Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/27 Дата решения 17.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 357001 Claim ID 2707504 PDF Hash 3f0a0efc687281a2... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ЖК 131 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 190 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 28 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
аракатини ЖК 277-моддаси аракатини ЖК 277 law
бандларидан ушбу Кодекснинг 109-моддаси бандларидан ушбу Кодекс 109 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
судлар конституциянинг 20-моддаси судлар конституция 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/27-сонли 2025 йил январь ойининг “16” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Худойбердиев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи Ш.Қурбонов ва фуқаровий даъвогар Г.Раззоқоваларнинг иштирокида, Худойбердиев Нуъмон Махмуд ўғлига оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Худойбердиев Нуъмон Махмуд ўғли (XUDOYBERDIYEV NU‘MON MAXMUD O‘G‘LI), 2002 йил 06 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Касби туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “Янги Себзор” МФЙ, Себзор 17/18 даҳаси, 1-уй, 36-хонадонда яшовчи, 2024 йил 24 июлдан 25 июлга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Худойбердиев Нуъмон Махсуд ўғли 2024 йил 23 июль куни соат 20:00ларда Чилонзор тумани, “Дилобод” МФЙ, “Қатортол” кўчасида жойлашган “Элдорадо” номли меҳмонхонада бўла туриб, шу ерда Қурбонов Шохрух Жовлимурод ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида, жабрланувчи Ш.Қурбоновнинг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ-атвори оқибатида Н.Худойбердиев Ш.Қурбоновнинг бош қисмига меҳмонхона столи устида бўлган сополдан ишланган чойнак билан уриб, тан жароҳати етказган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 24 июлдаги 5114-Х-Хужсонли хулосасига кўра, Ш.Қурбоновда бош ўнг тепа соҳаси сочли қисми эзилиб-йиртилган (тикилган) яраси, ўнг қўл кафт соҳаси ва 1-бармоқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ёйиши аниқланиб, ушбу тан жароҳатлари 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кам бўлган муддатга соғлиғини бузилишига олиб келган “енгил” тан жароҳатлар тоифасига кириши аниқланган. Судланувчи Н.Худойбердиев суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб, кўп вақтдан буён Ғофуров Абдулазизни танишини, 2024 йилнинг 23 июль куни соат 05:00да таниши А.Ғофуров билан Чилонзор тумани 6-мавзесида жойлашган “Элдародо” меҳмонхонасига борганини, ушбу меҳмонхонага бориб, икки хонани ўзига расмийлаштирганини, у ўзининг хонасига, таниши А.Ғофуров эса ўзининг хонасига кириб кетганини, мазкур меҳмонхонасининг 3 қаватда жойлашган 303-хонага жойлашганини, А.Ғофуров эса биринчи қаватдаги хоналарнинг бирига жойлашганини, у ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан телеграм иловасига кирганини ва ушбу телеграм иловаси орқали “uz.popka” сайтига кириб, фоҳишалик билан шуғулланган Рушана Хаитовани ушбу меҳмонага таклиф қилгани, у билан жинсий алоқа қилишгани, сўнг Р.Хаитова кетгани, орадан икки соат ўтиб, Р.Хаитова яна меҳмонхонага қайтиб келгани, ушбу вақтда ўзига тегишли бўлган “Жентра” русумли автомашинасида ўтирганлигини, А.Ғофуров билан телефон орқали гаплашганида у 20 дақиқада чиқишини маълум қилганини, орадан 20 дақиқа ўтганидан сўнг, у А.Ғофуровга қўнғироқ қилганини ва унга тезроқ бўлишини айтганини, А.Ғофуров унга дўконда сув олишини айтганини, кейин автомашинадан А.Ғофуровга сув оламан деб тушганида унинг ёнига бир нотаниш шахс келганини, дастлабки тергов вақтида ушбу шахсни Шохрух Қурбонов эканлигини билгани, Ш.Қурбонов унинг ёнига келиб, “Рушанани ушлаб турган сенмисан” деганини, “сенга ушлаб қолишни кўрсатаман деб” уни ҳақорат қилганини, юзига икки маротаба муштлаб ургани, Ш.Қурбоновга шу ерда туришини айтгани, 3 қаватга чиқиб, ўзи жойлашган хонага кириб, 1 дона сопол чойнак ва 1 дона стул оёғини синдириб унинг ёнига чиққанини, ушбу вақтда у чап қўлида турган сопол чойнак идиши билан Ш.Қурбоновнинг бошига урганини, шундан сўнг иккаласи ўртасида муштлашув бўлганини, Ш.Қурбоновга ундан бошқа ҳеч ким тан жароҳати етказмагани, жумладан А.Ғофуров ҳам Ш.Қурбоновга тан жароҳати етказмагани, ҳозирда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган моддий зарарни қоплаб берганлигини маълум қилиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Н.