Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1075 Дата решения 13.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 360008 Claim ID 2657207 PDF Hash 1f526635c88666aa... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
исмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ва ЖКнин… исмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ва ЖК 70 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил январь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Т.Даминов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашевнинг иштирокида, Даминов Тўхтамурод Исматовичга нисбатан 1-1006-2409/1075-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Даминов Тўхтамурод Исматович (Daminov To’xtamurod Ismatovich), 1989 йил 17 ноябрда Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 10 ноябрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан кўрсатилагн жиноят иши ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ тугатилган, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Бўғирдоқ МФЙ, Мустақилилик кўчаси, 58-уйда рўйхатда туриб, яшайди. 2024 йил 04 декабрдаги ажримига кўра, қидирув эълон қилиниб, “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 2024 йил 20 декабрда ЖПКнинг 227моддаси тартибида ушланган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Т.Даминов алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида жойлашган автовогзалда бўла туриб, шу ерда бўлган 04.04.1988 й.т Муслимов Бахром Валижоновичдан нархи аппаратини телефон қилиб олиши баҳонасида олиб, Б.В.Муслимов чалғиганлигидан фойдаланиб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи Т.Даминов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2024 йил 09 август куни у хақиқатдан хам Тошкент шаҳар Чилонзр туманида жойлашган “Тошкент авто вокзали”га борганлигини ва ушбу автовокзалда бир иккита ушбу вокзалнинг ичида яъни кутиш хонасида ўтирган шахслардан телефон қилиб олиш учун телефон сўраганлигини, лекин улар унга телефонини беришмаганлигини, кейин эса ушбу жойда ўтирган Бахром исмли шахснинг олдига борганлигини ва кейин Бахром исмли шахсдан бориб телефон қилиб олиш мақсадида телефон аппаратини сўраб турганлигини, кейин эса у унга телефон аппаратини берганлигини ва у Бахром исмли шахснинг олдида аслида ўзи хеч кимга телефон қилмаганлигини, лекин у ундан шубхаланиб қолмасин деб, унинг олдида бир неча маротоба телефон аппартини қулоғига қўйганлигини ва телефон аппаратида гаплашгандай бўлиб ўзини кўрсатганлини, кейин эса у Бахром исмли шахсга йўлнинг нариги тарафида ўртоқлари келганлигини, шуларни олиб келай, телефон аппаратини унга бериб тура оласизми деб айтганлигини ва Бахром исмли шахс унга телефон аппаратини ха майли бериб тураман, лекин у хозир жуда чарчаганлигини, у билан йўлни нариги тарафига ўта олмаслигини, шунинг учун тезроқ ўтиб кейин телефон аппаратини олиб келиб беринг деб айтганлигини, кейин эса у Бахром исмли шахсни телефон аппартини олиб чиқиб кетганлигини, сўнгра у ушбу Бахром исмли шахсдан олган телефон аппаратини пул керак бўлиб қолганлиги сабабли ушбу телефон аппаратини ушбу “Тошкент автовокзал” дан ташқарига чиқганидан сўнг ушбу телефон аппаратини сотиб юборганлигини, лекин айнан ушбу телефон аппаратини кимга сотганлигини билмаслиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини, етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилганлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан жабрланувчи Б.Муслимовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у “2024 йил 09 август куни Сурҳондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига аёли Инобадхоннинг кўзини операция қилдирганлиги сабабли, яна 2024 йил 09 август куни яна Тошкент шаҳрига келганлигини, шундан сўнг у аёли билан биринчи Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Сихат оила кўз клиникаси”га борганлигини ва у ерда у аёлини кўрикдан ўтказиш мақсадида келганлиги учун Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида жойлашган автовокзалга яна Сурхондарёга қайтиб кетиш учун билет сотиб олганлиги сабабли яна Тошкент автовокзалга қайтиб келганлигини, кейин эса у ва аёли Инобад билан кетишига ҳали 3-4 соат борлиги сабабли ушбу манзилда жойлашган автовокзалнинг ичига кириб ўтирганлигини, улар ушбу манзилдаги автовокзалнинг ошхонасига кириб овқатланганлигини, кейин эса ушбу ошхонадан чиқиб вокзални кутиш хонасида ўтирганлигини, у ва аёли Инобад билан ушбу манзилда тахминан 30 минутлар бирга ўтирганлигини, шундан сўнг у ушбу автовокзалда автобусни кутиб ўтирган вақтида, унга олдиндан таниш бўлмаган кейинчалик ИИБ ходимлари айтганидан сўнг исми Тўҳтамурод эканлигини билганлигини, шундан кейин Тўҳтамурод исмли шахс унинг олдига келиб ака телефонингизни бериб тура оласизми шерикларим билан гаплашиб олай деб сўраганлигини ва у унга ўзига тегишли бўлган “Редми ноте 9” русумли телефон аппаратини унга чўнтагидан олиб бериб турганлигини, шундан сўнг Тўҳтамурод унинг олдида кимгадир телефон қилиб гаплашгандай бўлганлигини, кейин эса Тўҳтамурод унга ака шериклари йўлнинг нариги тарафида турганлигини, уларни кутиб олиши керак эканлигини айтганлигини, шундан сўнг у ўзига тегишли бўлган “Редми ноте 9” русумли телефон аппаратини орқасида мавжуд бўлган хайдовчилик гувохномаси, паспорти ва билетини йўқолмасин деб телефонини оқрасидан олиб қолганлигини, кейин эса Тўҳтамурод ўзига тегишли бўлган сўмкаси мана шу жойда турганлигини айтганлигини ва агар ишонмасангиз у билан йўлни нараги тарафига ўтишингиз мумкин деб айтганлигини, шундан сўнг у жуда хам чарчаганлиги сабабли, у билан бирга йўлни нариги тарафига ўта олмаслигини ва унга ишонганлиги сабабли йўлни нарги тарафига ўтасдан телефон аппаратини олиб келиб беришига ишонганлигини, шундан кейин Тўҳтамурод ушбу вокзалдан чиқиб кетганлигини ва кейин эса у ўзига тегишли бўлган 93791-95-88 рақамига бир неча маротоба қўнғироқ қилганлигини, қўнғироқ қилганлиги сабаб Тўҳтамурод телефонини олиб кетганига 10-15 дақиқа бўлганлиги учун шубхаланганлигини, кейин эса телефон қилган вақтида ушбу номери ўчиқ эканлигинии билганлигини, шундан сўнг у яна қайта-қайта телефон қилганида, ушбу номери ора-орада ишлаб турганлиги учун гудок кетганлигини, лекин телефонини хеч ким кўтармаганлигини, шундан кейин у узликсиз телефон қилганлиги сабабли, орадан озгина вақт ўтганидан сўнг телефони бутунлай ўчириб қўйишганлигини, шундан сўнг у ушбу вокзалда жойлашган видеокузатув камерасини кўриш профилактика инспекторига боришини айтганлигини ва у кейин профилкатика инспекторига учрашганлигини ва бўлиб ўтган холатни айтиб берганлигини ва профилактика инспектори билан биргаликда, ушбу автовокзалга келганлигини ва видеокузатув камерасини кўрганлигини, шундан сўнг профилактика инспектори камерани очиб кўрганлигини ва шахсига аниқлик киритганлигиҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда унга етказилган зарар яъни 1.800.000 сўм судланувчи томонидан тўлиқ қопланганлиги, лекин унга шу иш билан боғлиқ йўл харажатлари ва маънавий зарарни ундириб, судланувчига қонуний жазо беришни сўради. Суд, судланувчи Т.Даминовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, шахсни фотосуратдан таниб олиш, юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Т.Даминовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки, Жиноят Кодексининг 10моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, Т.Даминовнинг қилмишидан жиноий қилмишдан келиб чиққан оқибат бартараф этилганлигини инобатга олиб, мазкур холатда қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблаб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасига асосан жазодан озод қилишни лозим деб топади. Суд, судланувчи Т.Даминов томонидан жабрланувчи Б.Муслимовга 1.800.000 сўм моддий зарар қопланганлигини инобатга олишни; иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: Даминов Тўхтамурод Исматович (Daminov To’xtamurod Ismatovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ва ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин. Судланувчи Т.Даминовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида қамоқдан дарҳол озод қилинсин. Судланувчи Т.Даминовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. судланувчи Т.Даминов томонидан жабрланувчи Б.Муслимовга 1.800.000 сўм моддий зарар қопланганлигини инобатга олинсин. иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович