Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/946 Дата решения 15.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356720 Claim ID 2623363 PDF Hash e3a010e0dfe5ee35... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исми ва 227-моддаси исми ва 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 30 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2407/946-сонли 2025 йил январь ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Ғаниев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юльчиева, жабрланувчи Б.Олимовнинг иштирокида, Ғаниев Илхомжон Неъматжоновичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ғаниев Илхомжон Неъматжонович (G’ANIYEV ILXOMJON NE'MATJONOVICH), 1981 йил 24 сентябрь куни Андижон вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ишламайди, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани, “Шоҳ” кўчаси, 11-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суднинг 2024 йил 26 ноябрдаги ажрими билан қидирув эълон қилиниб, “сиртдан қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 02.01.2025 йилда ушланиб, қамоқда сақланаётган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олганга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ғаниев Илхомжон Неъматжонович ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 06 август куни соат 08:00ларда Чилонзор тумани “Чўпон ота” кўчасида жойлашган “Izmir” номли кафеда бўла туриб, ушбу кафеда ўзи билан бирга ўтирган Олимов Бегзод Умаровичга тегишли баҳоси 3.500.000 сўмлик “Samsung A50” румумли уяли телефон аппаратини ва ушбу телефон аппаратининг ғилофида бўлган 500 АҚШ долларни (6.297.000 сўм) ва бир дона ҳисобида 60.000 сўм мавжуд бўлган пластик карта ҳамда Б.У.Олимовнинг шахсини тасдиқловчи ID-картасини ўғирлаб, муҳим шахсий ҳужжат ҳисобланган ID-картани нобут қилган. Судланувчи И.Ғаниев суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, у уй-жой ва биноларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланишлигини, 2024 йилнинг март ойидан Андижон вилоятидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганлигини, уни Тошкент шаҳрида доимий яшаш манзили йўқлиги сабабли у устачилик билан шуғулланиб келган хонадонларида яшаб юришлигини, 2024 йилнинг июнь ойидан Тошкент шаҳар М.Улуғбек “ТТЗ” даҳасида жойлашган хонадоннинг бирига таъмирлаш ишларини олиб бориш учун борганлигини, у ушбу хонадонда бир ўзи ишлаб келганлигини, 2024 йил 05 август куни у бироз дам олиш мақсадида ишларини барвақт тугатиб, Чилонзор туманига келганлигини, у бу ерга келиб, бироз яёв юриб, чарчаб қолганлигини, шу вақт Чилонзор туманининг Чўпон ота кўчасидаги кўп қаватли уйнинг олдида жойлашган скомейкада ўтириб ухлаб қолганлигини, орадан анча вақт ўтганидан кейин у совқотгани учун уйқудан уйғониб кетганлигини, сўнг у соат тахминан 06:00 да “Измир” кафесига кирганлигини, у аввалари ушбу кафега тез-тез келиб туришлигини, у ушбу кафега кирган вақтида унга олдиндан таниш бўлган Шахноза исмли аёлни кўриб, у ўтирган столга бориб ўтириб, у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, орадан тахминан икки соат ўтганидан кейин Б.Олимов кириб келганлигини, у ушбу кафега келган вақтида Б.Олимовни кўриб туришлигини, лекин уни исмини билмаслигини, Б.Олимов кафега кириб келганидан кейин улар ўтирган столга келиб ўтириб, улар билан бирга бироз спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, орадан бироз вақт ўтганидан кейин мусиқа эшитиш мақсадида Б.Олимовдан телефон аппаратини сўраганлигини, Б.Олимов ака ўзига тегишли бўлган “Samsung А50” русумли телефон аппаратини чўнтагидан чиқариб, ушбу телефонда мусиқа қўйиб, телефон аппаратини столнинг устага қўйганлигини, кейин улар мусиқа эшитиб, бироз сухбаташиб ўтирганлигини, орадан бироз вақт ўтганидан кейин Блимов телефон аппаратини уларнинг олдиларида қолдириб, ўзи “Измир” кафенинг орқа эшигидан ташқарига чиқиб кетганлигини, шу вақт Шахнозанинг олдида унинг таниши бўлган бир йигит келиб қолганлигини, Шахноза у йигит билан салом-алик қилиб, турганидан фойдаланиб, у Б.Олимовга тегишли бўлган “Samsung А50” русумли телефон аппаратини олиб, кафедан чиқиб кетганлигини, у кафедан чиқиб, Фарход бозорига бориб, у ерда унга таниш бўлмаган шахсга телефон аппаратини 120.000 сўмга сотиб юборганлигини, телефон аппаратини ундан олаётган шахс телефон аппаратини ҳужжатларини сўраган вақтида унга ушбу телефон аппаратини Қозоқистон республикасига ишлашга борган вақтида сотиб олганлигини айтиб сотиб юборганлигини, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб 2 доллари бўлмагани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи И.