← Назад
Решение #94132 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
23
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| йилда ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| илиш жазосини тайинлашни ЖК | 227 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| илиш жазосини тайинлашни ЖК | 227 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил январь ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд
мажлиси
котиби
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Д.Х.Абдурахмонов ва унинг ҳимоячиси “MMM HIMOYA”
адвокатлик
бюроси адвокати М.Каримов, судланувчи
У.Хакимов ва унинг ҳимоячиси “XAQIQAT HUQUQ MANBAI”
адвокатлик бюроси адвокати Х.Джуманов, жабрланувчи
У.Юсуповнинг иштирокида, Абдурахмонов Достон Хомиджон
ўғли
ва
Хакимов
Улуғбек
Бахтияровичларга
оид
1-1006-2402/1060-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Абдурахмонов
Достон
Хомиджон
ўғли
(ABDURAXMONOV DOSTON XOMIDJON
O’G’LI) 2003 йил 10 майда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз,
муқаддам жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари
бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2023 йил
4 августдаги ажримига асосан ўталмай қолган
1 йил 11 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу
муддатга иш ҳақининг 20 фоизи давлат
даромадига ушлаб қолган ҳолда аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмаган
жазо муддати 1 йил 5 ой 7 кунни ташкил этади,
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “Куштут”
маҳалласи, Ободон тор кўчаси, 42-хонадонда
доимий истиқомат қилиб келган, 28.07.2024
йилда
ЖПКнинг
224-моддаси
тартибида
ушланиб, 29.07.2024 йилда озод қилинган,
30.07.2024
йилда
ЖПКнинг
221-моддаси
тартибида ушланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 2024 йил 22 октябрь куни
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди,
169-моддаси 3-қисми “а” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган;
Хакимов Улуғбек Бахтиярович (XAKIMOV
ULUG’BEK BAXTIYAROVICH) 1990 йил
12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий,
ажрашган, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят
ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2022
йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в”
банди билан 1 йил 4 ой 6 кун муддатга иш
ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб
қолган ҳолда аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига
судланган, Тошкент шахар, Шайхонтохур
тумани, “Янги Камолон” маҳалласи, Бешёғоч
кўчаси, 9-уй 5-хонадонда истиқомат қилиб
келган, 28.07.2024 йилда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланиб, 29.07.2024 йилда озод
қилинган, 2024 йил 30 июлда ЖПКнинг 221моддаси тартибида ушланиб, “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 2024 йил 22
октябрда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди,
169-моддаси 3-қисми “а” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Д.Абдурахмонов хавфли рецидивист бўлган
ҳолда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилиш мақсадида 2024 йил 23 июль куни соат тахминан 05.00
да Серегели тумани Қипчоқ маҳалласи, Обиҳаёт кўчасида
жойлашган “Автомойка” номли автотранспорт воситаларини
ювиш шаҳобчасида мавжуд бўлган ишчилар ётоқхонасига
ғайриқонуний равишда кириб, ушбу ётоқхонада Донаев
Рўзибой Сафар ўғлининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб,
унга тегишли бўлган қора рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик
“Samsung A-23” русумли телефон аппарати, мазкур телефон
аппаратининг олди ойнасида мавжуд бўлган баҳоси 15.000
сўмлик ҳимоя ойнаси, телефон аппаратининг орқа томонида
бўлган шаффоф рангли баҳоси 20.000 сўмлик ғилофи ва
мазкур ғилофга ўрнатилган баҳоси 5.000 сўмлик магнит
темирни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса
жойидан яширинган.
Бундан ташқари, Д.Абдурахмонов, ўзининг жиноий
ҳатти-харакатларини давом эттириб, такроран ва хавфли
рецидивист бўлгани ҳолда, 2024 йил 28 июль куни соат 03.00
да Хакимов Улуғбек Бахтиярович билан ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор
тумани Ботирма маҳалласи, 40-уйда жойлашаган болалар
сакраши учун мўлжалланган “Батут”да ёнида бўла туриб, шу
ерда
Садинов
Камолиддин
Жалол
ўғлининг
ухлаб
ётганлигадан фойдаланиб, унга тегишли бўлган оч сариқ
рангли баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “Redmi note 12” русумли
телефон яширин равишда талон-торож қилишиб, ҳодиса
жойидан яширинишган.
Бундан ташқари, Д.Абдурахмонов, хавфли рецидивист
бўла
туриб,
2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да, Хакимов Улуғбек
Бахтиярович билан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳга бирлашиб, Чилонзор тумани, Дўмбиробод маҳалласи,
Гавхар
кўчасижда
жойлашган
“Каримбек”
номли
рестораниниг ташқарисида мавжуд бўлган автотураргохнинг
қоровулхонасига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур
қоровулхонадан Юсупов Уразмат Муродовичга тегишли
бўлган қора рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C”
русумли телефон аппаратини яширин равишда талон торож
қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Бундан ташқари, Д.Абдурахмонов, ўзининг жиноий хатти
ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 28 июль куни соат
04:00 да, Хакимов Улуғбек Бахтиярович билан паспорт ёки
идентификацияловчи ID-карта эгаллашни мақсади қилишиб,
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор
тумани, Дўмбиробод маҳалласи, Гавхар кўчасида жойлашган
“Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида мавжуд
бўлган, автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний
равишда киришиб, мазкур қоровулхонадан 10.01.1973 йилда
туғилган Юсупов Уразмат Муродович ухлаб ётганлигидан
фойланишиб, унга тегишли бўлган қора рангли баҳоси
1.500.000
сўмлик
“Redmi
12C”
русумли
телефон
аппаратининг орқа ғилофи ичида бўлган У.М.Юсуповга
тегишли
бўлган
шахсини
тасдиқловчи
ID картасини эгаллашиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Бундан ташқари, судланувчи У.Хакимов 2024 йил 26
июль куни соат 14:20 да Юнусобод тумани, Матонат
маҳалласи, Жасорат хайкалининг орқа томонида оқиб ўтувчи
сойнинг қирғоғида турган 06.01.2005 йилда туғилган фуқаро
Менгноров Адҳам Рустамовични кийимларини орасидаги
нархи 1.900.000 сўмга тенг бўлган “Redmi 9 pro” русумли
телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса содир
бўлган жойдан номаълум томонга яширинган.
Судланувчи Д.Абдурахмонов суд мажлисида эълон
қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, Хакимов
Улуғбекни 2022 йилнинг тахминан ёз ойларида танишлиги,
2024 йилнинг 28 июль куни соат 23.00ларда у У.Хакимов
билан бирга Чилонзор туманига боришганлиги, у ерда
Ботирма МФЙда жойлашган болалар сакраши учун
мўлжалланган “Батутда” унга нотаниш бўлган бир шахс
ухлаб ётганлигини унинг ёнида эса телефон аппаратини
турганлигини кўрганлиги, сўнг, ушбу телефон аппаратини
олганлигини, телефон аппаратини олаётган вақтида Улуғбек
ён атарофга қараб турганлиги, сўнг, Дўмбиробод туманида
жойлашган “Каримбек” ресторанининг авто шахобчасига
боришганлиги, у ерда ўтиб кетаётган вақтларида Улуғбек
унга автотураргох қоровул шаҳобчасида жойлашган столнинг
устида қора рангли телефон аппаратини кўраганлигини
айтганлиги, Улуғбек унга телефон аппаратини олиб
чиқишини, ўзи эса ён атрофни назорат қилиб туришини
айтганлиги, сўнг, у мазкур шахобчанинг ёнига борганида
қоровул ухлаб ётганлигини кўрганлиги, ушбу вақтда телефон
аппарати ёниғ бўлганлиги, у қоровул ухлаб ётганлигидан
фойдаланиб уни ёнида бўлган “Redmi 12C” телефон
аппаратини яширин равишда олганлиги, сўнг, Улуғбекга
берганлиги, сўнг иккалалари Чилонзор тумани Бешқўрғон
МФЙда жойлашган “кўприк”нинг ёнига келишганлиги, сўнг,
ушбу жойда ўтирган вақтларида уларнинг ёнига ИИБ
ходимлари келишиб, улардан нима мақсадда бу ерда
ўтиришганлигини, ёнларида тақиқланган нима нарса
борлигини сўрашганлиги, шу вақтда унинг ва Улуғбекнинг
ёнидан ўзларига тегишли бўлган телефон аппаратидан бошқа
яъна ўғирлик йўли билан олинган 1 донадан телефон
аппарати бор бўлганлиги учун ушбу телефон аппаратини
кўрсатишга қўрқишганлиги, кейин эса ушбу телефон
аппаратини ИИО ходимларига кўрсатиб, ушбу телефон
аппарати ўзларига тегишли эмаслигини айтишганлиги, сўнг,
ИИО ходимлари билан гаплашиб турган вақтда Улуғбек
билан ўғирлик йўли билан олинган Редми 12С русумли
телефон аппаратига қўнғироқ бўлганлиги, ушбу қўнғироқга
ИИО ходимлари жавоб беришни сўрашганлиги, сўнг,
Улуғбекдан мазкур ўғирлик йўли билан олинган телефон
аппаратини олишиб, қўнғироқ қилаётган шахс билан
гаплашишишганда, ушбу шахс уларга телефон аппаратини
ўғирлатганилигини
ва
хозирда
қидираётганлигини
айтганлиги, сўнг ИИО ходимлари уларни Сергели туманида
жойлашган ИИО ФМБ биносига олби боришганлиги,
“Каримбек”
ресторанининг
қоровулхонасининг
ичида
жойлашган столнинг устида турган телефон аппаратининг
ранги қора бўлиб, “Редми 12С” русуми бўлади. Мен ушбу
телефон аппаратининг ўғирлик йўли билан олганимдан сўнг,
ушбу телефон аппаратини жиноий шеригим У.Хакимовга
бердим. Ушбу телефон аппаратини ўғирлаётган вақтимда
телефон аппаратининг орқа томонида тўқ жигар рангли
ғилофи бўлганлиги, аммо ушбу ғилофнинг ичида қандай
буюмлар
бўлганлигини
билмаганлиги,
ушбу
телефон
аппаратини олганидан сўнг, уни У.Хакимовга берган
бўлганлиги, У.Хакимов ушбу телефон аппаратининг орқасида
бўлган ғилофни олганида, ғилофнинг ичида паспорт
борлигини кўрганлиги, сўнг, У.Хакимов ушбу ғилофни отиб
юборганлиги, паспортни эса чўнтагига солиб қўйганлиги,
шунингдек у 2023 йилнинг 24 июль куни соат тахминан
05.00да
Сергели
туманида
4-даҳасида
жойлашган
“Автомойка” номли автотраспорт воситаларини ювиш
шахобчасининг орқа томонида бўлган ётоқхонанинг ичига
ғайроқонуний равишда кириб, ушбу жойда унга нотаниш
бўлган
шахснинг
“Samsung
A23”
русумли
телефон
аппаратини яширин равишда талон торож қилганлиги, ушбу
шахснинг телефон аппаратини унинг ухлаб ётганлигидан
фойдаланиб, талон торож қилганлиги, ушбу жиноятни ўзи
содир этганлиги, орадан тахминан 2-3 кун ўтганидан сўнг,
уни Чилонзор тумани ИИБ ходимлари қўнғироқ қилиб
чақиришганлиги, у у ерга бориб, ўғирлаган телефон
аппаратини тақдим қилганлиги, тергов органи томонидан
эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан
чин кўнгилдан пушаймондалигини, оилавий ва моддий
аҳволини инобатга олиб қонуний енгиллик беришни сўраб
кўрсатув берди.
Судланувчи У.Хакимов суд мажлисида эълон қилинган
айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у Д.Абдурахмоновни 2022
йилнинг тахминан ёз ойларида таниганлиги, 2024 йилнинг 28
июль куни соат 21.00да у Д.Абдурахмоновга қўнғироқ қилиб
қаерда эканлиги сўраганида, у унга турган жойини
айтганлиги, сўнг, Абдурахмонов Достон айтган манзилга соат
тахминан 22.00да борганлиги, у у ерда Д.Абдурахмонов билан
бирга “Fast food” номли овқатланиш шаҳобчасида тахминан 1
соат бирга ўтиришганлиги, сўнг, Шайхонтохур туманида
жойлашган Чорсу бозорига бориб, у ерда ҳам мавжуд бўлган
ўриндиқларда бир оз вақт ўтириб,Д.Абдурахмонов билан
бирга Чилонзор туманига келишганлиги, сўнг у ерда
“Ботирма” МФЙда жойлашган болалар сакраши учун
мўлжалланган “Батутда” унга нотаниш бўлган бир шахс
ухлаб ётганлигини унинг ёнида эса телефон аппаратини
турганлигини кўрганлиги, ушбу
телефон аппаратини
Д.Абдурахмонов олганлиги, Д.Абдурахмонов ушбу телефон
аппаратини олаётган вақтида у ён атарофга қараб
турганлиги,
сўнг,
Дўмбиробод
МФЙда
жойлашган
“Каримбек” ресторанининг авто шахобчасига боришганлиги,
у ердан ўтиб кетаётган вақтларида у Д.Абдурахмоновга
автотураргох қоровул шаҳобчасида жойлашган столнинг
устида қора рангли телефон аппаратини кўраганлигини ва
Д.Абдурахмоновга мазкур телефон аппаратини билдирмасдан
олиб чиқишини айтганлиги,
ушбу вақтда у ён атрофни
назорат
қилиб,
қараб
турганлиги,
Д.Абдурахмонов
қоровулхонадан телефон аппаратини олиб чиқиб, унга
берганлиги, сўнг иккалалари Чилонзор тумани Бешқўрғон
МФЙда жойлашган “кўприк”нинг ёнига боришганлиги, ушбу
жойда ўтирган вақтларида ёнларига ИИБ ходимлари
келишиб, улардан нима мақсадда бу ерда ўтирганлигини,
ёниларида тақиқланган нима нарса борлигини сўрашганлиги,
шу вақтда ўғирлик йўли билан олинган 1 донадан телефон
аппарати бор бўлганлиги учун ушбу телефон аппаратини
кўрсатишга қўрқишганлиги, сўнг ушбу телефон аппаратини
ИИО ходимларига кўрсатиб, ушбу телефон аппарати ўзларига
тегишли эмаслигини айтишганлиги, улар билан гаплашиб
турган вақтда уни ёнида ўғирлик йўли билан олинган “Редми
12С” русумли телефон аппаратига қўнғироқ бўлиб, ушбу
қўнғироққа ИИО ходимлари жавоб беришни сўрашганлиги,
сўнг ундан ИИО ходимлари мазкур ўғирлик йўли билан
олинган телефон аппаратини олишиб, қўнғироқ қилаётган
шахс билан гаплашишганлиги, ушбу шахс уларга телефон
аппаратини
ўғирлатганилигини
ва
хозирда
қидираётганлигини айтганлиги, сўнг ИИО ходимлари уларни
Сергели туманида жойлашган ИИО ФМБ биносига олиб
боришганлиги,
қоровулхонадан
олинган
телефон
аппаратининг орқа томонидан бўлган ғилофи ва У.Юсуповга
тегишли бўлган пластик картасини ташлаб юборганлиги,
телефон аппарати ва “ID” картасини ўзига олиб қўйганлиги,
шунингдек, у 2024 йил 26 июль куни соат 14:20 да Юнусобод
тумани, Матонат маҳалласи, Жасорат хайкалининг орқа
томонида оқиб ўтувчи сойда чўмилгани борганида сойнинг
қирғоғида турган “Redmi 9 pro” русумли телефон аппаратини
хам олганлигини, ўзининг қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймонда
эканлигини,
етказилган
зарарлар
тўлиқ
қопланганлигини, оилавий ва моддий аҳволини инобатга олиб
қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Жабрланувчи У.Юсупов суд мажлисида, у 2016 йилнинг
тахминан февраль ойидан буён Тошкент шахрига Жиззах
вилоятидан келиб қатнаб ишлаб келишини, у 2023 йилнинг
тахминан февраль ойида Тошкент шахар Чилонзор тумани
Дўмбиробод МФЙда жойлашган “Каримбек” ресторанида
жойлашган
автотураргохга
қоровул
бўлиб
ишга
жойлашганлигини,
ушбу
автотураргохда
бир
ўзи
ишлашлигини, у2024 йилнинг 28 июль кеч смен тариқасида
автотураргохга қоровуликка тушиб, соат тахминан 03.0004.00лар атрофида кўзи илиниб ухлаб қолганлиги, шу куни
қорувулхона яъни кичик шахобчасида ухлаб қолган
бўлганлиги, ухлашидан олдин ўзига тегишли бўлган “Redmi
12C” русумли телефон аппаратини стол устига қўйган
бўлганлиги, шу куни об хаво иссиқ бўлганлиги учун
қоровулхонанинг эшигини очиб қўйган бўлганлиги, ухлаб
қолганидан сўнг, орадан оз вақт ўтгач уйғониб, телефон
аппаратини ишлатмоқчи бўлиб, стол устидан олмоқчи
бўлганида телефон аппаратини топа олмаганлиги, сўнг,
ўзига тегишли 97-026-00-73 рақамига ресторанда ишловчи
Ботирнинг телефон аппаратидан қўнғироқ қилганида,
телефон аппаратига чақирув кетганлиги аммо хеч ким
телефон аппаратига жавоб бермаганлиги, сўнг, қайта яъна
ушбу телефон рақамига қўнғироқ қилганида телефон
аппарати ўчиқ эканлигини билганлиги, Сўнг, орадан
тахминан 30 дақиқа ўтганидан сўнг, Ботирнинг телефон
аппаратига ўзининг рақамидан қўнғироқ бўлганлиги, ушбу
қўнғироқга жавоб берганида ўзини ППХ ходими эканлигини
ва
ушбу
телефон
аппарати
ўғирланган
ёки
ўғирланмаганлигини сўраганлиги, у унга ушбу телефон
аппарати ўғирланганлини айтганлиги, сўнг, уни Тошкент
шахар сергели ИИО ФМБга келшини айтишганлиги, сўнг, у
ППХ ходимлари айтган манзилга борганида, улар унга
телефон аппаратини кўрсатишиб, унинг телефон аппартини
ўғирлаб олган шахслардан ИИО ходимлари ушбу телефон
аппаратини ва ID картасини 2 нафар холислар иштирокида
расмийлаштириб олишганлиги, сўнг, Чилонзор тумани ИИО
ФМБга келиб ариза билан мурожаат қилганлиги, унга
етказилган зарар ҳозирда судланувчилар томонидан тўлиқ
қоплаганлиги, судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини билдириб кўрсатув берди.
Суд, судланувчилар Д.ААбдурахмонов ва У.Хакимовлар
айбловга
тўлиқ
иқрорлигини
билдириб
берган
кўрсатувларидан
ташқари,
уларнинг
айби
жабрланувчиларнинг аризалари, ходиса содир бўлган
жойларни
кўздан
кечириш
баённомалари
ва
фотожадваллари, ашёвий далилларни олиш баённомалари,
нарсани кўздан кечириш баённомалари, фото жадваллари
қарорлари, нарсани суратдан таниб олиш баённомалари ва
фото
жадваллари,
гувохнинг
берган
кўрсатувлари,
юзлаштириш баённомаси, кўрсатувларини ходиса содир
бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатлари баённомалари
ва фото жадваллари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга
алоқадорлиги,
мақбуллиги
ва
ишончлилиги
нуқтаи
назаридан баҳоланган етарли далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд,
судланувчи
Д.Абдурахмоновнинг
жиноий
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг хавфли рецидивист
бўла туриб, 2024 йил 23 июль куни соат 05.00 да Серегели
тумани Қипчоқ МФЙ Обиҳаёт кўчасида жойлашган
“Автомойка” номли автотранспорт воситаларини ювиш
шаҳобчасида
мавжуд
бўлган
ишчилар
ётоқхонасига
ғайриқонуний равишда кириб, ушбу ётоқхонада Донаев
Рўзибой Сафар ўғлининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб,
унга тегишли бўлган қора рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик
“Samsung A-23” русумли телефон аппарати, мазкур телефон
аппаратининг олди ойнасида мавжуд бўлган баҳоси 15.000
сўмлик ҳимоя ойнаси, телефон аппаратининг орқа томонида
бўлган шаффоф рангли баҳоси 20.000 сўмлик ғилофи ва
мазкур ғилофга ўрнатилган баҳоси 5.000 сўмлик магнит
темирни яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган
харакатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисми “а” банди билан;
Д.Абдурахмонов
хавфли
рецидивист
бўла
туриб,
такроран 2024 йил 28 июль куни соат 03.00 да У.Хакимов
билан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилиш мақсадида жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга
бирлашиб, Чилонзор тумани Ботирма МФЙ, 40-уйда
жойлашаган болалар сакраши учун мўлжалланган “Батут”да
ёнида бўла туриб, шу ерда Садинов Камолиддин Жалол
ўғлининг ухлаб ётганлигадан фойдаланиб, унга тегишли
бўлган оч сариқ рангли баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “Redmi
note 12” русумли телефон яширин равишда талон-торож
қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
Д.Абдурахмонов
хавфли
рецидивист
бўла
туриб,
такроран 2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да, жиноий
шериги Хакимов Улуғбек Бахтиярович билан ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор
тумани,
Дўмбиробод
маҳалласи,
Гавхар
кўчасижда
жойлашган “Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида
мавжуд
бўлган
автотураргохнинг
қоровулхонасига
ғайриқонуний равишда кириб, мазрку қоровулхонадан
Юсупов Уразмат Муродовичга тегишли бўлган қора рангли
баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C” русумли телефон
аппаратини яширин равишда талон торож қилишда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисми “а” банди билан;
Д.Абдурахмонов 2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да,
жиноий шериги У.Хакимов паспорт ёки идентификацияловчи
ID-карта
эгаллашни
мақсади
қилишиб,
жиноий
тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор тумани,
Дўмбиробод
маҳалласи,
Гавхар
кўчасида
жойлашган
“Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида мавжуд
бўлган, автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний
равишда киришиб, мазкур қоровулхонадан Юсупов Уразмат
Муродович ухлаб ётганлигидан фойланишиб, унга тегишли
бўлган қора рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C”
русумли телефон аппаратининг орқа ғилофи ичида бўлган
У.М.Юсуповга тегишли бўлган шахсини тасдиқловчи ID
картасини эгаллашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси
ЖК
227-моддаси
2-қисми
“а”
банди
билан
тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи У.Хакимовнинг жиноий ҳаракатларини
юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки
тергов органи томонидан унинг хавфли рецидивист бўла
туриб, 2024 йил 26 июль куни соат 14:20 да Юнусобод
тумани, Матонат маҳалласи, Жасорат хайкалининг орқа
томонида оқиб ўтувчи сойнинг қирғоғида турган фуқаро
Менгноров Адҳам Рустамовични кийимларини орасидаги
нархи 1.900.000 сўмга тенг бўлган “Redmi 9 pro” русумли
телефон аппаратини яширин равишда талон торож қилишда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисми “а” банди билан;
У.Хакимов хавфли рецидивист бўла туриб, 2024 йил 28
июль куни соат 03.00 да Д.Абдурахмонов билан ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор
тумани Ботирма МФЙ, 40-уйда жойлашаган болалар сакраши
учун мўлжалланган “Батут”да ёнида бўла туриб, шу ерда
Садинов Камолиддин Жалол ўғлининг ухлаб ётганлигадан
фойдаланиб, унга тегишли бўлган оч сариқ рангли баҳоси
2.000.000 сўм бўлган “Redmi note 12” русумли телефон
яширин
равишда
талон-торож
қилишда
ифодаланган
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисми “а” банди билан;
У.Хакимов хавфли рецидивист бўлган ҳолда, такроран
2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да, жиноий шериги
Д.Абдурахмонов билан ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор тумани,
Дўмбиробод
маҳалласи,
Гавхар
кўчасида
жойлашган
“Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида мавжуд бўлган
автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний равишда
кириб, мазкур қоровулхонадан Юсупов Уразмат Муродовичга
тегишли бўлган қора рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi
12C” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон
торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
У.Хакимов 2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да, жиноий
шериги
Д.Абдуроахмонов
билан
паспорт
ёки
идентификацияловчи ID-карта эгаллашни мақсади қилишиб,
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор
тумани, Дўмбиробод маҳалласи, Гавхар кўчасида жойлашган
“Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида мавжуд
бўлган, автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний
равишда киришиб, мазкур қоровулхонадан Юсупов Уразмат
Муродович ухлаб ётганлигидан фойланишиб, унга тегишли
бўлган қора рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C”
русумли телефон аппаратининг орқа ғилофи ичида бўлган
У.М.Юсуповга тегишли бўлган шахсини тасдиқловчи ID
картасини эгаллашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси
ЖК
227-моддаси
2-қисми
“а”
банди
билан
тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчилар Д.Абдурахмонов ва У.Хакимовларни
Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларига риоя
қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 227моддаси 2-қисми “а” банди билан жавобгарликка тортишни
лозим деб топади.
Суд, Д.Абдурахмоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
Олий
суд
Пленуми
қарорларидаги
тушунтиришларга амал қилиб, илгари хам қасддан жиноят
содир қилиб туриб янги жиноят содир қилганлиги, жиноятни
ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳда бўлиб ғаразли
мақсадларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб
топиб, шунингдек айбловга иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймон бўлиб, унинг моддий ва оилавий
аҳволини, етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиб, ЖКнинг 169моддаси 3-қисми билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу
модда санкциясида назарда тутилган энг кам озодликдан
маҳрум қилиш жазосидан хам камроқ озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлашни ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми
билан мазкур модда санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг
59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман
қўшиш йўли билан узил кесил жазо тайинлашни, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 60,61-моддалари тартибида тайинланган
жазога Олмалиқ шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ажримига асосан
тайинланиб, ўталмай қолган жазни қисман қўшиш йўли
билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, У.Хакимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
Олий
суд
Пленуми
қарорларидаги
тушунтиришларга амал қилиб, илгари хам қасддан жиноят
содир қилиб туриб янги жиноят содир қилганлиги, жиноятни
ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳда бўлиб ғаразли
мақсадларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб
топиб, шунингдек айбловга иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, унинг моддий ва оилавий
аҳволини,
етказилган
моддий
зарарлар
ўрни
тўлиқ
қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътироф
этиб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан, ЖКнинг 57моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда
тутилган энг кам озодликдан маҳрум қилиш жазосидан хам
камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни
ЖКнинг
227-моддаси
2-қисми
билан
мазкур
модда
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил
кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни
лозим топади.
Жабрланувчи У.Юсуповга етказилган моддий зарарнинг
ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчилар
Д.Абдурахмонов ҳамда У.Хакимовларга ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Редми 12 С”
русумли
телефон
аппарати,
ID
карта
жабрланувчи
У.Юсуповга, “Редми Нот 12” русумли телефон аппарати
жабрланувчи К.Садиновга, “Самсунг А23” русумли телефон
аппарати жабрланувчи Р.Донаевга, “Редми 9 Про” русумли
телефон аппарати жабрланувчи А.Менгнаровга тилхат
орқали қайтарилганлиги инобатга олиишни
лозим деб
хисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Абдурахмонов Достон Хомиджон ўғли (ABDURAXMONOV DOSTON
XOMIDJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Абдурахмонов Достон Хомиджон ўғлига Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Абдурахмонов Достон Хомиджон ўғлига Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан
1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
Д.Абдурахмоновга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1 (бир) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг
2022 йил 12 октябрдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони
қисман қўшиш йўли билан Д.Абдурахмоновга узил-кесил
ўташ учун 3 (уч) йил 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан
Д.Абдурахмоновни ушлаб турилган (2024 йил 28 июль) ҳар
бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир
кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1
(бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 30 июлдан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи Д.Абдурахмоновга нисбатан қўлланилган
“қамоққа
олиш”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
аслича
қолдирилсин.
Хакимов
Улуғбек
Бахтиярович
(XAKIMOV
ULUG’BEK
BAXTIYAROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Хакимов
Улуғбек
Бахтияровичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Хакимов
Улуғбек
Бахтияровичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан
1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
У.Хакимовга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1 (бир) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан
У.Хакимовни ушлаб турилган (2024 йил 28 июль) ҳар бир
кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб
ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил
29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 30 июлдан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи У.Хакимовга нисбатан қўлланилган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Жабрланувчи У.Юсуповга етказилган моддий зарарнинг
ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчилар
Д.Абдурахмонов ҳамда У.Хакимовларга ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Редми 12 С”
русумли
телефон
аппарати,
ID
карта
жабрланувчи
У.Юсуповга, “Редми Нот 12” русумли телефон аппарати
жабрланувчи К.Садиновга, “Самсунг А23” русумли телефон
аппарати жабрланувчи Р.Донаевга, “Редми 9 Про” русумли
телефон аппарати жабрланувчи А.Менгнаровга тилхат
орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар
ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган
бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович