Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010-2501/3 Дата решения 17.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 357003 Claim ID 2722545 PDF Hash 654f63c6e691d21e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддаси збекистон Республикси Жиноят кодекси 62 code_article
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1010-2501/3-сонли 2025 йил январь ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ф.Асатуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчининг қонуний вакили М.Турғунова, фуқаровий даъвогар Ш.Асатуллаевларнинг иштирокида, Асатуллаев Фарходжон Комилжоновичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Асатуллаев Фарходжон Комилжонович (ASATULLAYEV FARXODJON KOMILJONOVICH), 1989 йил 20 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, қарамоғида тўрт нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, 10-кичик ноҳия, 27-уй, 47-хонадонда яшовчи, 2024 йил 05 декабрдан 06 декабрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчи қонуний вакилининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Асатуллаев Фарходжон Комилжонович, 2024 йил 28 сентябрь куни соат 03:07:32да акаси Асатуллаев Шерзоджон Комилжонович номига расмийлаштирилган “DAMAS” русумли, давлат рақам белгиси 10P309MA бўлган автомобилни барча тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “FOOD CITY” бозори ҳудудидаги омборхона йўли бўйлаб тахминан 25-30 км/соат тезлик билан ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган “FOOD CITY” бозори ҳудудидаги “TRANSBANK” биносидан бироз ўтган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3-қисмларида яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишга хавф туғдирмаслиги керак”, “Транспорт воситасини ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурдир”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан унинг йўналишга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб қатнов йўлини арава судраб кесиб ўтаётган пиёда, фуқаро Имомназаров Хабиб Рахмоналиевични судраб ўтаётган араваси билан биргаликда автомобилнинг олди чап томони билан уриб юборган. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда, фуқаро Имомназаров Хабиб Рахмоналиевич ЙТҲ натижасида олган тан жароҳатлари билан 28.09.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 29 октябрдаги № 383 (Мурда)-сонли хулосасига кўра, Х.Имомназаровнинг ўлим сабаби “Бош мия ёпиқ жароҳати, бошни гумбази суягини пешона тепа-энса суякларини майда бўлакчали синиб, асос суягига натижасида, бош мия пардалари остига ва тўқимасига-мия қоринчаларига қон қуйилишидан юз берган”лиги, бу тан жароҳатлари катта кучга эга қаттиқ ўтмас жисм таъсиридан, ЙТҲ оқибатида ҳаётийлигида ҳосил бўлган бўлиб, ўлими бевосита боғлиқ бўлиб, оғирлик даражаси бўйича “оғир” тан жароҳатлари деб баҳоланиши аниқланган. Судга оид автотехника экспертизасининг 2024 йил 19 ноябрдаги №2068-сонли хулосасига кўра, «Йўл ҳодисаси шароитида агар пиёда воқеа жойигача бўлган масофани 7,09-7,17-7,21 сония вақт давомида босиб ўтган бўлса, ҳайдовчи 25-30 км/соат тезликдаги “DAMAS” русумли давлат рақами 10 P 309 MA бўлган автомобилини ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисаси олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги аниқланган. Судланувчи Ф.Асатуллаев суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, у акаси 08.10.1985 йилда туғилган, фуқаро Асатуллаев Шерзоджон Комилжонович номига расмийлаштирилган “DAMAS” русумли давлат 2 рақами 10 P 309 MA бўлган автомобилни 2022 йилнинг 03 ноябрь кунидан буён барча тегишли хужжатлари асосида бошқариб келишлигини, у 2024 йил 28 сентябрь куни тунги соат тахминан 03:10лар атрофида, ўз бошқарувида бўлган техник соз ҳолатдаги, “DAMAS” русумли давлат рақами 10 P 309 MA бўлган автомобилни, йўловчисиз ва юксиз ҳолда, барча тегишли ҳужжатлари асосида, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани “FOOD CITY” бозори ҳудуди бўйлаб уч бўлакли қатнов йўлининг йўл четидан ҳисоблаганда иккинчи бўлагидан тахминан 25-30 км/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётганлигини, бу вақтда кун қоронғу, қатнов йўли суньий ёритиш мосламалари билан ёритилган, ер қоплами асфальт, нуқсонсиз ва қуруқ ҳолатдалигини, шундан сўнг у ўз бошқарувидаги “DAMAS” русумли автомобилда уч бўлакли қатнов йўлининг йўл четидан ҳисоблаганда иккинчи бўлагидан тахминан 25-30 км/соат тезликда “FOOD CITY” бозори ҳудудидаги омборхона йўлида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан тахминан 15 метр ўтганидан сўнг салонда поликка тушиб қолган кўзойнагини олаётиб чалғиб қолганида унга кейинчалик маълум бўлган пиёда Имомназаров Хабиб Рахмоналиевич унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб ўртача тезликда арава суриб чиқиб қолганлигини, шунда у салонни полик қисмига қараб чалғиб қолганлиги сабабли пиёдани яхши кўрмай қолиб тезда тормозни босганлигини, лекин масофа яқин бўлиб қолганлиги сабабли пиёдани эҳтиётсизлиги оқибатида автомашинасининг олди чап томони билан уриб юборганлигини ва ЙТҲ жойининг ўзида тормозлаган холда тўхтаганлигини, шундан сўнг пиёда Х.