← Назад
Решение #95025 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Абдусаломовага ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил январь ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон
МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи
А.Матибрагимов в ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA HIMOYA” адвокатлик
фирмаси адвокати Ш.Юлчиева, жабрланувчи Қ.Абдусаломованинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми
билан айбланувчи
Матибрагимов Алишер Сатимовичга оид № 1-1006-2502/15-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Матибрагимов Алишер Сатимович (Matibragimov
Alisher Satimovich), 1968 йил 15 октябрь куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилаи,
муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент
шаҳар, Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 4Б уй, 14хонодонда истиқомат қилувчига нисбатан,
Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 18 октябрь куни соат 19:00да, ҳайдовчи Матибрагимов Алишер
Сатимович бошқарувидаги ўзига тегишли техник соз давлат рақами 01 С 358 GС
бўлган “BYD” русумли автомобилни тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани Муқимий кўчаси бўйлаб Нукус кўчасига қараб ҳаракатланиб
кетаёткан пайтида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11–банди “г”
қисми, 77-банди 1 ва 3 кичик бандларида яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари
бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари
керак”, “Транспорт воситасини ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга
айниқса болаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурдир”,
“Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг
хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи
аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг
тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни
бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш
чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан йўлнинг
қатнов қисминдан ўзига нисбатан ўнг томондан йўлни кесиб ўтаёткан пиёда
04.07.1995 й.т Абдусаломова Қундузой Эгамберди қизини автомошининг ўнг ён
томони билан уриб юборган.
Йўл
транспорт
ҳодисаси
натижада
пиёда
Қ.Абдусаломова
тан-жароҳатлари олиб шифоҳонага олиб борилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 24 октябрь кунидаги
№7576-Х-Кур., сонли хулосасига кўра, Қ.Абдусаломова танасида, “чап тизза
буғими ёпиқ жарохати медиал ва латериал менискалар жарохатланиши олд
хочсимон ва коллатериал бойламларининг қисман жарохатланиши чап оёқ тизза
буғими ва чап оёқ болдир ошиқ буғими ҳамда кафт соҳаси юмшоқ тўқималари лат
ейиши чар қўл тирсак бўғими орқа юзаси шилинмаси каби
танжароҳати мавжудлиги ва оғирлик даражасига кўра ўртача оғир
тан жароҳати эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 05 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Матибрагимов
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни
содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Қ.Абдусаломова судга ариза
билан мурожаат қилиб, айбланувчи А.Матибрагимов билан ярашганлиги, унга
нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, А.Матибрагимовни жиноий
жавобгарликдан озод этишликни сўради.
Айбланувчи А.Матибрагимов
ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб,
айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига
етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда
бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан
озод этишликни сўради.
Суд, жабрланувчи Қ.Абдусаломова, ҳамда айбланувчи А.Матибрагимов
внинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси,
судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи Қ.Абдусаломова ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Матибрагимов внинг
етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро
хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга
тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ А.Матибрагимов вни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати
билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Қ.Абдусаломовага ЖПКнинг 583-моддаси 5қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Матибрагимов Алишер Сатимович (Matibragimov Alisher Satimovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Жабрланувчи Қ.Абдусаломовага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан
илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович