← Назад
Решение #93088 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди билан ЖК | 62 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | 8 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистан Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 33 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
2025 йил январ ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи Ш.Баёнов ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Қосимов,
жабрланувчи З.Рахимбердиеванинг вакили адвокат Ш.Ашировларнинг
иштирокида, Баёнов Шокир Ҳамроқуловичга нисбатан 1-1006-2403/1097-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Баёнов Шокир Ҳамроқулович (Bayonov Shokir Hamroqulovich),
1979 йил 28 сентябрда Қашқадарё вилоятида туғилган,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати тожик, оилали,
тўрт нафар фарзанди бор, маълумоти олий, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2009 йил 31
июлдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айблаш ҳақидаги
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг 2008 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси
Мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн етти йиллиги
муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандига
асосан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2014 йил 27
мартдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддасининг 1-қисми, 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан
айблаш ҳақидаги жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг 2013 йилдаги 12 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги йигирма бир
йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг
6-бандига асосан тугатилган;
3) жиноят ишлари бўйича Олмалиқ тумани судининг 2018 йил 3
октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 62-моддасига
асосан 2 йил 7 ой 9 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2019 йил 22
ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ЖК 59-моддасининг 8қисмига асосан 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2020 йил 11
февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖК 59-моддасининг 8-
қисмига асосан 2 йил 8 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Китоб туман
судининг 2021 йил 9 июлдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1
йил 3 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган;
6) жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2023 йил
18 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 25, 168-моддаси 3-қисмининг
“б” банди билан ЖКнинг 59,62-моддаларига асосан 2 йил 24 кун
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
7) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 7
майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8қисмига асосан 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йилу 8 ой 21
кунни ташкил этади, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Денов
МФЙ, Денов қишлоғида яшаган, 05.07.2024 йилдан бошлаб,
қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, 24.09.2024 йилда эҳтиёт чораси
гаровга ўзгартирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг ажримига кўра эҳтиёт чораси «қамоққа олиш»
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган ва 19.12.2024 йилдан
бошлаб ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
21.11.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддалари 3-қисмлари “а,б” бандлари,
168-моддалари 4-қисмлари “а” бандлари, 168-моддалари 3-қисмлари “б”
бандлари, 28,211-моддаси 1-қисми, 28,211-моддалари 2-қисмлари “а” бандлари
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Баёнов Шокир Ҳамроқулович ўзганинг мулкини алдаш ва
ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил
тахминан сентябрь ойида Раджабова Дилбар Ажабовнанинг ишончига кириб,
2019 йил октябрь ойида унинг турмушдан ажрагани юзасидан мол-мулки
бўлинишида ҳуқуқий ёрдам берадиган адвокат топишда ёрдам қилиш билан
алдаб, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 4-мавзесида 900 АҚШ долларини
олиб, 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида Д.Раджабовани ўғлини, жиянини ва
ўғлининг ўртоғини Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Эпсилон” номли
нуфузли фирмага ишга жойлаштириб қўйишни айтиб уларнинг ҳар бири учун
500 АҚШ доллардан 1500 АҚШ долларни Д.Раджабовадан олиб, сўнгра 2020
йил бошидан Д.Раджабовага аввалги адвокат ва “Эпсилон” фирмага ишга
3
жойлаб қўйиш учун берилган жами 2400 АҚШ доллари пул маблағини кўп
қаватли уй қурилиши бизнесига киритганлигини, унга Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани, “Дўстлик” метро бекати атрофида “GOLDEN HOUSE”
фирмаси томонидан янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи
асосида 1 дона 4 хонали хонадон олиб беришини айтиб, 2019 йил октябрь
ойидан 2023 йил октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Д.Раджабовани уй
расмийлаштириб беришда турли важлар билан алдаб, Д.Раджабова истиқомат
қиладиган Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 4-мавзе, 49-уй олдида ундан
қисмларга бўлиб жами 10.000 АҚШ долларини ҳамда умумий нархи 2.750 АҚШ
долларлик бирилиант кўзли тилла узук, зиракларини олиб, берган ваъдасини
бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. (ЎР МБнинг курси бўйича
01.10.2023 йилдаги ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 12.175,07 сўмни ташкил этиб
12.750 АҚШ доллари, 155.232.142,5 сўмни ташкил қилиши аниқланган).
Натижада Д.А.Раджабовага жами 155.232.142,5 сўм моддий зарар
етказилган.
2) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2020
йил июль ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Абдувахобова Гулбаҳор Кўчқор
қизининг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида янги қурилаётган қўп қаватли
уйлардан арзон нархда хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2020 йил
июль ойидан 2021 йил ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Ц-мавзеси ва Тошкент шаҳрининг бошқа туман ҳудудларида
Г.Абдувахабовадан қисмларга бўлиб жами 25.500 АҚШ доллари ва 5.000.000
сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармай, ушбу пулларни ўз эҳтиёжи
учун сарфлаб юборган. (ЎР МБнинг курси бўйича 01.11.2021 йилдаги ҳолатига кўра, 1
АҚШ доллари қиймати 10.674,21 сўмни ташкил этиб 25500 АҚШ доллари, 272.192.355
сўмни ташкил қилиши аниқланган).
Натижада Г.Абдувахабовага жами 277.192.355 сўм моддий зарар
етказилган.
3) Шунингдек, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2021 йил
февраль ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли
билан қўлга киритиш мақсадида жиноий шериклари билан олдиндан жиноий
тил бириктириб, У.Хаитқуловдан агарда унга 1000 АҚШ доллар берса
танишлари билан гаплашиб, пора тариқасида пул бериб, Тошкент шаҳрида
фаолият олиб бораётган “Епсилон” номли нуфузли фирмага ишга жойлаштириб
қўйишга қизиқтириб, алдаб, 2021 йил февраль ойидан 2021 йил сентябрь ойига
қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган
“Аския” бозори олдида У.Хаитқуловдан икки қисмга бўлиб жами 1000 АҚШ
долларини (10.682.860 сўм) олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз
эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. (ЎР МБнинг курси бўйича 07.09.2021 йилдаги ҳолатига
кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 10.685,07 сўмни ташкил этиб 1000 АҚШ доллари, 10.685.070
сўмни ташкил қилиши аниқланган).
4) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2021 йил апрель ойида
Мамадалиев Фарход
Акбаржоновичнинг ишончига кириб, “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан
4
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан
субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021 йил
апрель ойидан 2023 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида
Ф.Мамадалиевдан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 20-мавзесида жойлашган
“Диёр” чойхонаси олдида қисмларга бўлиб жами 5.400 АҚШ долларини олиб,
берган ваъдасини бажармай пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига
сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 06 июль
кунидаги электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 11.530 сўм 47 тийин деб
белгиланган бўлиб, шунга кўра 5400 х 11.530,47 = 62.264.538 сўмни ташкил қилиши
аниқланди).
5) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2021 йил ноябрь ойида Халбўтаев Мансур Анвар ўғлининг
ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган
“Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон
олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, Яшнобод туманида 3.500 АҚШ долларини
олганидан сўнг, 2022 йил март ойидан 2022 йил июль ойига қадар бўлган вақт
оралиғида М.Халбўтаевга Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги
мавзесидан 4 сотих бўш ер майдонини аукцион орқали олиб беришни ваъда
қилиб, алдаб 4.000 АҚШ долларини ҳамда М.Халбўтаевни ўртоғи Бўлакбаев
Алёрни АҚШ га юбориши учун АҚШ элчихонасида ишлайдиган танишларига
пора тариқасида пул бериб тез муддатларда виза хужжатларни
расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, алдаб, Яккасарой туман худудида
қисмларга бўлиб М.Халбўтаевдан яна 6.400 АҚШ долларини олиб, сўнгра
М.Халбўтаевнинг талабига биноан жами олган пул маблағларидан 2.000 АҚШ
долларини қайтариб, жами 11.900 АҚШ доллари моддий зарар етказиб, берган
ваъдасини бажармай пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб
юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 06 июль кунидаги
электрон маълумотномасига кўра, 1 АҚШ доллари 11.530 сўм 47 тийин деб белгиланган
бўлиб, шунга кўра 11.900 х 11.530,47 =137.212.593 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
6) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2021
йил декабрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, фуқаро Избасарова Шохида Абувовнанинг ишончига кириб,
Тошкент шаҳри ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги
қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб
беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021 йил декабрь ойидан 2023 йил январь ойигача
бўлган бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида
жойлашган “ЭКО” бозори олдида Ш.Избасаровадан қисмларга бўлиб жами
3.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан, пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра,
05.01.2023 йилда 1 АҚШ доллари 11.263 сўм 47 тийин бўлиб, 3800х 11.263,41= 42.800.958
сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
7) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2021
йил декабрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, фуқаро Бурибекова Мапрат Носировнанинг ишончига кириб
Тошкент шаҳар Яккасарой ва Яшнобод туманлари ҳудудида янги қурилаётган
кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб бериш билан,
сўнгра Россия Федерациясидаги “Газпромбанк” ҳисоб рақамида пуллари
борлигини, агарда унга нақд пул берса пулларни конвертация қилиб
шерикчиликда фаолият олиб бориб яхши даромад қилиш билан алдаб,
кейинчалик Тошкент вилояти, Қибрай туман ҳудудидан арзон нархдан аукцион
орқали 24 сотих ер майдон олиб бериш билан, М.Бурибековани “Шахбоз”
исмли танишини бирор корхона,ташкилотга ишга жойлаб қўйишга харакат
қилиб юрганидан хабар топиб, М.Бурибековага агарда унга 1500 АҚШ доллар
берса танишларига пора тариқасида пул бериб, “Шахбозни” Тошкент шаҳрида
фаолият олиб бораётган “Епсилон” номли нуфузли фирмага ишга жойлаштириб
қўйишга қизиқтириб, алдаб 2022 йил март ойида Тошкент шаҳар, Юнусобод
тумани, 10-мавзеси ҳудудида М.Бурибековадан 1500 АҚШ доллари (16.308.615
сўм) миқдоридаги пулларни олиб, ҳамда М.Бурибекова АҚШ давлатига кетиш
учун виза олишга харакат қилаётганидан хабар топиб, унга агарда пул берса
АҚШ элчихонасида ишлайдиган танишларига пора тариқасида пул бериб тез
муддатларда М.Бурибековага ва уни турмуш ўртоғига ҳамда икки нафар
фарзандларига виза расмийлаштириб беришга қизиқтириб, 2022 йил май ойида
М.Бўрибекова истиқомат қиладиган Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 10мавзеси 16-уй, 58-хонадонда жами 5.500 АҚШ доллар (62.744.055 сўм)
миқдоридаги пулларни олиб, алдаб, 2021 йил декабрь ойидан 2023 йил май
ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 10мавзеси ҳудудида М.Бурибековадан жами 56.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 05.05.2023 йилда 1 АҚШ доллари 11.408 сўм
01 тийин бўлиб, 56.000 х 11.408,01=638.848.560 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
8) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2021 йил декабрь ойида фуқаро Бурибекова Мапрат
Носировнанинг ишончига кириб уни қўшниси Сидиқова Холидага Тошкент
шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватлий уйлардан субсидия имтиёзи асосида
хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021 йил декабрь ойида Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани, 10-мавзеси 16-уй олдида Х.Содиқовадан қўшниси
М.Бурибекова орқали 4.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб,
ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига
сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 30.12.2021 йилда 1 АҚШ доллари 10.837 сўм 66 тийин бўлиб, 4500
х 10.837,66 = 48.769.470 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
9) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2021 йил декабрь ойида Эгамбердиева Феруза
Шералиевнанинг ишончига кириб, Тошкент шаҳарида янги қурилаётган
уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб,
6
2021 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган
“Миранди” ресторани олдида Ф.Эгамбердиевадан жами 5.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 30.12.2021 йилда 1 АҚШ
доллари 10.837 сўм 66 тийин бўлиб, 5.000 х 10.837,66 = 54.188.300 сўмни ташкил қилиши
аниқланди.)
10) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2021 йил декабрь ойида Турапова Матлуба Эргашовнанинг
ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган
“Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан 6 ой муддат ичида субсидия имтиёзи
асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021 йил декабрь ойида
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида М.Тураповадан жами 6.000 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра,
30.12.2021 йилда 1 АҚШ доллари 10.837 сўм 66 тийин бўлиб, 6.000 х 10.837,66 = 65.025.960
сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
11) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2021 йил декабрь ойида Номозов Улуғбек
Махмасайитовичнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
Қушбеги кўчасида янги қурилаётган уйлардан субсидия имтиёзи асосида 3
хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021 йил декабрь ойида
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 12-мавзесида У.Номозовдан 2.700 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра,
30.12.2021 йилда 1 АҚШ доллари 10.837 сўм 66 тийин бўлиб, 2700 х 10.837,66 = 29.261.682
сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
12) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022
йил январь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, Рахимбердиева Зейнеп Мухтарбековнанинг ишончига кириб,
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги дахасида “GOLDEN HOUSE”
фирмаси томонидан янги қурилган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи
асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил февраль ойидан
2022 йил декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар Мирзо
Улуғбек тумани “ЭКО” бозори олдида З.Рахимбердиевадан қисмларга бўлиб
жами 11.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олгандан кейин, 2023 йил
январь ойида З.Рахимбердиева АҚШга кетиш учун виза олишга харакат қилиб
юрганидан хабар топиб, З.Рахимбердиевага агарда унга пул берса АҚШ
элчихонасида ишлайдиган танишларига пора тариқасида пул бериб, тез
муддатда виза расмийлаштириб беришга қизиқтириб, 2023 йил январь-февраль
ойида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “ЭКО” бозори олдида
7
З.Рахимбердиевадан қисмга бўлиб жами 4.500 АҚШ доллари (50.714.190 сўм)
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан, пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 01.02.2023 йилда 1 АҚШ
доллари 11.269 сўм 82 тийин бўлиб, 16.000 х 11.269,82=180.317.120 сўмни ташкил қилиши
аниқланди.)
13) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил февраль ойида Улуғходжаев Шавкат
Ермаковичнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳудудида
“GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан
субсидия имтиёзи асосида 2 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб,
2022 йил февраль ойида Тошкент шаҳар, Мирабод туманида жойлашган
“Мирабод” дехқон бозори олдида Ш.Улуғходжаевдан 2.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2022 йил 28 февраль кунидаги электрон маълумотномасига кўра, 1
АҚШ доллари 10.860 сўм деб белгиланган бўлиб, шунга кўра 2000 х 10.860 = 21.720.000 сўмни
ташкил қилиши аниқланди.)
14) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил февраль ойида фуқаро Абдуллаева Гулшана
Худаяр қизи ишончига кириб, “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан
субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил
25 февраль куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ҳудудида Г.Абдуллаевадан
3000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2022 йил 28 февраль кунидаги электрон маълумотномасига кўра, 1
АҚШ доллари 10.860 сўм деб белгиланган бўлиб, шунга кўра 3000 х 10.860 =32.580.000 сўмни
ташкил қилиши аниқланди.)
15) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил февраль ойида Нуриев Шухрат
Исамиддиновичнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод туман
ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан қурилаётган кўп қаватли
уйлардан субсидия имтиёзи асосида 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда
қилиб, алдаб, 2022 йил 04 март куни Тошкент шаҳар, Мирабод туманида
жойлашган Марказий универмаг дўкони олдида Ш.И.Нуриевдан 2500 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 04 март кунидаги электрон маълумотномасига
кўра, 1 АҚШ доллари 10.900,25 сўм деб белгиланган бўлиб, шунга кўра 2500 х 10.900,25 =
27.250.625 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
16) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил апрель ойида Акбаров Фаррух Акмал ўғлининг
8
ишончига кириб унга ва Ф.Акбаровни қариндоши фуқаро Хабирханова
Мастура Акбаровга Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳудудида “GOLDEN
HOUSE” фирмаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия
имтиёзи асосида 3 та 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022
йил апрель ойидан 2023 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 2-уй манзилида жойлашган “Гранд
Мир” меҳмонхонаси олдида Ф.Акбаровдан қисмларга бўлиб жами 13.500 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 06 июль кунидаги электрон маълумотномасига
кўра, 1 АҚШ доллари 11.530 сўм 47 тийин деб белгиланган бўлиб, шунга кўра 13500 х
11.530,47 = 155.661.345 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
17) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022
йил июль ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, фуқаро Матякубова Малика Хайтбаевнанинг ишончига кириб
Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, “Мотор” заводи атрофидан бўш ер майдон
олиб бериш билан, сўнгра субсидия имтиёзи асосида Яшнобод туманида янги
қурилаётган “Ассалом сохил” турар жой мажумасидан хонадонлар олиб
беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил июль ойидан 2024 йил март ойига қадар
бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой, Юнусобод туманида ва
Тошкент шаҳрининг бошқа туман ҳудудларида М.Матякубовадан қисмларга
бўлиб жами 15.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини
бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга
кўра, 01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 15.600 х 12.496,80 =194.950.080
сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
18) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил июль ойида фуқаро Матякубова Малика
Хайтбаевнанинг ишончига кирганидан кейин, М.Матякубова орқали унинг
ўғли Каримов Нодирбек Равшанбек ўғлининг ҳам ишончига кириб, ўзганинг
мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш мақсадида Н.Каримовга ва
унинг дўстларига ҳам субсидия имтиёзи асосида Тошкент шаҳар, Яшнобод
туманида янги қурилаётган “Ассалом сохил” турар жой мажумасидан
хонадонлар олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил сентябрь ойидан 2022
йил декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Чилонзор
туман ҳудудида Н.Каримовдан
қисмларга бўлиб жами 5.100 доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 30.12.2022 йилда 1 АҚШ доллари
11.225,46 сўм бўлиб, 5100 х 11.225,46=57.249.846 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
19) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022
йил сентябрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб,
бир гуруҳга
бирлашиб,
фуқаро
Бейсенова
Лаззат
9
Абдуманаповнанинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани,
Фарғона йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи
асосида хонадон олиб беришбилан алдаб, 2022 йил сентябрь ойидан 2023 йил
июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
Миробод кўчаси 2-уй манзилида жойлашган “Гранд Мир” меҳмонхонаси
олдида Л.Бейсеновадан қисмларга бўлиб жами 9.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 15.07.2023 йилда 1 АҚШ
доллари 11.582,14 сўм бўлиб, 9.000х 11.582,14 =104.239.260 сўмни ташкил қилиши
аниқланди.)
20) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022
йил сентябрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Эшонқулова Рихсиой Абдураззаковна
ишончига кириб, Р.Эшонқуловага ва уни қайнонасига Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой
мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб,
алдаб, 2022 йил сентябрь ойидан 2024 йил май ойига қадар бўлган вақт
оралиғида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида ва Тошкент вилояти,
Қуйи Чирчиқ туман худудида Р.Эшонқуловадан жами 9.900 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 01.05.2024 йилда 1 АҚШ
доллари 12.610 сўм 17 тийин бўлиб, 9900х 12.610,17=124.840.683 сўмни ташкил қилиши
аниқланди.)
21) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022
йил ноябрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Фарходов Бобур Абдужаббор ўғлининг
ишончига кириб Тошкент шаҳри ҳудудидаги янги қурилаётган кўп қаватли
уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб,
2022 йил ноябрь-декабрь ойида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота
Руставелли кўчаси 22А-уй манзилида жойлашган “Сазанчик” номли кафе
олдида Б.Фарходовдан қисмларга бўлиб жами 11.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 30.12.2022 йилда 1 АҚШ доллари
11.225,46 сўм бўлиб, 11.000 х 11.225,46=125.480.060 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
22) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022
йил ноябрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Нормўминов Миржахон Шерали ўғли
ишончига кириб, Тошкент шаҳрида янги қурилаётган уйлардан субсидия
имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил ноябрь
ойидан 2023 йил апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар,
10
Яккасарой туманида жойлашган “Гранд Мир” мехмонхонаси олдида ва
Шайхонтохур туманида жойлашган Сисмология институти биноси олдида
М.Нормўминовдан қисмларга бўлиб жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 05.04.2023 йилда 1 АҚШ доллари 11.381,20
сўм бўлиб, 10.000х 11.381,20 =113.812.000 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
23) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб , 2022
йил декабрь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, Эргашева Ноила Ходжиакбаровнанинг ишончига кириб, Россия
давлатидан Ўзбекистонга юборилаётган рублни АҚШ долларга нисбатан нархи
кескин қадрсизланаётгани сабабли “Золотая Корона” дастури орқали
конвертация қилиш йўли билан жуда кўп миқдорда даромад олишга
қизиқтириб, агарда унга нақд пул берса ўзи пулни банкда айтантириб
фойдасидан тенг тақсимлаб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил декабрь
ойида Н.Эргашева истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 4мавзе 63-уй олдида Н.Эргашевадан аввалига 20.000 АҚШ доллар олиб, сўнгра
2023 йил февраль ойида янада ишонтириш учун гўёки пулни айлантириб фойда
қилганини айтиб, амалда хеч қандай тадбиркорлик билан шуғулланмасдан
фойдадан улуш сифатида деб Н.Эргашевага 3.000 АҚШ доллар бериб, такроран
юқоридаги сўзлар билан алдаб Н.Эргашевадан яна 30.000 АҚШ доллар пул
маблағларини олиб, жами 47.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга
киритиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 01.02.2023 йилда 1 АҚШ доллари 11.269,82
сўм бўлиб, 47.000 х 11.269,82 =529.681.540 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
24) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил декабрь ойида фуқаро Бегимов Акбаржон
Эркиновичнинг ишончига кириб, Тошкент шахрар, Яшнобод туманида янги
қурилаётган “Ассалом сохил” турар-жой мажмуасидан субсидия имтиёзи
асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил декабрь ойидан
2023 йил февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Чилонзор
туман ҳудудида қисмларга бўлиб А.Бегимовдан жами 3.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 01.02.2023 йилда 1 АҚШ
доллари 11.269,82 сўм бўлиб, 3000 х 11.269,82 =33.809.460 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
25) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил январь ойида Таштемирова Саодат
Равзатиллоевнанинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани
ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан субсидия
имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил 27 январь
куни Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Амарена”
11
мехмонхонаси олдида С.Таштемировадан жами 3.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 27.01.2023 йилда 1 АҚШ
доллари 11.320,02 сўм бўлиб, 3000 х 11.320,02 =33.960.060 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
26) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2023
йил июнь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, Алиаскаров Саидахмад Мухаммадсаид ўғлининг ишончига кириб,
Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудидан аукцион орқари 6 сотих ер майдон
олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил июнь ойидан 2024 йил 26 апрель
кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ҳудудида
С.Алиаскаровдан қисмларга бўлиб жами 2.500 АҚШ доллари ва 4.870.000 сўм
пул маблағларини олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра, 26.04.2024 йилда 1 АҚШ доллари
12.640,21 сўм бўлиб, 2500 х 12.640,21 =31.600.525 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
Натижада С.М.Алиаскаровга жами 36.470.525 сўм миқдорда моддий
зарар етказилган.
27) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2023
йил июнь ойида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериклари билан олдиндан тил
бириктириб, Алиаскаров Мухаммадқосим Вахобовичнинг ишончига кириб,
Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудидан аукцион орқари 6 сотих ер майдон
олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил июнь ойидан 2024 йил 26 апрель
кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ҳудудида
М.Алиаскаровдан қисмларга бўлиб жами 2500 АҚШ доллар олиб, ваъдасини
бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб
юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган
маълумотга кўра, 26.04.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.640,21 сўм бўлиб, 2500 х 12.640,21
=31.600.525 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
28) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил август ойида Джураева Гуласал Амировнанинг
ишончига кириб, “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан субсидия имтиёзи
асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил август ойида
Г.А.Джураевадан Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган
“Саноатқурилишбанк” биноси ичида аввалига 16.000.000 сўм пулини, сўнгра
2024 йил ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Г.Джўраева истиқомат
қиладиган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 37-уй олдида
5.000.000 сўм ва жами нархи 10.400.000 сўмлик 4 дона тилла узукларини олиб,
ваъдасини бажармасдан тилла узукларни сотиб пул маблағларини ўзининг
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Натижада Г.Джураевага жами
31.400.000 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
12
29) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил август ойида Эралиева Зиёда Шомуродовнанинг
ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган
“Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон
олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил август ойида Тошкент шаҳар
Яккасарой тумани ҳудудида З.Эралиевадан қисмларга бўлиб жами 4.600 АҚШ
доллари ва 36.200.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини
бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб
юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган
маълумотга кўра, 30.08.2023 йилда 1 АҚШ доллари 12.084,84 сўм бўлиб, 4600 х 12.084,84
=55.590.264 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
Натижада З.Эралиевага жами 91.790.264 сўм миқдорда моддий зарар
етказилган.
30) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил август ойида Нури Мухаммад Иброхим
Мухаммад Исхоқ ўғлининг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани
ҳудудида янги қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан субсидия
имтиёзи асосида , арзон нархда 1 та 2 хонали, 1 та 4 хонали хонадонларни олиб
беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил август ойидан 2024 йил март ойини
бошига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида
жойлашган “Ассалом сохил” турар жой мажумаси олдида Мухаммад Исхоқ
ўғлидан жами 10.500 АҚШ доллари олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра,
01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 10.500 х 12.496,80 =131.216.400 сўмни
ташкил қилиши аниқланди.)
31) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил октябрь ойида фуқаро Акбарова Мадина Қоравой
қизининг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида “GOLDEN
HOUSE” фирмаси томонидан янги қурилаётган уйлардан субсидия имтиёзи
асосида хонадонлар олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил октябрь
ойидан 2024 йил март ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ дахасида ва Тошкент шаҳрининг бошқа туман
ҳудудларида М.Қ.Акбаровадан қисмларга бўлиб жами 4.500 АҚШ доллар ва
7.200.000 сум миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра,
01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 4500 х 12.496,80 =56.235.60 сўмни
ташкил қилиши аниқланди.)
Натижада М.Қ.Акбаровага жами 63.435.600 миқдорда соддий зарар
етказилган.
32) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
13
киритиш мақсадида, 2023 йил ноябрь ойида Джураева Феруза Ризвановнанинг
ишончига кириб, “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан Тошкент шаҳар,
Мирабод ва Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан субсидия
имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил ноябрь
ойидан 2024 йил март ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 70 уй олдида Ф.Джураевадан қисмларга
бўлиб жами 15.100 АҚШ доллари ва 31.800.000 сўм миқдоридаги пулларни
олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига
сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 15.100 х
12.496,80 =188.701.680 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
Натижада Ф.Джураевага жами 220.501.680 сўм миқдорда моддий зарар
етказилган.
33) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил ноябрь ойида Ходжаев Равшанбек
Хусиновичнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
“Қушбеги” махалла ҳудудида янги қурилаётган турар-жой мажмуасидан 2 та
3 хонали хонадонни субсидия имтиёзи асосида , арзон нархда олиб беришни
ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил март ойи ўрталарига
қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги
махалласида Р.Ходжаевдан жами 10.300 АҚШ доллари олиб, ваъдасини
бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб
юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган
маълумотга кўра, 01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 10.300 х 12.496,80
=128.717.040 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
34) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2023 йил ноябрь ойида Ражабова Адолат Ахмад қизининг
ишончига кириб, Тошкент шахрар, Яшнобод туманида янги қурилаётган
“Ассалом сохил” турар жой мажумасидан субсидия имтиёзи асосида
А.Ражабовага ҳамда уни қариндошлари ва танишларига хонадон олиб беришни
ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил март ойига қадар бўлган
вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли
кўчасида А.Ражабовадан жами 14.700 АҚШ доллар ва нархи 300 АҚШ доллари
тилла соатини олиб, жами 15.000 АҚШ доллар моддий зарар етказиб, ваъдасини
бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб
юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган
маълумотга кўра, 01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 15.000 х 12.496,80
=187.452.000 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
35) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида 2023 йил ноябрь ойида Ражабова Адолат Ахмад қизининг
ишончига кириб унинг укаси Ражабов Умиджон Ахмад ўғлига ҳам Тошкент
шаҳрида янги қурилаётган уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб
беришни ваъда қилиб, алдаб, 2024 йил март ойида Тошкент шаҳар, Яшнобод
14
туман ҳудудида У.Ражабовдан опаси А.Ражабова орқали 700 АҚШ доллар олиб,
ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига
сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 01.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 700 х
12.496,80 =8.747.760 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
36) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2024 йил март ойида Жумағулов Эралибек Сафаровичнинг
ишончига кириб Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил”
турар-жой мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни
ваъда қилиб, алдаб, 2024 йил 13 март куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани 12мавзесида Э.Жумағуловдан жами 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
олиб, ваъдасини бажармасдан пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига
сарфлаб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 13.03.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.496,80 сўм бўлиб, 700 х
12.534,01 =25.068.020 сўмни ташкил қилиши аниқланди.)
37) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2024 йил май ойида Хайдарова Умида Қувватали қизининг
ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳудудида “GOLDEN
HOUSE” фирмаси томонидан “Ассалом дўстлик” лойихаси асосида
қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида бир хонали
хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2024 йил 22 май куни Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 8-уй олдида У.Хайдаровадан 1.000
АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан пул
маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан олинган маълумотга кўра,
22.05.2024 йилда 1 АҚШ доллари 12.727,96 сўм бўлиб, 1000 х 12.727,96 = 12.727.960 сўмни
ташкил қилиши аниқланди.)
38) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб,
ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2022 йил май ойидан 2024 йил январь ойига қадар бўлган
вақт оралиғида, Абдуманнопов Суннат Абдуқодир ўғлининг ишончига кириб,
унга дастлаб Тошкент шаҳар, Сирғали тумани Қумариқ махалласидан 6 сотихли
ерни, сўнгра Тошкент шаҳар Якаасарой тумани Қушбеги махалласидан 4 сотих
ерни ховли қуриш учун аукцион орқали ютиб беришни, тендер савдоларида
иштирок этиб катта хажмли мебел ишлаб чиқариш учун ютиб беришни ваъда
қилиш йўли билан дастлаб Сергели тумани “GENERAL MOTORS
POWERTRAIN AUTO” номли мотор заводи олдида ва Тошкент шаҳрининг
турли манзилларида жами 7.400 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм пулларни алдов
йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан пул маблағларини
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. (ЎР МБнинг курси бўйича
22.05.2024 йилдаги ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 12.727,96 сўмни ташкил этиб
7400 АҚШ доллари, 94.179.800 сўмни ташкил қилиши аниқланган).
Натижада С.Абдуманноповга жами 99.179.800 сўм миқдорда моддий
зарар етказилган.
