Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1276 Дата решения 10.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355672 Claim ID 2698764 PDF Hash 6d097724a5629e09... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
бандлари ва 168-моддаси бандлари ва 168 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
исобланади ва ЖКнинг 169-моддаси исобланади ва ЖК 169 law
аракатини ЖКнинг 169-моддаси аракатини ЖК 169 law
исми «а» бандидан ушбу Кодекснинг 169-моддаси исми «а» бандидан ушбу Кодекс 169 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
илинаётган ЖКнинг 168-моддаси илинаётган ЖК 168 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1276-сонли 2025 йил январь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Чориев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчилар Ж.Зокиров, С.Аззамов ва С.Жиямуратовларнинг иштирокида, Чориев Шаҳзодбек Баҳодировичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Чориев Шаҳзодбек Баҳодирович (CHORIYEV SHAHZODBEK BAHODIROVICH), 1999 йил 5 январь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ишламайди, бўйдоқ, муқаддам: 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 15.12.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 168-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 04.07.2023 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 9 ой 7 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмаган жазо муддати 3 йил 1 ой 16 кунни ташкил қилади, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, А.Икромов кўчаси, 18-уй, 3-хонадонда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 19 августдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 169-моддаси 2-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни 1. Судланувчи Чориев Шаҳзодбек Баҳодирович хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 09 август куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Кичик Хирмонтепа” МФЙ, “Хадра” миллий таомлари олдида бўла туриб, Зокиров Жавохир Шокировичга тегишли нархи 500.000 сўмлик “Samsung А32” русумли уяли телефон аппарати ва телефон аппаратини созлаш мақсадида 140.000 сўм пулларни олиб, унинг ишончига кириб, шу вақтнинг ўзида гаплашиб олиш учун Ж.Зокировга тегишли нархи 150 АҚШ доллари (1.897.650 сўм) бўлган “iPhone XR” русумли уяли телефон аппаратини ҳам олиб, берган ваъдасини бажармасдан, олган пуллари ва телефон аппартларини ҳам қайтариб бермай, фирибгарлик йўли билан олинган телефон аппаратларини сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. 2. Бундан ташқари, судланувчи Ш.Чориев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 10 август куни соат 04:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ”Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган “Marmaris” номли меҳмонхонада бўла туриб, меҳмонхона умумий хонасида бўлган Аззамов Санжарбек Шавкатовичга тегишли баҳоси 2.500.000 сўмлик “RedMi 11 Pro” русумли уяли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 100 АҚШ доллари (1.265.100 сўм)ни С.Аззамовнинг ёстиғи ёнида бўлган мулкини ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўғирлик йўли билан эгаллаб, телефон аппаратини номаълум шахсга 800.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. 3. Бундан ташқари, судланувчи Ш.Чориев такроран, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 11 август куни соат 04:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ”Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Hostel room” номли меҳмонхонада бўла туриб, меҳмонхона умумий хонасида бўлган Жиямуратов Ситмурат Камилжоновичга тегишли нархи 160 АҚШ доллари (2.024.160 сўм) бўлган “Samsung Galaxy М12” русумли уяли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 300 АҚШ доллари (3.795.300 сўм)ни С.Жиямуратов ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўғирлик йўли 2 билан эгаллаб, телефон аппаратини номаълум шахсга 400.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Судланувчи Ш.Чориев суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, у 2024 йил июль ойининг охирида ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келганлигини, Чилонзор тумани, 19-мавзе, “Хадра” чойхонаси олдида жойлашган болалар ўйингоҳида ишчи бўлиб ишлаганлигини, 2024 йил 09 август куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Кичик Хирмонтепа” МФЙ, “Хадра” миллий таомлари олдида Зокиров Жавохирга тегишли нархи “Samsung А32” русумли уяли телефон аппарати ва телефон аппаратини созлаш мақсадида 140.000 сўм пулларни олгани, шунингдек, шу вақтнинг ўзида гаплашиб олиш учун Ж.Зокировга тегишли “iPhone XR” русумли уяли телефон аппаратини ҳам олиб, воқеа жойидан кетиб қолгани, 2024 йил 09 август куни соат 20:00ларда Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙда жойлашган “Marmaris” номли меҳмонхонага тунаш мақсадида бориб, умумий хонадан жой олгани, хонада жами олти нафар шахс борлигини, у кирганда чап томонда жойлашгани, соат 04:00ларда уйқуси келмай ётган вақтида ҳаёлига рўпарасида ётган унга нотаниш шахс, яъни Аззамов Санжарбекнинг ёстиғи олдида турган “RedMi 11 Pro” русумли уяли телефон аппаратини олиш келгани, у ҳеч кимга сездирмасдан С.Аззамовнинг телефон аппаратини ёстиқ олдидан олиб меҳмонхонадан чиқиб кетганлигини, меҳмонхонадан чиққанидан сўнг соат 08:00ларда Чилонзор туманида жойлашган “Ўрикзор” савдо мажмуасига бориб, телефон аппаратини ўзига нотаниш шахсга 800.000 сўм эвазига сотиб юборгани, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани, 2024 йил 10 август куни соат 19:00ларда Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙда жойлашган “Hostel room” номли меҳмонхонага бориб, ўн кишилик хонадан жой олгани, хонага кирганидан сўнг ўнг томонга жойлашгани, 11 август куни соат тонги соат 04:00ларда унинг ўнг томонида унга нотаниш шахс, яъни Жиямуратов Ситмуратнинг “Samsung Galaxy М12” русумли уяли телефон аппарати қувватлагичда турганлигини, у телефон аппаратини ҳеч кимга сездирмасдан сумкасига солиб хонадан чиқиб кетгани, соат 05:00ларда Чилонзор тумани “Фарход” бозори олдида жойлашган ёйма бозорга борганлигини ва у ерда унга нотаниш шахсга телефон аппаратини 400.000 сўм эвазига сотиб юборгани, аммо телефон аппаратининг ғилофида 300 АҚШ доллари бўлмагани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ш.Чориев эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи С.Жиямуратов суд мажлисида, 2024 йил июнь ойининг охирида Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганлигини, сўнг Чилонзор туманида кондицонер тузатиш билан 3 шуғулланиб келгани, Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙда жойлашган “Hostel room” номли меҳмонхонада ҳам бир қанча ишларни қилиб юргани, 2024 йил 10 август куни меҳмонхонанинг умумий хонасига дам олиш мақсадида кириб, ўзига тегишли “Samsung Galaxy М12” русумли телефон аппаратини олдида бош тарафига қувватлагичга қўйиб, ухлаб қолгани, 2024 йил 11 август куни соат 12:00ларда уйқудан турганидан сўнг унга тегишли телефон аппарати йўқлигини билгани, шунда меҳмонхона кузатув камераларини кўрганида Чориев Шаҳзод унга тегишли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини кўргани, сўнг 102га хабар бергани, жами унга нархи 160 АҚШ долларлик “Samsung Galaxy М12” русумли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 300 АҚШ доллари моддий зарар етказилганини маълум қилиб, ушбу моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; жабрланувчи Ж.Зокиров суд мажлисида, 2024 йил июнь ойининг охирида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-мавзеда жойлашган “Хадра” номли миллий таомлар олдида жойлашган болалар ўйингоҳига ишлаш мақсадида келганлигини, орадан бир неча кун ўтганидан сўнг Чориев Шаҳзод болалар ўйингоҳида бўлган болалар атракционига ишга кирганлигини, ўша вақтда у ҳам болалар батутида ишлаши, 2024 йил 08 август куни кечки соат 19:00ларда Ш.Чориев унга қўлидаги “Samsung А32” русумли уяли телефон аппаратини экран қисми синганлигини кўриб, яқин орада таниш телефон усталари борлигини тўғирлаб олиб келиб беришини айтганлигини, у шунда унга қанча пул кетишини сўраганида у 100.000 сўм деб жавоб берганлигини, унга 100.000 сўм пулини ва “Samsung А32” русумли телефон аппаратини берганлигини, кечки вақтда Шахзод ака қайтиб келиб, телефон аппаратини экран қисми йўқлигини эртага келишини айтганлигини, телефон аппарати ва 100.000 сўм пулларни қайтариб берганлигини, 09 август куни Ш.Чориев яна бир бор унга тегишли “Samsung А32” русумли телефон аппаратини ва 140.000 сўм пулларини телефон аппаратини созлаб бериш мақсадида олгани, шунда у устани топиш ва гаплашиб олиш учун унга тегишли “iPhone XR” русумли телефон аппаратини ҳам олганлигини, орадан бир соат вақт ўтганидан сўнг у Ш.Чориевга қўнғироқ қилганлигини, шунингдек ўзига тегишли телефон аппаратига ҳам қўнғироқ қилгани, аммо бироз вақт ўтиб телефон аппаратлари ўчириб қўйилганлигини, сўнг у 102 рақамига хабар бергани, унга нархи 500.000 сўмлик “Samsung А32” русумли телефон аппарати, телефон аппаратини созлаш мақсадида 140.000 сўм пул ва нархи 150 АҚШ доллари бўлган “iPhone XR” русумли телефон аппаратлари моддий зарар етказилганлигини маълум қилиб, ушбу моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; 4 2024 йил август ойниниг бошида Тошкент шахрига дам олиш мақсадида келганлигини ва Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙда жойлашган “Marmaris” номли меҳмонхонада умумий хонасига жойлашгани, 2024 йил 10 август куни соат 01:00ларда меҳмонхона умумий хонасига кириб ўзининг ўрнига ётгани, шунда ён томонимда унга нотаниш бўлган Шаҳзод Чориев телефон аппарати ўйнаб ўтирганини кўргани, у ўз ўрнига ётиб унга тегишли “RedMi 11 Pro” русумли телефон аппаратини ёстиғи олдига қўйиб, ухлаб қолгани, соат 05:40ларда уйқудан турганида ёстиғи олдида бўлган телефон аппарати йўқлигини билгани, шунда олдида ётган шахс ҳам йўқлигини кўргани, сўнг меҳмонхона маъмуриятидан кузатув камераларини кўрганлигини, шунда хонадан Ш.Чориев чиқиб кетганлигини кўргани, сўнг у 102га хабар бергани, баҳоси 2.500.000 сўмлик телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 100 АҚШ доллари моддий зарар етказилганлигини маълум қилиб, ушбу моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Ш.Чориевнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуръатлар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Чориевнинг: - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, жабрланувчи Ж.Зокировнинг нархи 500.000 сўмлик “Samsung А32” русумли уяли телефон аппаратини, 140.000 сўм пул маблағини ва нархи 150 АҚШ доллари бўлган “iPhone XR” русумли уяли телефон аппаратини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; “ўғирлик, яъни такроран, жабрланувчи С.Жиямуратовнинг нархи 160 АҚШ доллар бўлган “Samsung Galaxy М12” русумли уяли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 300 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Чориевнинг ““ўғирлик, яъни жабрланувчи С.Аззамовнинг баҳоси 2.500.000 сўм бўлган “RedMi 11 Pro” русумли уяли телефон аппарати ва 5 унинг ғилофида бўлган 100 АҚШ долларини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан, яъни “киссавурлик” квалификация белгиси билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 2-бандида, жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ш.Чориев жабрланувчи С.Аззамовнинг ёстиқ олдида бўлган телефон аппаратини ўғирлаб кетган, яъни мулк жабрланувчининг эгнида бўлган кийимкечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларида бўлмаган. Юқоридагиларга асосан судланувчи Ш.Чориевнинг айбловидан “киссавурлик” квалификация белгисини чиқариб, унинг жиноий ҳаракатини ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» бандидан ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Суд, судланувчи Ш.Чориевга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир 6 этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи Ш.Чориевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабига амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шунингдек Ш.Чориев мазкур жиноятларни илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Ш.Чориевнинг ҳаракатлари талқин қилинаётган ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни шу билан бирга Ш.Чориев томонидан фирибгарлик жинояти хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинламасликни лозим топади. Шунингдек суд, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчи Ш.Чориевдан жабрланувчи Ж.Зокировнинг фойдасига 640.000 сўм ва 150 АҚШ долларини сўмга нисбатан қийматда (Марказий банк маълумотига кўра, 10.01.2025 йил кунига 1 АҚШ доллари 12940,44 сўмни ташкил қилади), жабрланувчи С.Аззамов фойдасига 2.500.000 сўм ва 100 АҚШ долларини сўмга нисбатан қийматда, жабрланувчи С.Жиямуратов фойдасига 460 АҚШ долларини сўмга нисбатан қийматда ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд 7 Чориев Шаҳзодбек Баҳодирович (CHORIYEV SHAHZODBEK BAHODIROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Чориев Шаҳзодбек Баҳодировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Чориев Шаҳзодбек Баҳодировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Чориев Шаҳзодбек Баҳодировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 (беш) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Чориев Шаҳзодбек Баҳодировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 19 августдан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Чориевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, Чориев Шаҳзодбек Баҳодировичдан: - жабрланувчи Зокиров Жавохир Шокирович фойдасига 150 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида 1.941.066 сўм ҳамда 640.000 сўм, жами 2.581.066 сўм моддий зарар ундирилсин; - жабрланувчи Аззамов Санжарбек Шавкатович фойдасига 100 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида 1.294.007 сўм ҳамда 640.000 сўм, жами 3.794.007 сўм моддий зарар ундирилсин; - жабрланувчи Жиямуратов Ситмурат Камилжонович фойдасига 460 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида 5.952.602 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. 8 Қ И Л Д И: Жабрланувчи А.Ахмаджоновга унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 9 А.А.Мухиддинов