← Назад
Решение #92920 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 210 | — | law | |
| шу моддага асосан унга ЖК | 45 | — | law | |
| зига нисбатан ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 81 | — | law | |
| ЖПКнинг | 408 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| ЖКнинг | 8 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья
О.Илхомжонов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: - М.Кан
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья: - Ф.Йигиталиев
АЖРИМИ
1-1201/2010
2025 йил 21 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья О.Илхомжонов, ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова
ва Ф.Эргашевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Зиёвиддиновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шарипов,
судланган Д.Рахимов ва унинг ҳимоячиси-адвокат Х.Хайдаровнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2010 йил
18 октябрдаги ҳукми билан судланган Д.Рахимовга оид 1-1201/2010-сонли
жиноят ишини судланган Д.Рахимов томонидан келтирилган тафтиш
тартибидаги шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2010 йил
18 октябрдаги ҳукмига кўра,
Рахимов Дониёр Шергозиевич, 1975 йил 14 июль
куни Самарканд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, оилали, 2 нафар фарзандлари бор,
Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБ ЙПХБ 3-дивизион
сафарбар гуруҳининг йўл-патрул хизмати инспектори
лавозимида ишлаган, Тошкент шаҳар, Хамза тумани,
Панельный даҳаси, Қурувчи кўчаси, 29/4-уй,
52-хонадонда яшовчи
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан
айбли деб топилиб, шу моддага асосан унга ЖКнинг 45-моддасини қўллаб,
2 йил муддатга Ички ишлар Вазирлиги идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб,
жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Ашёвий далил сифатида олинган ОАИТБ “Ипак йўли” банкининг
Чилонзор филиали депозит ҳисоб-рақамига қўйилган №000359-сонли
квитанцияга асосан топширилган 5.000 сўм пуллар давлат фойдасига
қаратилиши, Д.Рахимовнинг қўлларидан олинган тампон суртмалари йўқ
қилиниши белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг
2011 йил 31 мартдаги ажримига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, 2010 йил 30 июль куни соат 21:30 ларда
Н.Рахимджанов ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли, 01 В 511 АА давлат
рақамли автомашинасида ўзининг таниши К.Хакимов билан биргаликда
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор
тумани,
Муқимий
кўчаси
буйлаб
Чилонзор-Оқтепаси даҳасидан “Хамза” метро бекатига қараб келаётган
вақтида, автомашинани “Флагман” кафеси ёнидаги автобуслар тўхташ
бекатида тўхтатган ва К.Хакимов шу ерда жойлашган дўконга кириб чиққан.
Сўнгра Н.Рахимджанов ўз автомашинасида ҳаракатни давом эттирганда уни
ўша ерда хизматини ўтаётган Д.Рахимов тўхтатган. Шунда Д.Рахимов
Н.Рахимджановга у автобуслар тўхташ бекатида йўл ҳаракати қоидаларини
бузиб тухтаганлигини айтиб, ушбу ҳолатни расмийлаштирмаслик эвазига
Н.Рахимджановдан 37.000 сўм пулларни тамагирлик йўли билан пора
тариқасида талаб қилган.
Шунда ўша вақтни ўзида Н.Рахимджанов ўз таниши К.Хакимовдан
Д.Рахимовнинг ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан бирон-бир
ҳуқуқни мухофаза қилиш идорасига бориб ариза билан мурожаат қилишини
ва Д.Рахимовга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини илтимос қилган, ўзи
эса воқеа жойида қолган. Ўз навбатида, К.Хакимов Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛКК Департаментнинг Тошкент
шаҳар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.
Шундан сунг, 2010 йил 30 июль куни соат тахминан 23:00 ларда
Д.Рахимов “Флагман” кафеси ёнида бўла туриб, Н.Рахимджановдан
тамагирлик йўли билан пора тариқасида талаб қилинган пуллардан бир қисми,
яъни 5.000 сўмни шахсан ўзи олган вақтида Ўзбекистон Республикаси МХХ
ва
Республика
Бош
прокуратураси
хузуридаги
СВОЖЖДЛКК
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан
ашёвий далиллар билан бевосита ушланган.
Судланган Д.Рахимов шикоятида, суд қарорларидан норозилиги,
дастлабки тергов органи ва судлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
талаблари ва Олий суд Пленумининг тушунтиришларига риоя қилишмагани,
иш ҳолатига ҳуқуқий баҳо беришмагани ҳақида баён қилиб, ўзига нисбатан
чиқарилган суд қарорларини бекор қилиб, ўзига нисбатан ЖПКнинг
83-моддаси 2-бандига асосан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья О.Илхомжоновнинг
маърузасини, тарафлардан – прокурор Ш.Шариповнинг суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Д.Рахимов ва унинг
ҳимоячиси-адвокат Х.Хайдаровнинг шикоят важларини қувватлаб, уни
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга
асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан
ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
2
1-1201/2010
ЖПКнинг 94 ва 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Тафтиш инстанцияси суди мажлисида судланган Д.Рахимов, тафтиш
шикоятида келтирилган важларни қувватлашини, ушбу важларни инобатга
олиб, ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, ҳимоячи Х.Хайдаров томонидан
тақдим қилинган гувоҳ Н.Рахимджановнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси
нусхаси ва Н.Рахимджановнинг яшаш жойи Учтепа тумани, “Нишабариқ”
МФЙ томонидан у вафот этгани ҳақидаги далолатномани инобатга олишни
лозим деб топади.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, гувоҳ Н.Рахимджанов вафот
этганлиги сабабли унинг биринчи босқич суди мажлисида терган
кўрсатувларини инобатга олишни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли Қарорида
назарда тутилган тушунтиришларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан
тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган
далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади.
Судланган Д.Рахимовнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, унинг биринчи босқич суди мажлисида ўз айбига тўлиқ
иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, аризалар, билдирги, пулларга
ишлов бериш ва диктофон тақдим этиш баённомаси, аризани текшириш
баённомаси, тушунтириш хатлари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси,
Д.Рахимовнинг ўнг ва чап қўлларидан артиб олинган суртмалар, Тошкент
шаҳар ИИББнинг хизмат текшируви хулосаси, гувоҳларнинг кўрсатувлари
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз
исботини тўлиқ топган.
Шу билан бирга тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, судланган
Д.Рахимовнинг дастлабки тергов органи ва судлар Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг талаблари ва Олий суд Пленумининг тушунтиришларига риоя
қилишмагани, иш ҳолатига ҳуқуқий баҳо беришмагани ҳақидаги важларини
жиноят иши ҳужжатлари асосида атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги
хулосага келади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддасида,
ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни
содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва
суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай
ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланиши, бу
маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси,
ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва
фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг
баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланиши;
3
1-1201/2010
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши лозимлиги;
ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик
билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш
учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги
кўрсатилган.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, юқорида қайд қилинган қонун
талабларига риоя қилиб, судланган Д.Рахимовнинг важларини унинг
дастлабки тергов ва биринчи босқич суди мажлисида ҳимоячиси
З.Тухташовнинг иштирокида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган
кўрсатувлари, гувоҳ Н.Рахимджанов, К.Хакимов, Г.Сарсенбаев ва
бошқаларнинг кўрсатувлари, пулларга ишлов бериш ва диктофон тақдим этиш
баённомаси, аризани текшириш баённомаси, суд-кимёвий экспертиза
хулосаси, Тошкент шаҳар ИИББнинг хизмат текшируви хулосаси ҳамда
жиноят ишидаги бошқа асосли ва ишончли далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
рад қилиб, судланган Д.Рахимовнинг айби тўлиқ исботланган деб ҳисоблаб, у
ушбу важларни судни чалғитиш ва муқаррар жавобгарликдан қутилиш
мақсадида берган деб баҳолайди.
Биринчи босқич суди томонидан судланган Д.Рахимовнинг жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди
билан тўғри квалификация қилинган.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
4-қисмида, Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва
бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон
қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган
мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда
тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган
тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги;
ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга
нисбатан
қўлланиладиган
жазо
одилона
бўлиши,
жиноятнинг
оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши;
42-моддасида, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий
фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек
бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида
қўлланилиши кўрсатилган.
4
1-1201/2010
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, судланган Д.Рахимовга жазо тайинлашда,
унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини,
яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланганини, оилавий аҳволи ва моддий
шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини
инобатга олиб, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Шунингдек, кассация инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб,
судланган Д.Рахимовнинг важларига тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериб, биринчи
инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган.
Жиноят иши ҳужжатларида, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор
қилишга асослар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213,
5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Рахимов Дониёр Шергозиевичга оид жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2010 йил 18 октябрдаги ҳукми ҳамда жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2011 йил 31 мартдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
О.Илхомжонов
Ҳайъати судьялари:
А.Шамсутдинова
Ф.Эргашев
5
1-1201/2010