Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1084 Дата решения 10.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358991 Claim ID 2657722 PDF Hash 698c01dd063ddcea... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
лган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси лган жиноят иши ЖК 661 law
декабрда ЖПКнинг 227-моддаси декабрда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
да ЖК 169-моддасининг 1-қисми да ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
ва ЖПКнинг 84-моддаси ва ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 499-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил январь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Султанов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюросининг адвокати А.Юлдашев ҳамда жабрланувчи Г.Аширметовнинг иштирокида, Султанов Жахонгир Тахирович (SULTANOV JAXONGIR TAXIROVICH), 1990 йил 14 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ҳайдовчилик билан шуғулланади, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам:, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2021 йил 30 апрелдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4-мавзеси, 29-уй, 11-хонадонда рўйхатда туради, иш бўйича дастлаб “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, туман судининг 2024 йил 12 декабрдаги ажримига кўра, қидирув эълон қилиниб, “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 2024 йил 21 декабрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айбланганга оид 1-1006-2402/1084-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб суд, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ж.Султанов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йилнинг 02 сентябрь куни соат тахминан 17:00да Чилонзор тумани Яккабоғ МФЙ ҳудудида ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01E986NB бўлган оқ рангли “Спарк” автомашинасида “Яндекс” иловаси орқали киракашлиқ қилиб юрганида унинг автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган Аширметов Гайрат Розбаевичга тегишли баҳоси 5.000.000 сўм бўлган “Редми 9” русумли телефон аппарати автомашина олд тарпедкасида қолдириб кетилганидан фойдаланиб, яширин равишда талонторож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Суд мажлисида судланувчи Ж.Султанов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йилнинг 02 сентябрь куни соат 17:00ларда ўзига тегишли давлат рақами 01E986NB бўлган оқ рангли “Спарк” русумли автомашинасида киракашлик қилиб юрганида Юнусобод туманидан чақирув тушганлиги, чақирилган жойга борса унга тергов даврида айтилган Аширметов Гайрат ака турган бўлганлиги, автомашинасига ўтириб Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган вилоятлараро қатновчи автомашиналар жойига “Автовокзалга” юришини айтганлиги, у Гайрат акани манзил томон олиб борганлиги, йўлда Гайрат ака ўзига тегишли бўлган “Редми 9” русумли телефон аппаратида ўзининг ишлари бўйича гаплашганлиги ва ушбу телефон аппаратини автомашинасининг олд томонидаги тарпеда устига қўйганлиги, белгиланган манзилга, яъни “Автовокзалга” етиб келгач Гайрат ака унга пулни бериб автомашинадан тушиб кетганлиги, ўзига тегишли бўлган телефон аппаратини тарпеда устида қолдириб кетган бўлганлиги, у ушбу ҳолатни кўрганлиги ва автомашинасини ҳайдаб кетганлиги, ушбу телефон аппаратини олиб ўчириб қўйганлиги, ўша кунинг ўзида “Фарход” бозорига бориб ўзининг таниши Суннат исмли болага 300.000 сўм эвазига сотиб юбориб, пулларни ўз эхтиёжига ишлатиб юборганлиги, ҳозирда жабрланувчи Г.Аширметовга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини тўлиқ қоплагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, жабрланувчидан кечирим сўраганлиги ва у билан ўзаро ярашиб олганлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб, жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди ва судга ярашув ҳақидаги аризасини тақдим қилди. Суд мажлисида жабрланувчи Г.Аширметов суд мажлисида, ҳолатни тасдиқлаб, у 2024 йилнинг 02 сентябрь куни соат 17:00ларда Самарқанд вилоятига такси орқали почта юбориш мақсадида Чилонзор тумани “Автовокзал” Самарқанд автотураргоҳига бориш учун “Яндекс” иловаси орқали такси чақирганлиги, уни олиб кетиш учун давлат рақами 01E986NB бўлган оқ рангли “Спарк” автомашинаси келганлиги, автомашина ҳайдовчиси унга олдиндан таниш бўлмаган Султанов Жахонгир бўлганлиги, у таксига ўтирганида ўзига тегишли баҳоси 5.000.000 сўмлик бўлган “Редми 9” русумли телефон аппаратида гаплашганлиги ва телефонини автомашина олд томонидаги тарпедага қўйганлиги, Чилонзор тумани автовокзалига келганида телефонимни автомашинада унутиб қолдирганини билганлиги, лекин автомашина юриб кетганлиги, у автомашина орқасидан бақириб, уни чақирганини эшитмай кетиб қолганлиги, телефонига қўнғироқ қилганида телефонни ҳеч ким кўтармаганлиги, кейин 102га телефон қилганлиги, ҳозирда унга етказилган зарар ўрни тўлиқ қоплангани, Ж.Султанов билан ярашиб олишгани, унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлиги, Ж.Султанов ундан кечирим сўрагани, унга ҳеч қандай тазйиқ бўлмагани, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли Ж.Султановга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судга ярашув тўғрисида ариза тақдим қилди ва жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Г.Аширметовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида, суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши тушунтирилди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасида ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи Ж.Султановнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, шунингдек жабрланувчи Г.Аширметовнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, тарафлар ярашув ҳақида ариза билан судга мурожаат қилганлигини, ярашув ихтиёрийлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан жиноят иши юзасидан судланувчи билан жабрланувчи ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддаси ва ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми ва 423, 583, 585-586-моддаларига риоя қилиб, суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Султанов Жахонгир Тахирович (SULTANOV JAXONGIR TAXIROVICH)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилсин Ж.Султановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва суд мажлиси залининг ўзида дарҳол қамоқдан озод қилинсин. Жабрланувчи Г.Аширметовнинг мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович