← Назад
Решение #95032 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 266 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/28-сонли
2025 йил январь ойининг «13» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи Н.Насридинов ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Юлдашев, жабрланувчилар М.Вафаева, Х.Норқулов, Л.Хаитова ва
фуқаровий даъвогар И.Юсуповларнинг иштирокида, Насридинов
Неъматулла Нусратулла ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Насридинов Неъматулла Нусратулла ўғли
(NASRIDINOV
NE’MATULLA
NUSRATULLA
O’G’LI), 2002 йил 03 декабрь куни Тошкент
вилоятида
туғилган,
миллати
тожик,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, ёлланма ишчи,
муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти,
Ангрен шаҳар, Лахути кўчаси, 116-уйда
яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси
1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Насридинов Неъматулла Нусратулла ўғли 2024 йил
29 сентябрь куни соат 15:10да, Салимова Умида Саитжоновна номида
бўлган, ишончнома асосида бошқарувидаги техник соз, давлат рақам
белгиси белгиси 01Y759GC бўлган «SPARK» русумли автомашинасини,
тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Гавҳар” кўчаси бўйлаб, “Сўгалли ота” кўчаси томонидан,
“Дўмбиробод” кўчаси томонига 60-70 км/соат тезликда бошқариб
бориб, “Бунёдкор шоҳ” кўчасига бурилиш жойи қаршисида,
йўналишини чап томонга ўзгартириб, қарама-қарши қатнов йўлини
ажратиб турадиган 1.3 узлуксиз ётиқ чизиқни босиб, қарама-қарши
қатнов йўлига чиқиб, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг
4-банди 1-қисми, 53-банди, 73-банди, 77-банди 1,2 ва 3-қисмлари,
78-банди талабларини бузиб, яъни «йўл ҳаракати қатнашчилари
бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф
туғдирмасликлари керак», «ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш,
йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш,
қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган
манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига
халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак», «ҳайдовчи ўзидан
олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз
берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги
оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак», «ҳайдовчи
транспорт воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак», «тезлик
ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт
воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини
бериши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг
тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши
ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган
ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», «аҳоли пунктларида
транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан
оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади» деб кўрсатилган
қоидаларга риоя қилмасдан ҳаракатланиб, ўзининг йўлидан тўғрига
ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Норқулов Хусан Алишер ўғли
бошқарувидаги давлат рақам белгиси белгиси 70А547ХА бўлган
«NEXIA 3» русумли автомашинаси билан ўзаро тўқнашган.
Тўқнашув натижасида, «SPARK» русумли автомашинаси
ҳайдовчиси Н.Насридинов, йўловчиси 2004 й.т. Вафаева Милена
Фурқатжоновна, «NEXIA 3» русумли автомашина ҳайдовчиси
Х.Норқулов, йўловчиси 1985 й.т. Хаитова Лола Исматовна олган тан
жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмиймаркази шифохонасига олиб борилган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 14.10.2024 йилдаги № 7157Ҳ-Раж сонли хулосасига кўра, Л.Хаитовада қуйидаги тан жароҳатлари
аниқланган – чап билак суяк дистал эпиметафизи ёпиқ синиб
силжиши. Бурун суяги ёпиқ силжимасдан синиши. Бурун соҳаси ва
пастки қовоқлари тери ости гематомаси. Чап болдир ўрта – пастки
учлиги олд юзаси эзилиб-йиртилган, сидирилган, ифлосланган
2
тўқималари лат ейиши ва тери ости гематомаси. Кўкрак қафаси олд
соҳалари юмшоқ тўқималарини лат ейиши. Ўнг билак ички юзаси
қонталашлари. Иккала кўз қовоқлари қон қуйилишлари. Бу тан
жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таъсирида тиббий ҳужжатларда,
қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бу
тан жароҳатлар биргаликда, соғлиқни узоқ вақтга яъни, 21 кундан
ортиқ бўлган муддатга бузилишига олиб келади ва шу белгисига кўра
ўртача “оғир” тан жароҳатларига киради.