Р.Имомназаров автомашинасини олди чап томонига тегиб ерга йиқилганлигини, сўнгра у тезда автомашинадан тушиб, пиёда Х.Р.Имомназаровни ёнига югуриб борганлигини ва зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига хабар берганлигини, шундан бироздан сўнг тез тиббий ёрдам хизмати келиб пиёдани Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига олиб кетганлигини, у хам тез тиббий ёрдам хизматиниинг автомобилида улар билан бирга кетганлигини, шундан сўнг шифохонада шифокорлар пиёда Х.Р.Имомназаровга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишиб, бир нечта тиббий кўриклардан ўтказишиб, ётиб даволаниши учун шифохонада олиб қолишганлигини, сўнгра шифокорлар ушбу холат бўйича “102” рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериб қўйишганлигини, шундан сўнг бироздан сўнг унга ЙҲХБ ҳодимлари телефон қилиб ЙТҲ ҳодиса содир бўлган жойга келишлигини айтишганлигини, сўнгра у ЙТҲ жойига борганидан сўнг ЙҲХБ ҳодимлари уни кўрсатувларидан чизма ва бошқа ЙТҲ ҳужжатларни расмийлаштириб олишганлигини, ўз навбатида у хужжатлар билан танишиб чиқиб хужжатлар унинг кўрсатувларидан тўғри тузилганлиги сабабли имзо қўйиб тасдиқлаб бериб, холат бўйича тушунтириш хати 3 текшируви учун алкотестр ускунасида текшириб кўришганлигини ва ушбу ускуна уни спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлиги бўйича қоғоз чиқариб берганлигини, у эса ушбу қоғозга хам имзо қўйиб берганлигини, сўнгра ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасини олишиб, автомашинани жарима майдонига жойлаштиришганлигини, сўнгра у яна пиёда Х.Р.Имомназаровнинг соғлигидан хабар олиш учун шифохонага бориб турганлигини, лекин шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан 2024 йилнинг 28 сентябрь куни кечки соат тахминан 23:00ларда пиёда Х.Р.Имомназаров ЙТҲ натижасида олган тан жароҳатлари билан Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этганлигини, сўнгра у марҳум Х.Р.Имомназаровни жанозаларини ўтказиш учун унинг оила аъзоларига моддий томондан тўлиқ ёрдам бериб турганлигини ва уни оила аъзолари хам жанозаларга қатнашиб турганлигини, ҳозирда ушбу ЙТҲ уни айби билан содир бўлганлигини, чунки у автомобиль салонини полик қисмига қараб чалғиб қолганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг қонуний вакили М.Турғунова ва унинг оила-аъзоларидан кечирим сўрашини, яқин қариндошлари 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарарни қоплаганларини билдириб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ф.Асатуллаев унга эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, жабрланувчи Х.Имомназаровнинг қонуний вакили М.Турғунова суд мажлисида, у 2024 йил 28 сентябрь куни эрталабки соат тахминан 06:00ларда турмуш ўртоғи, фуқаро Имомназаров Хабиб Рахмоналиевични телефон рақамига қўнғироқ қилганида қўнғироққа бошқа одам жавоб берганлигини ва шу бугун турмуш ўртоғини Тошкент шаҳрида автомашина уриб юборганлигини, ҳозирда шифохонада эканлигини, уни ёнига келиб хабар олишлигини айтганлигини, шундан сўнг қариндошлари билан телефонлашиб, уларни турмуш ўртоғини ёнига боришлигини айтганлигини, шунда турмуш ўртоғини укаси тезда Тошкент шаҳрига кетганлигини, у хам ўша куни кечроқ йўлга чиққанлигини, сўнгра у 2024 йилнинг 28 сентябрь куни соат тахминан 21:00ларда турмуш ўртоғини соғлигидан хабар олиш учун Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига келганлигини, лекин шифокорлар турмуш ўртоғини унга кўрсатишмаганлигини, сўнгра у шифохонада ушбу ЙТҲ бўйича суриштириб кўрса, 2024 йил 28 сентябрь куни соат тахминан 03:30ларда, унга кейинчалик маълум бўлган 4 бошқарувидаги “DAMAS” русумли давлат рақами 10 P 309 MA бўлган автомобилда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани “FOOD CITY” бозори ҳудудидаги омборхона йўлида ҳаракатланган вақтида турмуш ўртоғи Х.Р.Имомназаровни уриб юборганлигини, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижада турмуш ўртоғи Х.Р.Имомназаров турли хил тан жарохатлари олиб Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига юборилганлигини билганлигини, шундан сўнг эртаси куни унга турмуш ўртоғини укаси акасини Наманганга олиб кетишлигини айтиб, у билан биргаликда Наманганга қайтиб кетганлигини, кейин билса турмуш ўртоғи Х.Р.Имомназаров 2024 йилнинг 28 сентябрь куни кечки соат тахминан 22:30ларда шифокорларнинг саьй-ҳаракатларига қарамасдан ЙТҲ натижасида олган тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этганлигини, қариндошлари эса уни соғлиги ёмонлашиб қолишидан қўрқиб унга айтмай турганлигини, сўнг улар турмуш ўртоғи Х.Р.Имомназаровни маракаларини ўтказаётган вақтида ҳайдовчи Ф.К.Асатуллаевнинг оила аъзолари келиб маракаларда тўлиқ қатнашиб турганлигини хамда моддий томондан ёрдам бериб, яна қандай ёрдам керак бўлса доимо тайёр туришлигини маълум қилганлигини, ҳозирда уни ҳайдовчи Ф.К.Асатуллаевга нисбатан даъво эътирозлари йўқлигини, шунингдек, ҳайдовчи Ф.К.Асатуллаевнинг хам оиласи, фарзандлари бор эканлигини, уни келажагига тўсқинлик қилишни хохламаслигини, шунингдек, ҳайдовчи Ф.К.Асатуллаев маракаларга ёрдам берганидан ташқари, чин кўнгилдан рози бўлиб 10.000 АҚШ доллари пулларни моддий ёрдам эвазига берганлигини, шу сабабли уни ҳайдовчи Ф.К.Асатуллаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда енгилроқ жазо чораси қўлланилишини сўраб қолишлигини, ҳозирда турмуш ўртоғи марҳум Имомназаров Хабиб Рахмоналиевич вафот этганлиги сабабли уларни номидан тергов ва суд жараёнларида уни ўзи қонуний вакил бўлиб қатнашишлигини билдириб, судланувчи Ф.Асатуллаевга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Ф.Асатуллаевнинг айби, ЙТҲ маълумотномаси, ЙТҲ рўй берган жойни кўздан кечириш ҳақидаги баённома, чизмаси ва унга илова қилинган фотожадвал, суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаси, суд-изшунослик экспертизасининг хулосаси, судга оид автотехника экспертизасининг хулосаси, нарсани олиш ва кўздан кечириш баённомаси, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ва ҳамда ишдаги мавжуд бошқа далиллар билан тўлиқ ўз исботини топди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ф.Асатуллаевнинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги 5 қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ф.Асатуллаевга жазо тайинлашда унинг аёллигини, муқаддам судланмаганини, айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, етказилган моддий зарар қопланганини, жабрланувчининг қонуний вакили М.Турғунованинг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб топишни лозим топади. Суд, судланувчи Ф.Асатуллаевга жазо тури ва миқдорини белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг аёллигини, айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганини, етказилган моддий зарар қопланганини, жабрланувчининг қонуний вакили М.Турғунованинг Ф.Асатуллаевга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақидаги фикрини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан биргаликда тайинланаётган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланаётган жазони шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Асатуллаев Фарходжон Комилжонович (ASATULLAYEV FARXODJON KOMILJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Асатуллаев Фарходжон Комилжоновичга Ўзбекистон Республикаси 6 воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан Асатуллаев Фарходжон Комилжонович 2024 йил 05 декабрдан 06 декабрь қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган вақти (1 кун) сақланган вақти тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 (тўрт) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Ф.Асатуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган жазо шартли ҳисоблансин ва 2 (икки) йил синов муддати белгилансин. Синов муддати ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисоблансин. Тайинланган жазолар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида-алоҳида ижрога қаратилсин. Судланувчининг хулқи устидан назорат олиб бориш унинг яшаш жойидаги , Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБга юклатилсин. Ф.Асатуллаевга яшаш жойи ўзгарса, бу ҳақида унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органларга хабар бериб туриш ва вақти-вақти билан келиб, назорат олиб борувчи органларда рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти юклатилсин, унга синов муддати давомида ҳукм шартларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 6,8-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ф.Асатуллаевга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Гаров суммаси сифатида 2024 йил 07 декабрда 25370-сонли квитанция билан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 10.000.000 сўм пул маблағлари гаров қўювчи Асатуллаев Фарходжон Комилжоновичга қайтарилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов (имзо) 7 8