Худойбердиев айбига иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги 2 буён Тошкент шаҳрида истиқомат қилишини, Р.Хаитова билан 2024 йил февраль ойида Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати яқинида жойлашган 17-сонли дўконида танишгани, у ушбу вақтларда мазкур дўконда ишлагани, ушбу вақтда Р.Хаитова ундан телефон аппаратига тегишли бўлган аксессуар маҳсулотларини сотиб олганлигини, сўнг унинг телефон рақамини олганини, шундан буён у билан ишқий мунобасатда бўлиб келганини, Р.Хаитовани 2024 йилнинг июнь ойида бошқа шахслар билан жинсий алоқада бўлишини билиб қолганини, 2024 йил 23 июль куни соат 17:30ларда унга Р.Хаитова қўнғироқ қилиб, Чилонзор туманида жойлашган “Эльдорадо” меҳмонхонасида эканлигини маълум қилганини ва шу ерда бўшаганидан кейин уни олиб кетшини сўрагани, сўнг у ўзининг ишларини қилиб бўлганини ва соат 19:30 да Р.Хаитова айтган меҳмонхонага бормоқчи бўлиб йўлга чиққанини, у ерга боришидан олдин Р.Хаитовага қўнғироқ қилганида унга нотаниш бўлган бир шахс гўшакка жавоб берганини, кейинчалик А.Ғофуров эканини билганини, А.Ғофуров унга 30 дақиқа кутиб туришини маълум қилганини, у унга телефон аппаратини эгасига беришини маълум қилганини, кейин, иккаласи ўртасида тортишув бўлиб ўтганини, кейин унга Р.Хаитова кўнғироқ қилиб, 15 дақиқада ювиниб чиқишини маълум қилганини, сўнг Р.Хаитова қўнғироқ қилганини, ушбу вақтда Р.Хаитова ташқарига чиқмаган эканлигини, Р.Хаитова унга “Абдулазиз” ва “Нуъмон” исмли шахслар жинсий алоқа қилганлик учун пулини бермаётганини маълум қилганини ва унга А.Ғофуровнинг ёнида бўлган таниши Н.Худойбердиев ёнига тушиб кетганини ва Н.Худойбердиевнинг кўриниши тасвирлаб берганини, уни яшил ранг футболкада эканини, буйи узунлигини тасвирлаб берганини, ушбу вақтда Н.Худойбердиев меҳмонхонанинг ташқарисида турганини кўриб, ёнига бориб Р.Хаитова чақирганини сўраганини, Н.Худойбердиевга Р.Хаитовани чақирганини айтганини, ундан кейин у билан жанжаллашганини ва унинг юзига бир маротаба муштлаб урганини, сўнг Н.Худойбердиев меҳмонхонанинг ичкарисига югуриб кетганини, орадан 5 дақиқа ўтганидан сўнг, ёнида бўлган таниши А.Ғофуров билан чиқиб келганини, шунда Н.Худойбердиев уни қўлидаги чойнак идиш билан бош қисмига тан жароҳати етказгани, Н.Худойбердиевнинг қўлида столнинг темирдан ясалган оёғини кўрмагани ва ушбу жисм билан унга тан жароҳати етказишмагани, дастлаб ўзи жанжал чиқаргани, мехмонхонага келиб, дастлаб ўзи судланувчига жароҳат етказгани, сўнг аҳволи ёмонлашганидан кейин шу ерда бўлган унга нотаниш бўлган шахслар ёрдам беришгани, ушбу куни унга А.Ғофуров томонидан инсон ҳаёти учун хавфли бўлган предмет билан тан жароҳати етказилмагани, ушбу кунги жанжалга номаълум бўлган икки нафар шахслар келиб уларни 3 ажратишгани, ушбу шахсларга нисбатан Н.Худойбердиев ёки бошқа шахслар томонидан тан жароҳати етказилмагани, ушбу кунги жанжалга Р.Хаитова аралашмагани, ушбу вақтда Р.Хаитова меҳмонхонанинг ташқарисида турганлигини, ҳозирда судланувчи Н.Худойбердиевга нисбатан даъвоси йўқлигини баён қилиб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Фуқаровий даъвогар Г.Раззоқова суд мажлисида, у 2019 йилдан буён Чилонзор туманида жойлашган “Эльдорадо” номли меҳмонхонани бошқариб келиши, 2024 йил 23 июль куни унга соат 19:00ларда меҳмонхонада ишловчи Нона ва Нависалар қўнғирок килиб, меҳмонхонанинг ёнида жанжал булаётганини маълум қилгани, ушбу ваытда у фарзандининг соғлиғи яхши бўлмаганлиги сабабли дарров бора олмаганлигини, ушбу куни соат 22:00ларда меҳмонхонага борганлигини, у ерга Нона ва Нафисалардан нима бўлганлигини сўраганида улар меҳмонхонанинг ташқарисида жанжал бўлганлигини ва ушбу жанжал вақтида Нуъмон Худойбердиев сопол чойнак билан Ш.Қурбоновга тан жароҳати етказгани, стол оёқлари билан тан жароҳати етказишмагани, меҳмонхона жиҳозларига жами 1.200.000 сўм моддий зарар етказишгани, ушбу моддий зарар қопланганлигини билдириб, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Бундан ташқари, судланувчи Н.Худойбердиевнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларнинг уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризалари, видео кузатув камерасидан нусха олиш тўғрисида баённома, ашёвий далил сифатида уяли телефон аппаратини олиш тўғрисида баённома, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотосуратлар, воқеа жойи чизмаси, нарсани таниб олиш ҳақида баённома ва унга илова қилинган фотосуратлар, нарсаларни кўздан кечириш ҳақида баённомалар ва уларга илова қилинган фотосуратлар, шахсни фотосуратидан таниб олиш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Дастлабки тергов даврида терговчининг 2024 йил 16 августдаги қарорига кўра, жиноят ишидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан А.Ғофуровга нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган. Дастлабки тергов даврида терговчининг 2024 йил 17 августдаги қарорига кўра, жиноят ишидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси билан Г.Раззоқовага нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан тугатилган. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 24.07.2024 йилдаги қарорига кўра, Хаитова Рушона Ориф қизи 4 Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 1.020.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, тергов органи томонидан судланувчи Н.Худойбердиевнинг жабрланувчи Ш.Қурбоновга нисбатан “безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, баданга енгил тан жароҳати етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”- деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасида шахснинг айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 2002 йил 14 июндаги 9-сонли қарорининг 13-бандида, судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага 5 қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклигини, жумладан, оилада, уйда(хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз ҳатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва ЖК Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунча берилган. Суд мажлиси давомида текширилган далилар мажмуига кўра, судланувчи Н.Худойбердиев жабрланувчи Ш.Қурбоновни илгаридан танимаслигини, воқеа куни дастлаб жабрланувчи Ш.Қурбонов Н.Худойбердиевнинг юз қисмига мушти билан зарба бергани, қолаверса жабрланувчи Ш.Қурбоновнинг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқатвори оқибатида Н.Худойбердиев Ш.Қурбоновнинг бош қисмига меҳмонхона столи устида бўлган сополдан ишланган чойнак билан ургани, Н.Худойбердиев темир жисм билан тан жароҳати етказмагани, бу ҳақда жабрланувчи ва гувоҳлар тасдиқлаб кўрсатув беришган. Суд, жиноят содир этилиши мотиви ва мақсадини инобатга олиб, Н.Худойбердиевнинг ҳаракатида жамиятда юриш туриш қоидасини менсимасликда ифодаланган жиноят содир этиш мотиви бўлмагани сабабли жиноят ишини жамиятга қарши эмас балки шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши лозим булади. Юқоридаги асосларга кўра, суд, судланувчи Н.Худойбердиевнинг ҳаракатини ЖК 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандларидан ушбу Кодекснинг 109-моддаси 1-қисмига, яъни “соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш” жиноят аломати билан таснифлаш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарори 6-бандига биноан, судлар конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. 6 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида” 1-сонли қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ва 4-бандида, қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив омилларга, хусусан, айбдорнинг ёши, жинси, ҳомиладорлик ҳолати киришлиги қайд этилган. Суд судланувчи Н.Худойбердиевга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, моддий зарар қопланганини, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу сабабли, суд судланувчи Н.Худойбердиевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жарима жазоси тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Худойбердиев Нуъмон Махмуд ўғли (XUDOYBERDIYEV NU‘MON MAXMUD O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 (ўн беш) баравари, яъни 5.100.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Худойбердиев Нуъмон Махмуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 24 июлдан 25 июлга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган вақти (1 кун) жарима жазоси муддатидан чегириб ташланиб, узул-кесил ўташ учун 7 4.912.500 (тўрт миллион тўққиз юз ўн икки минг беш юз) сўм жарима жазоси қолдирилсин. Н.Худойбердиевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган сопол чойнак синиқлари ва 1 дона металл стол оёғи тегишли тартибда йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 8 А.А.Мухиддинов