Судга оид тиббий экспертизасининг 21.10.2024 йилдаги № 7509Ҳ-Раж сонли хулосасига кўра, М.Вафаевада қуйидаги тан жароҳатлари
аниқланган – кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, ўпкалар лат ейиши, чап
томонлама девор олди пневматоракси, пневмамедиастинеум, кўкрак
қафаси, чап томонлама юмшоқ тўқималарини лат ейиши, ўнг оёқ ички
тўпиғини ёпиқ силжимасдан синиши, юқори лаб чап томонлама
эзилиб-йиртилган (тикилган) яраси. Бу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ
жисм таьсирида тиббий ҳужжатларда, қарорда кўрсатилган вақт ва
ҳолатда хосил бўлган бўлиши мумкин. Бу тан жароҳатлар биргаликда,
етказилиш вақтида ҳаёт учун хавфли ва шу белгисига кўра “оғир” тан
жароҳатларига киради.
Судга оид тиббий экспертизасининг 21.10.2024 йил № 7510-Ҳ-Раж
сонли хулосасига кўра, Н.Насридиновда қуйидаги тан жароҳатлари
аниқланган – БМЁЖ, бош мия чайқалиши. Бошнинг тепа соҳасида
юмшоқ тўқималари лати ва шилинган жароҳати. Ўнг тизза ва ўнг
билак соҳада шилинган жароҳат ва юмшоқ тўқималари лат ейиши. Бу
тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таьсирида тиббий ҳужжатларда,
қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бу
тан жароҳатлар биргаликда, соғлиқни қисқа муддатга яъни 6 кундан
ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб
келади ва шу белгисига кўра соғлиқни қисқа муддатга бузилишига
олиб келган “енгил” тан жароҳатларига киради.
Судга оид тиббий экспертизасининг 22.10.2024 йилдаги № 7124Ҳ-Раж сонли хулосасига кўра, Х.Норқуловда қуйидаги тан жароҳатлари
аниқланган – щнг тизза бўғими эзилиб-йиртилган яраси, чап тизза
бўғими, ўнг елка ва чап тирсак бўғими соҳалари шилинмалари. Бу тан
жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таьсирида тиббий ҳужжатларда,
қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бу
тан жароҳатлар биргаликда, соғлиқни қисқа муддатга яъни 6 кундан
ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб
келади ва шу белгисига кўра соғлиқни қисқа муддатга бузилишига
олиб келган “енгил” тан жароҳатларига киради.
Судга
оид
транспорт
трассологик
ва
автотехника
экспертизасининг 19.11.2024 йилдаги №17331, №17332-сонли
3
орасидаги бурчак 170±50 даража атрофида бўлган. 2. Тўқнашув
вақтида ҳар иккала транспорт воситалари ҳаракатда бўлган. 3.4.
Хулосанинг тадқиқот қисмида келтирилган сабабларга кўра,
тўқнашув вақтида, «NEXIA 3» русумли автомашинаси ва «SPARK»
русумли автомашинасидан қайси бири ўз ҳаракат йўналишини
ўзгартирганлигини ва тўқнашув жойини экспертиза йўли билан
аниқлашнинг имконияти йўқ.
Мазкур ЙТҲ ҳолатида, Н.Н.Насридинов бошқарувидаги «SPARK»
русумли автомашинасида йўналишини чап томонга ўзгартириб,
қарама-қарши қатнов йўлига чиқиб ЙТҲ жойигача бўлган масофани
1 сония вақт давомида босиб ўтган бўлса, ўзининг йўлида тўғрига
40-50 км/соат тезликда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи
Х.А.Норқулов бошқарувидаги «NEXIA 3» русумли автомашинасида ўз
вақтида тормоз қилиш йўли билан ҳодисани олдини олиш техник
имкониятига эга бўлмаганлиги аниқланган.
Судланувчи Н.Насридинов суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб,
у 2024 йил 29 сентябрь куни соат 15-10да таниши У.Салимова номида
бўлган, ишончнома асосида бошқарувидаги, рул ва тормоз тизими соз
ҳолатда бўлган, давлат рақам белгиси белгиси 01Y759GC бўлган
“SPARK” русумли автомашинасида, тегишли ҳужжатлар асосида,
юксиз, бир нафар йўловчи Вафаева Милена Фурқатжоновна ҳайдовчи
ёнидаги ўриндиқда ўтирганлигини, у автомашинасида Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Гавҳар кўчаси бўйлаб, Сўгалли ота кўчаси
томонидан, Дўмбиробод кўчаси томонига, қатнов қисмининг чап
четки бўлагидан тахминан 60-70 км/соат тезликда ҳаракатланиб
бориб, “Бунёдкор шоҳ” кўчасига бурилиш жойи қаршисига
яқинлашганида, бўлагида олдинда давлат рақам белгиси белгиси
эсида йўқ, оқ рангдаги “ДАМАС ЛАБО” русумли автомашинаси
ҳаракатланиб кетаётганлигини, ўнг томонидаги қатнов бўлагида эса
“ГАЗ” русумли юк автомашинаси ҳаракатланиб кетаётганлигини, у
автомашинасида “Бунёдкор шоҳ” кўчасига бурилиш жойи қаршисига
яқинлашганида, олдинда ҳаракатланиб кетаётган “ДАМАС ЛАБО”
русумли автомашинаси йўналишини ўнг томонга ўзгартириб, ўнг
четки қатнов бўлагига ўтганидан сўнг, унинг бўлагида олдинда
давлат рақам белгиси белгиси эсида йўқ, оқ рангдаги “SPARK” русумли
автомашинаси бурилиш мумкин бўлмаган жойда чап томонга
бурилиш чироғини ёқиб, тўхтаб турганлигини кўриши билан оралиқ
масофа кам бўлгани сабабли, ўзаро тўқнашмаслик учун рул
чамбарагини чап томонга буриб юборганлигини, шу пайт қарамақарши қатнов йўлига чиқиб кетиб, қарама-қарши қатнов йўлидан
тўғрига ҳаракатланиб келаётган Норқулов Хусан бошқарувидаги
4
тўқнашув натижасида хушини йўқотганлигини, кўзини очган вақтида
унга нотаниш бўлган фуқаролар уни ва йўловчи Вафаева Милена
Фурқатжоновнани автомашинадан чиқариб олишганлигини, шу пайт
автомашинасидаги калитни олиб, багажни очганлигини, сабаби
автомашинасининг олди томони ёнаётганлигини кўриб, метанни
ўчирганлигини, атрофдаги нотаниш фуқаролар автомашинасига сув
сепиб оловни ўчиришганлигини, у ЙТҲ жойида автомашинасининг
олдида турганида, ён атрофга қараса М.Вафаеванинг юзида қон бўлиб,
шимининг олди томони хўл бўлганлигини кўрганлигини, у шу ерда
ўзининг телефонидан 77/400-14-02 телефонидан 103 хизматига
қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, телефонини топаолмаганлигини,
шундан сўнг М.Вафаеванинг олдига бор унинг телефонидан қилмоқчи
бўлганида кодини оча олмаганлигини, “face” билан очмоқчи
бўлганида, юзини телефон танимаганлигини, сабаби унинг юзи қон
бўлиб ётганлигини, шундан сўнг, у М.Вафаевани шу ерда тўхтаб
турган оқ рангдаги “МАЛИБУ 2” русумли автомашинасига ўтирғизиб
юборгани, М.Вафаеванинг телефонини ўзида олиб қолгани, кимдир
унинг телефонини олиб келганлигини, у ўзининг телефонидан
77/400-14-02 рақамдан шу ерда ўзи шок ҳолатида бўлиб қўнғироқ
қилаолмагани сабабли, нотаниш фуқароларга ўзининг телефонини
бериб, ўзининг 77/400-14-02 рақамдан орқали 102 ва 103 хизматига
қўнғироқ қилиб хабар бердирганлигини, у шу ерда турган пайтида
кимдир унга видео регистраторини флешкасини олиб келиб
берганлигини, шу пайт “NEXIA 3” русумли автомашина ҳайдовчиси
Х.Норыулов унинг олдига келиб, ундан ЙТҲ флешкасини менга
беринг, менда турсин деб айтганлигини, у унга флешкасини
берганлигини, у ЙТҲ жойида тез ёрдам келганидан сўнг, улар билан
бирга кўкрак соҳасида қаттиқ оғриқ бўлгани учун шифохонага
кетганлигини, автомашинаси эса ЙТҲ жойида қолганлигини, у ЙТҲ
чизмаси чизилаётганида шифохонада бўлганлигини, у бўлган ҳолат
юзасидан ўзининг айбини тўлиқ тан олишини, қилган ишидан чин
кўнгилдан пушаймонда эканлигини, терговдан ва суддан уни
кечиришларини сўрашини, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида кундузги
кўриниш, ер қоплами асфальт, нуқсонсиз, қуруқ бўлганлигини, у
содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий
ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, моддий зарарни қоплаш
имкони йўқлигини маълум қилиб, унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Судланувчи Н.Насридинов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
5
Неъматулла Нусратулла ўғли бошқарувидаги давлат рақам белгиси
белгиси 01 Y 759 GC бўлган “SPARK” русумли автомашинасида,
ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқда ўтирганлигини, улар автомашинада
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гавҳар кўчаси бўйлаб, Сўгалли ота
кўчаси томонидан, Дўмбиробод кўчаси томонига, қатнов қисмининг
чап четки бўлагидан ҳаракатланиб бориб, Бунёдкор шох кўчасига
бурилиш жойи қаршисига яқинлашганида, бўлагида олдинда давлат
рақам белгиси белгиси эсида йўқ, оқ рангдаги “ДАМАС ЛАБО” русумли
автомашинаси ҳаракатланиб кетаётганлигини, ўнг томонидаги
қатнов бўлагида эса “ГАЗ” русумли юк автомашинаси ҳаракатланиб
кетаётганлигини, улар автомашинасида Бунёдкор шох кўчасига
бурилиш жойи қаршисига яқинлашганида, бўлагида олдинда
ҳаракатланиб кетаётган “ДАМАС ЛАБО” русумли автомашинаси
йўналишини ўнг томонга ўзгартириб, ўнг четки қатнов бўлагига
ўтганидан сўнг, уларнинг бўлагида олдинда давлат рақам белгиси
белгиси эсида йўқ, оқ рангдаги “SPARK” русумли автомашинаси
бурилиш мумкин бўлмаган жойда чап томонга бурилиш чироғини
ёқиб, тўхтаб турганлигини, шу пайт ҳайдовчи Н.Н.Насридинов
бошқарувидаги “SPARK” русумли автомашинаси ўзаро тўқнашмаслик
учун рул чамбарагини чап томонга буриб юборганлигини, қарамақарши қатнов йўлига чиқиб кетиб, қарама-қарши қатнов йўлидан
тўғрига ҳаракатланиб келаётган исми унга кейинчалик маьлум бўлган
ҳайдовчи Норқулов Хусан Алишер ўғли бошқарувидаги давлат рақам
белгиси белгиси 70 А 547 ХА бўлган “NEXIA 3” русумли автомашинаси
билан ўзаро тўқнашганлигини, тўқнашув натижасида хушини
йўқотганлигини, кўзини очган вақтида унга нотаниш бўлган
фуқаролар уни йўлнинг четига ётқизиб қўйишганлигини, у ўрнидан
турмоқчи бўлганида атрофдаги нотаниш фуқаролардан бири тўхтаб,
уни ўзининг оқ рангдаги “МАЛИБУ 2” русумли автомашинасида
шифохонага олиб кетганлигини, унинг билганлари шулардан
иборатлигини, у бугун тергов ҳаракатлари давомида, ЙТҲ видеосини
кўрганлигини, қўшимча ва эътирози йўқлиги, судланувчига нисбатан
ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақидаги кўрсатуви;
жабрланувчи Л.Хаитова суд мажлисида, у 2024 йил 29 сентябрь
куни соат 14-59да, Чилонзор тумани, “Ал-Хоразмий” кўчасида такси
чақирганида, ҳайдовчи Норқулов Хусан бошқарувидаги давлат рақам
белгиси 70А547ХА бўлган “NEXIA 3” русумли автомашинасида
келгани, у автомашинада орқа ўриндиқда йўловчи сифатида
кетаётганида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Гавҳар” кўчасига
етганида қаршисида ўтирган ҳайдовчи Насридинов Неъматулла
бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01Y759GC бўлган “SPARK”
6
ҳушини йўқотганлигини, кўзини очганида автомашинада ўтирганини
билганлигини, ташқарига қараганида “SPARK” русумли автомашинаси
ёнаётганлигини кўриб, автомашинадан тушганида, ҳайдовчи
Н.Насриддинов автомашинасини оловини ўчираётганини, “SPARK”
автомашинасида бўлган йўловчи М.Вафаева эса қатнов қисмида юзи
қон бўлиб, ҳушсиз ҳолатда ётганлигини кўрганлигини, шу пайт уни
тез ёрдам автомашинаси шифохонага олиб кетганлигини, уни
биринчи бўлиб, тез ёрдам автомашинаси олиб кетаётганида
қолганлар ЙТҲ жойида бўлганлигини, уни
ҳайдовчи
Н.Н.Насриддиновга нисбатан даъво-эътирози борлигини, у шу кунга
қадар бирон марта ҳолидан хабар олмагани, даволаниш учун жами
27.230.000 сўм пулларни сарфлаганлигини, унга нисбатан етказилган
моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш
ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Х.Норқулов суд мажлисида, у 2024 йил 29 сентябрь
куни соат 15:10да, бошқарувидаги давлат рақам белгиси 70А547ХА
бўлган “NEXIA 3” русумли автомашинасида такси қилиб, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Алгаритмдан исми унга кейинчалик маьлум
бўлган Л.Хаитовани олиб, Сергели туманига кетаётганлигини, у
автомашинасида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гавҳар кўчаси
бўйлаб, Дўмбиробод кўчаси томонидан, Сўгалли ота кўчаси томонига
40-50 км/соат тезликда ҳаракатланиб келиб, Бунёдкор шох кўчасига
бурилиш жойи қаршисига яқинлашганида, ҳайдовчи Н.Насридинов
ўғли бошқарувидаги “SPARK” русумли автомашинасида унинг йўлига
чиқиб кетганлигини, натижада тўқнашув содир бўлганлигини, ЙТҲ
натижасида
ҳушини
йўқотганлигини,
кўзини
очганида
автомашинадан ташқарида ётганлигини, нотаниш фуқаролар уни
ўрнидан турғазганидан сўнг атрофга қараганида, ҳайдовчи
Н.Насридинов ўзининг “SPARK” русумли автомашинасидан чиққан
оловни ўчираётганлигини кўрганлигини, у ЙТҲ жойида “SPARK”
русумли автомашинасида бўлган унга тергов давомида кўрсатилган,
йўловчи М.Вафаевани кўрмаганлигини, шу пайт етиб келган тез ёрдам
автомашинасида унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишгач, у
автомашинасидан керак нарсаларни олиб, ўзи йўловчи автомашинада
шифохонага кетганлигини, автомашинаси эса ЙТҲ жойида
қолганлигини, уни ҳайдовчи Н.Насриддиновга даво-эътирози
борлигини, унга нисбатан етказилган 39.838.240 сўм моддий зарарни
ундириб, судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
фуқаровий даъвогар И.Юсупов суд мажлисида, у давлат рақам
белгиси 01Y759GC бўлган “SPARK” русумли автомашинасини
7
2023 йилда сотиб олганлигини, автомашина аслида уники бўлиб,
келинойиси Салимова Умида Саитжоновна номига расмийлаштириб,
ўзининг номига сотиш ҳуқуқи билан ишончнома расмийлаштириб
олганлигини, у автомашинани Насридинов Неъматулла Нусратулла
ўғлига ишончнома асосида топширганлигини, у тергов ҳаракатлари
давомида, 2024 йил 29 сентябрь куни соат тахминан 15-10да,
ҳайдовчи Насридинов Неъматулла Нусратулла ўғли бошқарувидаги
давлат рақам белгиси белгиси 01 Y 759 GC бўлган “SPARK” русумли
автомашинасида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасида
ҳайдовчи Норқулов Хусан Алишер ўғли бошқарувидаги давлат рақам
белгиси белгиси 70 А 547 ХА бўлган “NEXIA 3” русумли автомашинаси
билан ўзаро тўқнашганлигини, ЙТҲ натижасида “SPARK” русумли
автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н.Насридинов, йўловчиси 2004 й.т
Вафаева Милена Фурқатжоновна, “NEXIA 3” русумли автомашина
ҳайдовчиси Х.А.Норқулов, йўловчиси Хаитова Лола Исматовна тан
жароҳати олишганидан хабардор бўлганлигини, ушбу ҳолат юзасидан
автомашинага етказилган зарар яъни 20.743.210 сўмга даъво
қилишини, унга нисбатан етказилган моддий зарарни ундириб бериш
ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Н. Насридиновнинг жиноят содир
этганликдаги айби, жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа содир бўлган
жойини чизмаси, транспорт воситасини кўздан кечириш баённомаси,
фотожадваллар, судга оид транспорт-изшунослик экспертизаси, судга
оид автотехника экспертизасининг хулосаси, тушунтириш хатлари
ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Н.Насридиновнинг “транспорт воситалари ҳаракати, улардан
фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст
етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб хисоблайди.
Суд,
судланувчи
Н.Насридиновга
жазо
тайинлашда
судланувчининг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
8
Суд, судланувчи Н.Насридиновга жазо тури ва миқдорини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, судланувчи Н.Насридинов мазкур жиноятни йўл
ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги оқибатида содир
қилганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт
воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга
етказилган моддий зарарни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Насридинов Неъматулла Нусратулла ўғли (Nasridinov Ne’matulla
Nusratulla o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси
1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг
45-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 10 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо
ИИО
томонидан
белгилаб
берилган
жойларда
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш
бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент вилояти Ангрен шаҳар
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Н.Насридиновга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
9
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Тайинланган ҳар хил турдаги жазолар Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида ижро қилинсин.
Н.Насридиновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Насридинов
Неъматулла Нусратулла ўғлидан:
- фуқаровий даъвогар Юсупов Ихтиёр Қахрамон ўғли фойдасига
20.743.210 (йигирма миллион етти юз қирқ уч минг икки юз ўн) сўм
моддий зарар ундирилсин;
жабрланувчи
Хаитова
Лола
Исматовна
фойдасига
27.230.000 (йигирма етти миллион икки юз ўттиз минг) сўм моддий
зарар ундирилсин.
- жабрланувчи Норқулов Хусан Алишер ўғли
фойдасига
39.838.240 (ўттиз тўққиз миллион саккиз юз ўттиз саккиз минг икки
юз қирқ) сўм моддий зарар ундирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
10
А.А.Мухиддинов