← Назад
Решение #95701 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 2442 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2442 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2442 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: С.Мамадиев
АЖРИМИ
2025 йил 9 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья М.Юсупов, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва
М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев,
судланувчилар Б.Рахимов, М.Шаимов ва Ж.Рўзиқулов ҳамда уларнинг
ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 18 ноябрдаги ҳукмига кўра
судланган
Рахимов Бахтиёр Баҳодир ўғли (Raximov Baxtiyor
Bahodir o’g’li), 1996 йил 2 июнь куни Бухоро вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали,
бир нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус,
муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Бухоро вилояти,
Қоракўл тумани, Зарафшон МФЙ, Гулистон кўчаси,
13-уйда истиқомат қилган, иш бўйича қамоқда сақлаш
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 2 майдан
ҳибсда сақланаётган;
Рўзиқулов Жамшид Муродулло ўғли (Ro’ziqulov
Jamshid Murodullo o’g’li), 1998 йил 10 август куни
Қашқадарё
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус,
муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Қашқадарё
вилояти, Деҳқонобод тумани, Бўстон МФЙ, Бўстон
кўчаси, рқамсиз уйда яшаган, иш бўйича қамоқда сақлаш
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 2 майдан
ҳибсда сақланаётган;
Шаимов Мираббос Раимович (Shaimov Mirabbos
Raimovich) 1996 йил 14 июль куни Самарқанд вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
вақтинча ишсиз, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри,
Ватанпарвар МФЙ, Спирин кўчаси, 5-уй, 17-хонадонда
яшаган, иш бўйича қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилиб, 2024 йил 2 майдан ҳибсда
сақланаётганга
2
нисбатан 1-1006-2402/916-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
судланувчилар Б.Рахимов, М.Шаимов ва Ж.Рўзиқуловлар томонидан
келтирилган апелляция шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
18 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Рахимов Бахтиёр Баҳодир ўғли
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда
билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони
умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган;
Рўзиқулов Жамшид Муродулло ўғли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда
айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 6 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ
белгиланган.
Шаимов Мираббос Раимович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2
244 -моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли
деб топилиб, унга ушбу модда билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ
белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг “Samsung Galaxy A52” русумли
телефон аппарати, “Samsung Galaxy A12” русумли телефон аппарати,
“Samsung M31C” русумли телефон аппарати, “Samsung Note 10” русумли
телефон аппаратлари тегишли тартибда йўқ қилиниши ва олти дона DVD
дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиши
белгиланган.
Мазкур ҳукм билан Жуманов Уктам Бахтиёрович, Холназаров
Нажмиддин Абдижалил ўғли ва Боходиров Обилжон Марат ўғли ҳам
судланган бўлиб, ҳукмнинг уларга оид қисми шикоят ёки протест
келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва
М.Шаимовлар ўзларининг динга бўлган қизиқишлари замирида интернет
тармоғида мавжуд бўлган “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳид кетишлик”
мавзуларида диний маърузаларни тинглаб, етарли диний илмга эга
бўлмаганлари сабабли онглари заҳарланиб, Б.Рахимов Ўзбекистон
Республикасида фаолияти тақиқланган Сурия Араб Республикасида асос
солинган ва фаолият олиб борадиган “Тавҳид ва жиҳод” халқаро
террористик ташкилот таркибига қўшилиб, 2023 йилнинг ўрталаридан
2024 йилнинг бошларига қадар бўлган давр оралиғида ўз жамоатига
Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларни қўшиб олиб, мазкур жамоатда “шайх”
унвонига эга бўлиб, Б.Рахимовнинг вақтинча яшаш хонадони, яъни
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Саодат кўчаси, 32-уй, 39-хонадонда
жамоат йиғилишларини ташкил қилиб ва ушбу йиғилишларда мусулмон
давлатларига ҳижрат қилиб чиқиб кетиш, жиҳод ва шаҳид кетиш билан
боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун “Тавҳид ва жиҳод” ташкилоти
таркибига қўшилиш ва муҳжоҳид биродарлари билан қуролли
тўқнашувларда иштирок этиш ҳақида суҳбатлар уюштириб, электрон
шаклдаги “Ихтилоф ҳолатида ваҳийга қайтамизми ёки Таймиягами”
номли, “Ислом нури” ҳамда Солиқ ибн Фазвоннинг “Таҳвид” номли
китобларидан фойдаланган ҳолда ушбу манбаларда илгари сурилган
ғоялар юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказишиб, жамоат йиғилишларини
ўтказиб келишган.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича Қўмитасининг
IT-1164 ва IT-1175-сонли хулосаларига кўра, “Ихтилоф ҳолатида ваҳийга
қайтамизми ёки Таймиягами” номли, “Ислом нури” ҳамда Солиқ ибн
Фазвоннинг “Таҳвид” номли китоблари ақидапарастлик ғоялари билан
йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш,
тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги
Қонунига мувофиқ, фаолияти жамиятнинг аҳлоқий негизларини,
умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган,
шунингдек Конституциявий тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш
ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни,
зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган
ижтимоий, шу жумладан, жинсий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж
олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш
мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл
қўйилмайди.
Судланувчи У.Жуманов, Н.Холназаров ва О.Боходировлар,
Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовлар 2023 йилнинг ўрталаридан
2024 йилнинг бошларига қадар бўлган давр оралиғида ўз жамоатига
Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларни қўшиб олиб, мазкур жамоатда “шайх”
унвонига эга бўлиб, Б.Рахимовнинг вақтинча яшаш хонадони, яъни
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Саодат кўчаси, 32-уй, 39-хонадонда
жамоат йиғилишларини ташкил қилиб ва ушбу йиғилишларда мусулмон
давлатларига ҳижрат қилиб чиқиб кетиш, жиҳод ва шаҳид кетиш билан
боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун “Тавҳид ва жиҳод” ташкилоти
таркибига қўшилиш ва муҳжоҳид биродарлари билан қуролли
тўқнашувларда иштирок этиш ҳақида суҳбатлар уюштириб, электрон
шаклдаги “Ихтилоф ҳолатида ваҳийга қайтамизми ёки Таймиягами”
номли, “Ислом нури” ҳамда Солиқ ибн Фазвоннинг “Таҳвид” номли
китобларидан фойдаланган ҳолда ушбу манбаларда илгари сурилган
ғоялар юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказишиб, жамоат йиғилишларини
ўтказиб келишганлигидан хабардор бўлганлари ҳолда, содир қилинган
оғир жиноят ҳақида тегишли тартибда хабар бермаганлар.
Судланган Б.Рахимов апелляция шикоятида, у суд ҳукмидан
норозилигини, тергов жараёнида юзлаштиришлар бўлмаганлигини, суд
ишдаги енгиллаштирувчи ҳолатларни, унинг қилган ишидан пушаймон
эканлигини ва бошқа ҳолатларни инобатга олмаганлигини баён қилиб,
одилона қарор чиқаришни сўраган.
Судланган М.Шаимов апелляция шикоятида, унга нисбатан
чиқарилган туман судининг ҳукмидан норози эканлигини кўрсатиб, ишни
қайта кўриб чиқишни ва унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо
тайинлашни сўраган.
Судланган Ж.Рўзиқулов апелляция шикоятида, унга нисбатан
чиқарилган туман судининг ҳукмидан норози эканлигини кўрсатиб, ишни
қайта кўриб чиқишни ва унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо
тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятларни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчилар
Б.Рахимов, М.Шаимов ва Ж.Рўзиқулов ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат
А.Алимкуловнинг апелляция шикоятларини қувватлаб берган фикрларини
тинглаб, шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим деб топди.
Апелляция инстанцияси судида судланувчилар Б.Рахимов,
М.Шаимов ва Ж.Рўзиқуловлар биринчи инстанция судида берган
кўрсатувларини тасдиқлашларини билдириб, уларни инобатга олишни
сўрашди.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланганлар Б.Рахимов, М.Шаимов ва Ж.Рўзиқуловларнинг суд
ҳукмида баён этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, уларнинг
судда айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари,
иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган дисклар, ёзишмалар ва
суҳбатлар стенограммалари, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари
бўйича Қўмитасининг хулосалари, судга оид фонография экспертизаси
хулосаси, судланувчилар Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларнинг
дастлабки тергов жараёнида адвокатлари иштирокида сўроқ ҳамда
юзлаштириш тергов ҳаракатлари давомида берган кўрсатувлари ҳамда
жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан ўз исботини
тўлиқ топган.
Биринчи инстанция суди томонидан судланганлар Б.Рахимов,
Ж.Рўзиқулов ва М.Шаимовларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Б.Рахимовга жазо тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини,
ёшини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 1 нафар
вояга етмаган фарзанди ва турмуш ўртоғи борлигини, жиноятни ғараз ва
паст ниятларда содир этганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган
модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,
тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Ж.Рўзиқуловга жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг
шахсини, ёшини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, жиноятни ғараз ва паст
ниятларда содир этганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган
модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,
тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди судланувчи М.Шаимовга жазо тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг шахсини,
ёшини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, жиноятни ғараз ва паст
ниятларда содир этганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган
модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,
тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судланувчилар Б.Рахимов, Ж.Рўзиқулов
ва М.Шаимовлар томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини ва хусусиятини инобатга олиб, уларни жамиятдан
ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, уларнинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб,
уларга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини қўллашни ва озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ
эмас деб ҳисоблайди.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд ҳукмини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдиришликни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
6
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Рўзиқулов Жамшид Муродулло ўғли ва Шаимов Мираббос
Раимовичга нисбатан қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Юсупов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья: