Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1286 Дата решения 07.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 357956 Claim ID 2703847 PDF Hash 8c9d997d3013ec92... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
амда 423-моддаси амда 423 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Судланувчини вафот этганлиги муносабати билан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисида) Тошкент шаҳар 2025 йил январь ойининг 07 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Кабировнинг ҳимоячиси адвокат У.Полвон-Зода ва судланувчининг қонуний вакили З.Кабированинг иштирокида, Кабиров Элдор Бахтиёр ўғлига оид 1-1-1006-2402/1286-сонли жиноят ишини мазмунан кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Кабиров Элдор Бахтиёр ўғли (Kabirov Eldor Baxtiyor o’g’li), 2000 йил 10 февралда Тошкент шахрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, бўйдоқ, тугалланмаган олий, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, доимий рўйхатда: Тошкент шахри, Сергели тумани, Ўзгариш МФЙ, 67/2-хонадонда туриб яшаган, эҳтиёт чораси тариқасида 09.10.2024 йилдан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми билан айбланганга судланувчининг қонуний вакили аризасини ўрганиб чиқиб, жиноят иши материалларини атрофлича таҳлил қилиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2024 йил 06 октябрь куни соат 22:10ларда Чилонзор тумани 2-мавзеси 63-уйнинг атрфоида фуқаролар Қаюмов Умиджон Малик ўғли ва Кабиров Элдор Бахтиёр ўғлиларинг ёни икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, Э.Кабировнинг эгнидаги шимининг олд ўнг кичик чўнтагидан закладка сифатида сотиш учун мўлжалланган кўк рангли изолента билан қадоқланган буюм аниқланиб, унинг ичи холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, тўқ жигар рангли, ўткир хидли, ясси айлана шаклидаги мумсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштирилиб олинган. 08.10.2024 йилдаги суд-кимёвий экспертизасининг №4023-сонли хулосасига кўра, Э.Б.Кабировдан аниқланган тўқ жигар рангли мумсимон ўткир ҳидли модда таркибида фаол гиёхванд “тетрагидроканнабинол” номаланишига кўра, бу модда оғирилги 0.51 граммга тенг “Гашиш” гиёхвандлик моддаси эканлиги аниқланган. 2024 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига 17636-сон билан ИИВ ЖИЭД қарашли Марказий тергов изолятори бошлиғининг телеграммаси келиб тушиб, унда судланувчи 2000 й.т. Кабиров Элдор Бахтиёр ўғли 22.12.2024 йилда ИИВ ЖИЭД қарашли Марказий тергов изоляторида вафот этганлиги маълум қилинган. Суд, жиноят иши материалларини атрофлича муҳокама қилиб, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчисининг фикрини эшитиб, судланувчи мархум Э.Кабировнинг қонуний вакили (опаси) З.Кабировани судланувчини вафот этганлиги муносабати билан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги аризасини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-қисми 3-банди талабларидан келиб чиқиб, мазкур жиноят ишини судланувчини вафот этганлиги муносабати билан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатишни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 21.11.2024 йилдаги 09513-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0.49 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим деб хисоблайди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1қисми 3-банди ҳамда 423-моддасига амал қилиб суд, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Кабиров Элдор Бахтиёр ўғли (Kabirov Eldor Baxtiyor o’g’li)ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 273 -моддаси 2-қисми айблашга оид жиноят иши судланувчини вафот этганлиги муносабати билан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилсин. Кабиров Элдор Бахтиёр ўғлига нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 21.11.2024 йилдаги 09513-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0.49 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Мамадиев С. Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович