← Назад
Решение #95306 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| Носиров ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1003-2402/228-сонли
АЖРИМ
2025 йил январь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Носиров Баходир Ботир ўғлига
нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а”
бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган
тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни
апрель ойининг 15 кунидаги ҳукмига кўра,
2005 йил сентябрь ойининг 02 куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, сотувчи, муқаддам судланган, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Навбахор 3-тор кўчаси,
3-Чарх Камолон МФЙ, 90А-уйда яшовчи Носиров
Баходир Ботир ўғли (Nosirov Baxodir Botir o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-кисми билан
айбли деб топилиб, иш ҳақининг 10 (ўн) фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш
жазоси тайинланган.
Унга нисбатан чикарилган суд ажрими ва шахсий йиғма жилди
Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 06.05.2024
йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. 2024 йил май ойининг
06 кунидан Б.Носиров “KASIMOV BOTIR BIZNES” МЧЖга ишга жойлашиш
учун йўланма берилган ва шу кунинг ўзида иш бошлаган ва шу кунга
қадар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келган. Шу давр мобайнида
махкум Б.Носиров ўзини ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол
муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб
келинмоқда.
Ҳозирги кунда махкум Б.Носиров ЖКнинг 73-моддаси, 3-кисми, "а"
бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо
муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган.
Юкоридагиларни инобатта олган холда, махкум Носиров Баходир
Ботир ўғлининг ўталмай колган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 29 (йигирма тўққиз)
кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилишни сўраган.
1
пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ
риоя
этиб
келганлигини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва Б.Носиров
тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ,
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу
модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган
тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда
бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а”
бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир
бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан
бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши
мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Б.Носиров аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосини 8 (саккиз) ой 1 (бир) кун ўтаганини, яшаш жойидан
ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини
инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
73-моддаси,
ЖПКнинг
536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Носиров Баходир Ботир ўғли (Nosirov Baxodir Botir o‘g‘li) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай
қолган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 29 (йигирма тўққиз) кун аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Б.Носировга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг
60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
2
3