Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010-2401/765 Дата решения 16.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356867 Claim ID 2722558 PDF Hash b3a5c8ba018e6429... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 109-моддаси ЖКнинг 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1010-2401/765-сонли 2025 йил январь ойининг “16” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида , Сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Камилжанов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи М.Нуриллаеванинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланган: 24.09.2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали бир нафар фарзанди бор, Бектемир тумани, Кўйлиқ дехқон бозори, “Билол Робия рисқ” сарторошхонасида сарторош, муқаддам судланмаган, Тошкент шахри, Бектемир тумани, Миришкор МФЙ, 35-ўй, 348-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномасини ўз вақтида олган, Камилжанов Азамат Ниматжон ўғли (KAMILJANOV AZAMAT NIMATJON O‘G‘LI)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 11 сентябрь куни соат 12:00ларда Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Нурафшон МФЙ, “Қўйлиқ дехқон бозори”да бўла туриб, шу ерда бўлган таниши 09.10.2004 йилда туғилган Нуриллаева Мохларойим Шарофиддин қизи билан ўрталарида ўзаро келиб чиққан низо натижасида қасддан М.Нуриллаевани танасининг бош ва юз сохаларига қўллари билан уриб унга енгил тан-жарохати етказган. Ўтказилган суд-тиббий экспетизасининг 2024 йил 16 октябрдаги №1184-Х-Ли-сонли хулосасига кўра, М.Нуриллаеванинг танасида “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, иккала кўз сохасидаги қон талашлар, қорин пастки чап қисмини лат ейиши ва бош қисмининг орқа томонидан юмшоқ тўқималарини лат ейиши каби” тан жароҳатлари аниқланиб, ушбу жароҳатлар қаттиқ, ўтмас жисм таъсирида юзага келганлиги, жароҳатлар оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ бўлмаган соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар туркумига кириши кўрсатиб ўтилган. 1 Айбланувчи А.Камилжанов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи М.Нуриллаева суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи А.Камилжановга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи М.Нуриллаева ва айбланувчи А.Камилжановнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, ярашув айбланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, А.Камилжановга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи М.Нуриллаевага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланувчи Камилжанов Азамат Ниматжон ўғли (KAMILJANOV AZAMAT NIMATJON O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. 2 Жабрланувчи М.Нуриллаевага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. А.Камилжановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 3 А.А.Мухиддинов