Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/7 Дата решения 10.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358984 Claim ID 2711397 PDF Hash 027296d5bc5c6343... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Юнусовага ЖПКнинг 583-моддаси Юнусовага ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил январь ойининг 10 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи Б.Курбанов ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юлчиева, жабрланувчи З.Юнусованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Курбанов Баходир Тохировичга оид № 1-1006-2502/07-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Курбанов Баходир Тохирович (Kurbanov Baxodir Toxirovich), 2000 йил 15 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилаи, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси 222/25-уйда истиқомат қилувчига нисбатан, Суд, айбланувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Б.Курбанов, 2024 йил 21 октябрь куни соат 19:30 ларда, давлат рақами 01 V 023 RC бўлган Ласетти русумли автоуловини, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегишли ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Машраб кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, Машраб ва Боғобод кўчалари кесишган чоррахада амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 53банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак»«Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида йўлда ҳаракатсиз турган пиёда Юнусова Зулхумор Сирожиддин қизини уриб юборган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда З.Юнусова тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 30 октябрь кунидаги №7729-Х-ЙЎЛ сонли хулосасига кўра, З.Юнусова йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Ўнг болдир суякларини ташқи тўпиғини ёпиқ синиб қониқарли туриши ва чап билак панжа бўғимини шилинмаси” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 04 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Курбанов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи З.Юнусова судга ариза билан мурожаат қилиб, айбланувчи Б.Курбанов билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Б.Курбановни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Айбланувчи Б.Курбанов ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи З.Юнусова ҳамда айбланувчи Б.Курбановнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи З.Юнусова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Б.Курбановнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ Б.Курбановни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи З.Юнусовага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Курбанов Баходир Тохирович (Kurbanov Baxodir Toxirovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи З.Юнусовага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович