← Назад
Решение #95220 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 168 | — | code_article | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ллаб ва ЖК | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги
тақдимномани қаноатлантириш тўғрисида)
2025 йил январь ойининг 09 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, туман судининг судьяси
А.А.Мухиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори
капитан С.П.Рзаев, маҳкум М.Махсудовнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳукми билан
судланган,
1993 йил 05 августда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор,
“EXCLUSIVE BUSINESS PARTNESRS” МЧЖ сотув ишлари
менеджери, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Афшона кўчаси, 1-уйда истиқомат
қилувчи, Махсудов Мирсарвар Мирсобит ўғли
(Maxsudov Mirsarvar Mirsobit o‘g‘li)га
Нисбатан №1-1001-2201/836-сонли иш бўйича Чилонзор туман ИИО
Пробация бўлинмаси бошлиғининг ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги
жазонинг ўталмай қолган муддатини ўташдан муддатидан илгари шартли
озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан
бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Мазкур иш бўйича маҳкум.М.Махсудов 2023 йил март ойининг
10 кунида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми
"а" бандига асосан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб ва
ЖКнинг 60-моддасига асосан, иш ҳакининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган холда 2 (икки) йил 1 (бир) ой 12 (ўн икки) кун
муддатга аҳлок тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 2023 йил август
ойининг 14 кунида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улугбек туман судининг
2023 йил 10 март кунидаги ҳукмига кўра тайинланган 2 (икки) йил
1 (бир) ой 12 (ўн икки) кун аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўташ ижроси
даъвом эттирилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳакининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
15 (ўн беш) кун муддата аҳлок тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Тақдимномада, М.Махсудов 2023 йил 21 август кунидан ҳисобга
олинганлиги, унга жазони ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилиб, уларга
риоя этиши тўғрисида тилхат олинганлиги, жазони ўташ учун 2023 йил
21 август куни “EXCLUSIVE BUSINESS PARTNERS” МЧЖда йўлланма
берилган ва шу кундан иш бошлаб, бугунги кунгача ушбу лавозимда ишлаб
келаётганлиги, у тайинланган жазони ўташ тартибига тўлиқ риоя қилиб,
яшаш ва иш жойидан фақат ижобий тавсифланиши кўрсатилган.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғи томонидан
тақдим этилган маълумотномага кўра, М.Махсудов тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 9 (тўққиз) кунини
ҳақиқатда ўтаган, ўталмаган жазо муддати 8 (саккиз) ой 6 (олти) кунни
ташкил қилади.
Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори
капитан С.П.Рзаев маҳкум М.Махсудов суд томонидан тайинланган жазони
ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш ва иш жойидан
ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида маҳкум М.Махсудов содир этган қилмишидан қаттиқ
пушаймонлиги, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ
риоя этиб келаётганлиги, келгусида жамият учун ижтимоий фойдали
фаолият билан шуғулланишини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси
қонунларига риоя қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида
эканини баён этиб, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими
бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига биноан, озодликдан
маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш,
озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, мазкур жазо турлари учун
ўрнатилган
тартиб-қоида
талабларини
бажарган
ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади.
Бундан ташқари, мазкур модданинг 3-қисми “в” бандида (эски
таҳрир) ўта оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти
учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан
маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг
камида тўртдан уч қисмини ўтаган шахсларга нисбатан жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги назарда
тутилган (эски таҳрирдаги қонунчилик бўйича).
Иш ҳужжатларига кўра, маҳкум суднинг ҳукми билан тайинланган
жазонинг тўртдан уч қисмидан кўпроқ қисмини ҳақиқатда ўтаган.
Суд тақдимномани муҳокама қилиб, бу борада прокурор фикрини
тинглаб, М.Махсудов тайинланган жазонинг тўртдан уч қисмини
ўтаганлиги, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини
бузмаганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётганлиги, оилали
эканлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантириб, Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2016
йил
27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони
енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
28-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан
3
тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган қисмидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541542-моддаларига амал қилиб, суд
бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Махсудов Мирсарвар Мирсобит ўғли (Maxsudov Mirsarvar Mirsobit
o‘g‘li) суд ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг
ўталмай қолган 8 (саккиз) ой 6 (олти) кунини ўташдан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “в” бандига асосан, муддатидан
илгари шартли озод қилинсин.
М.Махсудовга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг
60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
/имзо/
А.А.Мухиддинов