Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/631 Дата решения 10.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356702 Claim ID 2715147 PDF Hash af72268e5e98556f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил январь ойининг 10 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг судьяси А.Мухиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори С.П.Рзаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 августдаги ҳукми билан судланган, 2002 йил 12 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати турк, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган (муҳокама қилинаётган ишдан ташқари), Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 6-мавзе, 35-уй, 40-хонадонда яшовчи Шахан Ўғузханжамал Халит ўғли (SHAXAN O‘G‘UZXANJAMAL XALIT O‘G‘LI)га нисбатан Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг қидирув эълон қилиб, тайинланган озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 августдаги ҳукмига кўра, Ў.Шахан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Маҳкум Ў.Шахан 2024 йил 14 сентябрдан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлимида ҳисобга олинган. Тақдимномада, Ў.Шахан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси ҳисобига 2024 йил 14 сентябрь куни рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, жазо ўташ тартиб қоидалари, шунингдек суд томонидан қўйилган мажбуриятлар тўлиқ оғзаки тушунтирилган. Маҳкум Ў.Шахан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар, Сергели тумани яшаётганлигини айтиб ҳамда суд томонидан қўйилган мажбуриятлар ва чекловларни Сергели туманида ўташлигини айтганлиги сабабли Сергели туманидаги яшаш манзилининг маҳалла баённомаси ва ҳудудий профилактика инспекторининг рўйхатга олганлиги тўғрисидаги хабарномани олиб келиши тўғрисида огоҳлантирилган. Маҳкум Ў.Шахан суд томонидан қўйилган чекловга риоя қилмасдан 17.11.2024 йил соат 00:12ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 9-мавзе ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ҳудудий профилактика инспектори томонидан ҳолислар иштирокида далолатнома тузилган. Бундан ташқари жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 00:10 лар чамасида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 47-уй олдида ҳудудий профилактика инспектори томонидан маҳкум Ў.Шахан тўхтатилиб, текширилганида, ёнидан психотроп моддалар аниқланганлиги, нима учун психотроп моддаларни ёнингда олиб юрганлиги сўралганида, ИИБ ходимлари талабларига бўйсинмасдан воқеа жойидан қочиб кетган, ҳамда ҳудудий профилактика инспектори томонидан жорий йилнинг 15 декабрь куни маҳкум Ў.Шахан яшаш манзили тектирилганида уйида йўқлиги аниқланиб ҳолислар иштирокида далолатнома тузилган. Шунингдек, Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими томонидан жорий йилнинг 02 декабрь ва 17-декабрь кунлари маҳкум Ў.Шахан яшаш манзилидан текширилганида ушбу манзилда яшамаётганлиги онаси Салихова Лобар Артиковнадан сўралганида ўғли Ў.Шахан жорий йилнинг 20 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги ўз тушунтириш хатида баён этган. Судда сўралган Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими ходими С.П.Рзаев, маҳкум Ў.Шахан огоҳлантиришига қарамасдан тайинланган озодликдан чеклаш жазосини ўтамасдан яшириниб юрганлиги, уни топишга қаратилган чора-тадбирлар натижа берамаганлигини билдирган. Маҳкум Ў.Шахан, суднинг ажрими билан тайинланган озодликни чеклаш тариқасидаги жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, 2025 йил 04 январь куни Чилонзор туман ИИО ФМБ ЖҚБга уни қидириш чораларини кўриш юзасидан махсус хабарнома киритилган. Бундан ташқари, 2025 йил 04 январь куни барча туман ИИО ФМБ, ППХБ, ЙПХБ бригадалари, реабилитация маркази, махсус қабулхоналарга маҳкум Ў.Шаханни қидириш чораларини кўриш юзасидан махсус хабарнома киритилган. Бироқ, олиб борилган ташкилий чора-тадбирлар натижа бермаган. Иш ҳужжатларига кўра, Чилонзор тумани “Дилобод” МФЙ раиси томонидан 2024 йил 17 декабрда далолатнома тузилган бўлиб, Ў.Шахан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 6-мавзе, 35-уй, 40-хонадонда истиқомат қилмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмига асосан агар шахс суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши назарда тутилган. Суд, тақдимнома юзасидан прокурор ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ходимининг фикрларини тинглаб, юқорида кўрсатилган қонун талабидан келиб чиқиб, Ў.Шахан озодликни чеклаш тариқасидаги жазосини ўташдан бўйин товлаётганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш тариқасидаги жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш, бугунги кунда яшириниб юрганлигини инобатга олиб, қидирув эълон қилишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси, ЖПКнинг 240, 541-542-моддаларига риоя қилиб, суд, Ўғузханжамал Халит ўғли (SHAXAN O‘G‘UZXANJAMAL XALIT O‘G‘LI)га нисбатан суд ҳукми билан тайинланган озодликни чеклаш жазосини қидирув эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан бошқа жазо турига алмаштириш ҳақидаги тақдимномаси қаноатлантирилсин. Шахан Ўғузханжамал Халит ўғли (SHAXAN O‘G‘UZXANJAMAL XALIT O‘G‘LI)га нисбатан қидирув эьлон қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 августдаги ҳукмига асосан Шахан Ўғузханжамал Халит ўғли (SHAXAN O‘G‘UZXANJAMAL XALIT O‘G‘LI)га нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 24 (йигирма тўрт) кунини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилсин. Жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати Ў.Шахан ушланган кундан бошлаб ҳисоблансин. Маҳкум Ў.Шаханга нисбатан қидирув ҳаракатларини олиб бориш ва ушлаш Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Маҳкум Ў.Шаханга ушлангандан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин ва бу ҳақда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига хабар берилсин. Маҳкум Ў.Шаханга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган кундан бошлаб, у жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳисобида деб белгилансин. Ажримдан норози томон ўн кун муддатда мазкур туман суди орқали Тошкент шаҳар судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Ажрим нусхаси аслига тўғри: /м А.А.Мухиддинов