← Назад
Решение #93736 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| биринчи инстанция суди томонидан у асоссиз ЖК | 104 | — | law | |
| лган жиноят ишини ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 112 | — | law | |
| ЖПКнинг | 467 | — | law | |
| ЖПКнинг | 462 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| бандидан ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 511 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Ф.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари:
Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси
С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев,
судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Б.Толибов, жабрланувчи
Х.Шарипов ва унинг вакили Қ.Сўпиевларнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 11006-2403/647-сонли жиноят иши бўйича судланган Ф.И.О томонидан
келтирилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12
сентябрдаги ҳукмига кўра
2002 йил 25 июнда Андижон вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишламайди,
судланмаган, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ,
Қурама кўчаси, 3-уйда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, Увайсий кўчаси, 13-уйда яшайди, иш бўйича
2024 йил 12 майдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган
Ф.И.Ога
Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий
тартибли колонияларда ўтаттириш тайинланган.
Томонларга етказилган моддий ва маънавий зиённи ундириш
масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра Ф.И.О 2024 йил 12 май куни соат тахминан
19:20да бошқарувидаги “BYD XAN” русумли 10Y070GB давлат белгили
автомашинани Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси бўйлаб,
Муқумий кўчаси томонидан Чўпон-ота кўчаси томонига, транспорт
воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз, юксиз,
йўловчисиз, тахминан 100 км/соат тезликда бошқариб кетаётган вақтида
мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4батальон 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори кичик сержант Шарипов
Хумоюн Қахрамонжон ўғлининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларини
бажармасдан, бошқарувидаги “BYD XAN” русумли автомашинани 100
км/соат тезликда бошқаришда давом этиб, автомобилни тўхтатиш имкони
бўла туриб, автомобилни тўхтатиш чорасини кўрмасдан, жавобгарликдан
қутулиб қолиш мақсадида автомашинани бошқаришни давом этиб,
Х.Шариповни қасддан автомашинани олд қисми билан бориб уриб, ўз
хизмат вазифасини бажариб турган шахсга нисбатан қасддан оғир шикаст
етказиш жиноятини содир этган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 31 майдаги
3627–Х–Раж–сонли хулосасига кўра, ЙПХ инспектори Х.Шариповнинг
танасида “кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати чап ўпкани лат ейиши, чап
томонлама гематоракс, чап томон париетал плеврани ёрилиши, қорин ёпиқ
жароҳати, ингичка ичак ёрилиши, ўнг сон суяги ўрта учлигидан очиқ
майдаланиб силжиб синиши, чап сон суяги ўрта учлигидан очиқ силжиб
синиши, чап катта болдир суяги орқа қиррасини ва чап оёқ иккала
тўпиқларини очиқ майдаланиб силжиб синиши, бош мия ёпиқ жароҳати,
бош мия чайқалиши, чап болдир, иккала сон, пешона, ўнг кўз косаси ва
пастки лаб соҳалари эзилиб йиртилган яралари, 2-даражали травматик шок,
чап томонлама кичик гидроторакс, диффуз ўтли перитонит” каби тан
жароҳатлари бўлиб, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра оғир
даражадаги тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Ўтказилган судга оид изшунослик экспертизасининг 2024 йил 7
июндаги 29/17(5100)4.6Z/9062-сонли хулосасига кўра “давлат рақами
10Y070GB бўлган “BYD XAN” русумли автомобилининг олд томонида
жойлашган шикастланишлар тик ёки шунга яқин ҳолатдаги объект билан
тўқнашиш натижасида ҳосил бўлган, улар металлдан юмшоқроқ, ўткир
қиррали бўлмаган пиёда танасига урилишига характерли экан”лиги
аниқланган.
Ўтказилган судга оид изшунослик экспертизасининг 2024 йил 19
июндаги 29/17(5099)4.5Z/9497-сонли хулосасига кўра “ЙПХ инспектори
Х.Шариповга тегишли кийимларида, аниқланган из ва жароҳатларни
инобатга олган ҳолда, келиб чиқиш механизмига кўра, улар ЙТҲ вақтида
юзага келган, унда пиёда транспорт воситасига нисбатан вертикал ёки
шунга яқин ҳолатда бўлганлиги, бирламчи зарба пиёданинг олди томонига
бўлганлиги ҳамда Х.Шарипов ЙТҲ вақтида оёғида бўлган туфлининг ўнг
пойининг тагчармининг товон қисмининг кўпроқ ўнг товонида бўйлама
жойлашган ишқаланиш излари мавжуд бўлиб, ушбу излар Х.Шариповни
тўхтаб турган ёки ҳаракатни тўхтатган ҳолатда вужудга келган бўлиши
мумкин”лиги аниқланган.
Ўтказилган судга оид автотехника экспертизасининг 2024 йил 26
июндаги 29/15(5607)13.1Z/9813-сонли хулосаларига кўра, “Агар ҳайдовчи
Ф.И.О бошқарувидаги “BYD XAN” русумли автомобилини 100 км/соат
тезликда бошқарган бўлса, ЙПХ инспектори Х.Қ.Шарипов ҳайдовчи Ф.И.Ога
тўхташ ишорасини бериб ҳаракатланиб ва тўхтаган вақтида жами 5-6 сония
вақт ўтган бўлса, ҳайдовчи Ф.И.О бошқарувидаги “BYD XAN” русумли
автомобили ўз вақтида кескин тормоз бериш йўли билан ҳодисани олдини
олиб қолиш техник имкониятига эга бўлганлиги, шу билан бирга ЙПХ
инспектори Х.Қ.Шарипов ҳайдовчи Ф.И.Ога тўхташ ишорасини бериб
ҳаракатланиб ва тўхтаган вақтида жами 2,92 сония вақт ўтган бўлса, 100
км/соат тезликда ҳаракатланган “BYD XAN” русумли автомобили ҳодиса
2
жойидан 75,9 метр узоқликда бўлганлиги ва ҳайдовчи Ф.И.О бошқарувидаги
“BYD XAN” русумли автомобилни ҳодиса жойида чекланган 60 км/соат
тезликда бошқарган бўлса, ҳайдовчи Ф.И.О 2-саволда аниқланган узоқлик
масофасида, бошқарувидаги автомобилида ўз вақтида кескин тормоз бериш
йўли билан ҳодисани олдини олиб қолиш техник имкониятига эга
бўлганлиги ва бу билан “BYD XAN” русумли автомобили ҳайдовчиси Ф.И.О
“Йўл-ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 3-қисми талабларига риоя қилган
ҳолда ҳаракатланганида ҳодисани олдини олиш техник имкониятга эга
бўлганлиги ва шунга кўра, “BYD XAN” русумли автомобили ҳайдовчиси
Ф.И.Онинг ҳаракатлари “Йўл-ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 3-қисми
талабларига мос бўлмаган”лиги аниқланган.
Судланган Ф.И.О шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан у
асоссиз ЖКнинг 104-моддаси билан айбланганлиги, шу боис унга нисбатан
бўлган жиноят ишини ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан қайта кўриб
чиқишни сўраган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевни суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О ва унинг
ҳимоячиси-адвокат Б.Толибовнинг шикоят важларини тўлиқ қувватлаб,
апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларга баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини
тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 2-қисмига
асосан, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги
қатъий белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз
берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у билан
боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани
ҳал қилишда судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек
унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги;
ЖПКнинг 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти
уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб
чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
белгиланган.
ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд
ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал
қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо беришлари, ҳар
3
бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозимлиги;
далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар
ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи
фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган
тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилиши;
далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90,
92 – 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар
мақбул деб эътироф этилиши;
текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган
далиллар ишончли деб ҳисобланиши;
исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини
сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса,
уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланиши;
ЖПКнинг 112-моддасида, айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу
иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина,
уни айблаш учун асос қилиб олиниши, айбланувчининг берган
кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор
бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда
ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби
текшириб чиқилиши ва баҳоланиши;
ЖПКнинг 467-моддасида, ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига
нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни
рад этиш сабаблари ёзилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23
майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг
2-бандида “одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилиш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита
ва оғзаки усулда текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича
ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим
принципларига амал қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар
қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос
бўлиши”;
4-бандида “ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча
камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини
жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир
далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим”лиги;
7-бандида “ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ суд айблов ёки оқлов
ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган
айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон
сифатида эътироф этилганлиги;
4
16-бандида “ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят
содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши”;
24-бандида “суд судланувчини баҳоловчи категорияларга тегишли
белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда
мавжудлигини
тасдиқловчи
ҳолатларни
келтириши
шарт”лиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26
июндаги транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши
жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим
масалалари тўғрисидаги 10-сонли қарорининг 10 бандида “ЖК 260, 261, 262,
266, 268, 269-моддаларида назарда тутилган жиноятлар, ҳаракатланиш ёки
транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки бошқа қоидалар бузилиши
хусусиятидан қатъий назар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган, деб
эътироф этилади, чунки, бунда айбдор барча ҳолларда ўз-ўзига ишониш ёки
бепарволик билан ҳаракат қилади. Агар айбдор ҳаракатланиш ёки
транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузса, унинг
қилмиши Жиноят кодексининг қасддан содир этилган жиноятлар учун
жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари бўйича квалификация
қилиниши лозим”лиги ҳақида раҳбарий кўрсатма берилган
Бироқ, биринчи инстанция суди мазкур жиноят ишини мазмунан
кўриш давомида, юқорида қайд этилган Конституция ва қонун талаблари
ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя қилмасдан,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига мувофиқ иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқмаган, иш бўйича сўроқ
қилинган судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига ҳамда дастлабки
тергов давомида тўпланган ҳужжатларга етарли даражада баҳо бермаган
ҳамда фақат тахминларга асосланган кўринади.
Аниқланишича, Ф.И.О 2024 йил 12 май куни соат тахминан 19:20 да
бошқарувидаги “BYD XAN” русумли 10Y070GB давлат белгили
автомашинани Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси бўйлаб,
Муқумий кўчаси томонидан Чўпон-ота кўчаси томонига, транспорт
воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз, юксиз,
йўловчисиз, тахминан 100 км/соат тезликда бошқариб кетаётган вақтида
амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г”
қисми, 77-банди 1, 2 ва 3-қисмлари, 78-банди 1-қисми талабларини бузиб,
яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳайдовчи ҳаракатланиш
жараёнида пиёдаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт”,
“ҳайдовчи транспорт воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини,
ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”,
“тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт
5
воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини
бериши керак”, “ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у
тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа
ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш
чораларини кўриши керак”, “ҳайдовчи аҳоли пунктларида транспорт
воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан ошириши
тақиқланади” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан ҳаракатланиб,
йўналиши бўйича мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар
ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори кичик
сержант Шарипов Хумоюн Қахрамонжон ўғлини автомашинани олд қисми
билан бориб уриши натижасида, Х.Шарипов оғир тан жароҳати олган.
Мазкур
вазиятда,
Ф.И.Онинг
бошқарувидаги
“BYD
XAN”
автомашинасида уни тўхтатиш чорасини кўрган ЙПХ ходимларидан
тўхтамасдан, унинг ортидан хизмат автомашинасида қуваётган ЙПХ
ходимларидан қочиши ва воқеа жойида бошқа автомашиналар ортидан
унинг йўналишига пиёда чиқиб келган бошқа ЙПХ ходими Х.Шариповни
уриб юбориши ўртасида сабабий боғлиқлик мавжудлиги аниқланмаган.
Хусусан, Ф.И.Онинг нияти ортидан қуваётган ЙПХ ходимларидан қочиш
бўлиб, бирор-бир шахсни, шу жумладан, ЙПХ ходимини автомашинасида
уриб юбориш мақсади бўлганлиги аниқ бир далил билан исботланмаган.
Судланувчи Ф.И.О дастлабки терговда ва судда, ЙПХ ходимини уриб
юбориш билан ҳаракат қилмаганлиги, унга қасддан тан жароҳати етказиш
мақсади бўлмаганлигини, йўналиши бўйича фақат биринчи чап томондаги
ҳаракат йўналиши бўшлигини кўриб, шу томон автомашинани бошқара
бошлаганлиги, 2 ёки 3 сония олдин ўз ҳаракат йўналишида ЙПХ ходими
Х.Шариповни кўриб, зудлик билан аввалига ўнг оёғи билан, сўнг эса ҳар
иккала оёқлари билан автомашина тормоз педалини босганлиги, аммо
автомашинани тўлиқ тўхтатиш имкони бўлмасдан, автомашина олд томони
билан Х.Шариповни уриб юборганлигини таъкидлаб келган.
Дастлабки тергов даврида ва суд мажлиси жараёнида судланувчи
Ф.И.Онинг мазкур кўрсатувларини рад қилувчи далил аниқланмаган.
Шунингдек, ҳодиса жойидан олинган видеотасвирга кўра, воқеа куни
ЙПХ ходими Х.Шарипов судланувчи Ф.И.Онинг йўналиши бўйлаб
ҳаракатланаётган бошқа автотранспорт воситаларини тўхтатаётганлиги ва
автотранспорт воситалари тўхтаётганлиги, шунда тўхтаётган (судланувчига
кўринаётган охирги транспорт воситалари тўлиқ тўхтаб бўлмаган)
автотранспорт воситаларининг ортидан (тўхтаётган бошқа транспорт
воситасининг олд томони, судланувчи йўналишига нисбатан эса орқа
тарафидан) Х.Шарипов ўз хавфсизлигини таъминламай, тез юрган ҳолда
тўхташ ишораси билан чиқиб келаётганлиги, Ф.И.О эса йўналишини чапга,
яъни йўлнинг чап четки бўлагига ўзгартириб, ҳаракатда давом этганлиги,
Ф.И.О ЙПХ ходими Х.Шариповни кўрган пайти автомашинанинг тормоз
педалини босганлиги (транспорт воситасининг тўхташ чироқлари
6
ёнганлиги) ва тормоз ҳолатида (тўхташ чироқлари ёнган ҳолда)
Х.Шариповни уриб юборганлиги кўринади.
Мазкур ҳолат ҳам судланувчи Ф.И.О ЙПХ ходими Х.Шариповга қасддан
тан жароҳати етказмаганлигидан далолат беради.
Бундай ҳолатда, Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б” бандидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмига қайта квалификация
қилишни лозим топади.
Апелляция инстанция судлов ҳайъати,судланган Ф.И.Ога нисбатан
жазо тайинлашда инсонпарварлик, одиллик тамойилларига, Олий суд
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига амал қилиб,
унинг муқаддам судланмаганлигини, содир этган жиноятининг ижтимоий
хавфлилик даражасини инобатга олиб, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суд, Ф.И.Ога нисбатан қўшимча жазо
тайинлашни муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш
амалиёти
тўғрисида”ги
1-сонли
Қароридаги
тушунтиришларидан келиб чиқиб, Ф.И.О ҳайдовчилик гувоҳномасига эга
эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан қўшимча жазо қўлламасликни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49722,
49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов
ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12
сентябрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилсин.
Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104моддаси 2-қисми “б” бандидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмига қайта
квалификация қилинсин.
Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3
/уч/ йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Ф.И.Они 2024
йил 12 майдан то 2025 йил 16 январь кунига қадар (жами 250 кун) қамоқда
бўлган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишларини 3 кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазо муддатидан чегириб, Ф.И.Ога узил-кесил ўташ
учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 11 /ўн бир/ ой 10 /ўн/ кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
7
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини мазкур жазо ижросини
назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда
ўташлик белгилансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати жазони ўташ учун
юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
Ҳукмни ижро этиш Андижон вилояти, Андижон тумани ички ишлар
бўлимига юклатилсин.
Ф.И.Ога нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залидан қамоқдан озод этилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Маҳкумнинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Аслига тўғри.
8