Судланувчи Ш.Баёнов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб,
қуйидагиларни билдирди, яъни у бирор шахсга пора бериш мақсади
бўлмаганлиги ва 28,211-моддасида назарда тутилган жиноятни содир
этмаганлигини, у ўша вақтда жиноий шериклари Н.Нишонова ва Ш.Атемовлар
билан бирга фуқароларни қандай йўллар билан бўлса ҳам пулларини олиш учун
турли алдовлар билан алдаб олганлигини, аслида бирор бир мансабдор шахсга
пора бермаганлигини ва бирор бир пора берганлиги бўйича далиллар мавжуд
эмаслигини, у тахминан 2021 йил октябрь ноябрь ойларида Нишонова Нигора
билан бирга Беверли номли Бодомзор бекатида жойлашган таркибида калций
бўлган биологик фаол қўшимча сотиб олаётган вақтида кўришиб танишиб
қолганлигини, Н.Нишонова ўша компаниянинг реклама бўйича агенти бўлиб
ишлаганлигини, танишиб қолган вақтида, Н.Нишанова билан фирманинг кутиш
залида ўтирган вақтларида Н.Нишанова ABA номли трейдинг компаниясига
жуда катта миқдорда пул қўйганлигини, Чилонзор метро бекатидаги уйини ҳам
сотиб шу фирмага тикканлигини, бироқ фирмадаги одамлар уни алдаб пулини
бермаганлигини, шунинг учун вазияти оғирлигини, пулни жойига қўймаса ота
онаси уни ўлдиради деганлигини, у Н.Нишанова билан Тошкент шаҳрида
кафелардан бирида кўришганлигини ва у билан ўзларига таниш фуқаролардан
ишга жойлаштириш, субсидияга уй жойлар олиб бериш, аукцион орқали ер
олиб беришни ваъда қилиш йўли билан уларнинг пул маблағларини олиб ўзаро
бўлиб олишга келишганларини, ўша вақтда унинг ҳам Н.Нишованинг ҳам
кўчада катта миқдорда қарзлари бўлганлигини, Н.Нишанова ўша вақтда унга
танишларидан у билан танишгунига қадар 20.000 АҚШ доллари қарз бўлиб
кетганлигини, Н.Нишанова билан келишувларига кўра фуқаролардан алдов
йўли билан пул маблағларини қўлга киритгандан кейин орадан анча вақт
тахминан бир йил ва ундан ортиқ ИИБга ариза ёзгунга қадар уларни алдаб
юришлари ва охирида ариза ёзиб юборган тақдирда ўша вақтдаги янги
жабрланувчи ҳисобидан биринчи жабрланувчиларни пулларини қисман бўлсада тўлаб бориб вақтдан ютиш ва шу йўл билан вазиятдан чиқиб кетмоқчи
бўлганларини, Н.Нишонова билан келишувларига кўра фуқаролардан олинган
пулларни баъзиларидан 30-40% қисмини Н.Нишанова олиши керак, кам
хажмли пуллардан 50% қисмини ўзи олиб қолиши, жабрланувчилар кетганидан
кейин бўлишиб олишлари керак бўлганлигини, Атемов Шовкатни тахминан
2021 йил ноябрь-декабрь ойларида Н.Нишанова ўзи билан бирга Тошкент
шаҳрига бошлаб келганлигини ва Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Аския
бозорига яқин бўлган жойда кўришганларини, Н.Нишанова унга Ш.Атемовни
таништирганлигини, Ш.Атемов ўша вақтда Н.Нишанова билан ўрталарида
бўлган жиноий схемани билиб олган ҳолда унга “бирга бизнес қилайлик”
деганлигини, Ш.Атемов унга “ука мен бир ишда яқинда жуда катта пулга тушиб
қолганман, агарда иложи бўлса нармалний танишларим бор, ўша
танишларимдан биргаликда пул тортиб туришимиз керак, пул зарур бўлиб
қолди агарда иложи бўлса мен танишларимни бошлаб келаман сен эса уларга
ер уй жой ва даромадли иш таклиф қилиб пулларини олсанг уни ўртада бўлиб
оламиз, агарда одамлар ёзса кейинги одамларнинг пулларидан биринчи
одамларнинг пулларини тўлаб вақтдан ютиб келамиз” деб таклиф
қилганлигини, унга Ш.Атемовнинг таклифи маъқул бўлганлигини,
Н.Нишонова шу вақтда Ш.Атемов орқали келган одамлардан пулларини
олганларидан ва Ш.Атемов билан бўлишиб олганларидан кейин ҳар бир
жабрланувчилардан олинган пуллардан унга ҳам улуш бериб келишини
сўраганлигини, унга нисбатан эълон қилинган айблов эпизодлари бўйича
қуйидагиларни маълум қилишини, яъни 2019 йил тахминан ёз фаслида
ижтимоий тармоқ орқали Раджабова Дилбар Ажабовна билан танишганлигини,
Д.Раджабова турмушидан ажрашган эканлиги ва ўзаро суҳбатда турмуш ўртоғи
билан биргаликда яшаган даврида топилган мол-мулкни бўлиш учун адвокат
керак эканлигини айтганида “таниш адвокатим бор” деб айтиб, 2019 йил
тахминан сентябрь ойида Д.Раджабова яшайдиган Юнусобод тумани, 4
мавзесида жойлашган уйини олдида учрашиб, “яхши адвокат топиб бераман”
деб 900 АҚШ доллар пулини олганлигини, 2019 йил охирида Д.Раджабовани
ўғлини, жиянини ва ўғлининг ўртоғини “Эпсилон” нефть компаниясига ишга
жойлаштираман” деб 1.500 АҚШ доллари олганлигини, унинг “Эпсилон”
компаниясида бирор бир таниши йўқлиги, ўша вақтда ўзига пул кераклиги учун
шу ёлғонни айтиб, пул олганлигини, кейин Д.Раджабовага адвокат ва ишга
жойлаб қўйиш учун берилган 2.400 АҚШ долларни кўп қаватли уй қурилиши
бизнесига тиккани ҳақида ёлғон гапириб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани,
“Дўстлик” метро бекати атрофида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан
янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида 1 дона 4
хонали хонадон олиб беришини айтиб, 2019 йил октябрь ойидан2023 йил
октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Д.Раджабовани уй расмийлаштириб
беришда турли бахоналар билан алдаб ўзи истиқомат қиладиган уйини олдида
2.000 АҚШ доллари ва 600 АҚШ долларига тенг бўлган тилла тақинчоқларни
олганлигини, у Д.Ражабованинг эпизоди бўйича ундан жами 5.000 АҚШ
доллари олганлигини, ушбу айблов эпизоди бўйича қисман иқрорлигини,
қолган 5.000 АҚШ долларига унга нисбатан тухмат қилинганлигини;
Бундан ташқари, 2020 йилда у ижтимоий тармоқлар орқали Гулбаҳор
исмли аёл билан танишганлигини, Гулбаҳор Козоғистонда ишлаётганлиги ва
яқин орада Тошкентга соғлиги ёмонлашганлиги учун қайтмоқчи бўлганлиги,
Тошкент шаҳрига қайтганда унда яшаш учун хонадони йўқлиги маълум
қилганлигини ва у Гулбаҳорга “мен сенга уйни сотиб олишга ёрдам бераман”
деб бошланғич тулов тахминан 9.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни
сўраганлигини, кейин Гулбаҳор 2020 йил “Золотая Корона” орқали 9.000 АҚШ
доллар миқдордаги пулларни ўтказиб берганлигини, 2020 йил ёз ойларида
Гулбаҳорни бир таниши Минор метроси бекатини олдида кўришиб 1.000 АҚШ
доллар миқдордаги пулларни берганлигини, кейин у ушбу йил тахминан
октябрь ойларида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Голден Хаус “Париж”
номли қўп қаватли уйни олдида Гулбаҳорни синглиси Дилафруз исмли аёл
билан кўришиб, ундан тахминан 5000 АҚШ доллари пулларни олганлигини ва
Гулбаҳорга “янги уй чиққанидан кейин 6 йил ичида ҳар ой 5.000.000 сўмдан
тўлаб келасан” - деб айтганлигини, Гулбаҳорга телеграм орқали қўп қаватли
уйларни схемаларини юборганлигини, 2021 йил тахминан ферваль ойларида
унга Гулбаҳор 2.500 АҚШ доллар миқдордаги пулларни “Золотая корона”
орқали ташлаб берганлигини ва у ушбу пулларни ечиб олганлигини, Гулбаҳор
билан ушбу уй масаласи буйича гаплашиб турганлигини ва 2021 йил тахминан
март ойларида Гулбаҳор Тошкент шаҳрига келганлигини, унга телефон қилиб
уй тўғрисида сўраганлигини ва Гулбаҳор билан Чилонзор тумани “Ц” мавзеси
олдида кўришганлигини, Гулбаҳор унга 1.500 АҚШ доллар миқдордаги
пулларни берганлигини ва уй масаласини гаплашиб олганларини ва у унга яқин
кунлада янгилик бўлади деб айтганлигини, кейинчалик унга шахсий пластик
картасига Гулбаҳор 5.000.000 сўм пулларни ташлаб берганлиги, Гулбаҳор
билан уй масаласи буйича кўп кўришиб гаплашганларини, Гулбаҳор ундан
қачон уй масаласи ҳал бўлишини сўраганлигини ва Гулбаҳор билан Юнусобод
тумани кўришиб, яна тахминан сўмда ва АҚШ доллар миқдордаги, жами 1500
АҚШ миқдордаги пуллар олганлигини, Гулбаҳор берган хамма пулларни ўз
эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини, Гулбаҳордан жами тахминан 25.500
АҚШ доллар ва 5.000.000 сўм олганлигини, у ушбу айблов эпизоди бўйича
айбловга тўлиқ иқрорлигини, Гулбаҳор шу вақтга қадар ундан ўзининг
кундалик эҳтиёжлари ва квартира харажатлари учун пул сўраб келганлигини ва
у ўзига тегишли бўлган банк пластик картасидан Гулбаҳорга пул ўтказиб
келганлигини;
Бундан ташқари, Хаиткулов Улуғбек Н.Нишанованинг таниши
бўлганлигини, Н.Нишанова билан юқоридаги жиноий схема бўйича тахминан
2022 йил февраль ойида танишганлигини, у У.Хайитқулов билан шахсан
кўришмаганлигини, унга пулларни почта орқали юборганлигини,
У.Хайитқулов унга Нигоранинг номидан телефон қилганлигини, Нигора унга
У.Хайитқуловни номидан телефон қилганлиги ва унга такси орқали 1.000 АҚШ
доллари юборганлигини, у У.Хайитқуловга “Эпсилон” компанияга ишга
киришни ҳоҳлайдиган танишгани бўлса уларни ишга жойлаб қўйиши ҳақида
ёлғондан гапирганлигини, ҳақиқатда эса “Эпсилон” компанияда ишлайдиган
таниши бўлмаганлигини, у У.Хайитқуловдан 1.000 АҚШ доллари олганидан
кейин келишувга кўра ушбу пуллардан 500 АҚШ долларини Н.Нишановага
бошқа таксидан почта қилиб юборганлигини, У.Хайитқуловни “Эписилон”
компаниясига ишга жойлаштириши ҳақида алдаб юрганлигини ва Н.Нишанова
ҳам уни ишонтириб вақтни чўзиб келганлигини, Н.Нишанова шу вақтга қадар
У.Хайитқуловнинг эпизоди бўйича 200 АҚШ долларини У.Хайитқуловга
қайтариб берганлигини, у ўзи ҳам У.Хайитқуловга 100 АҚШ долларига тенг
сўм пулларни картасига пул ўтказиб берганлигини, ҳозирги вақтда Нигора 300
доллари ва у ўзи 400 АҚШ доллари бериши кераклигини, у У.Хайитқулов билан
олдин умуман кўришмаганлигини ва у билан биринчи мароталаб Чилонзор
ИИБ биносида кўришганлигини, у Улуғбекни Эписилон компаниясига ишга
жойлшаштириш учун бирор бир ҳаракат қилмаганлигини ва ундан олган
пулларни бирор бир кишига пора тариқасида бермаганлигини, бундан ташқари,
2021 йил баҳор ойида Мамадалиев Фарход билан танишиб қолганлигини,
сўнгра Ф.Мамадалиевга “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан субсидия
имтиёзи асосида хонадон олиб беришини айтиб, алдаганлигини ва Чилонзор
тумани 20-мавзесида қисмларга бўлиб, жами 5400 АҚШ долларини
олганлигини, пулларни ўзини эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, бу
эпизодда Н.Нишанова ва Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини, ушбу айблов
эпизодига тўлиқ иқрорлигини;
Бундан ташқари, 2021 йил охирида унга Избасарова Шохида қўнғироқ
қилиб телефон рақамини Нигорадан олганини айтганлигини ва субсидия
орқали уй олиш мақсади борлигини маълум қилганлигини, сўнгра Нигора
билан Ш.Избасарова бирга келишганлигини, улар Мирзо Улуғбек туманидаги
“ЭКО” бозор олдида учрашганларини, Ш.Избасаровага Тошкент шаҳри
ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги қурилаётган кўп
қаватли уйлардан субсидия асосида хонадон олиб бериши ҳақида алдаб
айтганлигини, шу куни Ш.Избасарова Нигорага 2800 АҚШ доллари
берганлигини, Нигора эса пулни ўша жойни ўзида унга берганлигини, у
пулларни олганидан кейин Ш.Избасарова улар турган жойдан кетганидан
кейин М.Улуғбек туманида жойлашган ЭКОБОЗОРнинг олдида Н.Нишанова
қўлига 800 АҚШ доллари қайтариб санаб олганлигини, унинг қўлида 2.000
АҚШ доллари пуллар қолганлигини, 2023 йил июнь ойларини охирида
Ш.Избасаровага кадастр расмийлаштириш учун пул керак деб яна 1.000 АҚШ
доллар олганлигини, шу тариқа Ш.А.Избасаровадан қисмларга бўлиб жами
3.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, бу пуллардан жиноий
шериги Н.Нишанова 800 АҚШ долларини олганлигини, Ш.Избасаровага у ва
Н.Нишанова томонидан олинган жами 3.800 АҚШ долларидан бир сўм ҳам
пуллар қайтариб берилмаганлигини, ушбу айблов эпизодига қисман
иқрорлигини, Н.Нишанова ҳам жавобгарликка тортилиши лозимлигини;
Бундан ташқари, 2021 йил декабрь ойида Н.Нишанова унинг Бурибекова
Мапират билан таништирганлигини, М.Бурибекова унга телефон қилиб
Н.Нишановадан телефон номерини олганлигини айтиб, унга субсидияга уй
олмоқчи эканлигини айтганлигини, у М.Бурибекова ва унинг турмуш ўртоғини
ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Яккасарой ва Яшнобод туманлари ҳудудида
янги қурилаётган кўп қаватли уйларга бошлаб бориб кўрсатиб, уларга 2 та 4
хоналик уй олиб беришни айтиб жами 3.500 АҚШ долларидан 7.000 АҚШ
доллари ва яна 1 та 2 хоналик квартира учун 2.000 АҚШ доллари жами 9.000
АҚШ доллари уйга берганлигини, у М.Бурибековадан 9.000 АҚШ долларини
аслида олишни имкони бўлмаган домларни кўрсатиб уларни алдаб субсидияга
уй олиб беришни айтиб олган пуллардан Н.Нишанованинг хабари
бўлганлигини, шу сабабли М.Бурибековадан олган 9.000 АҚШ долларини
Н.Нишанова билан 4.500 АҚШ долларидан бўлиб олиб ўзининг эҳтиёжларига
сарфлаб юборганлигини, Н.Нишанова ундан олган 4.500 АҚШ долларини нима
қилганлигини билмаслигини, бу ишлардан Н.Нишанованинг онасининг хабари
бўлганлигини, орадан бир ой вақт ўтиб М.Бурибекова унга телефон қилиб Гуля
исмли синглиси ҳам субсидияга уй олиши мумкин ёки йўқлигиин
сўраганлигини, унга М.Бурибекованинг номидан Гуля опа телефон
қилганлигини, у Гуля исмли синглисига 3 хонали уйларни Ассалом Сохил
ТЖМдан 73 квадрат метрлик квартира олиб беришини ваъда қилиб, 2.000 АҚШ
доллари пулларни олганлигини, у Гуля опадан алдов йўли билан қўлга
киритилган 2.000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини жиноий шериги
Нигора олиб кетганлиги, 1500 АҚШ долларини ўзида қолганлиги ва шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини;
Бироқ орадан вақт ўтиб, Гуля опага қизини турмушга бераётганлигини
айтганлиги учун у (Ш.Баёнов) 2.000 АҚШ долларини ўзининг бошқа
пулларидан тўлаб берганлигини, шу ҳолатда шериги Нигора олган 500 АҚШ
долларини қайтариб бермаганлигини, орадан бир ой вақт ўтганидан кейин
М.Бурибекова унга гап орасида Н.Нишанова билан бирга АВА компаниясига
катта миқдорда пулларга тушганлигини, кўчадан қарзлари кўплигини, агарда
субсидияга уй жой сотиб олиш истагида бўлган танишларини бошлаб келган
тақдирда ҳар бир олиб келинган мижоздан унга фойда тариқасида пул чиқариб
бера олиши ёки олмаслигини, ундан 1,2,3,4 хоналик уйларнинг субсидияга
олиш шартлари учун тўланиши лозим бўлган пулларни билиб олиб уларни
устига ўзини фойдасини ҳам қўйиб танишларидан пул олиб унга беришини, у
