← Назад
Решение #95252 Уголовные
Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди билан ЖК | 841 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил январь ойининг 10 куни, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг
судьяси А.Мухиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори
С.Рзаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2021 йил 01 мартдаги ҳукми билан судланган,
2002 йил 27 майда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 15.07.2020 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК
277-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖК
841-моддасига асосан 1 йил озодликни чеклаш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор тумани судининг 25.11.2020 йилдаги
ажримига кўра, ЖК 481-моддасига асосан
ўталмай қолган 9 ой 2 кун озодликни чеклаш
жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари
бўйича Пскент туман судининг 2021 йил 2
мартдаги ажримига кўра, ЖК 73-моддасига
асосан ўталмай қолган 5 ой 25 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари
шартли равишда озод этилган
2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 01.03.2022 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК
164-моддаси 2-қисми “а,б” банди билан ЖК
60-моддаси тартибида, ўталмай қолган 5 ой
25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тиклаб, қисман қўшиш йўли билан, 5 йил 1 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб, ни қўллаб,
га асосан 1 йил
озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жиноят
ишлари бўйича Косон туман судининг
10.07.2024 йилдаги ажримига кўра ўталмай
қолган 2 йил 5 ой 5 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг
10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ундирилиб ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган.
вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
(FATTOXOV BAXODIR MA’RUF O’G’LI)га
нисбатан № 1-1006-2104/856-сонли иш бўйича Чилонзор туман
ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг қидирув эълон қилиб,
тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазонинг бошқа тури билан
алмаштириш
тўғрисидаги
тақдимномасини
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил
01 мартдаги ҳукмига кўра, Б.Фаттохов Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандида назарда тутилган жиноятни
содир этишда айбли деб топилиб, ЖКнинг 60-моддаси қўлланиб 5 йил 1
ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Иш ҳужжатларига
кўра:
жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 10.07.2024 йилдаги
ажримига кўра ўталмай қолган 2 йил 5 ой 5 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ундирилиб
ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган;
Маҳкум Б.Фаттохов 2024 йил 19 июлдан Чилонзор туман ИИО
Пробация бўлимида ҳисобга олинган.
Тақдимномада, Б.Фаттохов Чилонзор туман ИИО Пробация
бўлинмаси ҳисобига 2024 йил 19 июлдан куни рўйхатга олиниб, ижрога
қаратилиб, шу кунинг ўзида Чилонзор тумани Ободонлаштириш
бошқармасига ишга жойлашишучун ёлланма берилиб, махкум
Б.Фаттохов ўзига суд томонидан тайинланган мажбуриятларни ўз
вақтида бажармаганлиги аниқланиб шу вақтгача белгиланган жазони
ўтамаган.
Судда сўралган Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими
ходими С.Рзаев, маҳкум Б.Фаттохов огоҳлантиришига қарамасдан
тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамасдан яшириниб
юрганлиги, уни топишга қаратилган чора-тадбирлар натижа
берамаганлигини билдирган.
Маҳкум Б.Фаттохов, суднинг ажрими билан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли,
2025 йил 04 январь куни Чилонзор туман ИИО ФМБ ЖҚБга уни қидириш
чораларини кўриш юзасидан махсус хабарнома киритилган.
Бундан ташқари, 2025 йил 04 январь куни барча туман ИИО ФМБ,
ППХБ,
ЙПХБ
бригадалари,
реабилитация
маркази,
махсус
қабулхоналарга маҳкум Б.Фаттоховни қидириш чораларини кўриш
юзасидан махсус хабарнома киритилган. Бироқ, олиб борилган
ташкилий чора-тадбирлар натижа бермаган.
Иш ҳужжатларига кўра, Чилонзор тумани “Бахористон” МФЙ раиси
томонидан 2024 йил 02 декабрда далолатнома тузилган бўлиб,
Б.Фаттохов Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 48/49-уй, 10хонадонда истиқомат қилмаслиги кўрсатилган.
Тақдимномада Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими
ҳисобига олиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан
бўйин товлаб юрган, Б.Фаттоховга нисбатан бирламчи қидирув ишлари
олиб боришда қидириб топиш, уни аниқ қаердалигини аниқлашни
имкони бўлмаганлигини, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан
қасддан бўйин товлаб юриш вақтида яна қайта жиноят содир этишга
мойиллигини инобатга олган ҳолда Б.Фаттоховга нисбатан қидирув
эълон
қилиб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
46-моддасига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа жазо
турига алмаштириш масаласини кўриб чиқиш сўралган.
Ушбу ҳолатда суд тақдимномани асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни ва маҳкум Б.Фаттоховга нисбатан қидирув эълон
қилиб, ўталмаган 2 йил 5 ой 5 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси, ЖПКнинг 240,
541-542-моддаларига риоя қилиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Фаттохов Баходир Маъруф ўғли (FATTOXOV BAXODIR MA’RUF
O’G’LI)га нисбатан қидирув эьлон қилинсин.
Фаттохов Баходир Маъруф ўғли (FATTOXOV BAXODIR MA’RUF
O’G’LI)га суд томонидан тайинланган ва ўталмаган 2 (икки) йил 5 (беш)
ой 5 (беш) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазосига алмаштирилсин.
Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати Б.Фаттохов ушланган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
Маҳкум Б.Фаттоховга нисбатан қидирув ҳаракатларини олиб бориш
ва ушлаш Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Маҳкум Б.Фаттоховга ушлангандан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ
орқали
Ўзбекистон
Республикаси
ИИВ
ЖИЭДга
қарашли
Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин ва бу ҳақда Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига хабар берилсин.
Маҳкум Б.Фаттоховга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга
қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган кундан
бошлаб, у жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳисобида деб
белгилансин.
Ажримдан норози томон ўн кун муддатда мазкур туман суди
орқали Тошкент шаҳар судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақли.
(имзо)
А.А.Мухиддинов