Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1179 Дата решения 13.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356237 Claim ID 2677461 PDF Hash 645ffa1b697e7166... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддаси збекистон Республикси Жиноят кодекси 62 code_article
га асосан Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич ЖПКнинг 224-моддаси га асосан Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич ЖПК 224 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1179-сонли 2025 йил январь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Х.Зайниддинов ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Далимовларнинг иштирокида, Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич (ZAYNIDDINOV XOJIAKBAR KAMOLXODJAYEVICH), 09.11.1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам: 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 18 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 03 июндаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 2 ой 23 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” маҳалласи, 32-уйда яшовчи, 2024 йил 09 июлдан 10 июлга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 22.07.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш мақсадида жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахс билан ҳамда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсдан кўп миқдорда “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олган ҳолда ўзининг Учтепа тумани, Ибрат кўчаси, 32-уйда жойлашган яшаш манзилида сақлаб, уларга мурожаат қилган мижозларга сотиб келишган. Жумладан 2024 йил 08 июль куни соат 11:50ларда жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахс ҳаракатланиб кетаётган, жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахс бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01R771KC бўлган "Ласетти" русумли автомашина Чилонзор тумани, “Лутфий” МФЙ, “Боғистон” кўчасида жойлашган Тошкент шаҳар Онкологик касалликлар шифохонаси олдида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида автомашина олд йўловчи ўриндиғида бўлган жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахснинг ёнидан 12 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тезкор-тадбир давом эттирилиб, Х.Зайниддиновнинг яшаш манзили кўздан кечирилганида 2.967 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. ИИББ ЭКМнинг 09.07.2024 йилдаги 2673-сонли эксперт хулосасига кўра, жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахсдан аниқланиб олинган жами 12 дона оқ-қизил рангли капсулалардан 5 донаси (ҳар бир капсула таркибида 300 мг (0,3грамм)) таркибида жами 1,5 грамм прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. ИИББ ЭКМнинг 09.07.2024 йилдаги 2685-сонли эксперт хулосасига кўра, Х.К.Зайниддиновнинг хонадонидан аниқланиб олинган, фолгаланган, юзасида "ilko REGAPEN 300mg..." ёзувли завод кадоғида бўлган жами 2.967 дона оқ-қизил рангли капсула (ҳар бир капсула таркибида 300 мг (0,3 грамм)) таркибида жами 890,1 грамм прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг 30.09.2024 йилдаги № 972, 973-сонли хулосаларига кўра, жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахсдан расмийлаштириб олинган ҳамда таркибидаги 2 прегабалин моддаси аниқланмаган 7 дона оқ-қизил рангли капсула таркибидаги прегабалин моддасининг соф оғирлиги 2003.96 мг. (2.00396 гр.) ташкил этиши, ушбу моддалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сонли қарорига кўра, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги кўрсатилган. Судланувчи Х.Зайниддинов суд мажлисида эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини билдириб, у 2024 йил июль ойи бошида соат 11:00ларда “Фарҳод деҳқон бозори” яқинида иш гаплашгани чиққанлигини, ўша ерда юрган вақтида “Абдуғаффор” исмли танишини учратиб қолгани, 2017 йил бозордаги автотураргоҳда назоратчи бўлиб ишлаган вақтида танишиб қолгани, назорат пунктида ўтирганида унга сақлаб туриши учун нарсаларни қолдириб кетишини, улардан гўёки омонат сифатида олиб қолишини, “Абдуғаффор” исмли таниши билан кўришган вақти соат 10:30лар эканлигини, учрашган вақтида “Абдуғаффор” исмли таниши фарғоналик бўлганлиги учун уйига кетаётганлигини, қўлида бўлган нарсани эса уйида сақлаб туришни, орадан 7-10 кун ўтиб, олиб кетишини маълум қилгани, унга омонатга қолдириб кетмоқчи бўлган нарса қора целлофан пакетга ўралган ҳолда бўлгани, “Абдуғаффор” исмли танишидан ушбу целлофан пакетга ўралган нарса нима эканлиги ҳақида сўраса, унга ушбу нарсалар дори воситалари эканлиги ҳақида маълум қилгани, ўша вақт олган дорилар дорихонада сотиладиган дори воситалари бўлса керак деб ўйлаганлигини, шундан сўнг, ушбу нарсаларни олиб қолганлигини, уйига бориб, олиб кетишини маълум қилгани, сабаби “Абдуғаффор” исмли таниши унинг уйи манзилини билишини, шунинг учун ундан телефон рақамини ҳам олмагани, “Абдуғаффор” исмли таниши унга уйига бориб олиб кетишини маълум қилгани, сўнг у берган нарсаларни уйига олиб бориб қўйгани, аммо, очиб кўрмагани, ИИБ ходимлари ҳам унинг уйига боришганда мазкур целлофан пакетни расмийлаштириб олишганини маълум қилиб, суддан одилона қарор чиқаришни сўради. Судланувчи Х.Зайниддинов эълон қилинган айбловга иқрор бўлмасада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, гувоҳ Д.Мирзаев суд мажлисида, 2024 йил 08 июль куни ўзининг ишлари билан бошқарувидаги автомашинада таниши О.Абдубакиров билан кетаётган вақтида таниши Х.Зайниддиновнинг илтимоси бўйича унга пул бериш мақсадида Чилонзор тумани “Муқимий” кўчасида тўхтагани, сўнгра таниши Х.Зайниддинов келиб, автомашинасига ўтиргани, кейин Х.Зайниддиновга пул берганлигини, Х.Зайниддинов эса пулларни олиб, автомашинадан тушиб кетганлигини, у эса шериги О.Абдубакиров билан йўлида давом 3 этганлигини, орадан маълум бир вақт ўтиб, ИИО ходимлари уларни тўхтатишгани, сўнгра автомашинани, шунингдек О.Абдубакировнинг ёнини кўздан кечиришганлигини, О.Абдубакировнинг ёнини кўздан кечиришган вақтида унинг олдидан 12 дона оқ-қизил рангли дори воситалари аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Ж.Мусаев суд мажлисида, 08.07.2024 йилда О.Абдубакиров ҳамда унинг таниши Д.Мирзаев ҳаракатланиб кетаётган автомашина кузатилгани, сўнгра, уларнинг автомашинаси тўхтатилиб, уларнинг ёни ва автомашина кўздан кечирилганида О.Абдубакировнинг ёнидан 12 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олингани, сўнг ушбу автомашинага ўтириб, тергов даврида аниқлаш имкони бўлмаган нарсани олиб тушиб кетган Х.Зайниддиновнинг Учтепа тумани “Ибрат” кўчаси, 32-уйда жойлашган яшаш манзилига тезкор-тадбир ўтказиш тўғрисидаги қарорга асосан киришгани ҳамда хонадондан целлофан пакетга ўралган ҳолдаги 2.967 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олингани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ О.Абдубакиров суд мажлисида, у 2024 йил 08 июль куни соат 10:00ларда ўртоғи Д.Мирзаев билан бошкарувида бўлган қора рангли Ласетти-2 русумли автомашинасида Учтепа туманида жойлашган “Синбад” номли чўмилиш масканига кетганлигини, йўлда кетаётган вақтида Д.Мирзаев унга кимгадир пул беришини, ушбу шахс қўшниси бўлишини маълум килгани, сўнг Д.Мирзаев билан бирга халқ тили билан айтганда “Муқимий” кўчаисдаги спорт товар номли жойга борганлигини, у ерга борганларида Д.Мирзаевнинг таниши автомашинасига чиқиб, автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтиргани, у автомашинага ўтирган шахсни умуман танимаслигини, Д.Мирзаев унинг гапларидан 1.500.000 сум миқдоридаги пулларни целлофан пакетта ўралган ҳолда автомашинага ўтирган шахсга бериб юборгани, мазкур шахс эса ўша ерда автомашинадан тушишини маълум килгани ва автомашинадан тушиб колгани, улар унга ташлаб куйишларини айтганларида ўша ерда колишини, жияни уни кутиб турганлигини ва “Фарход деҳқон бозори” яқинига боришини айтгани, кейин Д.Мирзаев билан биргаликда автомашинада юкоридаги чўмилиш масканига кетганлигини, йўлда кетаётган вақтида ИИО ходимлари Д.Мирзаевнинг бошқарувидаги автомашинани сиқиб тухтатишгани, ходимлар холислар иштирокида ёнини кўздан кечиришгани, ўша вақт унинг ёнидан жами 12 дона “Регапен” номли дори воситаларини расмийлаштириб олишгани, ушбу дори воситаларидан 4 донаси ўнг чщнтагида, сигарет қутиси ичида икки дона борлигини, бундан ташкари, автомашинадан тушганида ҳам 5 донаси ўнг чўнтагидан 4 олишгани ҳақидаги кзрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Х.Зайниддиновнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби тезкор тадбир баённомаси, турар жойни кўздан кечириш ва олиб қўйиш, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизанинг хулосалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи Х.Зайниддиновнинг яшаш манзилидан олинган 2.967 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини нима эканлигини билмагани ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасига мувофиқ синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, уларга танқидий баҳо бериб, жиноят ишида мавжуд бўлган объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, бу важлар жиноий жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолиш учун билдирган деб ҳисоблайди. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси Ш.Ҳазратовнинг 16.10.2024 йилдаги қарорига кўра, жиноят ишининг Мирзаев Дониёр Абдувахидович ва Абу Акмалхон ибн Авазхон ўғлиларга оид қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси Ш.Ҳазратовнинг 18.11.2024 йилдаги қарорига кўра, жиноят ишининг Абдубакиров Ойбек Алимджановичга оид қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан тугатилган. Суд, судланувчи Х.Зайниддиновнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан “жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахс билан ҳамда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб хисоблайди. Суд, судланувчи Х.Зайниддиновга жазо тайинлашда унинг ёшини, тўрт нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 5 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилганлигини, шунингдек, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи Х.Зайниддиновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шунингдек Х.Зайниддинов мазкур жиноятни илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узилкесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд ашёвий далил деб этироф этилиб, 15.10.2024 йилда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ ашёвий далиларни сақлаш хонасига 175/24-сонли юк хати орқали топширилган 2.967 дона “Регапен”, 1 дона елим идиш, 1 дона электрон тарози, 1 дона ангишвона, 12 дона капсула бўш блистерлари, 29 дона оқ-яшил рангли дори воситалари ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич (ZAYNIDDINOV XOJIAKBAR KAMOLXODJAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси Жиноят 6 кодекси (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич ЖПКнинг 224-моддаси тартибида 09 июлдан 10 июлга қадар 1 кун ушлаб турилган вақти тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, узил-кесил ўташ учун 7 (етти) йил 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Х.Зайниддиновга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 22 июлдан бошлаб ҳисоблансин. Х.Зайниддиновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган, 15.10.2024 йилда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ ашёвий далиларни сақлаш хонасига № 175/24-сонли юк хати орқали топширилган 2.967 дона “Регапен”, 1 дона елим идиш, 1 дона электрон тарози, 1 дона ангишвона, 12 дона капсула бўш блистерлари, 29 дона оқ-яшил рангли дори воситалари ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 7 А.А.Мухиддинов