Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/4 Дата решения 08.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355303 Claim ID 2708267 PDF Hash 22d82142a95a98fb... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/4-сонли 2025 йил январь ойининг “08” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида , Сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ж.Шорахмедов ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Иногамов, жабрланувчи Ш.Сабирова ва Б.Сабировларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланган: 17.12.1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар фарзанди бор, ҳайдовчи, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани Хиёбон МФЙ, Боғзор кўчаси, 46-уйда яшовчи Шорахмедов Жасур Шожалилович (SHORAXMEDOV JASUR SHOJALILOVICH) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 29 октябрь куни соат 19:20да, ҳайдовчи 17.12.1982 йилда туғилган Шорахмедов Жасур Шожалилович бошқарувидаги техник жихатдан соз давлат рақам белгиси 10D910FB бўлган “СПАРК” русумли транспорт воситасини, тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчаси бўйлаб, “Арнасой” кўчаси томондан “Чилонзор” кўчаси томонга бошқариб бораётиб, “Муқумий” кўчасида жойлашган 106-уй қаршисига етган вақтида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”ни 11-банди “г” қисми, 77-банди 1-3-қисмида яъни “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”, “ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган қоида талабларига риоя қилмасдан 1 ҳаракатланганлиги оқибатида қатнов қисмини унга нисбатан ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган пиёда 20.02.1982 йилда туғилган Сабирова Шохида Искандаровна ва 11.04.1978 йилда туғилган Сабиров Баходир Рахимджановични уриб юборган. Натижада пиёда Б.Р.Сабиров ва Ш.И.Сабировалар тан жарохати олиб шифохонага мурожаат қилишган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасини 02.08.2024 йилдаги №7927Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Ш.И.Сабирова мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энса соҳаси тери ости гематомаси ва юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби енгил даражадаги тан жароҳатлари олганлиги аниқланган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасини 04.11.2024 йилдаги №7928Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Б.Р.Сабирова мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “чап қўл елка суяги хирургик бўйинчасидан ёпиқ синиб силжиши, ўнг оёқ 2-бармоқ юмшоқ тўқималари лат ейиши, юз соҳаси ва иккала қўл оёқлари кўплаб шилинмалари” каби оғир даражадаги тан жароҳатлари олганлиги аниқланган. Гумонланувчи Ж.Шорахмедов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Ш.Сабирова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Ж.Шорахмедовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Б.Сабиров суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Ж.Шорахмедовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчилар Ш.Сабирова ва Б.Сабиров ҳамда гумонланувчи Ж.Шорахмедовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш 2 судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ж.Шорахмедовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Ш.Сабирова ва Б.Сабировларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Шорахмедов Жасур Шожалилович (SHORAXMEDOV JASUR SHOJALILOVICH)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Ш.Сабирова ва Б.Сабировларга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 3 А.А.Мухиддинов