← Назад
Решение #93522 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 205 | — | law | |
| банди ва | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| ЖПК | 536 | 4 | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1113-2301/147-сонли
АЖРИМ
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнувсовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг ва маҳкум А.Хамроевнинг иштирокида,
1979 йил 20 октябрь куни Бухоро вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти олий,
оилали, 3 нафар фарзанди бор, ёлланма ишчи,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзе,
33-уй, 21-хонадонда яшовчи Хамроев Акмал
Бозорович (Xamroyev Akmal Bozorovich)га
нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги
тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Маҳкум А.Хамроев 11.12.2023 йилда жиноят ишлари бўйича
Пскент туман суди тоионидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятларни содир этганлигида айбли деб топилиб,
ЖКнинг 59,61-моддаларини қўллаб, жазо ўташ учун 1 (бир) йил 6
(олти) ой муддатга муяййан ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий
жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
қилиб, 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг тафтиш инстанциясининг 13.06.2024 йилдаги ажримига
асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а”
банди билан айбли деб топилиб 1 (бир) йил муддатга муайян ҳуқуқдан,
яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда
ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 2 (икки) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинланган.
Унга нисбатан чиқарилган суд ажрими Чилонзор тумани ИИО
ФМБ Пробация бўлими томонидан 05.07.2024 йилда рўйхатга олиниб,
ижрога қаратилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2024
йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан маҳкум А.Хамроевга нисбатан
тайинлаган озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган.
Маҳкум А.Хамроев ўз илтимосномасида қилган ишидан
пушаймонлигини, тайинланган жазони ўташ даврида унга ҳеч қандай
танбеҳлар
бўлмаганлигини,
маъмурий
жавобгарликка
тортилмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан яъни мансабдорлик
ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилиш жазосидан озод қилишни сўраган.
Мазкур ҳукм билан тайинланган жазонинг 2025 йил 11 январга
қадар 5 (беш) ой 28 (йигирма саккиз) кун ўталганини, ҳамда ўталмай
қолган муддати 6 (олти) ой 2 (икки) кун ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 1-қисмида
“Озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат
бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм
қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган
қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин” деб кўрсатилган.
Шунингдек, шу модданинг 3-қисми “а” бандига кўра “Жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун
суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини
ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин” деб кўрсатиб
ўтилган.
Бундан ташқари, ЖПК 536-моддасининг 4-қисмида “муайян
ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазодан озод қилиш жамоат
бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг
илтимосномасига биноан судья томонидан амалга оширилади” деб
кўрсатиб ўтилган.
Суд илтимосномани муҳокама қилиб, прокурорнинг фикрини
тинглаб, А.Хамроев тайинланган қўшимча жазонинг учдан бир
қисмини ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида
талабларини бузмаганини ва ижобий тавсифланганини инобатга олиб,
унга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини
ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536,
542-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Хамроев Акмал Бозоровичнинг томонидан киритилган ариза
қаноатлантирилсин.
Хамроев Акмал Бозорович (Xamroyev Akmal Bozorovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига
асосан ўталмай қолган 6 (олти) ой 2 (икки) кун яъни мансабдорлик ва
моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинсин.
А.Хамроевга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг
60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо
тайинланиши тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки
хусусий протест келтиришга ҳақли
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов