← Назад
Решение #95634 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
27
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 270 | — | law | |
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| шу боис ЖК | 33 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 276 | — | law | |
| Ога нисбатан ЖК | 270 | — | law | |
| аракатлар ЖК | 270 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 467 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 482 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Д.Турсунов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, судья М.Мирзохидовнинг раислигида, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О,
унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Х.Абдурасулова ва
Д.Кенжабоевларнинг иштирокида, судланган Ф.И.Ога оид 1-10062407/937-сонли жиноят ишини, ҳукм устидан адвокат Х.Абдурасулова
томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида апелляция
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22
ноябрдаги ҳукмига кўра,
1975 йил 8 февралда Тошкент вилоятида туғилган,
миллати тожик, Ўзбекистон фуқароси, оилали, тўрт
нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент
вилояти, Ангрен шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 32-уйда
яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224моддаси тартибида 2024 йил 1 майда ушланган, 2024
йил 2 майда озод қилинган, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 221-моддаси тартибида 2024 йил
10 майда ушланган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 273моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида, ўташ учун 5 йил
1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62моддасига асосан Ф.И.Они ушлаб турилган (2024 йил 1 май) бир кунини
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил
ўташ учун 5 йил 29 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилган ва жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш
тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Ф.И.Ога
нисбатан жазони ўташ жойларида каннабиноидли наркомания
(гашиш)дан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБда сақланаётган таркибида оғирлиги 44,88 грамм “Марихуана”
ва 21 дона каннабис ўсимлиги гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний
кучга кирганидан сўнг йўқ қилиш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О 2024 йил 01 май куни ўзининг яшаш
манзилида, фуқаро “В” исмли шахсга 0,37 грамм “Марихуана”
гиёҳвандлик воситасини ўтказган ва шу куни “В” исмли шахснинг
аризасига асосан Ф.И.О яшаб келаётган манзили холислар иштирокида
кўздан кечирилган вақтда ўтказиш мақсадида сақлаб келаётган хонадон
ҳовлисидаги каравот (тапчан) тагида 3 та тувакка экилиб
парваришланаётган 13 туп ҳамда хонадон томорқасига экилиб
парваришланаётган 8 туп, жами 21 туп марихуана ўсимлиги, уйнинг
болалар ётоқхонасидаги жавон устида бир дона 1 литрлик шиша идиш
(банка) ичида, оқ рангли чойнак ичида ва сув қайнатиш учун
мўлжалланган чойнак ичида жами оғирлиги 45,48 граммга тенг бўлган
марихуана топилган.
Адвокат, апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ишни бир
тарафлама кўриб чиққанлиги, Ф.И.Ога тахмин ва гумонларга асосан ҳукм
чиқарганлиги, иш бўйича аниқланган ҳолатларга холис баҳо
берилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, Ф.И.Онинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси билан асоссиз жазо
тайинлаганлиги, чунки у гиёҳвандлик моддасини ўз истеъмоли учун
сақлаганлиги, шу боис ЖКнинг 33-моддасига асосан, ЖКнинг 270моддаси билан алоҳида жазо тайинланмаслиги лозимлиги, Ф.И.Онинг
гиёҳвандлик моддасини ўз истеъмоли учун сақлаганлиги боис, унинг
ҳаракатларини ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига қайта
квалификация қилиб, Ф.И.Ога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Апелляция инстанцияси иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
Ш.Шомирзаевнинг апелляция шикоятини рад қилиб, суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О ва адвокат
Х.Абдурасулова ҳамда Д.Кенжабоевларнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини
тафтиш қилиб, апелляция шикоятдаги важларни жиноят иши
ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини
Биринчи инстанция суди судланган Ф.И.Онинг тақиқланган
экинларни етиштиришдаги ва гиёҳвандлик воситаларини кўп бўлмаган
миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказишдаги ҳақиқий ҳолатни
аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари
талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама
тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган билан бир қаторда
Ф.И.Онинг тақиқланган экинларни етиштиришдаги ва гиёҳвандлик
ўтказишдаги хулосаси ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу
хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Биринчи инстанция суди, Ф.И.Ога нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 1
қисми билан алоҳида жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга
оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли
қарорнинг 19-банди, яъни агар етиштирилиши тақиқланган экинларни
экиш ёки етиштириш келгусида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ёки
кўзламай тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш
(сотиш) билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК
тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан
квалификация қилиниши керак”лиги ҳақидаги раҳбарий кўрсатмаларидан
келиб чиқиб, тўғри хулосага келган.
Аммо, биринчи инстанция суди Ф.И.Они Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топишда, аниқланган
ҳолатларга етарли баҳо бермаган деб ҳисоблайди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида “суд
жиноят юз берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги,
шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозим”лиги;
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 467-моддасида “ҳукмда суднинг
ҳар бир судланувчига нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва
суднинг бошқа далилларни рад этиш сабаблари ёзилиши лозим”лиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23
майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги Қарорининг 2-бандида “одил судловни
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш,
тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда
текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни
аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал
қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра
чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши”;
4-бандида “ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча
камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги,
судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам
оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим”лиги;
16-бандида “ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми
тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши”;
24-бандида “суд судланувчини баҳоловчи категорияларга тегишли
белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий
қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши
шарт”лиги кўрсатилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди мазкур жиноят ишини мазмунан
кўриш давомида, юқорида қайд этилган Конституция ва Қонун
талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя
қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига
мувофиқ иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни
синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқмаган,
иш бўйича сўроқ қилинган судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига
ҳамда дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларга етарли
даражада баҳо бермаган ҳамда фақат биргина гувоҳнинг кўрсатувларини
ягона далил деб эътироф этган кўринади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 482-моддасининг 1-қисмига
мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси суди апелляция, кассация
шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ
аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри
қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс
нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди
ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини
ишда мавжуд бўлган ҳамда апелляция, кассация инстанцияси суди
томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
Апелляция инстанцияси суди мажлисида маҳкум Ф.И.О биринчи
инстанция судида берган кўрсатувини тасдиқлаб, у гиёҳвандлик
воситаларини сотиш ҳақида “В” исмли шахс билан гаплашмаганлиги, у
ўзи истеъмол қилиши, чунки умуртқа грижаси борлиги, “В” исмли шахс
унга гиёҳвандлик воситаларини “бер” ҳам демаганлиги, унга
гиёҳвандлик воситасини бермагани, у ўзи гиёҳвандлик воситасини 15
йилдан буён истеъмол қилиши, лекин ҳеч қачон сотмаганлиги, сотиш
жиноят эканлигини билганлиги ҳақида кўрсатувлар бериб, қилган
ишидан пушаймондалигини билдириб, унга нисбатан енгиллик беришни
сўради.
Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 20 июндаги
1447-сонли далолатномасида, судланган Ф.И.О каннабиноидли
наркомания (гашиш) касаллигига йўлиққанлиги, чунки у узоқ вақтдан
буён, мунтазам равишда тез-тез истеъмол қилишини ва мажбурий
даволанишга муҳтожлигини кўрсатилган.
Шу сабаб, биринчи босқич суди Ф.И.Они Ўзбекистон Республикаси
ЖК 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида каннабиноидли
наркомания (гашиш)дан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги
мажбурлов чорасини қўллаш ҳақида асосли хулосага келган.
Бундай ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳукмини қонуний,
асосли ва адолатли деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 2қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”лиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси талабларига кўра,
қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон
қилинувчининг, маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28
апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорнинг 25-бандида айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи,
учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал
этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш
мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб
чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат
истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай
восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар
ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни
тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор
гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар кириши ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси, Ф.И.Онинг
уйидан олинган гиёҳвандлик моддаси, яъни вазни 45,48 граммни, яъни
кўп миқдорни ташкил этса-да, аммо топилган моддалар муайян дозада
қадоқланмаганлиги, уларни ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилмаганлиги, Ф.И.О гиёҳванд эканлиги ҳақидаги Тошкент шаҳар
наркология диспансерининг 2024 йил 20 июндаги 1447-сонли
далолатномаси инобатга олиб, судланган Ф.И.Онинг уйидан олинган
гиёҳвандлик воситасининг бўйича унинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
273-моддаси
2-қисмидан
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига, яъни
гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда,
қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган жиноят аломатларига
қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, апелляция инстанцияси, биринчи инстанция суди
ҳукмининг асослантирувчи қисмидаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
33-моддаси тартибида жазо тайинлаш ҳақидаги жумлани чиқариш билан
бир қаторда, Ф.И.О томонидан мазкур жиноят 2024 йил 1 май куни содир
этилганлиги аниқланганлиги сабаб, Ф.И.Ога нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми билан жазо тайинлашда, эски
таҳрирдаги 2024 йил май ойида қонуний кучда бўлган ЖКнинг 273моддаси 1-қисми билан жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида жазо адолатли бўлиши-ҳар
бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ
бўлиши кераклиги белгиланган.
Судлов ҳайъати, маҳкум Ф.И.Ога жазо тури ва меъёри танлашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
талабларидан келиб чиқиб, унинг шахсини ва содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, у айбига қисман иқрор
бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини,
оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, шу билан
бирга жиноятни ғараз ниятларда содир қилганлигини жазони
оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, у айбланаётган модда санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим
деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 28-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716, 49718, 49726, 49731моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг
2024 йил 22 ноябрдаги Ф.И.Ога оид ҳукми ўзгартирилсин.
Мирзаматов Мирюсуп Кучкаровнинг уйидан олинган кўп
миқдордаги марихуанани гиёҳвандлик воситасини сақлаганлик ҳолати
бўйича унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 2-қисмидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
2-қисми “а” бандига қайта квалификация қилинсин.
Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а”
банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
Ф.И.Ога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1қисми билан тайинланган 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми
билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 2-қисми тартибида,
тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан
Ф.И.Ога узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Ф.И.Они
ушлаб турилган (2024 йил 1 май) бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил 11 (ўн бир
ой) 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми аслича қолдирилсин.
Адвокат Х.Абдурасулованинг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо)
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
Н.Касимова
(имзо)
А.Абдулхаев
Ажрим нусхаси аслига тўғри: