Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1273 Дата решения 09.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355671 Claim ID 2698257 PDF Hash 095589c08e38bb09... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 2 code_article
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1273-сонли 2025 йил январь ойининг «09» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM иловаси орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Кенжаев ва унинг ҳимоячиси адвокатлар Д.Мадаминов ва Т.Жуманиязовларнинг иштирокида, Кенжаев Маъмуржон Махмуд ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Кенжаев Маъмуржон Махмуд ўғли (KENJAYEV MA’MURJON MAXMUD O’G’LI), 1998 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “3-Катта Чилонзор” МФЙ, 32-уй, 20-хонадонда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 12 октябрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Кенжаев Маъмуржон Махмуд ўғли гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йил 08 октябрь куни соат 23:30ларда Чилонзор тумани “3-Катта Чилонзор“ МФЙда туман ҳудуди бўйлаб тунги навбатчиликни ўтаётган ИИО ходимларига 47-уй олдидан ўтиб кетаётган фуқаро Кенжаев Маъмуржон Махмуд ўғли шубҳа уйғотганлиги сабабли икки нафар холислар иштирокида унинг олди ва эгнидаги бўлган кийимлари кўздан кечирилганида, М.Кенжаевнинг қора рангдаги шимининг олд чап чўнтагидан “Winston” номли сигарета қутисида бўлган махсус тайёрланган рангсиз пакетга ўралган жигарранг рангдаги ўткир хидли модда борлиги аниқланган ва ушбу модда холислар иштирокида тегишли тартибда баённома расмийлаштириб олиб қўйилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 10.10.2024 йилдаги 4065-сонли хулосасига кўра, М.Кенжаевдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда “театрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши ва ушбу модданинг оғирлиги 0,38 граммга тенг эканлиги кўрсатилган. “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киради. Судланувчи М.Кенжаев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 08 октябрь куни соат 23:00ларда унинг яшаш хонадони Чилонзор тумани, “3-Катта Чилонзор” МФЙ, 32-уй, 20-хонадондан чиққанлигини ва “Evos” номли ошхонада овқатланиб, уйга қайтаётган вақтида қўлида бўлган соати йўқлигини билиб қолганлигини ва келган йўли билан соатни қидириб 47-уйнинг олдига келган вақтида, “Winston” номли сигарета қутисини кўриб қолганлигини ва очиб кўрганлигини шунда унинг ичида пакетга ўралган ўткир хидли гиёҳвандлик воситаси борлигини кўрганлигини ва қора рангдаги шимининг чап чўнтагига солиб у ердан кетаётатган вақтида унинг олдига ИИО ходимлари келганлигини ва ўзларини таништиришганлигини, шунда унинг эгнида бўлган кийимларни икки нафар холис фуқаролар билан текшираётган вақтида унинг қора рангдаги шимининг чап олд чўнтагидан ердан топиб олган сигарета қутисини олишганлигини ва қутини очиб қарашганида ичида пакетга ўралган гиёҳвандлик воситаси борлигини кўришганлигини ва холисларга ҳам кўрсатишгани, сўнг ИИО ходимлари керакли ҳужжатларни расмийлаштириб, ундан топилган моддани баённома билан расмийлаштириб олишганлигини, у гиёҳвандлик воситасини 2020 йилнинг бошида биринчи марта истеъмол қилганлигини, у кўп асабийлашса гиёҳвандлик воситаси қабул қилганлигини, ундан олинган гиёҳвандлик воситасини ердан топиб олганлигини, у бошқа шахсларга гиёҳвандлик воситаларини умуман сотмаганлигини ва ўтказмаганлигини, унинг шериклари бўлмагани, ёнидан топилган барча гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи М.Кенжаев унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. 2 куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, "3-Катта Чилонзор" МФЙдан таниши “Умид” исмли шахс билан ўтиб кетаёттанларида ИИО ходимлари уларга мурожаат килиб, бир шахсни олдини кўздан кечиришларини олдида холис фукаро бўлишга чакаришганлигини, шунда унга кейинчалик билишича Кенжаев Мамуржон исмли шахснинг олдига борганлигини ва унга ИИО ходимлари олдини кўздан кечиришларини айтишганлигини, шунда унинг олдини кўздан кечиришганида шимининг чунтагидан "Winston" номли сигарета қутиси чикқанлигини ИИО ходимлари очиб кўришганида кора рангдаги ўткир хидли сақичсимон модда борлигини кўрсатишганлигини ва уларга ҳам хидлатиб кўришганлигини, хидлаганларида хиди жуда ўткир эканлигини, М.Кенжаев ушбу гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганини айтгани ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи М.Кенжаевнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи М.Кенжаевнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида 3 “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Кенжаевга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина ундан олинган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини "Winston" номли сигарета қутисида эканига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи М.Кенжаев ўз кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён гашиш гиёҳвандлик воситасини, истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 4-5 марта истеъмол қилишини, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 17 октябрдаги 2593-сонли далолатномасига 4 кўра, каннабиноид наркомания (Гашиш) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида М.Кенжаев “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда холис ҳам суд мажлисида шу ҳақида кўрсатув берган. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида М.Кенжаев гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи М.Кенжаев томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, иш ҳужжатларига кўра М.Кенжаев (гашиш) гиёҳвандлик касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи М.Кенжаевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи М.Кенжаевга жазо тайинлашда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи М.Кенжаевга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. 5 Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи М.Кенжаев гиёҳвандлик билан изтироб чекиши ҳамда мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд ашёвий далил тариқасида олинган вазни 0,36 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Кенжаев Маъмуржон Махмуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 12 октябрдан 2025 йил 09 январга қадар қамоқда сақланган вақтини (89 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 3 (уч) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш жойида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. М.Кенжаевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. М.Кенжаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. М.Кенжаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. 6 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан М.Кенжаевга нисбатан каннабиноид наркоманиядан (гашиш) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 13 декабрдаги 09805-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган 0,36 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 7