← Назад
Решение #93632 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 14 | — | law | |
| Кодекс | 21 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 227 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил январь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи,
туман
судининг
раиси
И.Сабиров,
судья
ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат
айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси
Ў.Ахмедов, жабрланувчи Х.Режаббоев, судланувчи М.Абдуғаффоров ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи “Inson himoyasi” адвокатлик фирмаси адвокати
А.Тилововларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2қисмининг “б” банди, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган
Абдуғаффоров Матқосим Анваржон ўғлига нисбатан №1-1006-2401/1242сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Абдуғаффоров Матқосим Анваржон ўғли (Abdug’afforov
Matqosim Anvarjon o’g’li), 1996 йил 30 март куни Андижон
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, уч
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти,
Балиқчи тумани, Жартепа МФЙ, Шамшикўл кўчаси, 85-уйда
яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган,
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Абдуғаффоров, ўзганинг мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 02 сентябрь куни, соат 23:30ларда,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Халқлар Дўстлиги МФЙда жойлашган
“Корзинка.уз” супермаркети ёнидаги йўл четида турган “Кобалт” русумли,
давлат рақами 60 А 372 GB бўлган автомашина ичида бўла туриб, мазкур
автомашина йўловчиси Х.Режаббоевнинг анча миқдорни ташкил қилувчи
6.900 АҚШ доллари (Ўзбюекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан
қиймати 87.181.638 сўмни ташкил қилади) ҳамда 300.000 сўм пулларини
автомашина салонидаги торпедка устига қўйиб, ҳожатхонага тушиб
кетганидан фойдаланиб ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Суд мажлисида судланувчи М.Абдуғаффоров эълон қилинган айбловга
қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил 31 август куни Х.Режаббоев ундан
автомашинасида Андижон вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келиб, қайтариб
олиб бориб қўйишни сўраганлиги ва ўзаро 100 АҚШ долларига
келишишганлиги, сўнгра 2024 йил 01 сентябрь куни Х.Режаббоев билан
Тошкент шаҳрига ўзининг бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинада
йўлга чиқишганлиги, Тошкент шаҳрига етиб келиб, меҳмонхонага
жойлашишганлиги, 2024 йил 02 сентябрь куни Ғ.Ғулом истироҳат боғи
яқинида автомашинада йўл четида тўхтаб туришганида, Х.Режаббоев
ҳожатхонага бориб келишини айтиб, ёнида бўлган 6.900 АҚШ доллари ва
300.000 сўм пулларини қаерга қўйишни сўраганида, унга пулларини торпедка
устига қўйишини айтганлиги, Х.Режаббоев автомашинадан тушиб кетгач,
пуллар билан воқеа жойидан кетиб қолганлиги, сўнгра пулларнинг маълум
қисмига автомашинасини таъмирлатиб, керакли нарсаларни сотиб олганлиги,
2.500 АҚШ долларини эса Х.Режаббоевнинг қариндошига қарзи эвазига
берганлиги, Х.Режаббоевнинг ҳужжатлари ва пластик картаси автомашина
салонида бўлганлиги, дастлаб ушбу ҳужжатларни кўрмаганлиги, аммо уларни
топиб олгач, Х.Режаббоевга қайтариб берганлиги, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, жиноят
оқибатида етказилган моддий зарар ўрнини қоплаб берганлигини билдириб,
унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи М.Абдуғаффоров айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ
тасдиқланади.
Суд
мажлисида
жабрланувчи
Х.Режаббоев,
судланувчи
М.Абдуғаффоров билан 2024 йил май ойидан буён таниш эканлиги, 2024 йил
31 август куни М.Абдуғаффоровдан бошқарувидаги “Кобалт” русумли
автомашинада Андижон вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келиб, қайтариб
олиб бориб қўйишни сўраб, ўзаро 100 АҚШ долларига келишишганлиги, 2024
йил 01 сентябрь куни йўлга чиқишганлиги ва Тошкент шаҳрига келиб,
меҳмонхонага жойлашишганлиги, 2024 йил 02 сентябрь куни соат 23:30ларда
Ғ.Ғулом истироҳат боғи ёнида автомашинада бўлишганида, ҳожатхонага
бормоқчи бўлганлиги ва М.Абдуғаффоровдан ёнида бўлган пулларни қаерга
қўйишини сўраганида, М.Абдуғаффоров унга пулларни автомашина
салонидаги торпедка устига қўйиб тушиб кетаверишини айтганлиги, шундан
сўнг ёнида бўлган 6.900 АҚШ доллари ва 300.000 сўм пулларини торпедка
устига қўйиб, ҳожатхонага тушиб кетганлиги, бироқ қайтиб келганида
М.Абдуғаффоров ва унинг автомашинаси жойида бўлмаганлиги,
М.Абдуғаффоровга қўнғироқ қилганида, унинг телефон рақами ўчирилганини
билганлиги, сўнгра тахминан ярим соат кутиб, М.Абдуғаффоров келмагач,
ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги,
воқеа куни М.Абдуғаффоровнинг автомашнасида пуллардан ташқари ўзига
тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва турмуш ўртоғи Г.Мадаминова
номига расмийлаштирилган банк пластик картаси ҳам бўлганлиги, бироқ
ҳужжатлари ва пластик картани автомашина эшигида бўлган даста ичига
қўйган бўлганлиги, яъни М.Абдуғаффоров ушбу ашёларни кўрмаганлиги,
кейинчалик М.Абдуғаффоров унинг ҳужжатлари ва пластик картасини
қайтариб берганлиги, тергов жараёнида унга етказилган моддий зарар ўрни
тўлиқ қопланганлиги ва судланувчи М.Абдуғаффоровга нисбатан даъвоси
йўқлигини билдириб, судланувчи М.Абдуғаффоровга енгилроқ жазо
таийнлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
2
Суд мажлисида гувоҳ Ҳ.Сойибжонов, 2024 йил август ойида
Х.Режаббоев унга автомашина сотиб олиш ниятида эканини, бироқ 3.000
АҚШ доллари етмаётганини айтганлиги, шунда Х.Режаббоевга 3.000 АҚШ
долларини қарзга берганлиги, 2024 йил 02 сентябрь куни кечаси унга
Х.Режаббоев қўнғироқ қилиб, уни Тошкент шаҳрига олиб келган такси
ҳайдовчиси унинг пулларини, шахсий ҳужжатлари ва пластик картасини олиб
кетганини айтиб берганлиги, шундан сўнг Х.Режаббоевнинг олдига
борганлиги, Х.Режаббоев ёнида ички ишлар ходимлари бўлишганлиги ва у
тушунтириш бераётган бўлганлиги, шахсан ўзи ҳолатни кўрмаганлиги ҳақида
кўрсатув бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчининг, шунингдек
гуоҳнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек
жабрланувчининг аризаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси,
фотолавҳалар, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган
далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, тергов органи томонидан судланувчи М.Абдуғаффоровнинг
ўғрилик, яъни жабрланувчи Х.Режаббоевнинг анча миқдорни ташкил қилувчи
6.900 АҚШ долларини ва 300.000 сўмини яширин равишда талон-торож
қилганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Шу билан бирга суд, тергов органи томонидан судланувчи
М.Абдуғаффоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси 2қисмининг “а” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб,
қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида
ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши
шартлиги;
455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги,
ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида
чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий
ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда
аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо
ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс
эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши,
суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши,
суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши
лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди
диспозициясида, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда паспорт ёки
идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий
3
ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар,
штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд
қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни яширишда ифодаланган ҳаракатлар
учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 14-моддасига мувофиқ ушбу Кодекс
билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Кодекснинг 21-моддасига мувофиқ, ушбу Кодекс моддасида жиноят
тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб
ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий
хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган
бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади; Ушбу Кодекс
моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли оқибат юз берган вақт
деб топилган қилмишлар тўғри ёки эгри қасддан содир этилган бўлиши
мумкин. Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган,
унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини
истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади;
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг
ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришига онгли
равишда йўл қўйган бўлса, бундай жиноят эгри қасддан содир этилган деб
топилади.
Аниқланган
ҳолатларга
кўра,
судланувчи
М.Абдуғаффоров
Х.Режаббоевнинг пулларини ўғирлаш мақсадида автомашинасида воқеа
жойидан кетиб қолган, бу вақтда автомашина салонида Х.Режаббоев
томонидан вақтинча қолдирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва Г.Мадаминова
номига расмийлаштирилган банк пластик картаси бўлган. М.Абдуғаффоров
автомашинасидан Х.Режаббоевнинг ҳужжатлари ва банк пластик картасини
топиб олгач, уларни Х.Режаббоевга қайтариб берган. Ушбу ҳолат иш
юзасидан сўроқ қилинган судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувлари
билан тўлиқ тасдиқланади.
Бундай ҳолатларда суд, судланувчи М.Абдуғаффоровнинг қасди
Х.Режаббоевнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва Г.Мадаминова номига
расмийлаштирилган банк пластик картасини эгаллаш, қабул қилиш, уларга
шикаст етказиш ёки уларни яширишга қаратилмасдан, балки унинг қасди
Х.Режаббоевнинг пулларини эгаллашга қаратилганлигини инобатга олиб,
унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси 2-қисмининг
“а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд эмас деган хулосага
келиб, жиноят ишининг шу қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83моддаси 2-қисмига асосан тугатишни ва М.Абдуғаффоровни реабилитация
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори,
ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги
қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг
4
асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг
мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши
ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли
бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига
қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари,
жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли)
билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи М.Абдуғаффоровга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг жиноятни ғараз ва
паст ниятларда содир этганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида
эътироф этиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганини ва жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини
жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан ЖК 169моддасининг 2-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлашни лозим топади.
Суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганини ва жабрланувчи Х.Режаббоев шу мазмунда судга ариза тақдим
қилганлигини эътироф этади.
5
6
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
(Abdug’afforov Matqosim Anvarjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айблаш ҳақидаги қисми
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 2-қисмига асосан, унинг
ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмагани сабабли тугатилиб
реабилитация қилинсин.
Абдуғаффоров Матқосим Анваржон ўғли (Abdug’afforov Matqosim
Anvarjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин.
Абдуғаффоров Матқосим Анваржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20
фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум М.Абдуғаффоровнинг яшаш
жойи бўйича Андижон вилояти, Балиқчи тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи
зиммасига юклатилсин.
М.Абдуғаффоровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4қисмининг талаби тушунтирилсин. Агар шахс суд томонидан тайинланган
ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан
кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган
муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум
қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Абдуғаффоровга нисбатан
танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Жабрланувчига етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги эътиборга
олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
6
7
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
7
И.Сабиров