← Назад
Решение #93418 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| декабрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 169 | — | law | |
| исми ва | 227 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил январь ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Хўжаев ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT
MIRA”
адвокатлик
бюроси
адвокати
А.Юлдашев,
жабрланувчи
Д.Сайфуллаевнинг иштирокида, Хўжаев Умирбек Мухаммедовичга нисбатан
1-1006-2402/1150-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Хўжаев Умирбек Мухаммедович (XO’JAYEV UMIRBEK
MUXAMMEDOVICH), 1976 йил 7 октябрда Хоразм вилояти,
Ҳазорасп туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ишсиз, бўйдоқ,
муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг 2008
йил 16 сентябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосига судланиб, жиноят ишлари бўйича
Ҳазорасп туман судининг 2010 йил 20 майдаги ажримига
кўра ўталмай қолган 9 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилинган, Хоразм вилояти,
Ҳазорасп тумани, Мухомон қишлоғи, “Янги Хаёт”
маҳалласи, рақамсиз уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил 30
октябрь куни “муносиб хулк-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилиб, эҳтиёт чораси жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
25 декабрдаги ажрими билан “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чорасига алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган,
2024 йил 27 декабрь куни ЖПКнинг 227-моддаси
тартибида ушланган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми ва
227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган.
Суд,
судланувчи,
жабрланувчи
ва
гувоҳнинг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи У.Хўжаев 2024 йил 18 октябрь куни соат
16:10да Чилонзор тумани, 3-мавзе, 55б-уйда жойлашган “Evos”
шахобчада етказиб берувчи бўлиб ишловчи Сайфуллаев
Диёрбек Абдусалом ўғлига тегишли бўлган қора рангли
скутернинг қаровсиз қолганлигидан фойдаланиб, скутернинг
рул қисмига ўрнатилган саватча ичидан Д.Сайфуллаевга
тегишли бўлган 150.000 сўм нақт пуллар, баҳоси 200.000 сўм
бўлган ёзги устки кийим (футболка) ва баҳоси 600.000 сўм
бўлган кузги устки кийим (спорт кийими), баҳоси 400.000 сўм
бўлган телефон қувватлагич ҳамда баҳоси 20.000 сўм бўлган 4
дона сомсаларни яширин равишда талон-тарож қилган.
Бундан
ташқари,
судланувчи
У.Хўжаев
жиноий
ҳаракатларини давом қилдириб, Чилонзор тумани, 3-мавзе,
55б-уйда жойлашган “Evos” умумий овқатланиш шаҳобчаси
яқинида бўла туриб, шаҳобча ёнида турган етказиб берувчи
бўлиб ишловчи Сайфуллаев Диёрбек Абдусалом ўғлига
тегишли бўлган, қора рангли скутернинг рул қисмига
ўрнатилган саватча ичида фуқаро Д.Сайфуллаевга тегишли
бўлган AD 4643152 серия рақамли шахс гувоҳномасини (IDкарта) борлигини кўриб, муҳим шахсий хужжат эканлигини
онгли равишда англаб, ғаразли ва бошқа паст ниятларда
қасддан яширин равишда талон-торож қилган.
Судланувчи У.Хўжаев суд мажлисида ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, у 2024 йил 18 октябрь куни соат 16:10да
Чилонзор
тумани,
3-мавзе, 55б-уйда жойлашган “Evos” умумий овқатланиш
шаҳобчасидаги скутернинг рул қисмига ўрнатилган саватча
ичидан 150.000 сўм нақт пулларни, баҳоси 200.000 сўм бўлган
ёзги устки кийимни, телефон қувватлагич ҳамда 4 дона
сомсаларни эгасига билдирмасдан олганлиги, қора рангли
скутернинг рул қисмига ўрнатилган саватча ичидаги AD
4643152 серия рақамли шахс гувоҳномасини (ID-карта) ҳам
олганлиги, ҳозирда чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу
ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига
нисбатан енгиллик бериш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи
Д.Сайфуллаев
қонуний
вакили
Р.Сайфуллаевнинг
иштирокида
суд
мажлисида
сўроқ
қилинганда, у Чилонзор тумани, 3-мавзе, 55Б-уйда жойлашган
“Evos” овқатланиш шаҳобчасида етказиб бериш хизматида
ишлашлиги, у ўз ишлари билан мазкур шахобчага кириб кетиб,
ўзи хизматида фойдаланадиган скутерини енига кийими,
скутернинг рулига 4 дона сомсасини, скутернинг саватчасига
ID-картаси,
150.000
сўм
пуллар,
бўлган
телефон
қувватлагичини қолдириб кетган бўлганлиги, ишларини
битириб, ўзининг скуторини олдига келганида, у қўйиб кетган
нарсалар йўқ бўлиб қолганлигини кўрганлигини, сўнг ўша ерда
мавжуд видеокамераларни кўздан кечиришганида хозирда
нарсаларини олиб кетганлигини кўрганлигини, шундан сўнг
мазкур холат юзасидан ИИо га мурожаат қилганлигини
ҳозирда судланувчига нисбатан даъвоси борлигини, ундан унга
етказилган 1.350.000 сўм зарарни ундириб беришни сўраб,
зарар қопланган тақдирда судланувчи У.Хўжаевга енгиллик
беришни сўраб кўрсатув берди.
Судланувчи У.Хўжаевнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва
гувоҳнинг
кўрсатувларидан
ташқари,
жабрланувчининг
аризаси, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, нарсани
кўздан кечириш, шахсни расмдан таниб олиш, кўрсатувларни
ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий
далиллар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор
ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган,
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи У.Хўжаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг
М.Муродуллаевга тегишли бўлган
нархи 75.000 сўмлик
ҳамёни ҳамда хамён ичида бўлган 400 АҚШ доллари ва
1.100.000 сўм миқдоридаги пулларни ҳамда фуқаро Д.Жумаева
номига ва М.Муродуллаевнинг номига берилган жами 2 дона
банк пластик картасини яширин равишда талон тарож қилиб,
шунингдек М.Муродуллаевга тегишли бўлган AD 1691303
серия рақамли шахс гувоҳномасини (ID-карта) борлигини
кўриб, муҳим шахсий хужжат эканлигини онгли равишда
англаб, ғаразли ва бошқа паст ниятларда Шайхонтохур тумани
Ғ.Ғулом метро бекати атрофидаги ариқга ташлаб юбориб,
қасддан нобуд қилганлиги ҳолати юзасидан қилмиши ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
1-қисми билан ҳамда ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда
муҳим шахсий ҳужжат ҳисобланган шахс гувоҳномасини (IDкарта)ни эгаллаш ва уни нобуд қилиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси 2қисмининг “а” банди бўйича тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида ЖК 57моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар
аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо
тайинланиши мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят
содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва
даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари
орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир
этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш
сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга
олишлари лозимлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи
алоҳида
ҳолатлар
рўйхати
қонунда
кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган
қарорини
ҳукмда
асослантирган
ҳолда
жазони
енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам
бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, У.Хўжаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, шу билан
бирга, айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
амалда пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарар
қисман қопланганлиги, унинг оилавий аҳволини Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
55-моддасига
асосан
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми санкциялари
доирасида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни,
ЖКнинг 59-моддаси тартибида енгилроқ жазони оғирроғи
билан қоплаш йўли билан узил-кесил аҳлоқ тузатиш ишлари
жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, моддий зарар масаласини мухокама қилиб,
судланувчи
У.Хўжаевдан
жабрланувчи
Д.Сайфуллаевни
фойдасига жиноят иши бўйича етказилган 1.370.000 сўм
пулларни ундиришни белгилашни, иш бўйича ашёвий далил
деб топилган жабрланувчи Д.Сайфуллаевга тегишли бўлган
кузги эркаклар устки кийими тилхат асосида жабрланувчига
қайтариб берилганлигини инобатга олишни, судланувчи
У.Хўжаевнинг ҳаракатлари таъсвирга туширилган “СD-R” диск
жиноят билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Хўжаев Умирбек Мухаммедович (XO’JAYEV UMIRBEK
MUXAMMEDOVICH), Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-
1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда
тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин.
Хўжаев
Умирбек
Мухаммедовичга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
169-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини
давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил аҳлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Хўжаев
Умирбек
Мухаммедовичга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан, иш ҳақининг 15
фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида
У.Хўжаевга тайинланган жазоларни енгилроқ жазони оғирроғи
билан қоплаш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 15 фоизини
давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан
У.Хўжаевни ушлаб турилган (2024 йил 27 декабрь кунидан
2025 йил 17 январь кунига қадар 21 кун) бир кунини аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга ўташ учун
узил-кесил иш ҳақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 (бир) йил 7 (етти) ой 27 (йигирма етти) кун
муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо ижросини таъминлаш У.Хўжаевнинг яшаш жойи
бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси яшаш жойи бўйича ИИО
ФМБ томонидан белгиланган жойларда ўтаттирилиб, жазони
ўташ муддати маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
У.Хўжаевга
нисбатан
қўлланилган
“қамоққа
олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин, суд залидан дархол
қамоқдан озод қилинсин, унга нисбатан ҳукм қонуний кучга
киргунга қадар “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилҳат”
эҳтиёт чораси қўлланилсин, суд ҳукми қонуний кучга кирга
тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Судланувчи У.Хўжаевдан жабрланувчи Д.Сайфуллаевни
фойдасига жиноят иши бўйича етказилган 1.370.000 сўм
пуллар ҳукм қонуний кучга киргач тегишли тартибда
ундирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган жабрланувчи
Д.Сайфуллаевга тегишли бўлган кузги эрикаклар устки кийими
тилхат
асосида
жабрланувчига
қайтариб
берилганлиги
инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган судланувчи
У.Хўжаевнинг ҳаракатлари таъсвирга туширилган “СD-R” диск
жиноят билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган
шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев