Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/422 Дата решения 14.01.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356134 Claim ID 2682296 PDF Hash dcc7ae124ec2ceac... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПК 224-моддаси йилда ЖПК 224 law
йилда ЖПК 227-моддаси йилда ЖПК 227 law
банди ва 2501-моддаси банди ва 2501 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
Бобоевга ЖК 2501-моддаси Бобоевга ЖК 2501 law
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 490-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 490 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья О.Мухаммадиев Иш рақами: Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: Ф.Эргашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: Ш.Шерматов АЖРИМИ 2025 йил 14 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: А.Абдулхаев ва О.Мухаммадиевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Махмудовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган К.Бобоевнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Б.Абдуллаевларнинг иштирокида, Бобоев Комилжон Кузимуратович га оид жиноят ишини, суд қарорларига нисбатан судланган К.Бобоевнинг адвокати Б.Абдуллаев томонидан тафтиш тартибида берилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 12.07.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Бобоев Комилжон Кузимуратович (Boboyev Komiljon Kuzimuratovich), 24.11.1986 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, ишсиз, судланмаган, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорақамиш 2/4 даҳа 31-уй 16-хонадонда яшаган, иш бўйича 03.12.2023 йилда ЖПК 224-моддаси тартибида ушланган, 03.12.2023 йилда ушлаш жойларидан озод этилган, 04.03.2024 йилда ЖПК 227-моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.03.2024 йилдаги ажримига кўра “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди ва 2501-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖК (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси жазоси; ЖК 2501-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; ЖК 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш тартибини белгилаб, К.Бобоевга узил-кесил ўташ учун 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига 1 тенглаштириб ҳисоблаб, ўташ учун узил-кесил 7 йил 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Жазо умумий тартибли колонияларида ўтаттирилиши белгиланиб, жазони ўташ муддати 04.03.2024 йилдан бошлаб ҳисобланган. Ашёвий далил, “Bojxona-Servis” МЧЖга топширилган “Milano New York” номли 6000 қути, “Milano London” номли 70.500 қути тамаки маҳсулотлари ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига топширилган “7 Shots” номли 6 дона пиротехника, “Сновым годом Х201” номли 4.320 қути пиротехника, ва “небесный гром” номли 13 дона пиротехника белгиланган тартибда йўқ қилиниши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, К.Бобоев қонунга хилоф равишда тамаки муомалага киритиш мақсадида, 2023 йил 4 декабрда соат 09:30да, 42.000 қути “Milano London” номли ва 3.000 “Milano New York” номли сигарета-тамаки маҳсулотларини олиб, Б.Маматов бошқарувидаги, “FORLAND” русумли 10Е735YА давлат белгили автомашинани 300.000 сўм эвазига ёллаб, барча тамаки маҳсулотларини Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уйга туташ нотураржой бинога сақлаб туриш учун олиб бориш мақсадида юклаб, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уй яқинигача ташиб, божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида К.Бобоевга тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 42.000 қути “Milano London” номли ва 3.000 “Milano New York” номли сигарета-тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. Бундан ташқари, К.Бобоев келгусида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотини муомалага киритиш мақсадида, 2023 йил декабрь ойининг бошларида Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уйга туташ нотурар бино хонасини вақтинча фойдаланишга олиб, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 3.000 қути “Milano New York” номли сигарета тамаки маҳсулотлари яширин равишда сақлаб келган. Бундан ташқари, К.Бобоев келгусида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш мақсадида, таниши Б.Ашировга тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, О.Хотамов кўчаси, 12-уйнинг қурилиши тугалланмаган хонасини вақтинча фойдаланишга олиб, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 29 дона хўжалик қопларига жойлаштирилган 28 500 қути “Milano London” номли сигарета-тамаки маҳсулотларини сақлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани бўлимининг 05.12.2023 йилдаги 05/11в-1656-сонли хулосасида, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 70.500 қути “Milano London” ёзувли, 6.000 қути “Milano New York” ёзувли тамаки маҳсулотлари тамаки маҳсулотларининг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи 2 ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги сабабли, савдо учун яроқсиз эканлиги маълум қилинган. “Gamma Valuation” МЧЖнинг 26.12.2023 йилдаги 12-007/23ТА/ТМБсонли баҳолаш ҳисоботига кўра, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тамаки маҳсулотларининг умумий баҳоси 994.500.000 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан 07.01.1997 йилда 589-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Йўриқноманинг 3-бандида, 01.10.1996 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, акциз маркалари ёпиштирилмаган ҳолда ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, К.Бобоев 2023 йил ноябрь ойининг охирларида бошқа шахсдан турли хил пиротехника воситаларини сотиб олиб, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 4Б-уйга туташ нотурар бинода қонунга хилоф равишда сақлаб келгани, 03.12.2023 йил тезкор тезкор тадбир иштирокчилари томонидан аниқланиб, 6 дона “7 Shots” номли, 237 600 дона “Британик” номли, 12 дона “Небесный гром” номли пиротехника воситалари олинган бўлиб, К.Бобоев ўзининг ҳаракатлари билан анча миқдордаги пиротехника буюмларини сақлаш жиноятини содир этган. “Gamma Valuation” МЧЖнинг 26.12.2023 йилдаги 12-007/23ТА/ТМБсонли баҳолаш ҳисоботига кўра, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 237.618 дона турли пиротехника воситаларининг умумий баҳоси 40.285.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 309-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 05.09.2024 йилдаги ажримига кўра, ЖИБ Чилонзор туман судининг 12.07.2024 йилдаги К.Бобоевга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилиб, К.Бобоевга ЖК 2501-моддаси 1-қисми билан тайинланган жазо аслича қолдирилган, К.Бобоевга ЖК (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб, 3 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖК 59,61-модалари тартибида К.Бобоевга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шикоятда, иш бўйича енгиллаштирувчи ҳолатлар тўлиқ инобатга олинмагани, К.Бобоевнинг уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчилигини, муқаддам судланмаганлиги, жазонинг бир қисми 3 ўталганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ чора қўллаш сўралган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья О.Мухаммадиевнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган К.Бобоевнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Б.Абдуллаевнинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Суд инстанциялари ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Биринчи инстанция суди ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПК 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Судланган К.Бобоевнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир этганликдаги айби, биринчи инстанцияси суд мажлисида ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувидан, иш бўйича биринчи инстанция судида сўралган гувоҳларнинг кўрсатувлари , жиноят ишида мавжуд тезкор тадбир ўтказиш, кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, ихтиёрий топширилган нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани бўлимининг 05.12.2023 йилдаги 05/11в-1656-сонли жавоб хати, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 07.12.2023 йилдаги 1243-сонли портлаштехникавий хулосаси, “Gamma Valuotion” МЧЖнинг 26.12.2023 йилдаги 12-007/23ТА/ТМБ-сонли баҳолаш ҳисоботи, ўтқазилган юзлаштириш тергов ҳаракатининг баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган. Биринчи инстанция суди томонидан К.Бобоевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди ва 2501-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал 4 тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, К.Бобоевга жазо миқдори ва турини белгилашда, иш бўйича барча енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олмасдан, қилмишига номутаносиб жазо тайинлаган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 490-моддасига мувофиқ, жазо жиноятнинг оғирлигига, маҳкумнинг шахсига номувофиқ бўлса ёки жазо Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган доирадан четга чиқмасдан тайинланган бўлса-да, бироқ тури ёки меъёри бўйича ўта енгил ёки ўта оғир бўлса, адолатсиз ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси ҳукмнинг ушбу қимини ўзгартириб, К.Бобоевга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 1-сонли Қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини, жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир қилганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, оилавий шароитини, иш бўйича зарар мавжуд эмаслигини, муқаддам судланмаганлигини, суриштирув органларига жиноятни очиш учун фаол ёрдам берганлигини, Олмазор тумани “Табассум” МФЙдан ижобий таснифланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, ЖК 57-моддасини қўллаш, у айбли деб топилаётган ЖК (эски таҳрирдаги) 1861-моддаси 3-қисми “а” банди санкциясида белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан камроғини тайинлаб, ЖК 2501-моддаси 1-қисми билан тайинланган жазосини аслича қолдириш, ЖК 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш ҳақида адолатли хулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, судланган К.Бобоевнинг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, асосли хулосага келган. Шунга кўра, К.Бобоевга нисбатан қабул қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5213,4,6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 12.07.2024 йилдаги Бобоев Комилжон Кузимуратовичга оид ҳукмини ўзгартириш ҳақидаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 03.09.2024 йилдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 5 Ажримдан норози томон, ЖПК 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: имзо М.Мирзохидов Судлов ҳайъати судьялари: имзо А.Абдулхаев 6 О.Мухаммадиев