Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/23 Дата решения 20.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361896 Claim ID 2706505 PDF Hash aaa9d416738e1145... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 122-моддаси збекистон Республикаси ЖК 122 law
йича Зангиота туман судининг ажрими биланЖКнинг 73-моддаси йича Зангиота туман судининг ажрими биланЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ЖК 122 law
лган суд мажлисида ЖПКнинг 95-моддаси лган суд мажлисида ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 122 2 law
збекистон Республикаси ЖК 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
унга ЖКнинг 122-моддаси унга ЖК 122 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил январь ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Миркаланов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик фирмаси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Ш.Шарифходжаеванинг иштирокида, Миркаланов Азамат Миразизовичга оид 1-1006-2502/23-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Миркаланов Азамат Миразизович (MIRKALANOV AZAMAT MIRAZIZOVICH), 29.12.1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 23.10.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси 1қисми билан 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 29.12.2024 йилда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг ажрими биланЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 3 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 3-Катта Члонзор МФЙ, 3-мавзе, 32-уй, 23-хонадонда доимий рўйхатда бўлиб истиқомат қилган, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 06.01.2023 йилдаги №2-1102-2207/10294-сонли ҳал қилув қарорига асосан, қарздор Миркаланов Азамат Миразизовичдан ундирувчи Шарифходжаева Шахнозахон Арифовнанинг фойдасига бир нафар фарзанди 14.09.2021 йилда туғилган Миразизова Солиҳахон Азамат қизининг моддий таъминоти учун, то у вояга етгунга қадар қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент 25.10.2022 йилдан бошлаб ундириш белгиланган. Айбланувчи А.М.Миркаланов суднинг юқорида кўрсатилган ҳал қилув қарорига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлаб туриши учун Ш.А.Шарифходжаева фойдасига алимент пул маблағларини тўлаб бориш унинг мажбурияти эканлигини билсада, бироқ 01.04.2023 йилдан 01.08.2023 йилга қадар жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 5.519.996 сўм, жами бўлиб 11.580.709 сўмлик маблағларни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли 23.10.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Айбланувчи А.М.Миркаланов жиноий жавобгарликка тортилганидан сўнг у ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўз жиноий ҳаракатларини давом эттирган ҳолда 01.08.2023 йилдан 01.10.2024 йилгача жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келиб, жабрланувчи Ш.А.Шарифходжаева фойдасига 20.876.076 сўм моддий зарар етказган. Суд мажлисида А.Миркаланов айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 06.01.2023 йилдаги №2-1102-2207/10294-сонли ҳал қилув қарорига асосан, ундан турмуш ўртоғи Ш.Шарифходжаеванинг фойдасига бир нафар вояга етмаган 14.09.2021 йилда туғилган Миразизова Солиҳахон Азамат қизининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар унинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент таъминотини 25.10.2022 йилдан бошлаб ундириш белгиланганлиги, бироқ 01.04.2023 йилдан 01.08.2023 йилга қадар жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 5.519.996 сўм, жами бўлиб 11.580.709 сўмлик маблағларни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли 23.10.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги, жазони ўтаб чиққанлиги, яна 01.08.2023 йилдан 01.10.2024 йилгача жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келиб, жабрланувчи Ш.А.Шарифходжаева фойдасига 20.876.076 сўм тўлай олмаганлиги, ҳозирда ишга кирганлиги, моддий аҳволи туфайли алимент тўловларини тўлай олмаганлиги, содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини баён этиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Гарчанд, А.Миркаланов юқорида баён этиб ўтилган ҳолатлардаги айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, иш ҳолатларини батафсил ёритиб кўрсатувлар бериб ўтган бўлсада, унинг суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардаги айби қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топди, жумладан: суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Шарифходжаева Шахнозахон Арифовна, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 06.01.2023 йилдаги №2-11022207/10294-сонли ҳал қилув қарорига асосан, қарздор Миркаланов Азамат Миразизовичдан унинг фойдасига бир нафар вояга етмаган 14.09.2021 йилда туғилган Миразизова Солиҳахон Азамат қизининг фарзандининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар А.Миркалановнинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент таъминоти учун 25.10.2022 йилдан бошлаб ундириш белгиланганлиги, лекин, А.Миркаланов жиноий жавобгарликка тортилганидан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 01.08.2023 йилдан 01.10.2024 йилгача жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келиб, алиментдан қарздорлик 20.876.076 сўм сўмни ташкил этганлигини баён этиб, А.Миркалановга нисбатан қонуний чора кўриб, алимент бўйича қарзларини тўлиқ ундириб беришни сўраб берган кўрсатувлари билан; шунингдек, А.Миркалановнинг айби, жиноят ишида тўпланган материаллар, яъни: тушунтириш хатлари, ҳолат юзасидан тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 06.01.2023 йилдаги №2-1102-2207/10294сонли ҳал қилув қарори нусхаси, 23.10.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг ҳукми, алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисида қарор ва унга илова қилинган жадвал билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган суд мажлисида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган далиллар йиғиндиси билан ҳам тўлиқ ўз исботини топди. Суд, А.Миркаланов ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, дастлабки тергов органи томонидан А.Миркалановнинг хавфли рецидивист томонидан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун жиноий жазо қўлланилганидан кейин содир этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 2-қисми билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Миркалановга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб топиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, иш ҳолатларини инобатга олиб, унга ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, суд А.Миркалановдан жабрланувчи Ш.Шарифходжаеванинг фойдасига 20.876.076 сўм алимент қарздорлигини ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Миркаланов Азамат Миразизович (MIRKALANOV AZAMAT MIRAZIZOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 20 январрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи А.Миркалановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида дарҳол қамоққа олинсин. А.Миркаланов сақлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин. Судланувчи А.Миркалановдан жабрланувчи Ш.Шарифходжаеванинг фойдасига 20.876.076 сўм ундирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович