← Назад
Решение #95081 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 266 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил январь ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг
раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Ў.Ахмедов, айбланувчи Х.Хушвақтов ва унинг ҳимоячиси
Б.Иногамов, жабрланувчи Д.Мирбабаевнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган
Хушвақтов Худоёр Мойли ўғлига нисбатан 1-1006-2401/1205-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Хушвақтов Худоёр Мойли ўғли (Xushvaqtov Xudoyor
Moyli o‘g‘li) – 2002 йил 09 декабрь куни Қашқадарё вилоятида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек,
маълумоти ўрта, “Golden Beef and Lamb Meat” МЧЖ
директори, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Қашқадарё
вилояти, Чироқчи тумани, Жунли ҚФЙ, Обод махалла кўчаси,
81-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “Муносиб хулқ атворда
бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида
текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Айбланувчи Х.Хушвақтов, 2024 йил 19 июль куни соат 20:30ларда,
бошқарувидаги акасига тегишли, техник жихатдан соз давлат рақами 01 L
728 HC бўлган «Damas» русумли автомобилни, тегишли ҳужжатлар асосида,
юксиз, йўловчисиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчаси
бўйлаб, Лутфий кўчаси томондан, Қатортол кўчаси томонга бошқариб келиб,
182-уйда жойлашган “Doctor-Servis” клиникаси қаршисида мавжуд бўлган
ортга қайрилиб олиш жойига келган вақтда амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди, 32-банди 3-қисми, 53-банди, 55-банди, 99-бандида,
яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Қўшимча тармоқдаги
ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда
ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни
бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш,
қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр
хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига
ишонч ҳосил қилиши керак”, “Ҳайдовчи, айланма ҳаракатланиш ташкил
қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда,
ўнгга, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишдан олдин шу йўналишда
ҳаракатланиши мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатини
эгаллаши шарт”, “Светафорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки
қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарамақарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт
воситаларига йўл бериши шарт” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя
қилмасдан светафорнинг қўшимча тармоқдаги рухсат этувчи ишораси
ёнмасдан ортга қайрилиш манёврини амалга ошираётганда йўналишига
нисбатан қарама-қарши томондан светафорнинг рухсат этувчи ишорасида
харакатланиб келаётган ҳайдовчи Д.Мирбабаев бошқарувидаги давлат
рақами 01 787 FA бўлган “BRAND SHANG YANG” русумли мототцикл
билан тўқнашув содир этган.
Йўл-транспорт
ходисаси
натижасида
мототцикл
ҳайдовчиси
Д.Мирбабаев тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 09 октябрь
кунидаги №7134-Х-Хуж., сонли хулосасига кўра Д.Мирбабаев танасида, “ўнг
томонлама қов ва думғаза бойламининг йиртилиши, чап қўл билак
суякларининг дистал эпиметафизидан очиқ парчаланиб синиб силжиши, чап
қўл тирсак суягининг юқориги учлигидан очиқ синиб силжиши, чап қўл
билак соҳаси йиртилган яраси” каби тан жароҳатлари мавжуд бўлиб оғирлик
даражаси бўйича ўртача оғир тан жароҳати деб бахоланаганлиги аниқланган.
Ўтказилган судга оид транспорт-трассология экспертизасининг 2024
йил 20 сентябрь кунидаги №1446-сонли хулосасига кўра тўқнашувнинг
дастлабки вақтида мототцикл русумли транспорт воситасининг олди
қисмлари “Дамас” русумли автомобилининг ўнг ён орқа қисмларига теккан
бўлиб, бу вақтда уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 87+-5 даража
атрофида бўлганлиги, тўқнашув жойини тадқиқот ўтказиш йўли орқали
аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги, тўқнашув вақтида хар иккала транспорт
воситаси харакатда бўлганлиги аниқланган.
2024 йил 09 октябрь кунидаги 11638-сонли “Avto Baxolash” МЧЖ
томонидан тақдим этилган бахолаш хисоботига кўра ушбу йўл транспорт
ходисасида Д.Мирбабаев бошқарувидаги “BRAND SHANG YANG” русумли,
давлат рақам белгиси 01 787 FA бўлган мототциклга 41.552.250 сўм моддий
зарар етган ва зарарни бахолатиш учун 900.000 сўм тўлов амалга оширилган.
Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Х.Хушвақтов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбланган.
Айбланувчи Х.Хушвақтов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Д.Мирбабаевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Д.Мирбабаевга етказилган зарарни
тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи Д.Мирбабаев суд мажлисида юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда Х.Хушвақтовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга
етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун
бирон - бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги
сабабли Х.Хушвақтовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати
билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида айбланувчи Х.Хушвақтов ва жабрланувчи
Д.Мирбабаев судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1-моддасига биноан, ЖК 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у
ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни
бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан
ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал
қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Д.Мирбабаев ва айбланувчи Х.Хушвақтовнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Ў.Ахмедов, айбланувчи Х.Хушвақтов ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Д.Мирбабаевнинг ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
тугатиш
ҳақида
билдирган
фикрларини
эшитиб,
айбланувчи
Х.Хушвақтовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан
жабрланувчиларга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг
ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ айбланувчи Х.Хушвақтовни жиноий жавобгарликдан
озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини
ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Д.Мирбабаев Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш
лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб суд
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Хушвақтов Худоёр Мойли ўғли (Xushvaqtov Xudoyor Moyli o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун
жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
тугатилсин.
4
Ажрим қонуний кучга киргач, Х.Хушвақтовга нисбатан қўлланилган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Айбланувчи Х.Хушвақтовга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзига
қайтарилсин.
Жабрланувчи Д.Мирбабаевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
имзо
И.Сабиров