эса М.Бурибекова билан келишган пулларни ўзини олиб қолиб жабрланувчилар
кетганидан кейин устидаги ошиқ пулларни М.Бурибековага қайтариб бериши
керак бўлганлигини, шу орқали М.Бурибекова билан келишув қилганларини,
М.Бурибекова у унинг ўзидан ва қариндошлари ҳамда у орқали келадиган
танишларидадан субсидияга уй олиб беришни айтиб олган пуллар эвазига
умуман уй олиб бермасдан олинган барча пулларни ўзини қарзларига сарфлаб
юборишидан олдиндан хабари бўлмаганлигини, сабаби М.Бурибекова фақат
ундан субсидияга олиниши мумкин бўлган уй жойларни касса нархини билиб
олган холда уни устига ўзини фойдасини қўйиб келишни режа қилганлигини, у
уларнинг таклифига рози бўлганлигини, тахминан М.Бурибекова унга квартира
учун пул берганидан кейин орадан икки ойлар вақт ўтиб, тахминан 2022 йил
февраль март ойларида унга алоқага чиқиб АВА компаниясидан ўзини
дугоналари Нигора, Феруза, Ноила ва яна бошқалар билан бирга пул тикиб
банкрот бўлганлигини айтганлигини. Н.Бурибекова унга бундан турмуш
ўртоғининг хабари йўқлигини, йўқотилган пулларни ўрнига қўйиш учун бошқа
бирор бир инвестицион компанияга пул тикиб пулини кўпайтириб олиши
кераклигини айтганлигини, у М.Бурибековага ўзи Газпроминвест инвестицион
компанияга пул тикиши мумкинлигини айтиб, унга 1.500 АҚШ доллари
берганлигини, у М.Бурибековага 1500 АҚШ доллари ҳар ойда 500 АҚШ
долларидан фойда кўриши мумкинлиги ҳақида айтиб, 2 ой мобайнида 500 АҚШ
долларидан 1000 АҚШ доллари берганлигини, орадан икки ой ўтганидан кейин
М.Бурибекова унга яна 1500 АҚШ доллари берганлигини, шунда олдинги 1500
АҚШ доллари ва кейинги 1500 АҚШ доллари жами 3.000 АҚШ доллари
бўлганлигини, у бу пулларни Газпроминвест инвестицион компаниясига
киритмаганлигини, у пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, ҳар ойда
бошқа пуллари ҳисобидан 500 доллардан бериб келганлигини, у яна 3 ой
мобайнида М.Бурибековага 1000 АҚШ долларидан жами 3.000 АҚШ доллари
фойда сифатида берганлигини, у М.Бурибековага жами 5 ой давомида
дастлабки берилган 1.000 АҚШ доллари ва яна берган 3.000 АҚШ доллари
ҳисобига 3.000 АҚШ доллари бўлиб, аслида уни қўлига берган 3.000 АҚШ
доллари учун 4.000 АҚШ доллари 1.000 АҚШ доллари фойдаси билан пулларни
қайтариб берганлигини, орадан 5-6 ойлар вақтлар ўтиб М.Бурибекова унга
Н.Нишанова билан гаплашганлигини, аукцион орқали ер олиб бера олиш ёки
олмаслигини айтиб, ер олиб беришини сўраганлигини, у Мапрат опага Селхоз
институти томонидан ер борлигини, ҳар бир ерлар 6 сотихдан ерлари борлигини
айтганлигини, М.Бурибекова унга ўзининг ҳисоби бўйича гўёки унда бўлган
3.000 АҚШ доллари пуллари учун ҳар ойда олиши керак бўлган 1000 АҚШ
доллари фойда пуллар ҳисобидан унга 4 та 6 сотихли ер қилиб беришга ваъда
қилганлигини, шунда унинг (Ш.Баёновнинг) қўлига 250 АҚШ доллари
берганлигини, у М.Бурибековага ундан олган 3.000 АҚШ долларини
Газпроминвестга тикканлигини айтганлигини, аслида у пулларни бошқа
хақдорларга
бериб,
кейинги
жабрланувчилардан олган
пулларни
М.Бурибековага гўёки фойда тариқасида бериб келганлигини, шу сабабли
М.Бурибекова хаёлида у ундан олган дастлабки 3.000 АҚШ доллари
Газпроминвестда турибди деб ўйлаб юрганлигини, М.Бурибекова 4 та 6
сотихли ер масаласида икки ойлик 2.000 АҚШ долларлик фойда ҳисобидан унга
ер қилиб беришини айтганлигини ва унга кадастр хужжатлари учун 250 АҚШ
доллари берганлигини, у аслида М.Бурибековага айтган 4 та 6 сотихли ерлар
бўлмаганлигини, у вақтдан ютиш учун М.Бурибековага арзонга ер борлигини
аукцион орқали унга ютиб бериши мумкинлигини айтиб, алдаб юрганлигини,
бу воқеадан Н.Нишанованинг хабари бўлганлигини, сабаби у бу масалада
Нигора билан гаплашганлигини ва М.Бурибекованинг ўзи ҳам гаплашиб
келганлигини, бу ҳолатда Нигоранинг манфаатдорлиги бўлмаганлигини,
орадан вақт ўтиб М.Бурибекова унга АҚШга турмуш ўртоғини ишлашга
юбормоқчи эканлигини айтиб қолганида у АҚШ визасини қилиб беришини
айтиб 4.000 АҚШ алдаб олганлигини, у ўша вақтда М.Бурибекованинг турмуш
ўртоғининг паспорт маълумотларни олиб унинг номидан туристик ёки мулти
виза шаклида виза расмийлаштириш учун хусусий фирмаларга топшириш
орқали виза қилиб беришни, ўхшамаган тақдирда пулларини қайтариб беришни
Н.Нишанова билан режа қилганлигини, М.Бурибековадан 4.000 АҚШ
долларини олганидан кейин Н.Нишонова билан 2.000 АҚШ долларидан бўлиб
олиб бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, Н.Нишанова 2.000
АҚШ долларини олиб ўзини уйига олиб кетганлигини, орадан 6-7 ойлар вақт
ўтиб М.Бурибековага унинг турмуш ўртоғига АҚШ визаси тайёр бўлиб
қолганлигини айтиб унга 21.300 АҚШ долларини депозит ҳисоб рақамига
қўйиши кераклигини айтганлигини, М.Бурибекованинг турмуш ўртоғи
Фахриддин ака Қозоғистон давлатига бориб ўша ердан кредит олиб келиб
беришини айтганлигини, шу орада Фахриддин ака Қозоғистондан давлтига
бориб 7.000 АҚШ доллари олиб келганлигини, яна бир танишидан 4.000 АҚШ
доллари олиб келганлигини, бундан ташқари Нигоранинг онаси Қозоғистон
Республикаси фуқароси бўлгани учун Қозоғистон давлтига ўтиб ўша ердан
Фахриддин ака билан бирга бориб 4.000 АҚШ доллари олиб келиб Фахриддин
акага берганлигини, Фахриддин акага 15.000 АҚШ доллари пуллари депозитга
етмаслигини айтганидан кейин 34 грамм тилла тақинчоқларни ломбардга қўйиб
2.000 АҚШ доллари пул ечиб берганлигини, жами 17.000 АҚШ долларини
Фахриддин акадан АҚШ визасини чиқиши учун депозит ҳисоб рақамига қўйиб
беришни айтиб олганлигини, бироқ депозитга қўйиш учун етмаган 4.300 АҚШ
долларини ўзини ёнидан қўйиб беришини кейин унга ишлаб беришларини
айтганлигини, у М.Бурибекованинг турмуш ўртоғи Фахриддин акани АҚШга
виза қилиб бериш учун депозитга қўйишини айтиб алдов йўли билан қўлга
киритилган 17.000 АҚШ долларидан 7.000 АҚШ долларини Нигора
олганлигини, у аслида АҚШга виза қилиб бериш имкони бўлмаганлигини ва
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ҳам бирор бир таниши мавжуд
эмаслигини, у М.Бурибекованинг таниши “Шахбоз” исмли танишини Эпсилон
компаниясига ишга жойлаштириш масаласида келишганларини, М.Бурибекова
ундан Эписилон компаниясига неча сўмга ишга жойлаштириб қўйишини
сўраганлигини, у уларга 1.000 АҚШ долларига ишга киритиб қўйиши
мумкинлигини айтганида улар унга устида 500 АҚШ долларини ўзини
фойдасини қўйиб айтишини билдирганлигини, у Шахбоз билан МВД корзинка
олдидаги автотураргохда кўришганлигини ва унга Эпсилон компаниясига ишга
жойлаштириб қўйишини айтиб 1500 АҚШ доллари олганлигини ва Отчопар
буюм бозорининг олдига бориб ўша ерда уларни қўлига Шахбоздан олинган
1500 АҚШ долларининг 500 АҚШ долларини М.Бурибековага берганлигини, у
ўртада 500 АҚШ долларин ўзини фойдаси тариқасида олиб қолганлигини, унга
Шахбозга буни айтмаслигини сўраганлигини, у ушбу ҳолатда Шахбозга
пулларни бермаганлигини, 2021 йил охирида М.Бурибекова удан қўшниси
Сидиқова Холидага ҳам субсидия асосида 3 хоналик 73 квадрат метрлик
квартирани Ассалом Сохил ТЖМдан олиб бериши керак бўлганлигини, унинг
қўлига М.Бурибекова Х.Сидиқова исмли қўшнисига ҳам субсидияга уй олиб
беришини сўраб 2.300 АҚШ доллари пулларни берганлигини, тергов даврида
М.Бурибекованинг Х.Содиковадан аслида 4.500 АҚШ доллари олганлигини
эшитганлигини, лекин аслида ҳам М.Бурибекова унга субсидияга уй олиш
масаласида мурожаат қилган танишларига нархини ўзи айтишини, ўртада ўзи
ҳам пул ишлаб олишини айтганлиги учун у аслида неча сўм пулларни
Х.Сидиковадан олганлигини ўша вақтда билмаганлигини, бу пуллардан
Н.Нишанова ҳам 1.100 АҚШ долларини олганлигини, қолган 1.200 АҚШ
долларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, орадан маълум бир вақт
ўтиб унга Х.Сидикова телефон қилиб пулларни талаб қилиб, пуллар аслида унга
тегишли эканлигини айтиб сўраганида у уни танимаслигини, пулларни
М.Бурибековадан олганлигини, шу сабабли унинг ўзига эмас М.Бурибековага
қайтариб беришини айтганлигини, у кейинчалик Х.Содиқованинг ўзига 2.000
АҚШ долларини ўзининг пуллари ҳисобидан қайтариб берганлигини, ушбу
эпизодда Н.Нишанова ундан олиб кетган 1100 АҚШ долларини
қайтармаганлигини, М.Бурибекова 2200 АҚШ долларини ҳам ўзининг
эҳтиёжларига гўёки фойда тариқасида ўзида олиб қолганлигини, бу ҳақида
ундан Х.Содиқовага айтмаслигини сўраганлигини, у ушбу эпизодда ўзи амалда
олган пулларини тўлиқ қайтарган деб ҳисоблашлигини, Н.Нишанова унга 800
АҚШ доллари бериши кераклигини, Х.Содиқовага 300 АҚШ доллари бериши
кераклигини;
Бундан ташқари, у 2021 йил декабрь ойида уни Ф.Эгамбердиева билан
М.Бурибекова
таништирганлигини,
М.Бурибекова
унга
таниши
Ф.Эгамбердиева ундан 3.000 АҚШ доллари пулларни олиб АВА компаниясига
сарфлаб юборганлигини, бироқ пулларни қайтариб бермаётганлигни
айтганлигини, М.Бурибекова унга “мен Ферузага арзонга уй олиб беришинг
мумкинлиги ҳақида айтиб таништираман ва субсидияга уй олиб беришни
айтиб, ундан 5.000 АҚШ доллари сўрайсан мен шу пулдан сенга 3.000 АҚШ
долларини мендан олган қарзини ҳисобига ушлаб қоламан, қолган 2.000 АҚШ
долларига уй олиб берасан” – деганлигини, у М.Бурибековага ўша вақтда унга
ва танишларига уй олиб бера олмаслигини айтганлигини, М.Бурибекова унга
Ф.Эгамбердиевадан нима қилиб бўлса ҳам пул олишини, агарда шу пулларни
олмаса уйида жанжал бўлишини, унга шу масалада ёрдам беришини
сўраганлигини, унга М.Бурибекова агарда Ф.Эгамбердиева устидан ариза ёзган
тақдирда ўзида бўлган Ф.Эгамбердиеванинг ундан АВАга тикиш учун 3.000
АҚШ доллари пулларни олганлиги ҳақидаги тилхатини кўрсатиб, бу ҳақида уни
турмуш ўртоғига айтиш орқали қўрқитиши мумкинлигини айтиб унга режа
тузиб берганлигини, у Ф.Эгамбердиевага 3 хоналик 73 квадрат метрлик
квартирани субсидия шартларида унга олиб бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон
маълумотларни айтганлигини ва унинг машинаси ичида Ф.Эгамбердиеванинг
қўлидан М.Бурибекова олганлигини, кейин бирга кетганларини ва йўлда
машинани ичида у 2.000 АҚШ долларини олганлигини ва 3.000 АҚШ
долларини М.Бурибекова олганлигини, у бу 2.000 АҚШ долларидан Нигорага
800 АҚШ доллари берганлигини ва ўзи 1.200 АҚШ долларини ишлатиб
юборганлигини, бу пуллардан 500 АҚШ долларини Ф.Эгамбердиевага
Юнусобод тумани Мегапланет савдо маркази олдида қайтариб берганлигини;
Бундан ташқари, 2021 йил охирида М.Бурибекова орқали Турапова
Матлуба билан танишганлигини, М.Тураповани ишончига кириб, Тошкент
шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой
мажмуасидан 6 ой муддат ичида субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб
беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021 йил декабрь ойида Яшнобод тумани
ҳудудида М.Тураповадан М.Бурибекова гувохлигида аввалига 4.000 АҚШ
доллари, сўнгра қисмларга бўлиб М.Тураповани турмуш ўртоғидан 2.000 АҚШ
доллари пулларни олганлигини, улардан жами 6.000 АҚШ доллар пулини алдаб
олганлигини, 2023 йил охирида М.Тураповага 1.500 АҚШ долларини қайтариб
берганлигини, у М.Тураповадан биринчи 4.000 АҚШ доллари олган ҳолатида
М.Бурибековага 1.000 АҚШ доллари берганлигини, қолган 3.000 АҚШ
долларидан Н.Нишановага ўзаро келишувлари бўйича 1.500 АҚШ долларини
берганлигини, охирида олган 2.000 АҚШ долларини тўлиқ ўзи олиб, ўзининг
қарзларига сарфлаб юборганлигини, у М.Турапованинг эпизоди бўйича 3.500
АҚШ доллари пулларни олганлигини, қолган 1.000 АҚШ долларини
М.Бурибекова унга М.Тураповани топиб бергани учун олганлигини,
Н.Нишанова унинг жиноий шериги бўлгани учун 1.500 АҚШ доллари
олганлигини, М.Бурибекова таниши М.Тураповага квартира қилиб бера
олмаслигини билганлигини, у бу ҳақида М.Бурибековага айтганлигини;
Бундан ташқари, 2021 йил охирида М.Бурибекова орқали Номозов
Улуғбек билан танишганлигини, Номозов Улуғбек ишончига кириб, Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида янги қурилаётган уйлардан
субсидия асосида 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2021
йил декабрь ойида Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида У.М.Номозовдан 2.700
АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, бу 2.700 АҚШ долларидан
М.Бурибекова 1.200 АҚШ долларини олганлигини, у ўзи 1.500 АҚШ долларини
олганлигини ва шундан М.Бурибекова орқали У.Номозовга 1.000 АҚШ доллар
қайтариб берганлигини, У.Номозовдан олинган пуллар ҳисобидан унинг
берадиган пуллари 500 АҚШ долларини ташкил қилишини, М.Бурибекова
1.200 АҚШ доллари ўзига фойда ҳисобида олиб қолганлигини, бу эпизодда ҳам
М.Бурибекова У.Намозовга уй қилиб бера олмаслигини олдиндан
билганлигини, бу ҳолатда Н.Нишанова пул олмаганлигини ва иштирок
этмаганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил бошида Нишонова Нигора орқали
Рахимбердиева Зайнап билан танишганлигини, З.Рахимбердиевага Яккасарой
тумани, Қушбеги дахасида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги
қурилган кўп қаватли уйлардан субсидия асосида хонадон олиб бераман деб
алдаб, 2022 йил февраль ойидан 2022 йил декабрь ойига қадар бўлган вақт
оралиғида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “ЭКО” бозори олдида
З.Рахимбердиевадан қисмларга бўлиб жами 11.500 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни олгандан кейин, 2023 йил январь ойида З.Рахимбердиева АҚШга
кетиш учун виза олишга харакат қилиб юрганини эшитиб, виза олишда ёрдам
беришни ваъда қилиб, алдаб, 2023 йил январь-февраль ойида Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек тумани “ЭКО” бозори олдида З.Рахимбердиевадан қисмга
бўлиб яна 4.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, жами 16.000 АҚШ
долларини олганлигини, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлигини, АҚШ
элчихонасида ишлайдиган таниши йўқлигини, З.Рахимбердиевага виза олиб
бериш мақсади бўлмаганлиги ва шу гапларни айтиб пулини олганлигини, пул
олганида Нигора ҳам гувох бўлганлигини, Бу айблов эпизодида
З.Рахимбердиевадан олинган 11.500 АҚШ доллари миқдорида пулларни
Н.Нишонова билан тенг ўртасидан 5.700 АҚШ долларидан бўлиб олганларини;
Бундан ташқари, 2022 йил февраль ойида Избасарова Шохида орқали
Улуғходжаев Шавкат билан танишганлигини, Шавкатга Яшнобод туманида
“GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги қурилган кўп қаватли уйлардан
субсидия асосида хонадон олиб бераман деб алдаб 2022 йил февраль ойида
2.000 АҚШ долларини олганлигини, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаганлигини,
Ш.Избасарова воситачилиги учун пул бермаганлигини, Ш.Избасаровани ўзи
ҳам жабрланувчи ҳисобланишини, Ш.Улуғходжаевдан олинган 2.000 АҚШ
доллари пуллардан Н.Нишонова 1.000 АҚШ доллари олганлигини, сабаби
Ш.Избасаровани унга Н.Нишанова таништирганлиги ва ўртада унга пул
беришга ишонтириш учун гўёки кафил сифатида турганлигини, у эса
Н.Нишановага келишувларига кўра, 1.000 АҚШ доллари пул берганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил февраль ойида Избасарова Шохида орқали
Нуриев Шухрат билан танишганлигини, Шухратга ҳам Яшнобод туманида
“GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги қурилган кўп қаватли уйлардан
субсидия асосида хонадон олиб бераман деб алдаб 2022 йил март ойида 2.500
АҚШ долларини олганлигини, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаганлигини,
Ш.Избасаровага воситачилиги учун пул бермаганлигини, Н.Нишанова билан бу
пуллардан 1.000 АҚШ доллари пулларни олганлигини, Ш.Избасарова пул
берилганидан кейин Н.Нишановага айтганлиги ва хабари бўлганлиги ҳар бир
ҳолатда унга пул ажратиб берганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил бошида уяли телефонига Хабирханова
Мастура қўнғироқ қилиб, субсидия асосида уй олиб бериши ҳақида Избасарова
Шохида орқали эшитганлигини айтганлигини, М.Хабирхановани алдаб
субсидия асосида уй олиб беришим мумкинлигини айтганлигини, кейин
М.Хабирхановани жияни Акбаров Фаррух алоқага чиққанлигини ва ўзига 2 та
3 хонали, М.Хабирхановага 1 та 3 хонали уй олиш мақсадини айтганлигини,
сўнгра Ф.Акбаровга Яшнобод туман ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси
томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия асосида 3 та 3 хонали
хонадон олиб беришни ваъда қилиб, алдаб, 2022 йил апрель ойидан 2023 йил
июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
Миробод кўчаси 2-уй манзилида жойлашган “Гранд Мир” меҳмонхонаси
олдида Ф.А.Акбаровдан қисмларга бўлиб жами 13.500 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни олганлигини, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб
юборганлигини, у Ф.Акбаровдан олинган 13.500 АҚШ долларидан
Н.Нишановага
5.000
АҚШ
доллари
берганлигини,
бу
пуллар
қайтарилмаганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил ўрталарида Нишанова Нигора орқали
Матякубова Малика субсидия асосида уй олиш бўйича мурожаат қилганлигини,
М.Матякубовани турмуш ўртоғи Равшан ака билан телефонда
гаплашганлигини, сўнгра учрашиб қуруқ ерни аукцион орқали олиб бериши
билан алдаб Равшан акадан аввалига 2000 АҚШ доллар олганлигини,
кейинчалик М.Матякубовага Яшнобод туманида янги қурилаётган “Ассалом
сохил” турар жой мажумасидан хонадонлар олиб беришни ваъда қилиб, алдаб,
2022 йил июль ойидан пул олишни бошлаганлигини, шу орада М.Матякубовани
ўғли Каримов Нодир ҳам унга ўзи ва ўртоқларига ҳам субсидия уй кераклигини
айтганлиги ва Н.Каримовдан қисмларга бўлиб субсидияга уй олиб бераман деб
алдаб 5100 АҚШ доллар олганлигини, 2024 йил март ойига қадар бўлган вақт
оралиғида М.Матякубовани алдаб жами 19.700 АҚШ доллар олганлигини, у
М.Матякубова ва унинг турмуш ўртоғи Р.Матякубов билан ҳисоб китоб
қилганлигини, буни видеоёзувлари ва у томонимдан ёзиб берилган тилхат
мавжудлигини, бу эпизод бўйича Н.Нишанова ундан М.Матякубова ва унинг
қариндошларидан олинган жами 19.700 АҚШ доллари ҳисобидан 6.000 АҚШ
доллар пулларни олганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил куз фаслида Нишонова Нигора орқали унга
Бейсенова Лаззат алоқага чиқиб, субсидия асосида уй олмоқчи эканини
айтганлигини, у унга Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган кўп
қаватли уйлардан субсидия асосида хонадон олиб беришини айтиб , 2022 йил
сентябрь ойидан 2023 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Яккасарой
тумани, Миробод кўчаси 2-уй манзилида жойлашган “Гранд Мир”
меҳмонхонаси олдида ва бошқа манзилда Л.А.Бейсеновадан қисмларга бўлиб
жами 9.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, бу ҳолатда 4500
АҚШ долларини жиноий шериги Н.Нишоновага берганлигини;
Бундан ташқари, 2021 йилда шифохонада даволанган пайтида Тошкент
вилояти, Болта қишлоғида яшайдиган Атемов Шавкат ака билан танишиб
қолганлигини, Ш.Атемовга аукциондан бўш ерларни сотиб олишда ва субсидия
асосида кўп қаватли уйлардан квартира олишда хужжатларни расмийлаштириш
билан шуғулланишини, агарда унга ёки танишларига ер ёки уй керак бўлса унга
мурожаат қилиши ҳақида ёлғон гапириб айтганлигини, бундан ташқари, 2022
йил куз ойида Ш.Атемов унга таниши Эшонқулова Рихсиойга субсидия асосида
уй кераклигини айтиб, Р.Эшонқулова билан таништирганлигини, Ш.Атемов ва
Р.Эшонқулова билан Яккасарой тумани “Россия” мехмонхонасида
учрашганлигини, Р.Эшонкуловага Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган
“Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон
олиб бериши мумкинлигини айтиб, алдаб 2022 йил тахминан сентябрь ойидан
қисмларга бўлиб 5.300 АҚШ доллар олганлигини, у 5.300 АҚШ долларидан
2.300 АҚШ доллари олганлигини, Ш.Атемов 3.000 АҚШ доллари олиб
қолганлигини, шу орада Р.Эшонқуловани қайнонаси билан танишиб, уни
қизига ҳам субсидия асосида уй олиб бераман деб қисмларга бўлиб яна 4600
АҚШ доллар олганман. 4.600 АҚШ долларини Н.Нишонова билан 2 га бўлиб
2.300 АҚШ долларини олганлигини, унинг ўзида қолган 2.300 АҚШ
долларидан Ш.Атемов яна 750 АҚШ долларини Ш.Атемов олганлигини, 50
АҚШ долларини Ш.Атемовнинг пластик картасига ташлаб берганлигини, у
Р.Эшонқуловадан олинган 9.900 АҚШ долларидан 3.850 АҚШ долларини
олганлигини, қолган 2.300 АҚШ долларини Н.Нишонова, 3.750 АҚШ
долларини Ш.Атемов олганлигини;
Юқоридаги келтирилган барча ҳолатларда Н.Нишонова ва Ш.Атемовлар
жабрланувчилардан пуллар алдов йўли билан қўлга киритилаётганлигини,
уларга ваъда қилинган уйлар ва квартиралар ер участкалари аслида олиб
берилмаслигини олдиндан билганларини ва улар билан ўзаро тил бириктирган
ҳолда бу ишларни амалга оширганларини, унга Ш.Атемов ва Н.Нишоновалар
агарда унга нисбатан қамоққа олиш қўлланилган тақдирда у орқали олинган
ўзлари томонидан ўзлаштирилган пулларни тўлашда ёрдам беришлари керак
бўлганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил тахминан ноябрь ойида Атемов Шавкат ака
уни қариндоши Фарходов Бобур билан таништириб, унга ҳам субсидия асосида
квартира олиб беришини сўраганлигини, кейин у Б.Фархадовни Атемов Шавкат
билан бирга алдаб янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи
асосида хонадон олиб беришини айтиб, 2022 йил ноябрь-декабрь ойида
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси 22А-уй манзилида
жойлашган “Сазанчик” номли кафе олдида Б.А.Фарходовдан қисмларга бўлиб
жами 11.000 АҚШ долларини олганлигини, бу пулларни Ш.Атемов 5.500 АҚШ
долларидан бўлиб олганларини, бу пуллар ҳам қайтарилмаганлигини, ўша
вақтда Атемов Шавкат орқали пуллари олинган Дилмурод, Илғор ва Фарход
исмли шериклари томонидан ёзилган ариза бўйича Миробод судига кўрилган
жиноят иши доирасида уни судга шерик сифатида жалб қилинмаган тақдирида
Б.Фарходовдан олинган 11.000 АҚШ долларини ўзи беришини, сабаби унинг
қайнонаси ўзининг синглиси эканлигини айтганлигини, у Атемов Шавкатнинг
гапига ишониб ЖИБ Миробод тумани судидаги иш доирасида
жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни 17.000 АҚШ тўлиқ
тўлаганлигини ва ўша судланган ҳолатида ҳам Ш.Атемов шериги
бўлганлигини, ушбу судланган ҳолатида жабрланувчи Абдурасулов
Дилмуродни таниши Фазлиддиндан олинган 2.000 АҚШ долларини тергов
суриштирув даврида қўлига санаб берганлигини, шу сабабли бу йигит суд
мажлисида жабрланувчи бўлиб ўтмаганлигини, аслида юқоридаги Миробод
тумани судида кўрилган 19.000 АҚШ долларлик айблов эпизодлари бўйича
жабрланувчилардан олинган пулларни 9.500 АҚШ долларидан Ш.Атемов
билан бўлиб олганларини;
Бундан ташқари, 2022 йил куз фаслида Атемов Шавкат орқали
Нормўминов Миржахон билан танишиб, М.Нормўминовни алдаб Тошкент
шаҳрида янги қурилаётган уйлардан субсидия асосида хонадон олиб бераман
деб 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил апрель ойига қадар бўлган вақт
оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Гранд Мир”
мехмонхонаси олдида ва Шайхонтохур туманида жойлашган Сейсмология
институти биноси олдида М.Ш.Нормўминовдан қисмларга бўлиб жами 10.000
АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, М.Нормўминов Атемов
Шавкатнинг синглисининг куёви ҳисобланишини, М.Нормўминовнинг
эпизодидан Атемов Шавкат 4.200 АҚШ доллари пулларни олиб қолганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил декабрь ойида Нишанова Нигора орқали
Эргашева Ноила билан танишганлигини, Н.Эргашевадан жами 45.000 АҚШ
доллари олинганлигини, Н.Эргашевага Россия давлатидан Ўзбекистонга
юборилаётган рублни АҚШ долларга нисбатан нархи қадрсизланаётгани
сабабли “Золотая Корона” дастури орқали конвертация қилиш йўли билан жуда
кўп миқдорда даромад олишга қизиқтириб алдаганлигини ва агарда унга нақд
пул берса пулни банкда айтантириб фойдасидан тенг тақсимлаб беришини
айтиб, Н.Х.Эргашева истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани,
4-мавзе 63-уй олдида Н.Х.Эргашевадан олганлигини, бироқ, “Золотая Корона”
дастури орқали конвертация билан шуғулланмаганлигини, у Н.Х.Эргашевадан
пулларни олганидан кейин ҳаммасини ўзининг қарзларига сарфлаб
юборганлигини ва Н.Х.Эргашевани ишонтириб вақтдан ютиш учун ўзини
пулидан унга гўёки пулларини Золотая Корона орқали айлантириб фойда
кўраётгани ҳақида айтиб жами 9300 АҚШ долларини қайтариб берганлигини,
Н.Х.Эргашева Юнусобод тумани ИИОФМБга ариза ёзганидан кейин у 35.700
АҚШ долларидан 31.000 АҚШ долларини кўчада Н.Х.Эргашеванинг қўлига
нақд шаклда берганлигини, қолган 14.000 АҚШ долларини Алишер исмли ЖҚБ
ходими олдида берганлигини, шундан кейин Ноила ўша ерда пулларни тўлиқ
100 % олганлиги ҳақида ариза ёзиб берганлигини ва пулларни стол устига
қўйиб расмга олинганлигини, ўша ерда пуллар олинганидан кейин Алишер
исмли ЖҚБ ходимига 600 АҚШ доллари пулларни ундан ундириб берганлиги
учун совға тариқасида берганлигини, М.Бурибекова ҳам пуллар олинганлиги
сабабли унга 400 АҚШ доллари совға қилиб берганлигини, Ноиланинг эпизоди
бўйича барча 45.000 АҚШ доллари пулларини қайтариб берганлигини,
Н.Х.Эргашева ундан 9.300 АҚШ доллари дастлабки берган пулларини ўзининг
фойдаси сифатида олиб қолганлигини, у Н.Х.Эргашева унга ҳозирги вақтда
ўзини процентчи одамларга ўхшаб орадан бир йиллар вақт ўтиб пулларини
беришини айтганлиги учун у Н.Х.Эргашеванинг опасининг номига ундан
26.000 АҚШ долларини олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил декабрь ойида Эргашева Ноилани қариндоши
Бегимов Акбар қўнғироқ қилиб телефон рақамини Н.Эргашевадан олганини
айтиб субсидия асосида уй олмоқчи эканини айтганлигини, шунда А.Бегимовга
Яшнобод туман ҳудудида “Ассалом сохил” турар жой мажумасидан субсидия
асосида хонадон олиб бераман деб алдаб қисмларга бўлиб А.Бегимовдан жами
3000 АҚШ доллар олганлигини, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаганлигини, у бу
пулларни 1.000 АҚШ долларини А.Бегимовнинг ўзини қўлига берганлигини,
қолган 2.000 АҚШ долларини Нигора орқали Н.Эргашеванинг ўғлининг қўлига
олиб бориб берганлигини, бу эпизодда Н.Нишонова пул олмаганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил охирида ижтимоий тармоқда Сурхондарё
вилоятида яшайдиган С.Таштемирова билан танишганлигини, С.Таштемирова
Тошкент шаҳридан уй олиш нияти борлигини айтганида унга Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой
мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришини
айтганлигини, 2023 йил январь ойида С.Тоштемирова Тошкент шаҳар,
Яккасарой туманида жойлашган “Амарена” мехмонхонасида эканини
айтганида мехмонхона олдида учрашганлигини ва субсидия уй олиб бераман
деб алдаб 3.000 АҚШ долларини олганлигини, пулларни ўз эҳтиёжи учун
сарфлаб юборганлигини, бу пулларни Н.Нишанова олмаган тўлиқ ўзи сарфлаб
юборганлигини;
Бундан ташқари, 2022 йил июнь ойида таниши Атемов Шавкат ака унинг
олдига Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида яшайдиган танишлари
Алиаскаров Мухаммадқосим акани ва жияни Алиаскаров Саидахмадни олиб
келганлигини, М.Алиаскаров ва С.Алиаскаров уй жой қуриш учун бўш ер
майдон олиб бериши мумкинлигини эшитиб келганини айтишганида уларга
Тошкент вилояти, Кибрай туман ҳудудидан 6 сотихдан бўш ер майдон олиб
беришини айтиб алдаганлигини, шу тариқа уларни алдаб Тошкент шаҳар,
Чилонзор туман ҳудудида 2024 йил апрель ойига қадар қисмларга бўлиб
Алиаскаров Мухаммадқосим акадан 2500 АҚШ доллар, Алиаскаров
Саидахмаддан 2.500 АҚШ доллар ва 4.870.000 сўм пулини олганлигини,
пулларни Ш.Атемов билан ўрталарида тенг бўлиб олганларини, Н.Нишонова бу
эпизодда бир сўм ҳам пул олмаганлигини, мазкур эпизодда жиноий шериги
Ш.Атемов 2.500 АҚШ доллари пулларни олганлигини, Ш.Атемов улардан пул
олишидан олдин танишларига ер қилиб бера олмасликларини олдиндан
билганлиги ва ўзини қандайдир қарзларига тўлаб туриш учун пул кераклиги
сабаби ва ўзаро жиноий режага кўра пулни бўлиб олганлигини, айнан ўша
вақтда Ш.Атемов унинг олдига мокрий асфалт рангли Ласетти Жентра
машинасида келганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йил бошида адвокат бўлиб ишловчи таниши
Хакимова Зулфияга агарда бирор танишига субсидия асосида уй керак бўлса
хужжатларни расмийлаштиришда ва квартира олиб беришда ёрдам беришини
айтганлигини, кейин З.Хакимова уни Джураева Гуласал билан таништириб
унга субсидия асосида квартира олиб беришини сўраганлигини, сўнг
Г.Джураевага “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан субсидия асосида
хонадон олиб беришини айтиб алдаганлигини, 2023 йил август ойида
Г.А.Джураевага қўнғироқ қилиб бугунни ўзида пул берса уй олиб беришини
айтганлигини, Г.Джураева Тошкент вилояти, Қибрай туманида касалхонада
ётганини
айтганлигини
ва
Қибрай
туманидаги
жойлашган
“Саноатқурилишбанк” банкида омонот пулини олиб беришини маълум
қилганлигини, кейин “Саноатқурилишбанк” га бориб Г.Джураева билан
учрашганлигини ва у 16.000.000 сўм омонат пулини олиб унга берганлигини,
2024 йил ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Г.А.Джўраева истиқомат
қиладиган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 37-уй олдида
ундан яна 5.000.000 сўм ва 4 дона тилла узукларини олганлигини, пулларни
ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, кейинчалик Г.Джураевага
олган барча пулларини ва тилла тақинчоқлар ҳисобига пулларни тўлиқ
қайтариб берганлигини, Г.Джураевадан қарзи қолмаганлигини, Г.Джураева
унга нисбатан туҳмат қилаётганлигини, бу эпизодда Н.Нишанова ва
Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йил бошида ижтимоий тармоқда Эралиева Зиёда
билан танишганлигини, аввалига у билан учрашмасдан интернет орқали
гаплашганлигини, ўзаро суҳбатда субсидия асосида уй олиб бериш билан
шуғулланишини айтганлигини, З.Эралиева унга ҳам субсидия уйлардан
квартира олиб беришини сўраганида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани
ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой мажмуасидан субсидия
имтиёзи асосида хонадон олиб бериши ҳақида алдаб, Тошкент шаҳар Яккасарой
тумани ҳудудида З.Ш.Эралиевадан қисмларга бўлиб жами 36.200.000 сўм
пуллар ва 800 АҚШ доллари пулларни олганлигини, пулларни ўзининг
эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, бу эпизодда Н.Нишонова ва
А.Атемовлар иштирок этмаганлигини, бу ҳолатда бир ўзи жиноят содир
қилганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йил август ойида Нури Мухаммад билан танишиб
қолганлигини ва унга ҳам субсидия асосида уй олиб бериш хужжатларни
расмийлаштириш билан шуғулланишини айтганида Нури Муҳаммад ҳам
субсидия асосида квартира олиб беришини сўраганлигини, сўнгра Тошкент
шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудида янги қурилаётган “Ассалом соҳил” тураржой мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида, арзон нархда 1 та 2 хонали, 1 та 4
хонали хонадонларни олиб бериши билан алдаб 2023 йил август ойидан 2024
йил март ойини бошига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар,
Яккасарой туманида жойлашган “Ассалом сохил” турар жой мажумаси олдида
Мухаммаддан жами 10.500 АҚШ доллари пулини олганлигини, пулларни
ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, бу эпизодларда Н.Нишанова ва
Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини, олинган пулларни у ўзи тўлиқ сарфлаб
юборганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йил август ойида М.Матякубова орқали унга
Акбарова Мадина исмли қўнғироқ қилиб, субсидия асосида уй олиб беришни
сўраганлигини, шундан кейин М.Акбаровага Тошкент шаҳар, Яшнобод
туманида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги қурилаётган уйлардан
субсидия асосида хонадонлар олиб беришини айтиб, 2023 йил октябрь ойидан
2024 йил март ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек тумани, ТТЗ дахасида ва Тошкент шаҳрининг бошқа туман
ҳудудларида М.Қ.Акбаровадан қисмларга бўлиб жами 4500 АҚШ доллар ва
7.200.000 сум миқдоридаги пулларни олганлигини, пулларни ўзининг эҳтиёжи
учун сарфлаганлигини, бу эпизодларда Н.Нишанова ва Ш.Атемовлар иштирок
этмаганлигини, олинган пулларни у ўзи тўлиқ сарфлаб юборганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йилда Джураева Гуласални алдаб субсидия асосида
уй олиб беришини айтиб келган даврида Гуласал уни таниши Джураева Феруза
унга қўнғироқ қилиб унга ҳам субсидия асосида уй кераклигини айтиб ёрдам
қилишини сўраганлигини, 2023 йил ноябрь ойида Ф.Джураева яшайдиган
Юнусобод туманида жойлашган уйига бориб учрашганлигини ва унга
“GOLDEN HOUSE”фирмаси томонидан Тошкент шаҳар, Мирабод ва Яшнобод
тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан субсидия имтиёзи асосида
хонадон олиб беришини айтиш билан алдаб 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил
март ойига қадар бўлган вақт оралиғида Ф.Джураева яшайдиган Юнусобод
тумани, Наманган кўчаси 70 уй олдида Ф.Р.Джураевадан қисмларга бўлиб жами
15.100 АҚШ доллари ва 31.800.000 сўм миқдоридаги пулларини олганлигини,
пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, бу эпизодларда
Н.Нишанова ва Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини, олинган пулларни у ўзи
тўлиқ сарфлаб юборганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йил Нури Мухаммадга субсидия асосида уй олиб
беришини айтиб, алдаб юрган даврида уни тоғаси Ходжаев Равшанбек унга ҳам
субсидия асосида квартира олиб беришини сўраб мурожаат қилганлигини,
сўнгра Р.Ходжаевга Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Қушбеги” махалла
ҳудудида янги қурилаётган турар-жой мажмуасидан 2 та 3 хонали хонадонни
субсидия имтиёзи асосида, арзон нархда олиб беришимни айтиб 2023 йил
ноябрь ойидан 2024 йил март ойи ўрталарига қадар бўлган вақт оралиғида
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги махалласида Р.Х.Ходжаевдан
жами 10.300 АҚШ доллари эмас балки 8300 АҚШ доллари атррофида пул
олганлигини, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, бу
эпизодларда Н.Нишанова ва Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини, олинган
пулларни у ўзи тўлиқ сарфлаб юборганлигини;
Бундан ташқари, 2023 йил ноябрь ойида Джураева Феруза унга
Раджабова Адолат қўнғироқ қилиб, субсидия асосида уй олиб беришини
сўраганлигини, А.Раджабова унга савдо сохасида агент эканлигини айтиб,
“агарда мен хақиқатдан ҳам субсидияга уй олиб бера оладиган бўлсам ўзининг
танишлари ва қариндошларини мени олдимга қизиқтириб олиб келаман, уларга
уйларни Сиз айтган нархдан ошириб айтаман ва ўртада ўзим ҳам фойда қилиб
уйлик бўлиб оламан” – деганлигини, унга А.Раджабова ўзининг қариндошлари
ва танишларидан пул олиб жами 3.000 АҚШ доллари пул бериб унга ўзининг
жияни, опачаси, синглиси, турмуш ўртоғининг таниши, Эрали, Умида исмли
танишларига жами 7 та уй субсидия олиб бериши учун пул олиб шунча уйга
буюртма қилганлигини ва ўзининг танишларидан 8.000-10.000 АҚШ
долларидан атрофида пул олиб унга ўзи сўраган тахминан ҳар бир уй учун 10002.000 АҚШ долларига қадар пулларни бериб қолган пулларни ўзига фойда
тариқасида олиб қолишини айтиб, танишлари алоқага чиққан тақдирда уларга
ҳам айтмаслигини, уй буюртма қилган танишлари билан кўриштирмаслигини
айтганлигини, у А.Раджабовадан 1.000 АҚШ доллари олганлигини;
Бундан ташқари А.Раджабованинг 300 АҚШ долларлик тилла соатини
олиб сотиб ишлатиб юборганлигини, бу соат бозорда тахминан 300 АҚШ
доллари атрофида бўлганлигини, у А.Раджабовани қариндошлари ва
танишларидан жами неча сўм пуллар олганлигини билмаслигини, ўз уларнинг
бирортаси билан кўришиб уларга уй олиб бериши ҳақида ваъда
бермаганлигини, у мазкур айблов эпизоди бўйича унга нисбатан эълон
қилинган 12.000 АҚШ долларига иқрор эмаслигини, лекин унга А.Раджабова
келиб ўзининг қариндошларидан яна пул олиши учун хақиқатдан ҳам улардан
олинган пулларни гўёки у олгани ҳақида кафолат бўлиши учун унга 12.000
АҚШ долларига тилхат ёзиб беришини бу тилхат билан устидан ариза
ёзмаслигини ва буни унга уй учун пули бериши мумкин бўлган қариндошлари
ва танишларига кафолат тариқасида кўрсатишини айтгани учун унга 12.000
АҚШ доллари пул олгани ҳақида тилхат ёзиб берганлигини, А.Раджабова бу
ишлардан у ҳам ўзи ҳам фойда кўриши учун олдиндан тилхат ёзиб беришини,
олинган пуллар ўзида туришини, иш битганидан кейин унга ҳар бир квартира
учун тўловлар қилиб беришини айтганлигини, А.Раджабованинг таниши Эрали
исмли йигитдан Фарход бозори олдида 2.000 АҚШ долларини тўғридан тўғри
ўзи олиб ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, шунда у
А.Раджабованинг қўлидан амалда 1.300 АҚШ доллари олганлигини, бу
эпизодда Н.Нишонова ва Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини, лекин у
А.Раджабовадан айбловда кўрсатилган ҳолатда 15.000 АҚШ доллари
олмаганлигини, А.Раджабова қариндошларидан олган пулларни ўзининг
тижорат ишларига сарфлаб юборган бўлиши мумкинлигини, лекин
А.Раджабованинг у унга ва танишларига амалда ростдан ҳам субсидия
шартларида кваритра олиб бера олмаслиги ундан олган пулларни тўлиқ ўзининг
эҳтиёжларига ва қарзларига сарфлаб юборишидан хабари бўлмаганлигини, у
бундан ташқари, 2023 йил охиридан Раджабова Адолатни субсидия асосида уй
олиб беришни ваъда қилиб, алдаб юрган даврида унга танишларига ҳам
субсидия асосида уй олиб бериши мумкинлигини айтишини тайинлаганлигини,
сўнгра 2024 йил март ойида унга Жумағулов Эралибек қўнғироқ қилиб
субсидия асосида квартира олиб беришини сўраганлигини, шундан кейин 2024
йил 13 март куни Учтепа тумани 12-мавзесида Э.С.Жумағулов билан учрашиб
Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой
мажмуасидан субсидия асосида квартира олиб беришга ваъда қилиб, жами
2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлигини, пулларни ўзининг
эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, бу эпизодда Н.Нишонова ва
Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини;
Бундан ташқари, 2024 йил май ойида умумий танишлари орқали унга
Хайдарова Умида алоқага чиқиб субсидия асосида уй олиб беришини
сўраганлигини, шундан кейин У.Хайдарова билан 2024 йил май ойини охирида
учрашганлигини ва унга Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳудудида “GOLDEN
HOUSE” фирмаси томонидан “Ассалом дўстлик” лойихаси асосида
қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида бир хонали
хонадон олиб беришини айтиб бошланғич тўлов сифатида 1.000 АҚШ доллар
тўлаши кераклигини айтганлигини, сўнгра Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси
8-уй олдида У.Қ.Хайдаровадан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
олганлигини, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини, бу
эпизодда Н.Нишонова ва Ш.Атемовлар иштирок этмаганлигини;
Бундан ташқари, у мебел устаси бўлган Абдуманнопов Суннат
Абдуқодир ўғли билан М.Бурибекова орқали танишганлигини, 2022 йил май
ойида Сергели тумани Қумариқ махалласида Генерал Моторс матор заводи
олдидан 6 сотих ерни аукцион орқали олиб беришини ваъда қилиб алдаб, 3.000
АҚШ долларини олганлигини, 2022 йил сентябрь ойида Яккасарой тумани
Шота Руставели кўчасидан Текстил стадионининг олдидан 4 сотих ер қилиб
беришининг айтиб 2.000 АҚШ доллари сўраганлигини, лекин унга 1.900 АҚШ
доллари берганлигини, 1.900 АҚШ доллари пулларни олганлигини, 4.900 АҚШ
долларидан 2.000 АҚШ долларини ўзида олиб қолганлигини, қолган 2900 АҚШ
долларини М.Бурибекова олганлигини, у бундан ташқари пул кераклиги
сабабли С.Абдуманноповга тендерда мебел ясаш учун буюртма ютиб беришини
айтиб, алдаб ундан яна 2.000 АҚШ долларини олганлигини, орадан 4-5 ойлар
вақт ўтиб у билан Юнусобод тумани Шохсарой номли АҚШ элчихонасига яқин
бўлган жойдаги тўйхонада кўришиб яна 200 АҚШ доллари олганлигини, 200
АҚШ долларини тендер савдоларида қатнашишлари учун ишчиларининг сони
ва уларнинг расмлари билан боғлиқ иш хақларини шакллантириб беришини
айтиб, шу хизмат харажатлари учун пул кераклигини айтиб олганлигини;
Бундан ташқари С.Абдумманноповдан 3.500.000 сўм пулларни қарз
тариқасида олганлигини, у С.Абдуманновдан жами 7.100 АҚШ доллари
олганлигини, бундан 2.900 АҚШ долларини М.Бурибекова олганлигини,
5.000.000 сўм пулларни ҳам олганлигини ва бу пулларни ўзи сарфлаб
юборганлигини, ушбу айблов эпизодида Ш.Атемов иштирок этмаганлигини,
Н.Нишонова у дастлаб олган 2.000 АҚШ долларидан 1.000 АҚШ долларини
олганлигини, сабаби Н.Нишонова М.Бурибекова билан гаплашиб турган
бўлганлигини, бу ишларни ўша вақтларда пулга бўлган эҳтиёжи сабабли содир
қилганлигини,
ҳозирда
қилган
қилмишларидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини, келгусида етказилган зарарни албатта қоплаб беришини
айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи М.Халбўтаев суд мажлисида қуйидагиларни, яъни
судланувчи 2021 йил ноябрь ойида унинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани ҳудудида қурилаётган “Ассалом соҳил” турар-жой
мажмуасидан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб беришни ваъда қилиб
алдаб, Яшнабод туманида 3.500 АҚШ долларини олганидан сўнг, 2022 йил март
ойидан 2022 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида унга Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, Қушбеги мавзесидан 4 сотих бўш ер майдонини аукцион
орқали олиб бериш билан алдаб 4000 АҚШ долларини ҳамда таниши Бўлакбаев
Алиёрни АҚШга юбориши учун виза хужжатларни расмийлаштириб бериш
билан алдаб, Яккасарой туман ҳудудида қисмларга бўлиб ундан яна 6.400 АҚШ
долларини олиб, жами 11.900 АҚШ доллар моддий зарар етказиб, берган
ваъдасини бажармасдан келганлигини айтиб, унга етказилган зарарни ундириб
беришни сўради.
Жабрланувчи Ф.Акбаров суд мажлисида Ш.Баёнов 2022 йил апрель
ойида Нишанова Нигора ва бошқалар билан унинг ишончига кириб унга ва
қариндоши Хабирханова Мастура Акбаровга Тошкент шаҳар, Яшнабод туман
ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан қурилаётган кўп қаватли
уйлардан субсидия имтиёзи асосида 3 та 3 хонали хонадон олиб бериш билан
алдаб, 2022 йил апрель ойидан 2023 йил июль ойига қадар бўлган вақт
оралиғида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 2-уй манзилида
жойлашган “Гранд Мир” меҳмонхонаси олдида ундан қисмларга бўлиб жами
13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, пул маблағларини ҳам
қайтармасдан юрганлигини айтиб, унга етказилган зарарни ундириб беришни
сўради.
Жабрланувчи Ш.Избасарова суд мажлисида Ш.Баёнов 2021 йил декабрь
ойида Тошкент шаҳри ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан янги
қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб
бериш билан уни алдаб, 2021 йил декабрь ойидан 2023 йил январь ойигача
бўлган бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида
жойлашган “ЭКО” бозори олдида ундан қисмларга бўлиб жами 3.800 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан келганлигини
айтиб, унга етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Р.Ходжаев суд мажлисида ўз кўрсатувларида Ш.Баёнов
2023 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Қушбеги” махалла
ҳудудида янги қурилаётган турар-жой мажмуасидан 2 та 3 хонали хонадонни
субсидия имтиёзи асосида , арзон нархда олиб бериш билан алдаб, 2023 йил
ноябрь ойидан 2024 йил март ойи ўрталарига қадар бўлган вақт оралиғида
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги маҳалласида ундан жами 10.300
АҚШ доллари олиб, ваъдасини бажармасдан келганлигини, шу вақтга қадар 200
АҚШ доллари олганлигини айтиб, унга етказилган зарарнинг 10.100 АҚШ
доллари қисмини ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи С.Алиаскаров суд мажлисида ўз кўрсатувларида
Ш.Баёнов 2023 йил июнь ойида Атемов Шавкат билан Тошкент вилояти Қибрай
тумани ҳудудидан аукцион орқари 6 сотих ер майдон олиб бериш билан алдаб,
2023 йил июнь ойидан 2024 йил 26 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида
Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ҳудудида ундан қисмларга бўлиб жами 2500
АҚШ доллар ва 4.870.000 сўм пул маблағларини олиб, ваъдасини бажармасдан
келганлигини, ҳозирда 670.000 сўм олганлигини айтиб, унга етказилган зарарни
ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи М.Алиаскаров суд мажлисида ўз кўрсатувларида 2023 йил
июнь ойида Атемов Шавкат билан Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудидан
аукцион орқари 6 сотих ер майдон олиб бериш билан алдаб, 2023 йил июнь
ойидан 2024 йил 26 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар,
Чилонзор туман ҳудудида ундан қисмларга бўлиб жами 2.500 АҚШ доллар
олиб, ваъдасини бажармасдан келганлигини айтиб, унга етказилган зарарни
ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи У.Номозов суд мажлисида кўрсатувларида Ш.Баёнов 2021
йил декабрь ойида унга Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида
янги қурилаётган уйлардан субсидия имтиёзи асосида 3 хонали хонадон олиб
бериш билан алдаб, Тошкент шаҳар, Юнусабод тумани 12-мавзесида ундан
2700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан
келганлигини, ҳозирда 1000 АҚШ долларини олганлигини айтиб, унга
етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Ш.Улуғходжаев суд мажлисида ўз кўрсатувларида
Ш.Баёнов 2022 йил февраль ойида Нишанова Нигора билан Тошкент шаҳар,
Яшнабод туман
ҳудудида “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан
қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия имтиёзи асосида 2 хонали хонадон
олиб бериш билан уни алдаб, 2022 йил февраль ойида Тошкент шаҳар, Мирабод
туманида жойлашган “Миробод” дехқон бозори олдида ундан жами 2.000 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан келганлигини
айтиб, унга етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Н.Каримов суд мажлисида ўзининг кўрсатувларида
Ш.Баёнов 2022 йил июль ойида онаси Матякубова Малика Хайтбаевнанинг
ишончига кирганидан кейин, онаси М.Х.Матякубова орқали унинг ҳам
ишончига кириб, унинг дўстларига ҳам субсидия имтиёзи асосида Тошкент
шаҳар, Яшнабод туманида янги қурилаётган “Ассалом сохил” турар жой
мажумасидан хонадонлар олиб бериш билан алдаб, 2022 йил сентябрь ойидан
2022 йил декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Чилонзор
туман ҳудудида ундан қисмларга бўлиб жами 5100 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан келганлигини айтиб, унга етказилган
зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Г.Абдуллаева суд мажлисида ўзининг кўрсатувларида
2022 йил февраль ойида Ш.Баёнов “GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ҳудудида янги қурилаётган уйлардан
субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб бериш билан уни алдаб, 2022 йил 25
февраль куни Тошкент шаҳар, Юнусабод туман ҳудудида ундан 3.000 АҚШ
долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан келганлигини айтиб, унга
етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Ш.Нуриев суд мажлисида ўзининг кўрсатувларида
Ш.Баёнов 2022 йил февраль ойида Тошкент шаҳар, Яшнабод туман ҳудудида
“GOLDEN HOUSE” фирмаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан
субсидия имтиёзи асосида 3 хонали хонадон олиб бериш билан алдаб, 2022 йил
04 март куни Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган Марказий
универмаг дўкони олдида ундан 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
олиб, ваъдасини бажармасдан келганлигини айтиб, унга етказилган зарарни
ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Сидиқова Холида суд мажлисида ўзининг кўрсатувларида
Ш.Баёнов билан 2021 йил декабрь ойининг оҳирида қўшниси Бурибекова
Мапрат Носировна орқали танишганлигини, шунда уни Тошкент шаҳрида янги
қурилаётган кўп қаватлий уйлардан субсидия имтиёзи асосида хонадон олиб
бериш билан алдаб, 2021 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар, Юнусобод
тумани, 10-мавзеси 16-уй олдида ундан қўшниси М.Н.Бурибекова орқали 4.500
АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан
келганлигини, шу кунга қадар 1.000 АҚШ доллари олганлигини айтиб, унга
етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Раджабова Дилбар Ажабовна суд мажлисида ўзининг
кўрсатувларида тахминан 2019 йилда ижтимоий тармоқлар орқали Баёнов
Шокир билан танишиб қолганлигини, у 2016 йилда турмуш ўртоғидан
ажрашганлигини ва улар билан мол мулк низоси масаласида адвокат
кераклигини Шокирга айтганидан кейин унга ўзини адвокат танишлари
борлигини адвокат танишларини ёллаб уларнинг ёрдами билан унинг собиқ
турмуш ўртоғидан мол мулкини даъво киритиб, бир қисмини олиб беришини
айтиб, ундан адвокатга тўлов учун деб 900 АҚШ доллари олганлигини, ундан
пул олганидан кейин бир йилдан ортиқ уни алдаб келганлигини ва шу орада
унга даъво қилиш муддати ўтиб кетганлигини айтиб баҳона қилганлигини, шу
орада унинг ўғли Шохжахоннинг ишсиз юрганлигини айтиб, унга Шокир ўзини
Эпсилон номли компанияга ишга жойлаштиришини, бунинг учун унга 500
АҚШ доллари пулларни беришини сўраганлигини, Шокир унга суғурта
тўловлари ва бошқа харажатлари учун пул кераклигини айтиб олганлигини, шу
орада Шокир унинг ўғлини ўртоқлари ва ишсиз қариндошлари бўлса уларни
ҳам Эпсилон компаниясига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб ваъда
берганлигини, у унинг гапига ишониб, ўғлининг бир ўртоғи ва жиянларини
паспорт нусхаларини олиб Шокирга берганлигини, у уларга 500 АҚШ
долларидан 1000 АҚШ доллари пуллар берганлигини, 1000 АҚШ долларини
ўзининг ёнидан берганлигини ва жиянига ишга кирган тақдирда унга пул
беришларини айтганлигини, бироқ Шокир тахминан бир йил уларни ишга
жойлаштириш масаласида турли бахоналар билан алдаб келганлигини, шу
орада унга ишлар ўхшамаганлигини Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ва
Дўстлик метробекати атрофида Голден Хаус уйларидан субсияд шартларида уй
олиб беришини айтиб, ундан дастлабки адвокат учун олган 900 АҚШ
долларини, ўғли ва жиянларини ишга киритишни ваъда қилиб 1.500 АҚШ
доллари олган пулларни ҳам уй қуриш тижоратига тикқанлигини, шу уйдан
субсидия шартларида тўлов қилиб беришини айтиб уни ишонтириб
келганлигини, унга Шокир 1 та 4 хоналик квартира олиб беришини айтиб унинг
планларини ташлаб берганлигини, у Шокирнинг гап сўзларига кўра уни кўп
фарзандли оила сифатида субсидия олиб уй қилиб беришини хар ойлик
тўловлари ҳам келишини айтганлигини, шу орада Шокир ундан электрон
калитларни сўраганлигини ва берганидан кейин унинг телефони One ID номли
кодлар келганлигини, код келгандан кейин у ростдан ҳам уй олиб беради деб
ишонганлигини, Ш.Баёнов ундан субсидяга олинадиган уй учун бошланғич
тўловга, уйни депозит хисоб рақамига, уйнинг 3 ойлик тўловлари учун,
воситачилик хаққи каби шартлар билан дастлабки берган 2400 АҚШ долларига
қўшимча 7600 АҚШ доллари олганлигини, бундан ташқари Ш.Баёнов ундан
бир дона нархи 2.000 АҚШ долларлик бриллиант тилла комплект жамланма,
бир дона эркаклар персен тилла узук 500 АҚШ долларлик тилла узук, бир пой
нархи 250 АҚШ долларлик тилла зиракларини ҳам уй учун тўловларга
кераклигини айтиб олганлигини, Ш.Баёнов ундан хар доим субсидияга 100
квадрат метрдан ошиқ квартира олиб беришини айтганлиги ва ойига тўловлари
жудахам арзон бўлишини уйнинг танидан тўловларини бир қисмини давлат
томонидан тўлаб берилиши ҳисобига жуда арзонга тушишлигини, тахминан
100.000 долларлик квартира бўлишини айтиб, уни ишонтиргани учун унга
ишониб шу тарзда жами 12.750 АҚШ доллари пулларни пул ва тилла шаклида
берганлигини, у Ш.Баёновни танишлигини ва у билан бўлган смс хабарномалар
мавжудлиги, уларни аризасига илова қилиб берганлигини, Ш.Баёнов унга жами
12.750 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказганлигини айтиб, унга
етказилган зарарни ундириб беришни сўради.
Қўшимча гувоҳ С.Абдураззақов суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у
Учтепа туман ИИО ФМБ ТБ терговчиси лавозимида ишлашлигини, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддалари 3-қисмлари “а,б” бандлари, 168моддалари 4-қисмлари “а” бандлари, 168-моддалари 3-қисмлари “б” бандлари,
28,211-моддаси 1-қисми, 28,211-моддалари 2-қисмлари “а” бандлари билан
айбланган Баёнов Шокир Ҳамроқуловичга нисбатан юритилган жиноят иши
юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари у томонидан олиб борилиб, дастлабки
тергов давомида амалдаги процессуал нормаларга қатъий риоя
қилинганлигини, ҳеч кимга, жумладан айбланувчига нисбатан ҳеч қандай
жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаганлигини айтиб ўтди.
Қўшимча гувоҳ Қ.Баёнов суд мажлисида судланувчи Ш.Баёновнинг
укаси эканлигини, дастлабки тергов даврида унга тегишли бўлган кўчмас мулк
акаси Ш.Баёновга нисбатан эълон қилинган айблов бўйича кўрсатилган
зарарларни қоплаш мақсадида унинг розилиги билан терговчи томонидан
хатланганлигини, у бу ишга акаси қамоқдан озод бўлиши мумкинлигидан умид
қилганлиги сабабли рози бўлганлигини, ҳозирда у акаси ҳамон қамоқа
сақланаётганлиги ва акаси Ш.Баёновга нисбатан катта миқдордаги зарар
етказиш билан боғлиқ айб қўйилаётганлигини эътиборга олиб, ўзига тегишли
кўчмас мулкнинг хатланганлигини бекор қилишни сўрашлигини, у ушбу
мулкини зарарни қоплашга қаратишни ҳоҳламаслигини айтиб ўтди.
Судланувчи Ш.Баёновнинг айби, унинг суд мажлисида ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчиларнинг
кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, нарсани олиш
баённомаси, экспертиза хулосаси, ашёвий далил қарори, шахсни таниб олиш
баённомаси ва фотоилова билан, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят
ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд судланувчи Ш.Баёновнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан,
унинг ҳаракатлари:
1) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Д.Ражабованинг мулкини кўп миқдорда, такроран, хавфли
рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари билан;
2) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Г.Абдувахабованинг мулкини жуда кўп миқдорда, такроран,
хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан;
3) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи У.Хаитқуловнинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми “а, б” бандлари билан, пора бериш, яъни давлат органи, давлат
иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи
мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидани
фойдаланган ҳолда содир этилиши лозим ёки мумкин бўлган муайян харакатни
пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги
эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали
моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолатчилик
қилишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1қисми билан;
4) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ф.Мамадалиевнинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли
рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
5) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ф.Мамадалиевнинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли
рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
6) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ш.Избасарованинг мулкини анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан
қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми «б» банди билан;
7) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи М.Бўрибекованинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан тил
бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп миқдорда
қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми «а» банди билан, пора бериш, яъни давлат органи, давлат
иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи
мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидани
фойдаланган холда содир этилиши лозим ёки мумкин бўлган муайян харакатни
пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги
эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали
моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга такроран
далолатчилик қилишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211моддаси 2-қисми “а” банди билан;
8) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Х.Содиқованинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли
рецидивист томонидан қўлга киритиш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 3-қисми «б» банди билан;
9) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ф.Эгамбердиеванинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли
рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
10) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
М.Турапованинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
11) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи У.Номозовнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
12) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи З.Рахимбердиеванинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп
миқдорда қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми «а» банди билан, пора бериш, яъни давлат органи, давлат
иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи
мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидани
фойдаланган ҳолда содир этилиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни
пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги
эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали
моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга такроран
далолатчилик қилишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211моддаси 2-қисми “а” банди билан;
13) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ш.Улуғходжаевнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
14) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Г.Абдуллаеванинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди
билан;
15) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ш.Нуриевнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан
қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми «б» банди билан;
16) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Ф.Акбаровнинг мулкини кўп миқдорда, такроран, хавфли
рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан;
17) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи М.Матякубованинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп
миқдорда қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми «а» банди билан;
18) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Н.Каримовнинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
19) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Л.Бейсенованинг мулкини бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, кўп миқдорда, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «а,б» бандлари билан;
20) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Р.Эшонқулованинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб, кўп
миқдорда, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б»
бандлари билан;
21) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Б.Фарходовнинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, кўп миқдорда, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «а,б» бандлари билан;
22) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
М.Нормўминовнинг мулкини бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, кўп миқдорда, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «а,б» бандлари билан;
23) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Н.Эргашеванинг мулкини бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп миқдорда
қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми «а» банди билан;
24) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
А.Бегимовнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «б» банди билан;
25) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
С.Таштемированинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди
билан;
26) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
С.Алиаскаровнинг мулкини бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б»
банди билан;
27) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
М.Алиаскаровнинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б»
банди билан;
28) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Г.Джураеванинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «б» банди билан;
29) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
З.Эралиеванинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
30) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Нури Мухаммад Иброхим Мухаммад Исхоқ ўғлининг мулкини кўп миқдорда,
такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда ифодаланиб,
Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан;
31) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
М.Акбаровнинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан;
32) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Ф.Джураеванинг мулкини, такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп
миқдорда қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми «а» банди билан;
33) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Р.Ходжаевнинг мулкини кўп миқдорда,такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан;
34) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
А.Ражабованинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп
миқдорда қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми «а» банди билан;
35) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
У.Ражабовнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «б» банди билан;
36) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
Э.Жумағуловнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «б» банди билан;
37) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
У.Хайдаровнинг мулкини такроран, хавфли рецидивист томонидан қўлга
киритишда ифодаланиб, Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми «б» банди билан;
38) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
С.Абдуманноповнинг мулкини анча миқдорда, такроран, хавфли рецидивист
томонидан қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг
ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга
ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга
етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва
хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг
миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги
ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун
жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги
«Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли
қарорининг 29-бандида, “ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят
оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар
тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга
мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт”, деб
кўрсатилган.
Суд, судланувчи Ш.Баёновга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг
шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, тўрт нафар фарзандлари борлигини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга
олиб, унга нисбатан ЖК нинг 33-моддаси талабларига асосланиб, ЖК 168моддаси 4-қисми ва ЖК 28, 211-моддаси 2-қисми санкцияларида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шунингдек
судланувчи Ш.Баёнов илгари жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг
2024 йил 7 майдаги ҳукмига кўра судланиб, 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланганлиги ва ҳозирда судланувчи Ш.Баёновнинг мазкур
ҳукмга қадар содир қилган жиноятларини аниқланганлигини эътиборга олиб,
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаларига асосан ҳукмлар мажмуи
тариқасида жазо тайинлашни лозим топади.
Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб,
судланувчи Ш.Баёновдан жабрланувчи Б.Фарходов фойдасига 11.000 АҚШ
доллари, жабрланувчи Ф.Эгамбердиева фойдасига 4.500 АҚШ доллари,
жабрланувчи Г.Абдувахобова фойдасига 19.000 АҚШ доллари ундиришни,
З.Эралиева фойдасига 3.800 АҚШ доллари, Р.Эшонқулова фойдасига 9.900
АҚШ доллари, М.Турапова фойдасига 4.500 АҚШ доллари, М.Нормўминов
фойдасига 9.120 АҚШ доллари, Г.Джураева фойдасига 10.000.000 сўм,
Ф.Джураева фойдасига 15.000 АҚШ доллари ва 31.830.000 сўм, Л.Байсенова
фойдасига 9.000 АҚШ доллари, С.Таштемирова фойдасига 3.000 АҚШ доллари,
А.Ражабова фойдасига 15.000 АҚШ доллари, М.Матякубова фойдасига 15.600
АҚШ доллари, Н.Эргашева фойдасига 26.000 АҚШ доллари, А.Бегимов
фойдасига 3.000 АҚШ доллари, С.Абдуманнопов фойдасига 7.400 АҚШ
доллари ва 5.000.000 сўм, М.Нури фойдасига 10.500 АҚШ доллари, М.Акбарова
фойдасига 4.500 АҚШ доллари ва 7.200.000 сўм, Э.Жумағулов фойдасига 2.000
АҚШ доллари, Ф.Мамадалиев фойдасига 5.400 АҚШ доллари, Ф.Акбаров
фойдасига 13.500 АҚШ доллари, Ш.Избасарова фойдасига 3.800 АҚШ доллари,
Р.Ходжаев фойдасига 10.100 АҚШ доллари, С.Алиаскаров фойдасига 2.500
АҚШ доллари ва 4.200.000 сўм, М.Алиаскаров фойдасига 2.500 АҚШ доллари,
У.Номозов фойдасига 1.700 АҚШ доллари, Ш.Улуғходжаев фойдасига 2.000
АҚШ доллари, Н.Каримов фойдасига 5.100 АҚШ доллари, Г.Абдуллаева
фойдасига 3.000 АҚШ доллари, Ш.Нуриев фойдасига 2.500 АҚШ доллари,
Х.Сидикова фойдасига 3.500 АҚШ доллари, Д.Раджабова фойдасига 12.750
АҚШ доллари, У.Ражабов фойдасига 700 АҚШ доллари, У.Хайдарова
фойдасига 1.000 АҚШ доллари етказилган зарар суммаларини ҳукм чиқарилган
кундаги сўмга нисбатан қийматида, яъни 20.01.2025 йил ҳолатига 1 АҚШ
долларини сўмга нисбатан қиймати 12.967 сўмни ташкил этишини инобатга
олган ҳолда ундиришни;
Шунингдек М.Бурибекованинг 53.800 АҚШ долларига даъвоси
борлигини, шундан 7.000 (1.500+5.500) АҚШ доллари пора предмети
эканлигини инобатга олиб, М.Бурибекова фойдасига 46.800 АҚШ доллари,
давлат фойдасига 7.000 АҚШ доллари ундиришни;
З.Рахимбердиеванинг 16.000 АҚШ доллари миқдорида даъвоси
борлигини, шундан 4.500 АҚШ доллари пора предмети эканлигини инобатга
олиб, 11.500 АҚШ доллари З.Рахимбердиева фойдасига, 4.500 АҚШ доллари
давлат фойдасига ундиришни;
М.Халбутаевнинг 11.900 АҚШ доллари миқдорида даъвоси борлигини,
шундан 6.400 АҚШ доллари пора предмети эканлигини инобатга олиб, 5.500
АҚШ доллари М.Халбутаев фойдасига, 6.400 АҚШ доллари давлат фойдасига
ундиришни;
У.Хаитқуловнинг фойдасига 700 АҚШ долларига даъвоси борлигини,
аммо унга етказилганлиги кўрсатилган жами 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги
зарар пора предмети бўлганлигини, У.Хайитқулов шундан 300 АҚШ долларини
қайтариб олганлигини инобатга олиб, 700 АҚШ долларини судланувчи
Ш.Баёновдан, қолган 300 АҚШ долларини У.Хаитқуловдан давлат фойдасига
ундиришни лозим топади.
Суд мажлисида гувоҳ Қ.Баёнов судга ариза билан мурожаат қилиб, унга
тегишли бўлган ва дастлабки тергов даврида етказилган зарарни қоплаш
мақсадида унинг розилиги билан хатланган Қашқадарё вилояти Китоб тумани
Денов МФЙ, Денов қишлоғида жойлашган турар жой туридаги кўчмас
мулкнинг ушбу иш бўйича хатланишига қарши эканлигини билдирганлиги ва
ушбу кўчмас мулкни қайтаришни сўраганлигини ҳамда ушбу мулк
судланувчига тегишли эмаслиги, расман мулк ҳуқуқи асосида бошқа шахсга,
яъни Қ.Баёновга тегишли эканлигини инобатга олиб, ушбу кўчмас мулкнинг
хатланганлигини бекор қилишни;
- суд мажлисида гувоҳ М.Баёнов судга ариза билан мурожаат қилиб, унга
тегишли бўлган ва дастлабки тергов даврида етказилган зарарни қоплаш
мақсадида 25.01.2024 йилда Тошкент шаҳар ИИББ МИБ га топширилган
202.581.665 сўм пул маблағлари у томонидан тўланганлиги ва у ҳозирда ушбу
пул маблағлари иш бўйича зарарни қоплашга қаратилишига қарши эканлигини
билдирганлиги ва уларни қайтаришни сўраганлигини ҳамда ушбу пул
маблағлари судланувчига тегишли эмаслиги, улар бошқа шахс, яъни М.Баёнов
томонидан тўланганлигигини инобатга олиб, ушбу пул маблағларини фуқаро
М.О.Баёновга қайтаришни.
-шунингдек жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Суд иш юзасидан далилий ашёларнинг тақдирини муҳокама этиб,
Ш.Баёнов билан бўлиб ўтган суҳбатлар қайд этилган 9 дона компакт дискка
ёзилган аудио ва видеотасвирлар, смс ёзишмалари фотосуратлари ҳамда 5 дона
тилхат нусхалари жиноят ишида сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
ҳамда,
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал
қилиб, суд,
43
ҚИЛДИ
Баёнов Шокир Ҳамроқулович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” банди, 28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб
топилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди
билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан 8 (саккиз) йил 6 (олти) ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаларига
асосан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 7 майдаги
ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил кесил
Ш.Баёновга 8 (саккиз) йилу 7 (етти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Ш.Баёновнинг
мазкур жиноят иши юзасидан 05.07.2024 йилдан 24.09.2024 йилга қадар
дастлабки қамоқда сақланган 2 ой 19 кун муддатини озодликдан маҳрум
қилишнинг шу муддатига тенглаштириб ҳисоблаган ҳолда Ш.Баёновга
тайинланган асосий жазодан чегириб ташлашни ҳамда узил-кесил ўташлик
учун 8 (саккиз) йилу 4 (тўрт) ой 11 (ўн) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш
белгилансин.
Жазони ўташ муддати 19.12.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Ш.Баёновга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган
гаров суммаси 7.000.000 сўм пул маблағлари гаровга қўювчига қайтарилсин.
Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб,
судланувчи Ш.Баёновдан жабрланувчи Б.Фарходов фойдасига 142.637.000 сўм,
жабрланувчи Ф.Эгамбердиева фойдасига 58.351.500 сўм, жабрланувчи
Г.Абдувахобова фойдасига 246.373.000 сўм, З.Эралиева фойдасига 49.274.600
сўм, Р.Эшонқулова фойдасига 128.373.300 сўм, М.Турапова фойдасига
58.351.500 сўм, М.Нормўминов фойдасига 118.259.040 сўм, Г.Джураева
фойдасига 10.000.000 сўм, Ф.Джураева фойдасига 226.335.000 сўм,
Л.Байсенова фойдасига 116.703.000 сўм, С.Таштемирова фойдасига 38.901.000
сўм, А.Ражабова фойдасига 194.505.000 сўм, М.Матякубова фойдасига
202.285.200 сўм, Н.Эргашева фойдасига 337.142.000 сўм, А.Бегимов фойдасига
38.901.000 сўм, С.Абдуманнопов фойдасига 100.955.800 сўм, М.Нури
фойдасига 136.153.500 сўм, М.Акбарова фойдасига 65.551.500 сўм,
Э.Жумағулов фойдасига 25.934.000 сўм, Ф.Мамадалиев фойдасига 70.021.800
сўм, Ф.Акбаров фойдасига 175.054.500 сўм, Ш.Избасарова фойдасига
49.274.600 сўм, Р.Ходжаев фойдасига 130.966.700 сўм, С.Алиаскаров
фойдасига 36.617.500 сўм, М.Алиаскаров фойдасига 32.417.500 сўм, У.Номозов
фойдасига 22.043.900 сўм, Ш.Улуғходжаев фойдасига 25.934.000 сўм,
Н.Каримов фойдасига 66.131.700 сўм, Г.Абдуллаева фойдасига 38.901.000 сўм,
Ш.Нуриев фойдасига 32.417.500 сўм, Х.Сидикова фойдасига 45.384.500 сўм,
Д.Раджабова фойдасига 165.329.250 сўм, У.Ражабов фойдасига 9.076.900 сўм,
У.Хайдарова фойдасига 12.967.000 сўм етказилган зарар суммалари
ундирилсин;
Судланувчи Ш.Баёновдан 606.855.600 сўм М.Бурибекова фойдасига,
149.120.500 сўм З.Рахимбердиева фойдасига, 71.318.500 сўм М.Халбутаев
фойдасига, 241.186.200 сўм давлат фойдасига ундирилсин.
Фуқаро У.Хаитқуловдан 3.890.100 сўм давлат фойдасига ундирилсин.
Дастлабки тергов даврида етказилган зарарни қоплаш мақсадида унинг
розилиги билан хатланган Қашқадарё вилояти Китоб тумани Денов МФЙ,
Денов қишлоғида жойлашган 18:04:04:02:01:1462 кадастр рақамли турар жой
туридаги кўчмас мулкка Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ терговчиси
С.Махсатуллаевнинг 13.08.2024 йилдаги қарори ва 16.08.2024 йилдаги 27/4971/290-сонли хатига асосан қўйилган таъқиқлар (хатловлар) бекор қилинсин.
Дастлабки тергов даврида етказилган зарарни қоплаш мақсадида
25.01.2024 йилда Тошкент шаҳар ИИББ МИБ га топширилган 202.581.665 сўм
пул маблағлари фуқаро М.О.Баёновга қайтарилсин.
Далилий ашёлар: Ш.Баёнов билан бўлиб ўтган суҳбатлар қайд этилган 9
дона компакт дискка ёзилган аудио ва видеотасвирлар, смс ёзишмалари
фотосуратлари ҳамда 5 дона тилхат нусхалари жиноят ишида сақлаш учун
қолдирилсин;
Жабрланувчиларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан
бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри_____________
(имзо)
Ф.Абдушукуров