← Назад
Решение #92862 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/55-сонли
2025 йил январь ойининг “21” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида , сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
Н.Юнусовнинг
котиблигида,
тарафлардан:
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи З.Маллаев
ва
унинг
ҳимоячиси
адвокат
А.Юлдашев,
жабрланувчи
А.Абдураҳмоновнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи:
12.08.1986 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, “Термиз Имрон”
хусусий корхонаси раҳбари, оилали, 5 нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Сурхондарё
вилояти, Термиз шаҳри, Намуна МФЙ, Ҳидоят йўли
кўчаси,
11-уйда
яшовчи,
Маллаев
Зохид
Бурхонжонович (Mallayev Zoxid Burxonjonovich)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, З.Маллаев, 2024 йил
7 ноябрь куни, соат 11:30 да ўзининг бошқарувидаги давлат рақами
75Т202LА бўлган “BYD” русумли автомашинасида, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси, 195-уй қаршисида амалдаги
ЙҲҚнинг 4-банди, 11-банди “г” қисми ва 77-банди 3-қисми яъни “Йўл
ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳаракатланиш
жараёнида, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга
нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши” ва “ҳаракатланиш вақтида
ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт
воситасининг тезлигини тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб
кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, йўлни кесиб ўтаётган
пиёда Абдураҳмонов Абрай Муртозо ўғлини уриб юборган.
Содир этилган ЙТҲ натижасида А.Абдураҳмонов тан жароҳати олиб,
шифохонага мурожаат қилган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 11.11.2024 йилдаги № 8185-сонли
хулосасига кўра, А.Абдураҳмонов, оғир тан жароҳати олганлиги
аниқланган.
1
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаб
етганини, ҳозирда жабрланувчи билан ярашганлиги, етказилган зарарни
қоплаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи А.Абдураҳмонов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, гумон қилинувчи З.Маллаевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд
томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий
оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи А.Абдураҳмонов ҳамда гумон қилинувчи
З.Маллаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш
ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчининг айбига иқрорлиги,
муқаддам судланмаганлигини, ярашув гумон қилинувчи ва
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, З.Маллаевга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи А.Абдураҳмоновга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумон қилинувчи Маллаев Зохид Бурхонжонович (Mallayev Zoxid
Burxonjonovich)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи А.Абдураҳмоновга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
2
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.Мухиддинов
3