Ғаниев эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Б.Олимов суд мажлисида, у анча йиллардан бери Тошкент шаҳар Чилонзор туманида истиқомат қилишлигини, у иш вақтидан сўнг Чилонзор тумани Чўпон ота кўчасида жойлашган “Измир” номли кафега кириб овқатланиб туришлигини, у ушбу кафега борган вақтида И.Ғаниевни учратиб туришлигини, лекин у билан ҳеч қандай муносабатда бўлмаган ва исмини ҳам билмаслигини, 2024 йил 06 август куни соат тахминан 08:00 да бир таниши билан “Измир” кафесида учрашиши кераклиги учун у ушбу кефега борганлигини, шу вақтда уни И.Ғаниев унга олдиндан таниш бўлмаган бир аёл Ш.Магдиева билан ўтирганини кўриб, улар ўтирган столга бориб ўтирганлигини, орадан бироз вақт ўтиб, Ш.Магдиева мусиқа эшитиш учун ундан телефон аппаратини сўраганлигини, у ўзига тегишли бўлган “Samsung А50” русумли телефон аппаратини берганлигини, кейин у ташқарига чиқиб, 5-10 дақиқадан сўнг кафега қайтиб кирган вақтида у столнинг устида қолдирган телефон аппарати йўқлигини кўриб, Ш.Магдиевадан телефон аппаратини ким олганлигини сўраганлигини, Ш.Магдиева уни телефон аппаратини ким олганини кўрмаганлигини айтганлигини, кейин у ушбу кафеда бўлган шахсларнинг телефон аппаратидан ўзининг телефон рақамига қўнғироқ қилганлигини, лекин уни қўнғироқларига ҳеч ким жавоб бермаганлигини, орадан бироз вақт ўтиб, у қайтадан қўнғироқ иқлганида унга тегишли бўлган телефон аппарати ўчириб қўйилганлигини билганлигини, сўнг у ИИБ ходимларига қўнғироқ қилиб, бўлган ходиса бўйича хабар берганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан ИИБ ходимлари келиб, “Измир” номли кефеда жойлашган кузатув камерасига ёзиб олинган видеоёзувларни кўздан кечиришган вақтида унга тегишли бўлган телефон аппаратини у билан бир столда ўтирган И.Ғаниев, у ташқарига чиқиб кетган вақтида, уни телефон аппарати қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, яширин равишда олиб чиқиб кетганини кўрганлигини, жами унга нархи 3.500.000 сўмлик “Samsung A50” русумли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 500 АҚШ доллари моддий зарар етказилгани, судланувчи унинг шахсини тасдиқловчи ID-картасини нобут қилганини маълум қилиб, ушбу зарарларни ундириб, судланувчига нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради; бундан ташқари, судланувчи И.Ғаниевнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан 3 кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Ғаниевнинг: - “ўғрилик, яъни жабрланувчи Б.Олимовнинг нархи 3.500.000 сўмлик “Samsung A50” русумли уяли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 500 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан; - “жабрланувчи Б.Олимовнинг ID карта (шахс гувоҳномаси)ни эгаллаб, нобуд қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Суд, судланувчи И.Ғаниевга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. 4 Суд, судланувчи И.Ғаниевга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, жабрланувчига етказилган моддий зарарни судланувчи И.Ғаниевдан ҳукм эълон қилинган санадаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида (1 АҚШ доллаи 12962,01 сўмни ташкил қилади) жабрланувчи Б.Олимов фойдасига 500 АҚШ доллари ҳамда 3.500.000 сўм моддий зарарни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ғаниев Илхомжон Неъматжонович (G’ANIYEV ILXOMJON NE'MATJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Ғаниев Илхомжон Неъматжоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ғаниев Илхомжон Неъматжоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ғаниев Илхомжон Неъматжоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (ики) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ғаниев Илхомжон Неъматжоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2025 йил 2 январдан 15 январга қадар қамоқда сақланган вақти (13 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини 5 давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 4 (тўрт) ой 21 (йигирма бир) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. И.Ғаниевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. И.Ғаниевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. И.Ғаниевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Судланувчи Ғаниев Илхомжон Неъматжоновичдан жабрланувчи Олимов Бегзод Умарович фойдасига жами 9.981.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 6 А.А.Мухиддинов