← Назад
Решение #94488 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Ахмедоваларларга ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил январь ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон
МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи
Ф.Ибрагимов ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI” адвокатлик фирмаси
адвокати А.Тиловов, жабрланувчилар С.Сулаймонов ва М.Ахмедоваларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми
билан
айбланувчи Ибрагимов Фатхулла Ниғматжоновичга оид № 1-1006-2502/17-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ибрагимов Фатхулла Ниғматжонович (Ibragimov
Fatxulla Nigmatjanovich), 1984 йил 20 октябрь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилаи,
муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Зебиниса кўчаси. 61А-уйда
истиқомат қилувчига нисбатан,
Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчиларни кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 30 август куни соат 21:10да, ҳайдовчи Ибрагимов Фатхулла
Ниғматжанович бошқарувидаги давлат рақами 10/701ЕВА бўлган “Каптива”
русумли транспорт воситасини, барча тегишли ҳужжатлари асосида Тошкент
шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Бўстонлиқ кўчаси бўйлаб бошқариб бориб,
амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 53-банди, 57-банди 1қисми, 77-банди 1,3-қисмлари ва 96-қисми талабларини бузиб, яъни «Йўл
ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига
хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни
ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ват айланиб
ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак»,
«Бурилишни шундай амалга ошириш керакки, бунда қатнов қисмларининг
кесишмасидан чиқаётган транспорт воситаси қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат
бўлагига ўтиб кетмаслиги керак», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини,
транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво
шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган
ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши
керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага
келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», «Чапга ёки ўнгга
бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган
пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган
велосипедчи(лар)га йўл бериши керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал
қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида “Парвоз” кўчаси томондан ҳаракатланиб
келаётган 2012 йилда туғилган Ахмедова Шахризода Шухрат қизи бошқарувидаги
электросамокат билан тўқнашган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида электросамокат ҳайдовчиси 2012
йилда туғилган Ахмедова Шахризода Шухрат қизи ва йўловчиси
2014 йилда туғилган Шухратова Зебохон Умиджон қизлари тан жароҳати олиб,
шифохонага мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ССВ СТЭнинг 25.09.2024 йилдаги
№6237-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра Ш.Ахмедовада “Ўнг қўл 2-кафт суягини
асосидан ёпиқ синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши”дан иборат “Ўртача
оғир” тан жароҳати аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ССВ СТЭнинг 10.09.2024 йилдаги
№6234-Х-Пири-сонли хулосасига кўра З.Шухратовада “Бошнинг париэтооксипитал минтақасининг лат ейиши, ўнг тирсак бўғимининг орқа юзаси ва
тиззаданинг қон талашиши”дан иборат “Енгил” тан жароҳати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 07 сентябрь куни Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,
Ф.Ибрагимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида
иштирок этишга жалб қилинган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи С.Сулаймонов судга ариза билан
мурожаат қилиб, айбланувчи Ф.Ибрагимов билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч
қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Ф.Ибрагимовни жиноий жавобгарликдан
озод этишликни сўради.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи М.Ахмедов судга ариза билан
мурожаат қилиб, айбланувчи Ф.Ибрагимов билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч
қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Ф.Ибрагимовни жиноий жавобгарликдан
озод этишликни сўради.
Айбланувчи Ф.Ибрагимов ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча
моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни
сўради.
Суд, жабрланувчи С.Сулаймонов ва М.Ахмедоваларларни ҳамда айбланувчи
Ф.Ибрагимовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси,
судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи С.Сулаймонов ва М.Ахмедоваларлар ўзаро
ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб тугатиш
ҳақида билдирган фикрларини эшитиб,
Ф.Ибрагимовнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида
бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги,
ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят
ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ф.Ибрагимовни
жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик
масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчилар С.Сулаймонов
ва М.Ахмедоваларларга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд
томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Ибрагимов Фатхулла Ниғматжонович (Ibragimov Fatxulla Nigmatjanovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Жабрланувчилар
С.Сулаймонов
ва
М.Ахмедоваларга
Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович