъни аҳоли учун белгиланган тарифнинг беш баравари миқдорида ҳисобланиши, 133-банди «а» кичик 2 бандида электр таъминоти шартномасини тузмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш – электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) ҳолатлари деб ҳисобланиши, 140-бандида мазкур Қоидаларнинг 133 ва 135-бандларида келтирилган қоида бузилишлар бўйича қайта ҳисоб-китоблар умумий даъво муддати давридан (уч йил) ошмаган ҳолда амалга оширилиши, 142-бандида 133-банднинг «а» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда – қоидабузарлик аниқланган бино ёки объектга мулк ҳуқуқи вужудга келган ёхуд фаолиятини бошлаган кундан ёки тармоққа уланган кундан (асосли ҳужжатларга кўра) далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, далолатномада қайд этилган электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати бўйича суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан, бунда тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида фақатгина расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кун тўғрисида солиқ органларидан олинган маълумот, кадастр, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари, ер майдонидан ижарада фойдаланаётган бўлса ижара шартномаси асос бўлиши кўрсатилган. Яъни, белгиланган тартибда рухсат олмасдан майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона электр энергетика тизимига уланиш ҳолатлари аниқланганда, зарар аҳоли учун белгиланган тарифнинг беш баравари миқдорида, умумий қуввати бўйича суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан ва умумий даъво муддати (уч йил) даврига ҳисобланади. Шу боис, судлов ҳайъати ҳимоянинг иш бўйича зарар нотўғри ҳисобланганлиги ҳақида важини асоссиз келтирилган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, шикоятдаги О.Салаевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси ёки 2789-моддаси билан малакалаш лозимлиги ҳақида важи билан келишмайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “д” банди диспозициясида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан билан уланиш йўли билан ўғрилик деб белгиланган. Шу боис судлов ҳайъати ҳимоянинг О.Салаевнинг ҳаракатлари нотўғри малакаланганлиги ҳақида важини асоссиз келтирилган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, шикоятдаги О.Салаев бир қилмиши учун икки марта жавобгарликка тортилганлиги ҳақида важи билан келишмайди. Дарҳақиқат, О.Салаев электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан А.Музаффаровнинг 12.06.2024 йилдаги қарори билан жиноят ишини қўзғатиш рад этилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 101моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича судга юборилган. Сўнгра Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 19.06.2024 йилдаги қарор билан О.Салаев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баривари, яъни 1.700.000 сўм жарима жазоси қўлланилиб, О.Салаевдан 354.780.000 сўм моддий 3 зарар ундириш белгиланган ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 10.07.2024 йилдаги қарори билан туман судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бироқ, Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг 25.07.2024 йилдаги қарори билан Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан А.Музаффаровнинг 12.06.2024 йилдаги жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарори бекор қилиниб, О.Салаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 11.12.2024 йилдаги қарори билан Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 19.06.2024 йилдаги ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 10.07.2024 йилдаги қарорлари бекор қилиниб, мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси МЖтК 271-моддасининг 8-бандига асосан тугатилган. Шу боис судлов ҳайъати ҳимоянинг О.Салаев бир қилмиши учун икки марта жавобгарликка тортилганлиги ҳақида важи асоссиз келтирилган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи О.Салаевнинг жиноий ҳаракатлари “ўғирлик, яъни ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан билан уланиш”да ифодаланган жиноий аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди, судланувчи О.Салаевга нисбатан жазо тури ва меъёрини танлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларига риоя қилиб, содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини инобатга олиб, унинг айбига қисман иқрор бўлсада, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий аҳволини, оилада ягона боқувчи эканлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни ғараз ниятларда содир қилганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, ушбу енгиллшатирувчи ҳолатларни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашни; судланувчи О.Салаевдан «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖнинг фойдасига 263.152.152 сўм етказилган моддий зарарни ундиришни; ундирувни Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Тошкент шаҳар бўлими 10.12.2024 йилдаги квитанцияга асосан сақланаётган 100.000.000 сўмга қаратишни; ашёвий далил деб эътироф этилган 19 дона турли рангдаги трубкалар, 2 дона лампочка, 1 дона баклашка, 1 дона қора рангли буюм, 1 дона носоз ҳолдаги «Nokia» русумли телефон аппарати, 5 дона майнинг қурилмаси, 11 дона «Asis» қурилмаси эҳтиёт қисмлари ва 1 дона процессорни белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим 4 топиб, тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг қарори билан келишади. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати О.Салаевга нисбатан қабул қилинган суд ҳукмини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ва келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 декабрь кунидаги Салаев Отабек Сардор ўғли (Salayev Otabek Sardor o’g’li)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Адвокат М.Мухаммадиеванинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: имзо имзо имзо Т.Касимов О.Мухаммадиев Ш.Шерматов Аслига тўғри: 5