← Назад
Решение #93869 Уголовные
Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро этиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 112 | — | law | |
| исми ва | 140 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| укмини | 60 | — | law | |
| укми билан тайинланган | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 540 | — | law | |
| илинган шахсга Жиноят кодекси | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосини ЖК | 59 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосини ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил 16 январь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида,
тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
маҳкум Ш.Нишановнинг иштирокида,
Нишанов Шерзод Зафарович (Nishanov Sherzod
Zafarovich) – 11.04.1987 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар
фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам:
1:жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
09.10.2024 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми ва
140-моддаси
1-қисми
билан
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил Ш.Нишановга ўташ учун иш ҳақининг
20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
2: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига
тартибида 1 (бир) йил 5 (беш) ой 21 (йигирма бир)
кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган; Тошкент шаҳар Чилонзор тумани,
Олтинкўл кўчаси, 12-уйда яшовчига
нисбатан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2024 йил 09 октябрдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 12 ноябрдаги ҳукмини 60-моддасига амал қилиб,
мазкур ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш
тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларига кўра, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман
судининг 2024 йил 09 октябрдаги йилдаги ҳукми билан Ўзбекистон
1
тариқасида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узилкесил Ш.Нишановга ўташ учун иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Иш ҳужжатларига кўра, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 12 ноябрдаги ҳукми билан тайинланган 62-моддасига
асосан Ш.Нишановни 11.09.2024 йилдан 12.11.2024 йилга қадар қамоқда
сақланган 63 куннинг ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишларининг уч кунига
тенглаштириб 189 кун чегириб иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 5 (беш) ой
21 (йигирма бир) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 540-моддасида маҳкумга
нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни
чиқарган суд бундан бехабар бўлса, ҳукм ижро этилаётган жойдаги
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди ҳукм қилинган шахсга
Жиноят кодексининг 60-моддасига амал қилиб, мазкур ҳукмларнинг
ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида ажрим чиқариши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмида агар иш
бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу иш бўйича
чиқарилган ҳукмга қадар содир этилган яна бошқа жиноятда айбли
эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай ҳолда
жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо муддатига
биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшиб ҳисобланиши
белгиланган.
Суд, иш бўйича тарафлар фикрини эшитиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, Ш.Нишановга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
540-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2024 йил 09 октябрдаги ҳукмига кўра, иш ҳақининг 20 (йигирма)
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазосига жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 12 ноябрдаги ҳукмига кўра, тайинланган 20 фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
5 (беш) ой 21 (йигирма бир) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида қисман қўшиб,
маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукмларда белгиланган
жазоларни қўллаш ҳақида ажрим чиқаришни лозим деб топади
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423, 540, 541-моддаларига
амал қилиб, суд
2
қаноатлантирилсин.
Маҳкум Нишанов Шерзод Зафаровичга жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман судининг 2024 йил 09 октябрдаги ҳукмига кўра,
тайинланган иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига жиноят ишлари
бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 12 ноябрдаги ҳукмига кўра
тайинланган иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 йил 5 ой 21 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ЖКнинг
59-моддаси 8-қисми тартибида қисман қўшиб, ўташ учун узил-кесил иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Ш.Нишановга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун жиноят ишлари бўйича Учтепа ва Олмазор
туман судларига юборилсин.
Ажримдан норози томон ўн сутка муддат ичида шу туман суди
орқали Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъатига шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
3
А.А.Мухиддинов