Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2302/176 Дата решения 14.01.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355860 Claim ID 2691649 PDF Hash 45420604f1840aab... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
лган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси лган жиноят иши ЖК 661 law
ноябрда ЖПКнинг 224-моддаси ноябрда ЖПК 224 law
ноябрда ЖПКнинг 227-моддаси ноябрда ЖПК 227 law
декабрда ЖПКнинг 227-моддаси декабрда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
илиш жазоси тайинланган ва ЖКнинг 62-моддаси илиш жазоси тайинланган ва ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
унга нисбатан тайинланган жазони янада енгиллаштириш учун ва ЖК 57-моддаси унга нисбатан тайинланган жазони янада енгиллаштириш учун ва ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: ХХХ Биринчи инстанцияда раислик қилган судья –ХХХ Апелляция инстанциясида маърузачи судья-ХХХ АЖРИМИ 2025 йил январь ойининг 14 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари ХХХ ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ, маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси адвокат ХХХанинг иштирокида, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллция инстанциясининг 2023 йил 28 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳукмига кўра судланган, ХХХ, 1991 йил 13 январда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 2020 йил 12 февралдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Севаз ҚФЙ, Сариосиё кўчаси рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб яшаган, 2022 йил 29 ноябрда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2022 йил 30 ноябрда озод қилинган, 2022 йил 30 ноябрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 2022 йил 2 декабрда “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2022 йил 21 декабрда ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушлаб турилган, 2022 йил 23 декабрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 2022 йил 24 декабрда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб маҳкумнинг ҳимоячиси томонидан келтирилган тафтиш шикоятига асосан 1-10062302/176-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, унга шу модда билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва ЖКнинг 62-моддаси тартибида амалда ўташ учун 4 (тўрт) йил 11 (ўн бир) ой 25 (йигирма беш) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 мартдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, ХХХ 2022 йил 15 ноябрь куни соат 05:45да ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Яккабоғ МФЙ худудида жойлашган Тошкент автовокзалининг кутиш залида бўла туриб, шу ердаги ўриндиқларнинг бирида ухлаб қолган Абдурахмонова Мохизар Амонжон қизининг нархи 2.250.000 сўм бўлган “Samsung A10” русумли телефон аппаратини хамда телефон аппарати ғилофи ичида бўлган 50 АҚШ доллари, 350 рубль миқдоридаги пулларини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Бундан ташқари, ХХХ ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, такроран, 2022 йил 26 ноябрь куни соат тахминан 05:54да ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бунёдкор” кўчасида жойлашган “Тошкент автовокзали”нинг кутиш залида бўла туриб, шу ерда бўлган Камалов Фаррух Султанбой ўғли тегишли бўлган бахоси 2.080.000 сўмлик бир дона “Samsung Galaxy A10S” русумли телефон аппаратини хамда ушбу телефон аппарати ғилофи ичида бўлган 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни, ушбу телефон аппарати автовокзал кутиш залида жойлашган қувватлагичлардан бирида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб ўғирлик йўли билан қўлга киритиб воқеа жойидан яширинган. Шу билан бирга, ХХХ ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, такроран, 2022 йил 17 декабрь куни соат 23:00ларда Чилонзор тумани КХАЙ кўчасида жойлашган “EURO ASIA” номли овқатланиш масканидан маст ҳолатда чиққан Кучкаров Рустам Матлабовичнинг Чилонзор туманида жойлашган “LOOOK” номли овқатланиш маскани рўпарасидаги автомобиль йўлининг четига йиқилганидан фойдаланиб, гўёки унга ёрдам бермоқчи бўлган шахсдек кўриниб, уни ўрнидан турғизган ва ёнида бўлган баҳоси 2.5 млн. сўмлик “Red Mi Note 9” русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган ҳамда юқорида келтириб ўтилган телефон аппарати ўзига тегишли эканлигини маълум қилган ҳолда Нуриддинов Темур Тохир ўғлига 780 минг сўм эвазига сотиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳимоячи томонидан келтирилган тафтиш шикоятида судланганнинг қилмишидан пушаймонлигини, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилавий шароитини, хатосини тушуниб етганлигини, зарарни қоплашга тайёр эканлигини инобатга олиб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор ХХХнинг суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан 2 қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум ХХХнинг ҳимоячиси адвокат ХХХанинг тафтиш шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди. Биринчи инстанция суди, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ, жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Маҳкум ХХХнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи М.Абдурахмонова, Ф.Камалов, Р.Кучкаров ва бошқаларнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани олиш, нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Туман суди томонидан судланган ХХХнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Туман суди ХХХга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 августдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятларни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, ХХХни шахсини инобатга олган ҳолда, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деган қатъий хулосага келиб, унга айбланган модда санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаб тўғри хулосага келган. 3 Апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини тўлиқ текшириб унинг жиноий ҳаракатларининг квалификацияси масаласида ҳамда ХХХга тайинланган жазо билан келишиб ва унга адолатли жазо тайинланган, ЖКнинг 57-моддасини қўллаш ва енгилроқ жазо тайинлаш учун етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, судлар томонидан ХХХга нисбатан жазо тайинлашда ишдаги барча енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, қилмишига яраша адолатли жазо тайинланган, унга нисбатан тайинланган жазони янада енгиллаштириш учун ва ЖК 57-моддасини қўллаб енгилроқ жазо тайинлаш учун ишда асослар топилмади деб ҳисоблайди. Шикоятда келтирилган важлар шулар билан инкор қилинади. Бундай ҳолатда суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун ишда асослар топилмади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5214,5,6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: ХХХга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПК 511, 512моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: ХХХ Судлов ҳайъати судьялари: ХХХ ХХХ 4