← Назад
Решение #93734 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
23
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 168 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| кун жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| ЖКнинг | 34 | — | law | |
| о берилган ва унинг айбловидан ЖК | 227 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 168 | — | law | |
| унга ЖК | 57 | — | law | |
| нг ЖК | 59 | — | law | |
| амда уни ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | 8 | law | |
| тини Жиноят кодекси | 62 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: А.Абдулхаев
Биринчи инстанцияси судида
судья: У.Қахаров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: Т.Турсунов
АЖРИМИ
2025 йил январь ойининг 16 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари
Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум М.Мамаджановнинг ҳимоячиси –
адвокат Б.Файзиев ва жабрланувчи Н.Холбўтаеванинг иштирокида, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 23 мартдаги ҳукмига кўра
судланган
М.Мамаджановнинг 1988 йил 22 март куни Наманган
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар
фарзанди бор, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
туман судининг 03.01.2013 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг
“а” банди ва 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан
ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 8 йил муддатга
озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 05.12.2012
йилдаги “...амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан
ўталмаган жазоси 1/3 қисмига қисқартирилган, жиноят
ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон туман
судининг 30.08.2013 йилдаги ажримига кўра, Қонун
ўзгариши муносабати билан унинг ҳаракатлари ЖКнинг
168-моддаси
2-қисми
“а,б”
бандларига
қайта
квалификация қилиниб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти
Нишон туман судининг 05.02.2014 йилдаги ажримига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг 05.12.2013 йилдаги “...амнистия тўғрисида”ги
Қарорига асосан ўталмаган жазоси 1/3 қисмига
қисқартирилган, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё
вилояти Нишон туман судининг 25.02.2014 йилдаги
ажримига кўра, қолган 2 йил 7 ой 7 кун жазоси ЖКнинг
74-моддасига асосан ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Наманган шаҳар судининг 14.11.2016 йилдаги ажримига
кўра, ўталмаган 1 йил 8 ой 24 кун жазоси ЖКнинг 46моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод
туман судининг 20.10.2017 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг
“а” банди, 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 227моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 59,60моддалари тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар суди кассация инстанциясининг 16.10.2018 йилдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 59,60-моддалари тартибида 5 йил
6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон
туман судининг 25.10.2019 йилдаги ажримига кўра, қолган
2 йил 8 ой 13 кун жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан иш
ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар
судининг 15.05.2020 йилдаги ажримига кўра, қолган 1 йил
11 ой 26 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг
73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда
озод этилган;
3) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 10.01.2022 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг
“а” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида иш
ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
4) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 01.02.2023 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг
“а,б” бандлари билан ЖКнинг 60,62-моддалари тартибида
иш ҳақининг 25 фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 5 ой 3 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазо ўталмаган,
Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янги соҳил кўчаси, 1уйда яшайди, иш бўйича 05.12.2022 йилдан қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
жабрланувчи Н.Холбўтаева томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида
3
1-1006-2306/121-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Суднинг ҳукмига кўра, М.Мамаджановнинг айбловидан Ўзбекистон
Республикаси ЖК 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди чиқарилган.
М.Мамаджановнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 беш йил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми
ва 61-моддаси тартибида узил-кесил 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли
рецидивист деб топилган.
Жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Жазо муддати 2022 йил 5 декабрь кунидан бошлаб ҳисобланиши
белгиланган.
М.Мамаджановнинг жабрланувчи Н.Холбутаеванинг фойдасига
етказилган 54.312.873 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Ашёвий далил деб эътироф этилган Н.Холбутаевага тегишли
АА6402756-рақамли фуқаролик паспорти жабрланувчи Н.Холбутаеванинг
эгалигида қолдирилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 16 майдаги ажримига кўра, ҳукм ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш ҳужжатларига кўра, М.Мамаджановнинг хавфли рецидивист бўла
туриб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан
қўлга киритиш мақсадида, Н.Холбутаевага ўзини Ўзбекистон Республикаси
Президенти администрациясида масъул лавозимда ишловчи мансабдор шахс
сифатида таништириб, шу орқали унинг ишончига кириб, унга Яккасарой
туманида жойлашган “Ўзбегим” турар-жой мажмуасидан икки хонали уйни
кредит эвазига олиб беришга ваъда бериб, бошланғич тўлов сифатида 8.000
АҚШ доллари бериши лозимлигини айтиб, 2022 йил апрель ойидан май
ойига қадар бўлган муддат давомида Чилонзор ва Яккасарой туманлари
ҳудудларида Н.Холбутаеванинг жами 5.600 АҚШ доллари (Марказий Банк
маълумотига кўра, 31.05.2022 йил ҳолатига 1 АҚШ доллари – 11.010,88 сўм,
5.600 АҚШ доллари – 61.660.927,34 сўм) миқдоридаги пулларини қўлга
киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун
ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, М.Мамаджановнинг ўзининг жиноий ҳаракатларини
давом эттириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида Н.Холбутаеванинг ишончига
кириб, унга Туркия давлатига бориши учун икки дона авиачипта харид қилиб
беришга ваъда бериб, 2022 йил май ойида унинг 1.900 АҚШ доллари
(Марказий Банк маълумотига кўра, 31.05.2022 йил ҳолатига 1 АҚШ доллари
– 11.010,88 сўм, 1.900 АҚШ доллари – 20.920.671,78 сўм) миқдоридаги
пулларини қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Жабрланувчи Н.Холбўтаева тафтиш шикоятида М.Мамаджановнинг
томонидан унга етказилган 54.312.873 сўм моддий зарар тўлиқ
қопланганлигини, ҳозирда М.Мамаджановнинг нисбатан даъвоси йўқлигини
маълум қилиб, унга нисбатан енгиллик беришни ва озодликдан маърум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья А.Абдулхаевнинг маърузасини,
тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгартириш
ҳақидаги хулосасини, маҳкум М.Мамаджановнинг ҳимоячиси – адвокат
Б.Файзиевинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция суди
ҳукмини ўзгартиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22
ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд қарорида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Маҳкум М.Мамаджановнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган
кўрсатмасидан ташқари, жабрланувчининг кўрсатмаси, сўроқ баённомаси,
далилий ашёни олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, СМС
сўзлашувлар, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Биринчи босқич суди томонидан маҳкум М.Мамаджановнинг жиноий
ҳаракатларига тўғри баҳо берилган ва унинг айбловидан ЖК 227-моддаси 2қисмининг “а” банди чиқариб, асосли хулосага келган.
Шу билан бирга, унинг фирибгарликда ифодаланган ҳаракатларини ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи босқич суди М.Мамаджановнинг нисбатан жазо тури ва
миқдорини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб,
иш бўйича жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
олиб, унга ЖКнинг 57-моддасини муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмаслик учун
қўллаб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум
қилиш жазо тайинлаб, сўнг ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узилкесил жазо тайинлаб, ҳамда уни ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли
рецидивист деб топиб тўғри хулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш ҳолатларини
тўғри аниқлаб, М.Мамаджановнинг важларига қонуний баҳо бериб, унга
нисбатан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган.
Тафтиш инсатнцияси суд муҳокамасида жабрланувчи Н.Холбўтаева унга
етказилган 54.312.873 сўм моддий зарар ҳозирда М.Мамаджановнинг отаонаси томонидан тўлиқ қопланганлигини, М.Мамаджановнинг нисбатан
даъвоси йўқлигини маълум қилиб, унга нисбатан енгиллик беришни ва
озодликдан маърум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисмида етказилган
моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати М.Мамаджановнинг жазо тури
ва миқдорини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига
амал қилиб, судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, унинг оилавий ва моддий шароитини, оилали
бўлиб, қарамоғида 3 нафар фарзандлари борлигини, оиласининг боқувчиси
эканлигини, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини,
жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини ва енгиллик бериш
ҳақидаги илтимосини инобатга олиб, М.Мамаджановнинг Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди санкциясида назарда
тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
3
521 , 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов
ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 23 мартдаги
М.Мамаджановнинг нисбатан чиқарган ҳукми ва жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 майдаги
ажрими ўзгартирилсин.
М.Мамаджановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б” банди билан иш ҳақининг 25 фоизи миқдорини давлат
даромад ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил-у 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида
М.Мамаджановнинг Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 01.02.2023 йилдаги ҳукми билан тайинланиб, ўталмай
қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташи учун иш
ҳақининг 25 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
М.Мамаджановнинг ҳукм чиққунига қадар қамоқда бўлган вақтини
Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган қамоққа олишни
қоидаларига асосан, суд томонидан тайинланган жазо чорасидан ортиқ
эканлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси 2-қисмининг
2-бандига асосан жазодан озод қилинсин.
М.Мамаджановнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддасига
асосан ўта хавфли рецидивист деб топиш қисми ва М.Мамаджановнинг
6
жабрланувчи Н.Холбутаеванинг фойдасига етказилган 54.312.873 сўм
моддий зарар ундириш қисми чиқарилсин.
Маҳкум М.Мамаджановнинг жазони ижро этиш муассасидан дарҳол
озод этилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим нусхаси аслига тўғри: