Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1028 Дата решения 09.01.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 354913 Claim ID 2681629 PDF Hash 4d69150fbef85688... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
тузатиш ишлари жазосининг ЖКнинг 73-моддаси тузатиш ишлари жазосининг ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
тузатиш ишлари жазосининг ЖКнинг 73-моддаси тузатиш ишлари жазосининг ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси збекистон Республикаси ЖК 50 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси Ф.Эргашев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Б.Файзиевларнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-1006-2403/1028-сонли жиноят иши бўйича судланган Ф.И.О томонидан келтирилган апелляция шикоятлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 ноябрдаги ҳукми билан судланган 1972 йил 1 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ўзбек, оилали, бир нафар фарзанди бор, маълумоти олий, ишламайди, судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Яшнобод (Ҳамза) туман судининг 2004 йил 10 августдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, 544.000 сўм жарима жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2007 йил 16 февралдаги ажримига кўра, ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан бўлган жиноят иши 2006 йил 30 ноябрдаги амнистия актининг 2-бандига асосан тугатилган; 3) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2010 йил 26 майдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59,61моддалари тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартли деб ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган; 4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 2қисмининг “б,в” бандлари билан ЖКнинг 60,61моддалари тартибида 6 йил 6 ой муддатга озодликдан ажримига кўра, ўталмаган 4 йил 3 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2018 йил 5 февралдаги ажримига кўра, ўталмаган 2 йил 5 ой 11 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган. 5) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 30 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 4қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57,62-моддалари тартибида, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил 6 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 2 йил 16 кун. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 5-мавзе, 40-уй, 70хонадонда яшайди, иш бўйича унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, 2024 йил 27 июль куни “сиртдан қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 29 июль куни қидирувдан ушланиб, марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган Ф.И.О Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8қисми ва 61-моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 30 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазосини ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш тайинланган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ф.И.Одан жабрланувчи Б.Астанов фойдасига 20.400 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси билан 261.197.724 сўм ундириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О фирибгарлик йўли билан таниши Б.Астановнинг 20.400 АҚШ долларини қўлга киритган. Судланган Ф.И.О апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан уни айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймондалиги етарлича инобатга олинмаганлиги ва унга нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаш масаласи ҳал этилмаганлигини билдириб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгиллик беришни сўраган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевни Ф.И.Они 2 тугалланмаганлиги сабабли, суд ҳукмини ўзгартириб, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттиришни белгилаш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Б.Файзиевнинг апелляция шикояти важларини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатларини дастлабки тергов ва суд мажлисида ўз исботини топган далиллар мажмуидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Шунингдек, босқич суди, маҳкум Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8,54-моддаларида назарда тутилган қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган тушунтиришларини, шунингдек, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, у айбли деб топилган модда бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган. Бироқ, биринчи босқич суди Ф.И.Ога нисбатан колония турини белгилашда, унинг муқаддам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан, ЖКнинг 60,61 моддалари тартибида 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилингани, бу жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугамаганлиги инобатга олинмаган кўринади. Чунки, Ф.И.О муқаддам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 2қисмининг “б,в” бандлари билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 2015 йил 14 октябрдаги ажримига кўра, ўталмаган 4 йил 3 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман 3 судининг 2018 йил 5 февралдаги ажримига кўра, ўталмаган 2 йил 5 ой 11 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган. Ф.И.О судланганлик муддати тугалланмай, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 30 октябрдаги ҳукмига кўра, (2020 йил ёз ойларидаги эпизод бўйича) ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан судланган. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси 7қисми “в” бандига кўра, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланиши лозимлигини ҳисобга олмай, жазони умумий тартибли колониясида ўташни белгилаб хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Ф.И.Ога нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгилайди. Шунингдек, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукми юзасидан судланган Ф.И.Ога нисбатан тайинланган жазони енгиллаштириш учун айбини жиддий камайтирувчи ҳолатлар йўқлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57моддасини қўллаш учун асослар йўқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 485, 489, 496-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 нобярдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Ҳукмни қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин. Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри. 4