← Назад
Решение #95805 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ал этишда суд ЖПК | 467 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/12-сонли
2025 йил январь ойининг 09 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Жураев ва унинг ҳимоячиси
“MUSAFFO GARANT” адвокатлик бюросининг адвокати Ю.Хасанов,
жабрланувчи К.Эсанов ва фуқаровий даъвогар Б.Нурматовнинг
иштирокида, судланувчи Жураев Жанибек Бердирахимовичга
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Жураев Жанибек Бердирахимович (JURAYEV JANIBEK
BERDIRAXIMOVICH), 1988 йил 12 апрелда Қашқадарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ишсиз, оилали,
икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чияли МФЙ,
Тўқмор кўчаси, 127-уйда рўйхатда туриб, вақтинча
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Алгоритм
мавзеси, 40-уй, 38-хонадонда яшайди, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг
кўрсатувларини тинглаб, жинят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Жураев Жанибек Бердирахимович 2024 йил 16 май
куни соат 11:35да ўзининг номида бўлган бошқарувидаги давлат
рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган “Нексия” русумли автомобилни
тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТХАЙ
кўчаси бўйлаб, ТХАЙ-Чорбоғ чорраҳаси томонидан Чоштепа кўчаси
томонига 40-45 км/соат тезликда бошқариб бориб, “Олимполвон” МФЙ
қаршисидаги кўприк ости йўлига кириш жойига яқинлашган вақтида,
амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 73-банди,
77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларини бузиб, яъни “йўл ҳаракати
қатнашчилари
бошқа
йўл
ҳаракати
қатнашчиларнинг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳайдовчи ўзидан
олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз
берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги
оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак”, “ҳайдовчи
транспорт воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”,
“ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш
чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя
қилмасдан ҳаракатланиб, бир йўналишда ва бир бўлакда олдинда
ҳаракатланиб кетаётиб, секинлашган бир йўналишда ва бир бўлакда
олдинда секинлашган ҳайдовчи Эсанов Камолиддин Нортош ўғли
бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 G 526 BB бўлган “Нексия
Донс” русумли автомашинасининг орқа томонидан ўзаро тўқнашган.
Тўқнашув натижасида К.Эсанов бошқарувидаги “Нексия Донс”
русумли автомашинаси олдинга қўзғалиб олдида, секинлашиб
тўхтаган ҳайдовчи Нурматов Баходир Пардаевич бошқарувидаги
давлат рақами белгиси 70 Р 302 ОА бўлган “Ласетти” русумли
автомашинасининг орқа томонидан ўзаро тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Нексия Донс” русумли
автомашина ҳайдовчиси К.Эсанов олган тан жароҳатлари билан
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-маркази шифохонасига
мурожаат қилган.
23.05.2024 йил куни ўтказилган судга оид тиббий
экспертизасининг №3463-Х-Йўл сонли хулосасига кўра, Эсанов
Камолиддин Нортош ўғлида тўш суягини ёпиқ синиб силжиши, кўкрак
қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, тан жароҳатлари аниқланиб, бу
тан жароҳатлари биргаликда соғлиқни узоқ, 21 кундан кўп муддатга
бузилишига олиб келади, шу белгисига кўра ЎРТАЧА ОҒИР тан
жароҳатларига киради.
07.06.2024 йил куни ўтказилган судга оид транспорт-трасологик
экспертизасининг №1006-сонли хулосасига кўра, 1. «НЕКСИЯ» ва
«Нексия Донс» русумли автомашиналари тўқнашуви вақтида, «Нексия»
русумли автомашинаси олди томони «Нексия Донс» русумли
автомашинаси орқа томонига теккан бўлиб, бу вақтда уларнинг
бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 0±5 даража атрофида бўлган.
«Нексия Донс» ва «Ласетти» русумли автомашиналари тўқнашуви
вақтида, «Нексия Донс» русумли автомашинаси олди томони
«Ласетти» русумли автомашинаси орқа томонига теккан бўлиб, бу
вақтда уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 0±5 даража
атрофида бўлган.
2. «Нексия Донс» ва «Ласетти» русумли автомашиналари
тўқнашуви вақтида, «Нексия Донс» русумли автомашинаси ҳаракатда
бўлган бўлиб, «Ласетти» русумли автомашинаси эса ҳаракатда бўлган
ёки бўлмаганлигини экспертиза йўли билан аниқлашнинг имконияти
йўқ. Чунки, «Ласетти» русумли автомашинаси ҳаракатда бўлган
тақдирда ёки тўхтаб турган тақдирда ҳам бундай кўринишдаги бурчак
ва шикастланишлар ҳосил бўлиши мумкин.
«Нексия» ва «Нексия Донс» русумли автомашиналари тўқнашуви
вақтида, «Нексия» русумли автомашинаси ҳаракатда бўлган бўлиб,
«Нексия Донс» русумли автомашинаси эса ҳаракатда бўлган ёки
бўлмаганлигини экспертиза йўли билан аниқлашнинг имконияти йўқ.
Чунки, «Нексия Донс» русумли автомашинаси ҳаракатда бўлган
тақдирда ёки тўхтаб турган тақдирда ҳам бундай кўринишдаги бурчак
ва шикастланишлар ҳосил бўлиши мумкин.
05.11.2024 йил куни ўтказилган судга оид автотехника
экспертизасининг №16443-сонли хулосасига кўра, 1. 40-45 км/соат
тезликда ҳаракатланган, давлат рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган
«Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан ўзи билан бир
йўналишда ва бир бўлакда ҳаракатланган давлат рақами белгиси
70 G 526 BB бўлган «Нексия Донс» русумли автомашинасига нисбатан
танланган 3-4 метр оралиқ масофа техник жиҳатдан хавфсизликни
таъминлайдиган оралиқ масофа ҳисобланмайди. 2. Ҳодиса вазиятида
давлат рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган «Нексия» русумли
автомашина ҳайдовчиси амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг
73-банди талабларига кўра ҳаракатланиши, яъни ҳайдовчи ўзидан
олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз
берганида, тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги
оралиқ масофани сақлаши кераклиги кўрсатилган. 3. Тадқиқот
қисмида бажарилган ҳисобларга кўра, ҳодиса вазиятида 40-45 км/соат
тезликда ҳаракатланган, давлат рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган
«Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан ўзи билан бир
йўналишда ва бир бўлакда ҳаракатланган давлат рақами белгиси 70 G
526 BB бўлган «Нексия Донс» русумли автомашинасига нисбатан
танланган 3-4 метр оралиқ масофа техник жиҳатдан хавфсизликни
таъминлайдиган оралиқ масофа ҳисобланмаслиги аниқланган. Шунга
кўра, ҳодиса вақтида давлат рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган
«НЕКСИЯ» русумли автомашина ҳайдовчисининг оралиқ масофани
танлаш бўйича ҳаракатлари амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг
73-банди талабларига мос бўлмаган.
Судланувчи Ж.Жураев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2024 йил 16 май куни соат тахминан 11-35да ўзининг
номида бўлган давлат рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган “Нексия”
русумли автомашинасида тегишли ҳужатлар асосида Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси бўйлаб, ТХАЙ-Чорбоғ чорраҳаси
томонидан, Чоштепа кўчаси томонига чап четки қатнов бўлагидан
тахминан 40-45 км/соат тезликда ҳаракатланиб келаётганида
бўлагида олдинда исми унга кейинчалик маьлум бўлган ҳайдовчи
Нурматов Баходир бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 Р 302 ОА
бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган
бўлганлиги, у автомашинасида ҳаракатланиб, светофордан ўтганидан
сўнг, ўнг томонидаги қатнов бўлакда унинг автомашинасидан
тахминан 3-4 метр масофа олдинда ҳаракатланиб кетаётган исми унга
кейинчалик маьлум бўлган ҳайдовчи Эсанов Камолиддин
бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 G 526 BB бўлган “Нексия 2”
русумли автомашинасида йўналишини чап томонга ўзгартириб, унинг
автомашинаси ва олдидаги “Ласетти” русумли автомашинаси
орасидаги оралиқ масофага қўшилиб олганлиги, у бўлагига, олдига
тўлиқ тушиб олган ҳайдовчи Эсанов Камолиддин бошқарувидаги
давлат рақами белгиси 70 G 526 BB бўлган “НЕКСИЯ 2” русумли
автомашинасининг орқа томонидан 3-4 метр оралиқ масофани
сақлаган ҳолатда олдинма-кетин биргаликда тахминан 10 метр масофа
тўғрига ҳаракатланиб кетаётганида олдидаги К.Эсанов бошқарувидаги
“Нексия 2” русумли автомашинасида кескин тормозланиб, олдидаги
ҳайдовчи Нурматов Баходир бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70
Р 302 ОА бўлган “Ласетти” русумли автомашинасининг орқа томонидан
ўзаро тўқнашганлиги, у ҳам шу пайт олдидаги К.Эсанов бошқарувидаги
“Нексия 2” русумли автомашинаси билан етарлича оралиқ масофани
сақламасдан ҳаракатлангани сабабли, К.Эсанов бошқарувидаги
“Нексия
2”
русумли
автомашинасининг
орқа
томонидан
автомашинасининг олди томони билан ўзаро тўқнашганлиги,
тўқнашувдан сўнг, у автомашинадан тушиб, олдидаги Нексия 2
русумли автомашинасининг олдига борганида ҳайдовчи К.Эсанов
тўқнашув натижасида тан жароҳатлар олгани сабабли автомашинадан
туша олмасдан рулда ўтирганлигини кўрганлиги, улар ЙТҲ жойида
турганида, ҳодиса содир бўлган жойда етиб келган ИИББ ЙХҲБ
ходимлари томонидан уларнинг кўрсатувларидан чизма чизилиб
керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, асосий тирикчилик
манбаи
ҳайдовчилик
эканлигини
билдириб,
қилмишидан
пушаймонлигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик
беришни сўради.
Жабрланувчи К.Эсанов суд мажлисида, 2024 йил 16 май куни соат
тахминан 11-35да ўзининг номида бўлган давлат рақами белгиси 70 G
526 BB бўлган “НЕКСИЯ 2” русумли автомашинасида Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси бўйлаб, ТХАЙ-Чорбоғ чорраҳаси
томонидан, Чоштепа кўчаси томонига чап четки қатнов бўлагидан
бўлагида олдинда исми унга кейинчалик маьлум бўлган ҳайдовчи
Нурматов Баходир Пардаевич бошқарувидаги давлат рақами белгиси
70 Р 302 ОА бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида ҳаракатланиб
кетаётган бўлганлиги, ўнг томонидаги барча қатнов бўлакларида ҳам
автомашиналар олдинма-кетин ҳаракатланиб кетишаётганлиги, у
автомашинасида ҳаракатланиб, ер ости йўлига яқинлашганида
бўлагида олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Нурматов
Баходир бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 Р 302 ОА бўлган
“Ласетти” русумли автомашинасида бирдан секинлашб тўхтаганлиги, у
ҳам шу пайт Б.Нурматов бошқарувидаги “Ласетти” русумли
автомашинаси орқа томонидан секинлашиб, “Ласетти” русумли
автомашинасига нисбатан оралиқ масофани сақлаган ҳолатда тўхташи
билан автомашинасининг орқа томонидан исми унга кейинчалик
маълум бўлган ҳайдовчи Жураев Жанибек бошқарувидаги давлат
рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган “Нексия” русумли
автомашинасининг олди томонидан ўзаро тўқнашганлиги, тўқнашув
натижасида у автомашинасида тўхтаган жойидан олдинга қўзғалиб,
олдида тўхтаб қолган ҳайдовчи Нурматов Баходир Пардаевич
бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 Р 302 ОА бўлган “Ласетти”
русумли автомашинасининг орқа томонидан ўзаро тўқнашганлиги,
тўқнашув натижасида у кўкрак соҳасидан тан жароҳати олиб,
автомашинанинг рулида ўтирганида, атрофга тўпланган нотаниш
фуқаролар тез тиббий ёрдамни чақиришганида, бироздан сўнг тез
ёрдам келиб, уни автомашинадан чиқариб, ўзларининг тез ёрдам
автомашинасида шифохонага олиб кетишганлиги, унга тегишли
бўлган давлат рақами белгиси 70 G 526 BB бўлган “Нексия 2” русумли
автомашинаси эса ЙТҲ жойида қолганлиги, ҳозирда унга етказилган
моддий зарарлардан 8.000.000 сўм қопланмаганлиги ва шу суммага
даъво қилишини билдириб, унга етказилган зарарларни ундириб
беришни сўраб кўрсатув берди.
Фуқаровий даъвогар Б.Нурматов суд мажлисида, 2024 йил 16 май
куни соат тахминан 11-35да ўзининг номида бўлган давлат рақами
белгиси 70 Р 302 ОА бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида бир
нафар йўловчи турмуш ўртоғи Нурматова Гулнора билан
автомашинасида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси
бўйлаб, ТХАЙ-Чорбоғ чорраҳаси томонидан Чоштепа кўчаси томонига
чап четки қатнов бўлагидан тахминан 30-35 км/соат тезликда
ҳаракатланиб келаётганида бўлагида олдинда ва ўнг томонидаги
барча
қатнов
бўлакларида
автомашиналар
ҳаракатланиб
кетишаётганлиги, у автомашинасида ҳаракатланиб светафордан
ўтганидан сўнг орқасига қараганида, унинг орқа томонида давлат
рақами белгиси ва русуми эсида йўқ, енгил автомашина ҳаракатланиб
келаётганлиги, у шундан сўнг тахминан 100 метр масофа ҳаракатланиб
юрганидан сўнг, ер ости йўлига яқинлашганида, у бўлагида олдидаги
енгил автомашина қатнов қисми кўлмак бўлгани сабабли
секинлашганида, у ҳам оралиқ масофани сақлаган ҳолатда
автомашинасида
тўлиқ
тўхтамасдан,
секинлашганида
автомашинасининг орқа томонидан исми унга кейинчалик маьлум
бўлган ҳайдовчи Эсанов Камолиддин Нортош ўғли бошқарувидаги
давлат рақами белгиси 70 G 526 BB бўлган “Нексия 2” русумли
автомашинасининг олди томони билан келиб урганлиги, тўқнашув
зарбидан у олдинга сурилиб кетиши билан бир, икки сония вақт ҳам
ўтмасдан унинг орқасидан тўқнашган ҳайдовчи Эсанов Камолиддин
бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 G 526 BB бўлган “Нексия 2”
русумли автомашинасининг орқа томонидан исми унга кейинчалик
маьлум бўлган ҳайдовчи Жураев Жанибек Бердирахимович
бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70 А 065 МА бўлган “Нексия”
русумли автомашинасида келиб ўзаро тўқнашганлигини, ушбу
тўқнашувдан сўнг, автомашинаси яна олдинга сурилиб кетганлиги,
ҳозирда дастлабки терговда аниқланган 6.980.682 сўм моддий
зарардан воз кечишини билдириб, судланувчи Ж.Жураевга енгиллик
беришни сўраб кўрсатув берди.
Суд, судланувчи Ж.Жураевнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва
фуқаровий даъвогарнинг берган кўрсатувларидан ташқари, йўлтранспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббий,
транспорт-трасологик, автотехника экспертизалари хулосаси ҳамда
жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ж.Жураевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг транспорт
воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб, транспорт воситалари
ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши
натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказишига сабабчи бўлишда
ифодаланган
қилмиши
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сон қарорининг 48-бандида судларга муайян
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги
қўшимча жазони, тегишли асослар мавжуд бўлган ҳамда жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган
ҳолда, ушбу фаолият касб ёки тирикчилик манбаи бўлган шахсларга
нисбатан (масалан тадбиркорлик фаолияти, транспорт воситаларини
масаласини муҳокама қилиш тавсия этилиши ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Ж.Жураевга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, шахсини, оилали бўлиб,
икки нафар фарзанди борлиги, асосий тирикчилик манбаи
ҳайдовчилик эканлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
ишдаги барча жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга
олиб, унга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан,
яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
жазосини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси
доирасида жарима жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил
27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи
қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 26-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисида
фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК
467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони
тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят
натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини
кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш
якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос
қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, иш бўйича етказилган зарарларни ундириш масаласини
муҳокама қилиб, жабрланувчи К.Эсановнинг автомашинасига
етказилган моддий зарарнинг суммаси баҳолаш хулосасига кўра
аниқланганлиги, шунингдек, жабрланувчи К.Эсановнинг ушбу
суммадан 8.000.000 сўм қопланмаганлиги ва шу суммага даъво
қилишини билдириб берган кўрсатувларини инобатга олиб, 8.000.000
сўм миқдоридаги моддий зарарни судланувчи Ж.Жураевдан
жабрланувчи К.Эсановнинг фойдасига ундиришни;
иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468,
471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Жанибек
Бердирахимович
(JURAYEV
JANIBEK
BERDIRAXIMOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг)
сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ж.Жураевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Судланувчи Ж.Жураевдан жабрланувчининг қонуний вакили
К.Эсановнинг фойдасига 8.000.000 сўм моддий зарар ундирилсин.
Манфаатдор тарафга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов