Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2205/904 Дата решения 14.01.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356165 Claim ID 2663255 PDF Hash 1f380db338bdd8a7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси збекистон Республикаси ЖК 205 law
атилган жиноят иши ЖКнинг 65-моддаси атилган жиноят иши ЖК 65 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси збекистон Республикаси ЖК 205 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Они биринчи судланганлиги ЖКнинг 78-моддаси Они биринчи судланганлиги ЖК 78 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддаси збекистон Республикаси ЖК 78 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Мухиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Тургунова АЖРИМИ 2025 йил январь ойининг 14 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари О.Мухаммадиев ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг ҳимоячиси адвокат М.Мирвосиловнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-10062205/904-сонли жиноят иши бўйича ҳукмдан норози бўлиб маҳкум Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси – адвокат М.Мирвосилов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 мартдаги ҳукмига кўра; 22.01.1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, уч нафар фарзанди бор, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чилонзор филиалининг банк бошқарувчиси лавозимида ишлаган, муқаддам судланган: 1. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2015 йил 16 июндаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши ЖКнинг 65-моддаси 1-қисмига асосан тугатилган; 2. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 10 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 207моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45, 59, 61, 62-моддалари тартибида 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 4 йил 1 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган; 3. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 12 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205- моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8қисми ва 61-моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 ноябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 12 июндаги ҳукмининг Ф.И.Ога оид қисми бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59моддаси 8-қисми, 61,62-моддалари тартибида, 2 йил 6 ой давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 3 ой 17 кун муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, жазо ўтаётган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Қизил Шарқ” кўчаси, 23уй, 32-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228моддаси 3-қисми билан, ЖКнинг 59, 61-моддалари ва ЖКнинг 59моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, илгариги ҳукм билан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил 9 ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 октябрдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ф.И.Онинг 2022 йил 15 февралдан 2022 йил 28 декабрь кунига қадар 10 ой 13 кун қамоқда сақланган кунлари тегишли тартибда чегирилганлигини инобатга олиб, ўташ учун 8 йил 3 ой 17 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Жазони ўташ муддати 2023 йил 8 февраль кунидан бошлаб ҳисобланган. Ф.И.Одан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чилонзор филиали фойдасига 2.975.000.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Жабрланувчи Уразбахтина Регина Шайхуллаевнага тегишли Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бадриддин Хилолий 3-тор кўчаси, 45А-уйни гаровга қўйиш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш масаласида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ёки иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Мазкур жиноят иши муқаддам мазмунан кўрилган бўлиб, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 декабрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 28 декабрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми бекор қилиниб, жиноят иши биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5 мартдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Маҳкум Ф.И.О тафтиш тартибидаги шикоятида, унга нисбатан қабул қилинган суд қарорларини қонуний деб ҳисобламаслигини, чунки унга нисбатан жазони ўташ муддати нотўғри ҳисобланганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини ўзгартириб, жазони ўташ муддатини 2022 йил 15 февраль кунидан бошлаб ҳисоблашни белгилаб беришни сўраган. Адвокат М.Мирвосилов шикоятида, суд қарорларини қонуний деб ҳисоблаб бўлмаслигини, чунки Ф.И.Онинг биринчи судланганлиги тугалланган бўлса-да, қонун талабларига зид равишда уни судланган деб кўрсатилганлиги, шунингдек, Ф.И.О мазкур жиноят иши доирасини 2022 йил 15 февраль куни қамоққа олинган бўлса-да, жазони ўташ муддати 2023 йил 8 февралдан бошланиши ҳисобланганлиги, ҳамда иш бўйича терговчи томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида тақдим этилган 845 млн. сўмга нархланган ускунага тақиқ қўйилган бўлса-да, мазкур ускунани масаласи ҳал этилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларига ўзгартириш киритишни сўраган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, аниқлик киритиш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ф.И.Онинг адвокати М.Мирвосиловни тафтиш тартибидаги шикоятларни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоят важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, адвокат томонидан келтирилган шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция ва апелляция инстанция судлари томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси асослантирилган. Биринчи инстанция суди томонидан маҳкум Ф.И.Онинг жиноий айби, Р.Уразбахтина ва Ф.И.О ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, суд мажлисида тақдим этган айбига иқрорлик аризаси, “CHAG’ANIYON-MEGA QURILISH” МЧЖга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чилонзор филиали томонидан кредит ажратилганлиги ҳолати бўйича ўтказилган хизмат текшируви хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги тўғрисида асосли хулосага келиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Тафтиш инстанция суди, маҳкум Ф.И.О ва адвокат М.Мирвосиловларнинг жазони ўташ муддати нотўғри ҳисобланганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан уни рад қилишни лозим топади. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 58-банди учинчи хатбошида, “ЖК 59-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил- кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади” деб кўрсатилган. Маҳкум Ф.И.Ога мазкур жиноят иши доирасида 2022 йил 15 февралда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган бўлса-да, аммо туман судининг 2022 йил декабрь ойининг 28 кунги ҳукми билан унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жазони ўташ муддати туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилиб, суд залидан қамоқдан озод қилинган. Мазкур жиноят иши апелляция тартибида кўрилгунга қадар Ф.И.Ога бошқа жиноят иши доирасида, яъни 1-1006-2306/155-сонли жиноят иши бўйича эҳтиёт чораси 2023 йил 8 февраль кунидан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, Ф.И.Ога оид 1-1006-2306/155 сонли жиноят иши бўйича туман судининг 2023 йил 12 июндаги ҳукмини Ф.И.Ога оид қисми бекор қилиниб, Ф.И.Ога нисбатан янги айблов ҳукми чиқарилиб, жазони ўташ муддати 2023 йил 8 февраль кунидан ҳисобланиши кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ф.И.Онинг 2022 йил 15 февралдан 2022 йил 28 декабрь кунига қадар 10 ой 13 кун қамоқда сақланган кунлари тегишли тартибда чегирилган.. Демак, Ф.И.О 2022 йил 15 февралдан то 2022 йил 28 декабрь кунига қадар қамоқда сақланган бўлиб, 2022 йил 28 декабрдаги ҳукми бўйича тай инланган озодликни чеклаш жазоси апелляция тартибида бекор қилинганлиги боис, у озодликни чеклаш жазосини ўтаган деб ҳисобланмайди. Шу боис, биринчи инстанция суди, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 октябрдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ф.И.Онинг 2022 йил 15 февралдан 2022 йил 28 декабрь кунига қадар 10 ой 13 кун қамоқда сақланган кунлари тегишли тартибда чегирилганлигини инобатга олиб тўғри хулосага келган. Тафтиш инстанцияси, адвокат М.Мирвосиловни суд ҳукмини кириш қисмидан Ғ. Қандимовнинг биринчи судланганлиги тугалланган бўлсада, қонун талабларига зид равишда уни судланган деб кўрсатилганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, суд ҳукмини кириш қисмидаги Ф.И.Они шахсига оид маълумотлар кўрсатилган қисмига аниқлик киритиб, Ф.И.Они биринчи судланганлиги ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган деб кўрсатишни лозим топади. Шунингдек, адвокат М.Мирвосиловни иш бўйича терговчи томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида тақдим этилган 845.,0 мил. сўмга нархланган ускунага тақиқ қўйилган бўлса-да, мазкур ускунани масаласи ҳал этилмаганлиги ҳақида важлар муҳокама қилиб, суд ҳукмига аниқлик киритишни лозим топади. Ҳақиқатдан хам мазкур жиноят иши доирасида Чилонзор туман прокуратураси катта терговчиси О.Бекиев томонидан 843.0 сўмга нархланган “SCM RECORD 100 AL” ускуналари хатланган бўлиб, суд ҳукми билан мазкур ускуналар тақдири ҳал этилмаган. Тафтиш инстанцияси, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, мазкур ускуналарни зарарни қоплашга қаратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси ажрим қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 5мартдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарган ҳукми ҳамда мазкур ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилиб, ҳукмга аниқлик киритилсин. Суд ҳукмини кириш қисмидаги Ф.И.Онинг шахсига оид маълумотлар бўйича уни биринчи, яъни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2015 йил 16 июндаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши ЖКнинг 65-моддаси 1-қисмига асосан тугатилган жумласидан кейин “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган” деб қўшиб ўқилсин. Жиноят иши доирасида Чилонзор туман прокуратураси катта терговчиси О.Бекиев томонидан 843.0 сўмга нархланган ва хатланган “SCM RECORD 100 AL” ускуналари белгиланган тартибда сотувга қўйилиб, сотувдан келиб тушган пул маблағи маҳкум томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш учун қаратилсин. Маҳкум Ф.И.Онинг шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Адвокат М.Мирвосиловнинг шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ О.Мухаммадиев /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри.