← Назад
Решение #93884 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 227 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 511 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Д.Турсунов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан –
прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг адвокати
Б.Файзиевнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-1006-2407/1082-сонли
жиноят иши бўйича судланган Ф.И.О томонидан келтирилган апелляция
шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 29
ноябрдаги ҳукми билан судланган
1994 йил 28 апрелда Самарқанд вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
оилали, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти,
Пастдарғом тумани, Имом ота МФЙ, 44-уйда
яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224моддаси тартибида 2024 йил 5 сентябрда
ушланган, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
227-моддаси тартибида 2024 йил 6 сентябрда
ушланган, иш бўйича“қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.Ога
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий
тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги 986,55 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилиш белгиланган.
Судланган Ф.И.О апелляция шикоятида, биринчи босқич судининг
ҳукмидан норозилиги ҳақида баён қилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, енгиллик қилиб беришни сўраган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О ва
унинг ҳимоячиси - адвокат Б.Файзиевни апелляция шикоятини тўлиқ
қувватлаб, Ф.И.Ога енгиллик бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши
ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган Ф.И.Онинг айби, рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан
яъни олиб қўйиш баённомалари ва ашёвий далил деб эътироф этиш
қарорлари, суд-кимёвий экспертизалар хулосалари ҳамда ишда
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини
топган.
Биринчи босқич суди томонидан судланган Ф.И.Онинг жиноий
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори
тушунтиришларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилган.
Биринчи босқич суди, судланган Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8,54-моддаларида назарда тутилган
жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши,
содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини,
инобатга
олиш
билан
бир
қаторда,
жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят
учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги ва 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган
тушунтиришларидан келиб чиқиб, иш бўйича Ф.И.Они айбини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у
айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Апелляция инстанция суди, судланган Ф.И.Ога нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаш масаласини муҳокама қилиб, Ф.И.Ога нисбатан
тайинланган жазони янада енгиллаштириш учун айбини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деган хулосага келиб, унга нисбатан
ЖКнинг 57-моддасини қўлламасликни лозим топади.
Қайд этилганларга асосан, апелляция инстанция суди биринчи
инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
2
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
49717, 49725, 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест
билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим аслига тўғри.
3