← Назад
Решение #95570 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| укми билан ЖК | 168 | — | law | |
| алар ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил январь ойининг 07 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, томонлардан Чилонзор
туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 ноябрдаги ҳукми билан
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “в” банди ва бошқа моддалари билан
айбланган Ж.Савутов ва бошқаларга нисбатан 1-1006-2403/449-сонли
жиноят ишини фуқаро “ACROSS KIND FUTURE” МЧЖ таъсисчиси
А.Шохакимов томонида берилган аризаларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
4 октябрдаги ҳукмига кўра, Ж.Савутов ва бошқалар ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “в” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, жазо
тайинланган.
Иш ҳужжатларида “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ томонидан “ACROSS
KIND FUTURE” МЧЖга 94-сонли шартномага асосан COBALT русумли,
давлат рақам белгиси 01677LJA бўлган транспорт воситасига тақдим
этилган бўлиб, тергов органи томонидан мазкур транспорт воситасига
нисбатан тақиқ ўрнатилган.
Суд ҳукмда ҳам мазкур транспорт воситасига нисбатан қўйилган
тақиқ шартнома томонлари ўртасида мажбуриятлар барилганидан сўнг
бекор қилиниши кўрсатилган.
2024 йил 23 декабрь куни судга “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ директори
С.С.Шоисаев томонидан мазкур шартнома бўйича “ACROSS KIND FUTURE”
МЧЖ томонидан барча мажбуриятлар бажарилгани кўрсатилган.
Шунингдек, “ACROSS KIND FUTURE” МЧЖ таъсисчиси А.Шохакимов
судга 94-сонли шартнома юзасидан тўловларни амалга оширганини
тасдиқловчи квитанцияларни тақдим этган ва унга МЧЖ томонидан
берилган транспорт воситасига қўйилган барча тақиқиларни бекор
қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 541-моддасига мувофиқ, ҳукм,
ажримни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни
ҳукм, ажримни чиқарган суд ҳал қилишлиги назарда тутилган.
Шунга кўра, суд юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун
талабларидан келиб чиқиб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, “Ishonch Auto
Leasin” МЧЖга тегишли COBALT давлат рақам белгиси 01677LJA транспорт
воситасига нисбатан дастлабки тергов даврида қўйилган тақиқларни бекор
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодекси 211, 423, 541-моддаларига асосан
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
4 октябрдаги Ж.Савутов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган ҳукмига
аниқлик киритилсин.
“Ishonch Auto Leasin” МЧЖга тегишли COBALT русумли давлат рақам
белгиси 01677LJA транспорт воситасига дастлабки тергов даврида
қўйилган тақиқлар бекор қилинсин.
Ажримдан норози томонлар туман суди орқали Тошкент шаҳар суди
хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
А.А.Мухиддинов
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
А.А.Мухиддинов
Ажрим қонуний кучга кирган:
А.А.Мухиддинов