Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1004-2402/809 Дата решения 16.01.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356632 Claim ID 2697790 PDF Hash 73123290fd137efb... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168 code_article
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Ога нисбатан жиноят ишини ЖКнинг 83-моддаси Ога нисбатан жиноят ишини ЖК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси А.Мухиддинов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат А.Ражабов, Ж.Суннатов, жабрланувчи А.Алиевларнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-1004-2402/809сонли жиноят иши бўйича адвокат А.Ражабов томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 3 декабрдаги ҳукми билан судланган 30.06.1967 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, ишсиз, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сардоба туман судининг 2013 йил 02 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “б” банди, 184моддаси 3-қисми, 189-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 45,59,61-моддалари тартибида 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 05.12.2012 йилдаги, 12.12.2013 йилдаги ва 14.11.2014 йилдаги амнистия актларига асосан жазо муддати ¼ қисмига қисқартирилиб, 04.08.2016 йилда жазони тўлиқ ўтаб бўлган, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Обод турмуш” МФЙ, “Ёшлик” кўчаси, 73-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 14.05.2024 йилдан қамоқда сақланаётган Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган. Ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Ф.И.Одан жабрланувчи Алиев Аваз Сулейман ўғли фойдасига 11.000 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида 141.221.630 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Жабрланувчи А.Алиевга унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Адвокат А.Ражабов апелляция шикоятида биринчи босқич суди ишни бир томонлама кўргани, Ф.И.О жабрланувчи А.Алиевдан 11.000 АҚШ доллари олмаганлиги ва А.Алиевга чигит маҳсулотларини етказиб беришни ваъда қилмаганлиги, Ф.И.О фақат А.Алиев ва Ш.Дониёровлар таништириб қўйиб, воситачилик қилганлиги ҳақида важлар келтириб, Ф.И.Ога нисбатан жиноят ишини ЖКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан ҳаракатдан тугатишни сўраган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О, унинг адвокати А.Ражабов ва Ж.Суннатовларнинг апелляция шикоятидаги важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини, жабрланувчи А.Алиевнинг, Ф.И.Ога туҳмат қилмаётганлиги, ҳақиқатдан ҳам ундан 11.000 АҚШ долларини айнан Ф.И.О олганлиги, агар унга етказилган зарарни қоплаган тақдирда Ф.И.Ога нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Апелляция инстанцияси суди, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси А.Ражабов ва Ж.Суннатовларнинг, Ф.И.Онинг ҳаракатларида фирибгарлик жиноят аломатлари йўқлиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунидаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, уларнинг бу важлари жиноят учун муқаррар жазодан қутилиб қолиш мақсадида қилинган ҳаракатлар деб баҳолаб, судланган Ф.И.Онинг айби, жиноят ишида тўпланган ариза, тушунтириш хатлари, А.Алиевдан олинган СД диск ва стенограмма баённомасини олиш ва кўздан кечириш баённомаси, фуқаро А.Алиев ва Ф.И.Оларни юзлаштириш баённомаси ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. 2 суди томонидан судланган Ф.И.Онинг фирибгарликдаги жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб, биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8,54моддаларида назарда тутилган жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчига етказилган зарар қопланмаганлигини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги ва 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган тушунтиришларини, шунингдек, унинг муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва мулкий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49725, 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 3 декабрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Аслига тўғри; 3