← Назад
Решение #95776 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| унга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 71 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 49719 | — | law | |
| илган жиноят ЖК | 15 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 661 | — | law | |
| уни ЖК | 71 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| лган жазодан ЖК | 71 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил 9 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва
М.Абидовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим
прокурори У.Файзиев, судланувчи А.Саломов ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Алимкулов, жабрланувчи Ж.Султонмуродов ва фуқаровий даъвогар
Х.Халиловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 3 декабрь кунидаги ҳукмига кўра судланган:
Саломов Абдуахад Рахимжон ўғли (SALOMOV
ABDUAXAD RAXIMJON O’G’LI), 2004 йил 14 январь
куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, талаба, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, “Тош” МФЙ, “Тош” кўчаси,
174-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга
нисбатан 1-1006-2405/1068-сонли жиноят ишини судланувчи А.Саломов
томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
3 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, А.Саломовга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 йил
муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб,
иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Тайинланган ҳар хил турдаги жазолар Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида ижро қилиниши белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Саломов Абдуахад
Рахимжон ўғлидан фуқаровий даъвогар Халилов Хусан Хикматуллаевич
фойдасига 48.110.000 сўм ва жабрланувчи Султонмуродов Жавоҳир
Мансуржон ўғли фойдасига 35.939.930 сўм ундирилиши, ашёвий далил бир
дона DVD диск жиноят ишида сақланиши белгиланган.
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Саломов Абдуахад Рахимжон ўғли
2024 йил 9 май куни соат 02:08да, бошқарувидаги Халилов Хусан
Хикматуллаевич тегишли, “ONIX” русумли, давлат рақам белгиси
01Н428РС бўлган автомашинани тегишли ҳужжатлар асосида Чилонзор
тумани Муқимий кўчаси бўйлаб, Бунёдкор кўчаси томондан Чилонзор
кўчаси томонга ҳаракатланиб, Муқимий кўчасида жойлашган “Pudisa
beiicct” биноси қаршисидаги бурилиш ва қайрилиб олиш мумкин бўлган
жойга келганида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди,
53-банди ва 57-бандида, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларини ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”,
“ҳайдовчи
ҳаракатланишни
бошлаш,
йўналишни
ўзгартириш
(қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва
тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”
ва “рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўлнинг чорраҳадан
ташқари жойида чапга бурилиш ёки қайрилиб олишда қарама-қарши
йўналишдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ва бир йўналишдаги
трамвайга йўл бериши шарт” деб кўрсатилган қоида талабларига риоя
қилмасдан чап томонга бурилганлиги оқибатида унга нисбатан қарамақарши йўналишда ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи
Султонмуродов
Жавоҳир
Мансуржон
ўғлини
бошқарувидаги
“NEXIA 3” русумли, давлат рақам белгиси 01Р725KB бўлган автомашина
ҳаракат йўналишини чиқиб ушбу “NEXIA 3” русумли автомашина билан
тўқнашув содир этган.
Содир бўлган тўқнашув оқибатида “NEXIA 3” русумли автомашина
ҳайдовчиси Ж.Султонмуродов ва йўловчиси Зайнутдинов Рамзиддин
Зиявитдин ўғли тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 22.05.2024 йилдаги 3406-Х-Хуж сонли
хулосасига кўра, Ж.Султонмуродов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси
натижасида “чап қўл тирсак бўғими ва ўнг болдир ошиқ бўғими соҳаси,
эзилиб-йиртилган яраси, чап қўл ва ўнг болдир соҳаси юмшоқ тўқималари
лат ейиши” каби соғлиқни қисқа муддатга бузулишига олиб келган “енгил”
даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 22.05.2024 йилдаги 3407-Х-Хуж сонли
хулосасига кўра, Р.Зайнутдинов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси
натижасида “чап қўл елка суягини хирургик бўйинчасидан ёпиқ қийшайиб
синиб силжиши, катта дўнглигини узулиши билан ва елка суягини
бошқасини травматик чиқиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, пешона соҳаси кўплаб эзилиб-йиртилган яралари” каби “оғир”
даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Судга оид транспорт-трассология экспертизасини 01.07.2024 йилдаги
962-сонли хулосасига кўра, тўқнашувнинг дастлабки вақтида
2
автомашинасининг ўнг ён қисмларига теккан бўлиб, бу вақтда уларнинг
бўйлама ўқлари орасидаги бурчак а тенг 75+5 даража атрофида бўлганлиги,
тўқнашув вақтида иккала транспорт воситаси ҳам ҳаракатда бўлганлиги,
ЙТҲ рўй берган жойни кўздан кечириш ҳақидаги баённомага илова
қилинган чизмадаги 4 сони билан акс эттирилган тўкилмалар тўкилишни
жой атрофида содир этилганлиги, тўқнашув вақтида “ONIX” русумли
автомашинаси “NEXIA 3” русумли автомашинасига нисбатан
қарама-қарши йўналиши томондан ҳаракатланиб келиб, ўз ҳаракат
йўналишини қайрилиш учун чапдан ўнгга ўзгартирган бўлганлиги
аниқланган.
Судга оид автотехника экспертизасини 24.08.2024 йилдаги
1483-сонли хулосасига кўра, агар “ONIX” русумли автмобили ҳаракатга
хавф туғдириб тўқнашув жойигача 3,7 метр масофани 10 км/соат
тезликда ҳаракатланиб ўтган бўлса, “NEXIA 3” автомобили ҳайдовчиси
60-75-80 км/соат тезликдаги автомобилини ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли
билан тўқнашувни олдини олиб қолиш учун имкониятга эга бўлмаганлиги
аниқланган.
Судланувчи А.Саломов апелляция шикоятида, у фуқаровий даъвогар
Х.Халиловга 48.110.000 сўм ва жабрланувчи Ж.Султонмуродовга
35.939.930 сўм етказилган зарарларни тўлиқ тўлаб берганлигини, улар ўзаро
ярашиб олганлигини инобатга олиб, ҳукмни бекор қилишни ва жиноят
ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатишни
сўраган.
Апелляция инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиевнинг судланувчи томонидан моддий зарар қопланганлиги ва
жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги сабабли А.Саломовни жазодан
озод қилиш ҳақидаги хулосасини, жабрланувчи Ж.Султонмуродов,
фуқаровий даъвогар Х.Халилов, адвокат А.Алимкулов ва судланувчи
А.Саломовларнинг шикоятни қаноатлантириб, ҳукмни ўзгартириш
ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши
ҳужжатлари асосида текшириб, иш ҳужжатларини тафтиш қилиб, суд
ҳукмини қуйидагиларга асосан ўзгартиришни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суди мажлисида судланувчи А.Саломов, у
жабрланувчи Ж.Султонмуродов ва фуқаровий даъвогар Х.Халиловларга
етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ва улар билан ярашиб
олганлигини билдириб, уни жазодан озод қилишни сўради.
Апелляция
инстанцияси
суди
мажлисида
жабрланувчи
Ж.Султонмуродов, судланувчи А.Саломов унга етказилган зарарларни
тўлиқ қоплаганлигини, шу сабабли у А.Саломов билан ярашиб олганлигини
билдириб, судланувчи А.Саломовни жазодан озод қилишни сўраб, ариза
тақдим қилди.
Апелляция инстанцияси суди мажлисида фуқаровий даъвогар
Х.Халилов, судланувчи А.Саломов унга етказилган зарарларни тўлиқ
3
қоплаганлигини, шу сабабли у А.Саломов билан ярашиб олганлигини
билдириб, судланувчи А.Саломовни жазодан озод қилишни сўраб, ариза
тақдим қилди.
Жабрланувчи Р.Зайнутдинов ўз аризасида, судланувчи А.Саломов
унга етказилган зарарларни қоплаб берганлигини, унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланувчи А.Саломов айбига иқрор билдирмаган бўлса-да, унинг
айби жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа содир бўлган жойини чизмаси,
транспорт воситасини кўздан кечириш баённомаси, фотожадваллар,
судга оид транспорт-изшунослик экспертизаси, судга оид автотехника
экспертизасининг хулосаси, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа далиллар
билан тўлиқ ўз исботини топган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи босқич суди
томонидан судланувчи А.Саломовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди, судланувчи А.Саломовга нисбатан жазо
тури ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қароридаги
тушунтиришларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисми санкциясида белгиланган ахлоқ тузатиш
ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек судланувчи А.Саломовнинг
жиноятни транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ ҳолда содир
этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб,
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо чорасини
тайинлашни лозим топиб, ҳамда фуқаровий даъвогар ва жабрланувчининг
автоуловига етказилган моддий зарарларни А.Саломовдан ундиришни,
манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқи
мавжудлигини тушунтириб, тўғри хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанциясида иш кўриб чиқилиши вақтида
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган зарар қопланганлигини
инобатга олиб, судлов ҳайъати қуйидаги тўхтамга келади.
4
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки,
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди. Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча
оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан
пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган
зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари
лозим”лиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддасида, ижтимоий хавфи
катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта
содир этган шахс, агар у айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган,
жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф
қилган бўлса, суд томонидан жазодан озод қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49719-моддасида жазонинг
адолатсизлиги апелляция тартибида ҳукмни ўзгартириш учун асос бўлиши
кўрсатилган.
Юқоридаги Пленум Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси, судланувчи А.Саломовга жазо тайинлашда
унинг шахсини, содир қилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган моддий зарарлар
ҳозирда қопланган бўлиб, жабрланувчилар ва фуқаровий даъвогарнинг
даъвоси йўқлигини ҳамда уни жазодан озод қилишни сўраб мурожаат
қилишганлигини, содир қилган жиноят ЖКнинг 15-моддасига кўра,
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кириши ҳамда
агарда биринчи босқич суди жараёнида зарар тўлиқ қопланган ва ўзаро
ярашган тақдирда, судланувчининг ҳаракатлари ЖКнинг 661-моддасига
асосан жиноят иши айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилган
бўлишини эътиборга олиб, ишни апелляция инстанциясида кўриш
босқичига келиб, А.Саломов ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган деган
хулосага келиб, уни ЖКнинг 71-моддасига асосан жазодан озод қилишни,
шунингдек, ҳозирда жабрланувчилар Ж.Султонмуродов, Р.Зайнутдинов
ва фуқаровий даъвогар Х.Халиловга етказилган моддий зарарлар
қопланганлиги сабабли, ҳукмнинг судланувчи А.Саломовдан фуқаровий
даъвогар Х.Халилов фойдасига 48.110.000 сўм ва жабрланувчи
Ж.Султонмуродов фойдасига 35.939.930 сўм ундириш, манфаатдор томонга
етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириш қисмини бекор
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
5
Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
3 декабрь кунидаги Саломов Абдуахад Рахимжон ўғлига нисбатан чиқарган
ҳукми ўзгартирилсин.
Саломов Абдуахад Рахимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан тайинланиши лозим бўлган жазодан ЖКнинг
71-моддасига асосан озод қилинсин.
Жабрланувчилар Ж.Султонмуродов, Р.Зайнутдинов ва фуқаровий
даъвогар Х.Халиловга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга
олинсин.
Ҳукмнинг судланувчи А.Саломовдан фуқаровий даъвогар Х.Халилов
фойдасига 48.110.000 сўм ва жабрланувчи Ж.Султонмуродов фойдасига
35.939.930 сўм ундириш, манфаатдор томонга етказилган моддий ва
маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириш қисми бекор қилинсин.
Суд ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
М.Юсупов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья:
6