Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-1006-2505/1 Дата решения 07.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш ҳақида ажриим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356301 Claim ID 2718650 PDF Hash dd78382592e71c6a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 187 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.А.Мухиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ХПБ профилактика инспектори лейтенант О.Эргашевнинг иштирокида, Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғининг, 1992 йил 15 августда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишаламайди, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам: 1. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб узил-кесил 10 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган 2. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 декабрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб узил-кесил 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Хайрабод МФЙ, Хакимхон 2-тор кўчаси, 11-уйда яшовчи Шодиев Сирожиддин Файзулла ўғли (SHODIYEV SIROJIDDIN FAYZULLA O’G’LI)ни Тошкент шаҳар наркология шифохонасига жойлаштириш ҳақидаги илтимосномаси асосида тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фуқаро Шодиева Хамида Кабилжановна Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўғли Шодиев Сирожиддин Файзулла ўғли доимий спиртли ичимлик истеъмол қилишга муккасидан кетганлиги, охирги вақтларда спиртли ичимликни кўп миқдорда истеъмол қилиши оқибатида ўрталарида кўп маротаба жанжал келиб чиқаётганлиги, натижада уйда мавжуд бўлган буюмларни сотиб юбораётганлигини маълум қилиб, уни мажбурий даволашга юборишда ёрдам беришни сўраган. 1-3-1006-2505/1 Суд мажлисида сўроқ қилинган фуқаро Х.Шодиева ўғли С.Шодиев спиртли ичимлик истеъмол қилишга муккасидан кетганлиги, охирги вақтларда спиртли ичимликни кўп миқдорда истеъмол қилиши оқибатида ўрталарида кўп маротаба жанжал келиб чиқаётганлиги, натижада уйда мавжуд бўлган буюмларни сотиб юбораётганлигини маълум қилиб, уни мажбурий даволашга юборишни сўради. Суд мажлисида сўроқ қилинган фуқаро С.Шодиев бир неча йиллардан буён спиртли ичимлик истеъмол қилиши, спиртли ичимлик воситасини истеъмол қилмаса, мазаси бўлмай қолиши, мажбурий даволанишни хоҳламаслигини маълум қилиб, илтимосномиани рад қилишни сўради. Суд томонлар фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича таҳлил қилиб, илтимосномани қаноатлантириб, фуқаро Шодиев Сирожиддин Файзулла ўғлини Ўзбекистон Республикаси ССВ тизимидаги Тошкент шаҳар наркология шифохонасига мажбурий даволаниш учун жойлаштиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунининг 25, 29-моддаларига амал қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғининг илтимоснома қаноатлантирилсин. Шодиев Сирожиддин Файзулла ўғли Ўзбекистон Республикаси ССВ тизимидаги Тошкент шаҳар наркология шифохонасига мажбурий тартибда даволаниш учун жойлаштирилсин. Қарор ижроси Чилонзор туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ зиммасига юклатилсин. Қарордан норози томон шу суд орқали Тошкент шаҳар судига етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят қилиши ёхуд прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин. 1-3-1006-2505/1 Раислик қилувчи Нусхаси аслига тўғри (имзо) А.А.Мухиддинов 1-3-1006-2505/1 1-3-1006-2505/1