← Назад
Решение #95632 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Респубикаси ЖК | 57 | — | law | |
| бандидан ЖК | 169 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: Д.Турсунов
АЖРИМИ
2025 йил 9 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва
М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг
котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори У.Файзиев, судланувчи С.Ахмаджонов ва унинг ҳимоячиси
адвокат А.Каримовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 14 ноябрдаги ҳукмига кўра судланган
Ахмаджонов
Сирожиддин
Иброхимжон
ўғли
(AXMADJONOV SIROJIDDIN IBROXIMJON O`G`LI),
2000 йил 16 декабрда Андижон вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланган: жиноят
ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2023 йил 11
августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 20 баравари миқдорида 6.600.000 сўм
жарима жазоси тайинланган, жарима 29.02.2024 йилда
тўлиқ тўланган, вақтинча ишсиз, Андижон вилояти,
Андижон тумани, Харабек ҚФЙ, Каттагузар кўчаси,
84-уйда яшайди, иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида
2024 йил 5 июндан қамоқда сақланаётганга
нисбатан 1-1006-2407/1055-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган
ҳукмга Чилонзор туман прокурори ўринбосари томонидан келтирилган
апелляция протести ва судланувчи С.Ахмаджоновнинг ҳимоячиси адвокат
А.Каримов томонидан келтирилган апелляция шикоятини жиноят иши
билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
14 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Ахмаджонов Сирожиддин Иброхимжон
ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган
ва унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли
колонияларда ўташ ва жазони ўташ муддатини 2024 йил 5 июндан бошлаб
ҳисоблаш белгиланган.
Жабрланувчи И.Аҳмаджоновнинг судланувчи С.Ахмаджоновга
нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлиги инобатга
олинган.
Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 0.757 грамм “Висмут”
тоши ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жабрланувчи И.Аҳмаджоновга
қайтарилиши, И.Аҳмаджонов ва С.Ахмаджоновнинг ўзаро сўзлашувлари
ва ёзишмалари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун
қолдирилиши белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи С.Ахмаджонов 2024 йил
20 апрель куни таниши И.Аҳмаджоновга тегишли Чилонзор тумани,
“Бешчинор” маҳалласи, 46-уй, 11-хонадонда вақтинча яшаб туриш учун
бориб, И.Аҳмаджоновга тегишли 0,757 граммга тенг ВИ-0000
99.9999 маркали “юқори частотатли Висмут” номли тошни қимматбаҳо
деб ўйлаб, ушбу тош қаровсиз ҳолда меҳмонхонадаги шкаф ичида
қолдирилганлигидан фойдаланиб, ушбу тошни яширин равишда
талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Бироқ ушбу тошнинг
баҳоси у ўйлаган нархни ташкил этмаслиги ҳамда жабрланувчи
И.Аҳмаджоновни ИИОга ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилишга қаратилган жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган.
“Санфорд Альянс Юг” ЎЧЖ томонидан тақдим қилинган
маълумотномага кўра, ВИ-0000 99.9999 маркали “юқори частотатли
Висмут” тошининг 1 грамм нархи 28 АҚШ долларини, 1 килограмми эса
28.000 АҚШ долларини ташкил қилиши кўрсатилган.
“Vosiq Mirzo Gold and Gem Examination” МЧЖнинг хатига кўра,
“висмут” номли тошнинг ўртача бозор баҳоси 62.058 сўмни ташкил
қилиши кўрсатилган.
Апелляция протестида, биринчи инстанция суди судланувчи
С.Ахмаджонов томонидан содир этилган жиноят ўта оғир жиноятлар
туркумига кирса-да, унга нисбатан Ўзбекистон Респубикаси ЖКнинг
57-моддасини қўллаган ҳолда, 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаб, барвақт хулосага келганлиги сабабли, ҳукмни бекор қилиб,
С.Ахмаджоновга нисбатан ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди
санкцияси доирасида жазо тайинлаш сўралган.
Адвокат А.Каримов апелляция шикоятида, ҳимояси остидаги
судланувчи С.Ахмаджоновга нисбатан асоссиз ҳукм чиқарилганлигини,
иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаганлигини, унинг ҳаракатлари нотўғри
квалификация қилинганлигини кўрсатиб, С.Ахмаджоновнинг ҳаракатини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” бандидан
ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакалашни ва судланувчининг
айбига иқрорлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, етказилган зарар
тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга
олиб, С.Ахмаджоновга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Апелляция инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиевнинг апелляция протестини қаноатлантириш, апелляция
шикоятини эса рад қилиш ҳақидаги хулосасини, судланувчи
С.Ахмаджонов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Каримовнинг апелляция
шикоятини қаноатлантириш, апелляция протестини эса рад қилиш
ҳақидаги фикрларини тинглаб, протест ва шикоятдаги важларни жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Хусусан, судланувчи С.Ахмаджоновнинг дастлабки тергов ва
биринчи инстанция суди давомида айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби, жабрланувчининг аризаси,
тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,
нарсани кўздан кечириш, стенограмма баённомалари, ашёвий далил,
нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши
бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан ўз
исботини тўлиқ топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли
қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши
юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд
этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади.
Биринчи инстанция суди томонидан С.Ахмаджоновнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми
“а” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус
қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ
ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш
вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки,
айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир
этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни
содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга
олишлари лозимлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб,
суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони
енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай
ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида тушунтирилган.
Биринчи инстанция суди, юқорида қайд этилган қонун талаблари ва
Пленум қарори тушунтиришларига амал қилиб, С.Ахмаджоновнинг
жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини, муқаддам судланган
бўлиб, яна қасддан жиноят содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жабрланувчи И.Аҳмаджоновга зарар
етмагани, унинг судланувчи С.Ахмаджоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини, жиноят натижасида оғир оқибатлар келиб чиқмаганини,
жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги
хулқ-атворини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам
камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага
келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати протестда келтирилган биринчи
инстанция суди судланувчи С.Ахмаджоновга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгил жазо тайинлагани ҳақидаги важини
асоссиз деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати судланувчи С.Ахмаджоновнинг ҳимоячиси адвокат
А.Каримов томонидан келтирилган апелляция шикоятидаги судланувчи
С.Ахмаджоновга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо
тайинлаш ҳақидаги важини муҳокама қилиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини инобатга олиб, уни
жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни
давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага
келиб, унга нисбатан янада енгилроқ ёки озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаб,
ушбу важни ҳам рад этади.
Шунингдек, адвокат А.Каримов томонидан келтирилган апелляция
шикоятидаги “Висмут” тоши И.Ахмаджоновга тегишлими” деган важи
жиноят иши ҳужжатларидаги И.Ахмаджоновнинг тушунтириш хати ва
уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш баённомасидаги унинг уйидаги
мехмонхонада турган “Висмут” тоши ўғирлаб кетилганлиги, унга зарар
етганлиги ҳақидаги кўрсатувлари билан, шикоятдаги “Санфорд Альянс Юг
ЎЧЖ мавжудми?, унинг раҳбари С.Джумабеков исмли шахсми” деган
важи тергов органи томонидан аниқланган жиноят иши ҳужжатларидаги
Санфорд Альянс Юг ЎЧЖнинг устав ҳужжатларидаги Санфорд Альянс
Юг ЎЧЖнинг раҳбари С.Джумабеков кўрсатилганлиги (1-жилд, и.в. 38-45)
билан тўлиқ рад этилади.
Юқоридагиларга асосан апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб,
апелляция протести ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
14 ноябрь кунидаги Ахмаджонов Сирожиддин Иброхимжон ўғлига
нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция протести ва апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш
тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Юсупов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья: