← Назад
Решение #95346 Уголовные
Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро этиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| арорига асосан ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди билан ЖК | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 44 | — | law | |
| моддаси ва | 59 | 8 | law | |
| ЖК | 167 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| укмини | 61 | — | law | |
| м жарима жазоси ЖК | 44 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| укмини Жиноят кодекси | 61 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 540 | — | law | |
| илинган шахсга Жиноят кодекси | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил 10 январь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида,
тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
маҳкум Р.Кудратовнинг иштирокида,
Кудратов Рахматулла Неъматуллаевич (Kudratov
Raxmatulla Ne’matullayevich) – 07.09.1975 йилда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз,
муқаддам:
1) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг
1-қисми билан бўлган жиноят иши Хоразм вилояти
ИИБ ТБнинг 13.05.2020 йилдаги қарорига асосан
ЖПК 84-моддаси 5-қисмининг 2-бандига асосан
тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
20.04.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в,г”
бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан
ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 110 баравари миқдорида, яъни
33.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 12.12.2023
йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 44-моддасига
асосан жарима жазоси иш ҳақининг 10 фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 6 ой 1 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган;
3) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
15.01.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в,г”
бандлари, 28,228-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан
ЖКнинг
45,57-моддаларини
қўллаб,
59-моддаси ва 59-моддасининг 8-қисми тартибида
1 йил 6 ой муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари
миқдорида, яъни 36.000.000 сўм жарима жазоси
тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман
судининг 23.02.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
1
ЖК
167-моддаси
3-қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а”
банди ва 28,19211-моддаси 2-қисмининг “а” банди
билан
ЖКнинг
45,57-моддаларини
қўллаб,
59-моддаси ва 60,61-моддалари 1 йил муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 130 баравари миқдорида, яъни
42.900.000 сўм жарима жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
18.03.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в,г”
бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан
ЖКнинг 45,57-моддаларини қўллаб, 59-моддаси ва
59-моддасининг 8-қисми тартибида 2 йил муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 130 баравари миқдорида, яъни
39.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган,
5) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг
13.08.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди
билан, ЖКнинг 62-моддаси ва 59-моддасининг
8-қисми тартибида 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
354,5 баравари миқдорида, яъни 120.530.000 сўм
жарима жазоси тайинланган,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Наққошлик МФЙ,
Дўмбиробод кўчаси, 3-уй, 4-хонадонда доимий
рўйхатда туриб, Янгиҳаёт тумани, Турсунзода
кўчаси, 3-уй, 5-хонадонда яшовчига
нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 29 октябрдаги ажрими ва жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмини 61-моддасига амал
қилиб, мазкур ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш
тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 29 октябрдаги йилдаги ажрими билан жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукми билан
тайинланган 120.530.000 сўм жарима жазоси ЖКнинг 44-моддасига
асосан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 1 йил 10 ой 4 кунга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
2
судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига кўра, Кудратов Рахматулла
Неъматуллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси
4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 61, 62-моддалари
тартибида 120.530.000 сўм жарима жазоси, 2 йил муддатга муайян
ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда
мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ва моддий жавобгарлик
вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 10 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 ой 1 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган.
Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасида, маҳкум
Р.Кудратовга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 29 октябрдаги ажрими ва жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмини
Жиноят кодексининг 61-моддасига амал қилиб, мазкур ҳукмларнинг
ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида ажрим чиқариш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 540-моддаси мазмунига кўра
маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб,
кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлса, ҳукм ижро
этилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди ҳукм
қилинган шахсга Жиноят кодексининг 60-моддасига амал қилиб, мазкур
ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида
ажрим чиқаради.
Иш ҳолатларига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди
томонидан 2024 йил 29 октябрь куни Р.Кудратовга ажрим чиқаришда
жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил
13 августдаги ҳукмига кўра айнан шу шахсга нисбатан чиқарилган
ҳукмнинг аҳлоқ тузатиш ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
жазолари қўшилмасдан қолган.
2024 йил 11 декабрь ҳолатига кўра, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
жазоси – 3 ой 10 кун ўталган, ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
3 ой 18 кунни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423, 540-моддаларига амал
қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 29 октябрдаги маҳкум Кудратов Рахматулла Неъматуллаевичга
нисбатан чиқарилган ажримга аниқлик киритилсин.
3
Маҳкум Кудратов Рахматулла Неъматуллаевичга 1 йил 8 ой 20 кун
муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда
мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ва моддий жавобгарлик
вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
11 (ўн бир) ой 4 (тўрт) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ҳар хил турдаги жазолар Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида ижро қилинсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Р.Кудратовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон ўн сутка муддат ичида шу туман суди
орқали Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъатига шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
4
А.А.Мухиддинов
5