Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1306-2201/33 Дата решения 10.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356708 Claim ID 2715135 PDF Hash 3486c906e8b5695e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра ЖКнинг 1863-моддаси ра ЖК 1863 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
ЖКнинг 73-моддасининг 3-қисми ЖКнинг 73 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани қаноатлантириш тўғрисида) 2025 йил январь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум М.Алимбековнинг иштирокида, Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 2022 йил 30 майдаги ҳукми билан судланган 2000 йил 11 октябрда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланган, Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Пешқўрғон ҚФЙ, Диёнат кўчаси, 52-уйда яшовчи Алимбеков Муслимбек Зохиджон ўғли (ALIMBEKOV MUSLIMBEK ZOXIDJON O‘G‘LI)га нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмай қолган муддатини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 2022 йилнинг 30 майдаги ҳукмига кўра ЖКнинг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси кўлланилиб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Наманган вилояти, Чортоқ тумани ИИО ФМБга 04.07.2022 йил қабул қилиниб, яшаш манзили ўзгарганлиги сабали Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 29.08.2022 йилда рўйхатга олиниб, унга озодликни чеклаш тариқасидаги жазо турини ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилиб, уларга риоя этиши тўғрисида тилхат олиб, ижрога қаратилган. 2024 йилнинг 03 июнь куни ЖИБ Чилонзор тумани суди томонидан М.З.Алимбековнинг ўталмасдан қолган 3 (уч) йил 1 (бир) ой 1 (бир) кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. 2024 йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича ҳайъяти апелляция инстанциясининг ажрими билан билан 03.06.2024 йил ЖИБ Чилонзор тумани судининг ажримини бекор қилиниб, озодликдан чеклаш жазоси даъвом эттирилиши белгиланиб суд залидан озод этилган, унга озодликни тушунтирилиб, уларга риоя этиши тўғрисида тилхат олинган. Ўтган вақт ичида маҳкум М.Алимбеков яшаш жойидан ижобий тавсифланиб келинаётганлиги, келгусида ўзи ёқтирган иши билан шуғулланиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига тўлиқ риоя қилиб ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканлигини, жазони 2 (икки) йил 6 (олти) ой 6 (олти) кунини ўтаганини инобатга олиб, ЖКнинг 73-моддасининг 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 2 (икки) йил 5 (беш) ой 24 (йигирма тўрт) кунни озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев маҳкум М.Алимбеков суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида маҳкум М.Алимбеков содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, келгусида жамият учун ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланишини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканини баён этиб, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига биноан, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, мазкур жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, мазкур модданинг 3-қисми “б” бандига кўра (эски таҳрирдаги қонунчилик бўйича) “оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган. Иш ҳужжатларига кўра, М.Алимбеков томонидан тайинланган жазонинг ярми ҳақиқатда ўталган. Суд тақдимномани муҳокама қилиб, бу борада прокурор фикрини тинглаб, М.Алимбеков тайинланган жазонинг камида ярмини ўтаганлиги, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бузмаганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-542-моддаларига амал қилиб, суд Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Алимбеков Муслимбек Зохиджон ўғли (ALIMBEKOV MUSLIMBEK ZOXIDJON O‘G‘LI) суд ҳукми билан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 2 (икки) йил 5 (беш) ой 24 (йигирма тўрт) кунини ўташдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинсин. М.Алимбековга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов