← Назад
Решение #96130 Уголовные
Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 3 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| амда ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
жазосига алмаштириш ҳақида)
2025 йил январь ойининг 08 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи
суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, туман ИИО ФМБ пробация бўлими инспектори капитан С.Рзаев
ва маҳкум А.Эгамбердиевнинг иштирокида, Чилонзор туман ИИО ФМБ
бошлиғининг ИИО пробация бўлими ҳисобида турувчи маҳкум:
Эгамбердиев Аброр Азаматович (EGAMBERDIYEV
ABROR AZAMATOVICH), 1989 йил 29 март куни
Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, уч
нафар фарзанди бор, муқаддам
1) жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суднинг
18.09.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддасининг 3-қисми
“а,б,в” бандлари билан айбдор деб топилиб ва унга
шу модда билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган,
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Шурона МФЙ,
6-уй, 34-хонадонда доимий рўйхатда туриб,
вақтинчалик Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
Бешчинор МФЙ, 46-уй, 100-хонадонда яшовчига
нисбатан ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа
турдаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб
чиқиб, қўйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
А.Эгамбердиевга жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Пахтачи
туман судининг 2024 йил 18 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б,в” билан ЖКнинг
62-моддаларини қўллаб, унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 3 (уч) ой 6 (олти) кун
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Бироқ, маҳкум А.Эгамбердиев ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги
жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни қуйидаги ҳолатларда бажармаган.
Жумладан, А.Эгамбердиевга нисбатан чиқарилган суд ажрими
Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 2024 йил
03 декабрда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум А.Эгамбердиевга
жазо ўташ тартиб қоидалари тўлиқ тушунтирилиб ёзма равишда тилхат
олинган ҳамда ЖКнинг 46-моддаси билан расман огоҳлантирилган.
Маҳкум А.Эгамбердиевга 2024 йил 03 декабрда Чилонзор тумани
камбағаликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
бошқармасига йўлланма берилган, маҳкум А.Эгамбердиев ишга берилган
йўлланмага асосан ишга бормаганлиги сабабли, 2025 йил 03 январь ойида
расмий огоҳлантирилиб, шу куннинг ўзида Чилонзор тумани
камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
бошқармаси орқали ишга жойлашиш мақсадида йўлланма берилган. Бироқ,
у жойлашмай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган.
Судда маҳкум А.Эгамбердиев, жазони ўтай олмагани, лекин келгусида
бу ҳолат такрорланмаслиги, унга яна бир имконият бериб тақдимномани
рад қилишни сўради.
Суд, А.Эгамбердиевнинг суд томонидан берилган енгилликларни
суиистеъмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлигини, бу ҳолат
келажакда у томонидан жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддасида “Агар шахс суд
томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб
ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш
ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш
ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради”
деб кўрсатилган.
Суд, А.Эгамбердиев ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, суд
томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармасдан, берилган
енгилликларни суиистеьмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан тайинланган
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартибини бузиб келаётганлиги,
тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир
қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товлаганини инобатга олиб,
ўталмаган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 6 (олти) кун тузатиш ишлари жазосини
шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
1
46,48 -моддалари ва ЖПК 539, 542-моддаларига асосланиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Эгамбердиев
Аброр
Азаматович
(EGAMBERDIYEV
ABROR
AZAMATOVICH)га нисбатан жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича
Самарқанд вилояти Пахтачи туман судининг 2024 йил 18 сентябрдаги
ҳукми юзасидан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 1 йил 3 ой 6
куни шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилсин.
17-хонадонда ўташ белгиланиб, С.Қодировнинг тунги соат 22:00дан
эрталаб 06:00гача яшаш жойидан чиқиши чеклансин.
Унинг зиммасига қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
- назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик
чиқмаслик;
- алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик қўшимча тақиқлар
(чеклашлар) юклатилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Жазони ўташ муддати у жазони ижро этиш органида ҳисобга
қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазони ижро эттириш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ
зиммасига юклатилсин.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида
кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят
(хусусий протест) берилиши мумкинлиги тушунтиилсин.
Раислик қилувчи, судья:
А.А.Мухиддинов