← Назад
Решение #93982 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил январь ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
Н.Юнусовнинг котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Эгамбердиев Эркин
Рустам ўғлига оид 1-1006-2309/154-сонли жиноят иши юзасидан
жабрланувчи Хужаев Отабек Темировичнинг аризасини иш
ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, суд қуйидагиларни
Туман судининг 2023 йил 22 майдаги ҳукмига кўра, Эгамбердиев
Эркин Рустам ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилиб, 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган.
Жабрланувчи О.Хужаев аризасида, 2022 йилда Чилонзор тумани
“RAYYONA QUTLUG‘” МЧЖдан давлат рақам белгиси 10Y406YA бўлган
“LACETTI” русумли транспорт воситасини 187.742.260 сўмга баҳолаб,
дастлабки тўлов сифатида 46.051.800 сўм тўлаб, қолган 139.690.460
сўмни 36 ой давомида ойига 3.880.291 сўмдан тўлаб боришга келишиб
сотиб олганлигини, автомашина пулини тўлиқ тўлаган бўлса-да,
“RAYYONA QUTLUG’” МЧЖ раҳбари Э.Эгамбердиевга нисбатан жиноят
иши қўзғатилганлиги сабабли автомашинага қўйилган тақиқни ечиш
имконияти бўлмаганлиги, шу сабабли мазкур автомашинага қўйилган
барча тақиқларни ечишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Иш ҳужжатлари ўрганилганида, Хужаев Отабек Темирович
томонидан “RAYYONA QUTLUG‘” МЧЖдан сотиб олинган давлат рақам
белгиси 10Y406YA бўлган “LACETTI” русумли транспорт воситасини
шартнома асосида бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинганлиги
сабабли транспорт воситаси учун барча тўловлар амалга оширилгунга
қадар “RAYYONA QUTLUG‘” МЧЖ томонидан нотариус орқали тақиқ
қўйилганлиги аниқланди.
Суднинг 2023 йил 22 майдаги Э.Эгамбердиевга нисбатан
чиқарилган ҳукмида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
жабрланувчи Хужаев Отабек Темировичга тегишли бўлган “LACETTI”
русумли давлат рақам белгиси 10Y406YA бўлган транспорт воситасига
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТД томонидан қўйилган тақиқ ва
транспорт воситасига эълон қилинган қидирув бекор қилиниши
белгиланган бўлса-да, ушбу автомашинага “RAYYONA QUTLUG‘” МЧЖ
томонидан нотариус орқали қўйилган бўлиб, ушбу тақиқ тўғрисида суд
ҳукм чиқариш вақтида маълум бўлмаганлиги сабабли ушбу тақиқни
бекор қилиниши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 541-моддасига мувофиқ,
ҳукм, ажримни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва
ноаниқликларни ҳукм, ажримни чиқарган суд ҳал қилишлиги назарда
тутилган.
Ҳукмдаги ноаниқликни бартараф этиш ҳамда жабрланувчи
Хужаев Отабек Темирович номидаги давлат рақам белгиси 10Y406YA
бўлган “LACETTI” русумли транспорт воситасига “RAYYONA QUTLUG‘”
МЧЖ томонидан нотариус орқали қўйилган тақиқни бекор қилиш
лозим бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодекси 423, 541-моддаларига асосан
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2023 йил 22 майдаги Эгамбердиев Эркин Рустам ўғлига нисбатан
чиқарилган ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик киритилсин.
Хужаев Отабек Темирович номидаги давлат рақам белгиси
10Y406YA бўлган “LACETTI” русумли транспорт воситасига “RAYYONA
QUTLUG‘” МЧЖ томонидан нотариус орқали қўйилган тақиқ бекор
қилинсин.
Ажримдан норози томонлар ўн кун муддат ичида туман суди
орқали апелляция тартибида Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов